KONKRET | Яҳёхўжа Улуғхўжаев
13.2K subscribers
591 photos
663 videos
504 links
Канал Sports.uz сайти журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев томонидан юритилади.

Ҳақиқат сизга ёқмаса, уни айтган инсонни ёмон кўришга бу асос эмас.
Download Telegram
Лутфулла Тўраев шу кунларда жуда мураккаб танлов қилишга мажбур.

Унга "Нефтчи" клуби бош мураббий ёрдамчилигини таклиф қилган. Яъни, бутсаларни михга илган ҳолда мураббийликка кўчиб ўтишни.

Суперлигага чиққан "Динамо" эса, Тўраевни футболчи сифатида жамоада кўришни истамоқда. Шахсан Вадим Абрамов тажрибали ярим ҳимоячига таклиф юборган.

Тўраев учун икки вариантдан бирини танлаш осон бўлмаслиги аниқ.

@Yahyoxoja_konkret
Агар бирор бир таомга буюртма бермоқчи бўлсангиз, ҳозир айни пайти! Yandex Eats бунда сизга ёрдам беради!

Манабу силка орқали Yandex Eatsga киринг ва 45DBYCTY промокодни киритинг.

Ана шунда, 90 минг сўмлик буюртма учун бор йўғи 45 минг сўм тўлайсиз!

Промокод Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида амал қилади! Фурсатни бой берманг!

@Yahyoxoja_konkret
"Навбаҳор"да яна катта бурулиш содир бўлди.Наманган вилояти ҳокими кечаги учрашувда  хавотирга тушиб қолган мухлисларни тинчлантириш билан биргаликда, Отабек Саматовни ҳам ортга қайтаргани айтилмоқда.

Бу ишқибозларни тинчлатириш учун айтилган гаплардан кўра, хақиқатга кўпроқ ўхшамоқда. Аброр Исмоилов ва яна бир нечта футболчиларгини контрактларида кўрсатилган сумма тўланадиган бўлди. Шавкат Абдураззоқов катта ваъдалар берди. Барча айтилган гап рост бўлса, "Навбаҳор" яна от устида қолади.

Жамоа ўтган мавсумдаги каби номларга эмас, майдонда эффект берадиган футболчиларга эътиборини қаратади. Лидерларни олиб қолиш учун харакат бошлаб юборилган.

П.С. Менимча хозир жамоа учун сақлаб қолиш шарт бўлган 3 та футболчи: Ўткир Юсупов, Жамшид Искандеров, Иброҳим Йўлдошев.

@Yahyoxoja_konkret
Бу фақат футболчилар ичадиган ўзгача кофе шекилли)

@Yahyoxoja_konkret
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жамшид Искадеровга "Навбаҳор" янги контракт таклиф қилган. Бу маълумотни Исканедеров тасдиқлади.

Шунга қарамай, Жамшид ҳали бир қарорга келмаган. Барчасини вақт кўрсатишини айтди.

П.С. "Навбаҳор" ўз даражасини сақлаб қолишни истаса, Жамшидни ҳар қанақасига Наманганда олиб қолиши керак.

@Yahyoxoja_konkret
Энг яхшилар орасида Остон нега йўқ? Алижоновчи?

ПФЛнинг йилни энг яхши футболчиларини аниқлаш учун эълон қилган 4 даъвогар орасида ғолиблик учун асосий даъвогар саналган Хожиакбар Алижонов ва Остон Ўруновнинг йўқлиги кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Шахсан мени ҳам. Шу сабабли қайси критерия бўйича ғолибни аниқлашаётгани билан қизиқдим. Маълум бўлишича, ўлчов меъзони бироз бошқачароқ.

Яъний йил давомида ойнинг энг яхшиларини аниқлашда берилган овозлардан келиб чиқиб якунда ғолиб номи аниқланар экан. Бу ўз-ўзидан Алижонов ва Ўруновнинг жамғарган очколари кучли тўртликда болишига тўсқинлик қилади.

Бу йигитлар бошқачароқ ўлчов ёрдамида ўтказилган сўровномада ғолиблик учун асосий даъвогар болиши аниқ эди. Ёрқин ўйинлардан кўра, стабиллик қадрланадиган ҳисоблаш тизимида бу улар кучли тўртликка кира олмади.

@Yahyoxoja_konkret
Айни дамада "Нефтчи" жамоасига кўригида иккита легионер бўлиб турибди. Уларни шаҳсан Левченко ўзи танлаган.

Шунингдек, Фарғоналиклар трансфер ойнасида сўнгги кунга қадар фаол бўлиши кутилмоқда. Жамоа шортлистида маҳаллий футболчилардан ташқари яҳши савиядаги легионерлар ҳам бор.

Трансфер компаниясини тўлиқлигича Левченкони ўзи ўтказади. Айнан унинг критериялари асосида тузилган рўйхат мавжуд.

@Yahyoxoja_konkret
Диёр Холматов Россиянинг "Ростов" жамоаси эътибор марказида деб ёзишмоқда хорижлик хамкасблар.

Унга кўра, Жамоа бош мураббийи (Карпин) шахсан ўзи Диёр билан телефон орқали суҳбатлашган. "Ростов" Диёрни сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчи.

"Шерлар" яна икки йиллик контракти бор футболчини хозир қўйиб юбориш ниятида эмас. Воқеалар ривожини кузатамиз.

@Yahyoxoja_konkret
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хусайн Норчаевни ортга қайтариш борасида "Насаф" катта ишни амалга оширди. Масала деярли ҳал бўлиб қолган.

Футболчи катта мусобақалар олдидан ўйин амалиётига эга бўлган ҳолда, яхши формада бўлишни истамоқда.

Воқеалар ривожини кузатамиз.

@Yahyoxoja_konkret
"Нефтчи" жамоаси кўригида бўлиб турган икки легионердан бири марказий ҳужумчи.

Айтишларича, бу трансфер амалга ошса "Нефтчи" ўтган мавсумда муаммо туғдирган хужум чизиғини тўлиқ беркитади. Левченко шаҳсан ўзи танлаган форвард яхшигина шов-шув кўтариши айтилмоқда.

Бу маълумотни берган одам ўтган мавсумда "Сурхон"га келган Нимели Суперлигани ёндиришини айтганида ишонмаган эдим. Қани кузатайликчи.

@Yahyoxoja_konkret
Одил Хамробеков "Пахтакор"да қолади. "Нефтчи" футболчи билан қизиққани рост, аммо трансфер амалга ошмаслиги эҳтимоли 99 фоиз.

"Йўлбарслар" таянч зонаси учун бошқа вариант сифатида энди Жокичга эътибор қаратади. Болқонлик ярим ҳимоячи билан музокаралар кетмоқда.

Барчаси, "Навбаҳор"нинг футболчига қандай контракт таклиф этишига боғлиқ.Жокич ҳозир "лочинлар"ни олиб қолиш шарт саналган футболчилари рўйхатидан ўрин эгалланан. Воқеалар ривожини кузатамиз.

@Yahyoxoja_konkret
Виктор Де Силва.

Ўзбекистон Суперлигасида шу футболчини кўрсангиз ҳайрон бўлиб юрманг)

@Yahyoxoja_konkret