KONKRET | Яҳёхўжа Улуғхўжаев
13.6K subscribers
717 photos
766 videos
591 links
Канал Sports.uz сайти журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев томонидан юритилади.

Ҳақиқат сизга ёқмаса, уни айтган инсонни ёмон кўришга бу асос эмас.

Реклама учун @Abdumumin9vv
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юсупов "Нефтчи"га ўтдими? Ёки Наманганда қоладими?

Ўткир Юсупов масаласи анча чигал. Дарвозабон билан "Нефтчи" музокара ўтказгани рост, аммо томонлар келишувга эриша олмаган.

"Навбаҳор" терма жамоанинг асосий посбонини сақлаб қолиш учун охиригача "жанг" таклиф этади.

Фарғоналиклар посбоннинг агентларига  ўз таклифини киритиб бўлди. Уткир катта эҳтимол билан қарор қабул қилишга шошилмайди. Наманган клуби унга аввалгисидан яхшиланган таклиф билан чиқиш эвазигагина жамоада олиб қолиши мумкин.

Қисқаси Юсупов учун трансфер ойнасининг сўнгги кунига қадар Водийда кураш боради.

П.С. Ўткир Юсупов "лочинлар" сафида қолишини эҳтимоли юқори, аммо "Нефтчи" барча қартасини столга ташласа вазият бошқа томонга ўзгариб кетиши мумкин. Буни охири қандай кўриниш олиши шахсан ўзимга ҳам жуда қизиқ.

@Yahyoxoja_konkret
KONKRET | Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Бу KFU яқин кунлар ичида Қирғиз Республикасини ўртоқлик ўйинлар доирасида қайси жамоалар билан куч синашиши борасидаги расмий хабари. Унга кўра 24 декабр санасида Дубай шаҳрида Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси ўйин ўткзиши кўрсатилган. Эътиборли томони шундаки…
Бугун режага кўра Терма жамоа қўшниларимиз билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши керак эди, аммо баҳс бир кунга кечиктирилади.

Қўшимчасига, ўйин назорат баҳси мақомида ўтказилади.Мураббийлар истаганича ўзгариш қилиш ҳуқуқига эга. ФИФА кўпинча бундай ўйинлар учун хеч қандай рейтинг балларини бермайди.

Ўйин Дубай шаҳрида 19:30 да бошланади.

@Yahyoxoja_konkret
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанднинг "Динамо" клуби трансферларни бошлади.

Ўтган мавсумда Қирғиз Республикасини "ёндирган" форвард Самарқандга кўчиб ўтди.

Абрамов танловига бахо беринг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Осиё кубогида Абдуқодирни асосий таркибда кўрсам, хеч хам хайрон бўлмайман.

Жудда катта ўсишга эришди. Тактик билими ва майдонда қабул қилаётган қарорлари бемалол стартда бўлиш учун етарли.

Омадини берсин. Қатардаги Осиё кубогида янги даражага кўтарилиши керак.

@Yahyoxoja_konkret
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одил Аҳмедов Setanta News нашри учун катта интервью берди.

Ёш футболчиларингиз катта клубларга кўчиб ўтгани учун академиянгизга компенсация тўлашадими?

- Ўтиш ёшидаги бўлажак футболчиларни назорат қилиш  қийин. Уларга бир нарсани 100 марта айтсанг ҳам барибир ўз билганидан қолмайди. Айрим футболчилар улар учун  қилган ишларимизга қарамай, хайрлашмай хам кетиб қолди.

Бир йил давомида Академиянгиз учун неча пул сарфлайсиз?

- 200-300 минг доллар атрофида. Пулларни ёнингиздан берсангиз, уларни контрол қилишингиз мумкин. Шундай академиялар ҳам бор-ки, рахбарлари 10-15 йилдан бери фаолият олиб боришига қарамай, қандай футболчиларни тайёрлаётгани билан иши йўқ.

@Yahyoxoja_konkret
Виктор Де Силва "Насаф" билан музокараларнинг сўнгги қисмини хам ижобий якунлади.

