This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мақсадли_тадбир
#Янгийўл_шаҳар

2024 йил 7 май куни 2-сонли касб хунар мактаби хамда Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ташаббуси билан ишсиз, банд булмаган аҳолини, шу жумладан, мактаб, техникум, олий таълим битирувчилари, ташқи меҳнат миграциясидан қайтган, харбий хизматдан қайтган, жазо муддатини ўтаб чиққан ишсизларни бандлигини таъминлаш ва уларни доимий иш жойларига жойлаштириш, шунингдек фуқароларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш мақсадида бўш иш ўринлари Меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Ташкил этилган Меҳнат ярмаркасида 30 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар 2300 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида 120 нафар банд булмаган ишсиз фуқаролар иштирок этди. Ярмаркада иштирок этган фуқароларнинг 20 нафарига Янгийўл шаҳарда жойлашган корхона ва ташкилотларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди, 8 нафарига касбга қайта ўқитишга йўлланма берилди. Тадбиркорлик қилиш истаги бўлган фуқароларга турли масалаларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, меҳнат қонунчилиги, ҳунармандчиликни ривожлантириш масалаларига оид ва хақ тўланадиган жамоат ишлари бўйича ҳам тушунтиришлар олиб борилди.

@YANGIYOLLIKLARUZ