Бразилиялик хужумкор ярим ҳимоячи тез орада "аждарлар" аъзосига айланади.

Қаршига видеодаги "арсенали" ва "трюклари" билан келяпти деган умиддаман)

@Yahyoxoja_konkret
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шароф Мухиддинов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин. Универсал футболчининг хизматлари билан бир нечта махаллий клублар қизиқиб қолган.

Улар орасида  ОКМК хам бор эканлиги айтилмоқда.

Фарғоналиклар футболчига янги контракт таклиф этган, аммо молиявий масалада томонлар бир тўхтамга кела олмаяпти. Кузатамиз.

@Yahyoxoja_konkret
KONKRET | Яҳёхўжа Улуғхўжаев
"Навбаҳор" жамоаси сафини "Олимпик"нинг бир йўла 5-6 футболчиси тўлдириши мумкин. "Лочинлар" агар жамоа етакчиларини қўйиб юборса таркибни Олимпия терма жамоаси аъзолари билан тўлдирмоқчи. @Yahyoxoja_konkret
Ёдингизда бўлса, (7 декабр) анча аввал "Навбаҳор" жамоаси шортлистида "Олимпик"нинг 5-6 футболчиси борлигини ёзган эдим. Айни дамда уларнинг тўрттаси билан келишув амалга ошган ҳисоб. 3 та футболчи номи аллақачон ошкор қилинди. 4 футболчи эса музокараларни давом эттирмоқда.

"Лочинлар" истаётган тўртинчи "Олимпик"чи Руслан Жиянов хисобланади. Вингер ўйин амалиётига эга бўлиш учун хозирги жамоасидан кетмоқчи эканлиги хақида аввалроқ ёзган эдим.

"Сокол"дан кўра ОЧЛда ўйнайдиган "Навбахор" яхшироқ вариант эканлиги аниқ.
U20 терма жамоасига аталган йил бўлди.

@Yahyoxoja_konkret
Аббосбек Файзуллаев ва Равшан Хайдаровни энг зўри деб эътироф этилганига хеч кимда эътироз йўқ.

Шахсан менда хам, аммо Бердиев ва Ўруновлар ҳам худди улар сингари энг яхши бўлишга 100 фоиз хақли эди. Базан шунақаси ҳам бўлиб туради.

@Yahyoxoja_konkret
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Динамо" расман Хумоюнмирзо Иминов трансферини эълон қилди.

Менимча, бу хозиргача бўлган энг зўр трансферларлан бири бўлди. Нега? Хозир тушунтираман. Иминов эркин харакат қилишга одатланган кревтив ярим ҳимоячи. Унга, тўп назоратини хуш кўрувчи очиқ футбол ўйнайдиган жамоа керак.

Ўтган мавсумда "Бухоро" масумнинг иккичи қисмида "Бақоев тайм" стилида харакат қилгани сабабли  деярли кўзга ташлан эди.

Абрамов қўл остида Жасур Жалолиддинов, Санжар Турсунов сингари "фантазиста" образидаги ижрочилар доим ўзини яхши хис қилган. Иминов хам улар сингари ўсиши учун хозир Абрамов қўл остида барча имкониятлар бор.

@Yahyoxoja_konkret
KONKRET | Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Юсупов "Нефтчи"га ўтдими? Ёки Наманганда қоладими? Ўткир Юсупов масаласи анча чигал. Дарвозабон билан "Нефтчи" музокара ўтказгани рост, аммо томонлар келишувга эриша олмаган. "Навбаҳор" терма жамоанинг асосий посбонини сақлаб қолиш учун охиригача "жанг"…
"Нефтчи" қарталарни столга ташламади. Санжар Қувватов Фарғонага йўл олади.Назаров эса, катта эҳтимол билан "Пахтакор"га ўтади.

Агар шундай бўлса, "шерлар"ни зўр рокировкани амалга оширгани билан табриклаш мумкин.

Юсупов олдида энди иккита йўл қолди. Наманган клуби билан контракт қилиш ёки легионерга айланиш.