Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
21.8K subscribers
19.9K photos
16.9K videos
14 files
15K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 267-60-10

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHX
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Яқинлашаётган дам олиш кунларида Бўстонлиқнинг тоғли ҳудудларидаги дам олиш масканларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг сони ортиши инобатга олиниб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, тирбандликларни олдини олиш мақсадида йўлнинг маълум қисмида ҳаракат "бир томонлама" ташкил этилади.

Батафсил изоҳ видеода👆📹

👉 @YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

"Қамчиқ" довонида қор ёғиши жадаллашиб, шамол тезлиги ҳам бироз кучайди


Довон йўлларини махсус техникалар ёрдамида қордан тозалаш ишлари олиб борилиб, музламалар ҳосил бўлишининг олдини олиш мақсадида қум-туз аралашмасини сепиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳайдовчилардан об-ҳаво ҳамда йўлнинг ҳолатини инобатга олиб, қоидаларга риоя этган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.

👉 @YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Яқинлашаётган дам олиш кунларида Бўстонлиқнинг тоғли ҳудудларидаги дам олиш масканларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг сони ортиши инобатга олиниб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, тирбандликларни олдини олиш мақсадида йўлнинг маълум қисмида ҳаракат "бир томонлама" ташкил этилади.

Батафсил изоҳ видеода👆📹

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Айни вақтларда Тошкент шаҳрида ҳамда бошқа кўплаб ҳудудларда қор ёғаётганлиги ҳисобига йўлларда ҳайдовчилар учун ҳаракатланиш бирмунча қийинлашган.

Барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароити ҳамда йўлнинг ҳолатини инобатга олиб, тезликни меъёридан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб, ҳушёрлик ва эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз.

Ўзингиз ва атрофдагиларнинг саломатлигини асранг!

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Кўплаб ҳудудларда, шу жумладан Тошкент шаҳрида ҳам қор ёғмоқда. Ҳайдовчи ва пиёдалардан йўлларда ўта эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз.

👉 @YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

"Сўқоқ" ёки "Қизилтоғ" каби манзилларга ҳордиқ чиқариш мақсадида борувчи фуқаролар диққатига!

Дам олиш кунларида тирбандликларни олдини олиш ҳамда ҳаракатни тўғри ташкил этиш мақсадида транспорт воситаларининг ҳаракатланиш йўналиши вақтинча ўзгарди.

Батафсил изоҳ видеода👆📹

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Маст ҳолда велосипедни бошқариб Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик ҳақида батафсил изоҳ

👉 @YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Автомобиль кузовини бир неча хил рангга бўяб ёки плёнка ёпиштириб ундан фойдаланиш мумкинми?

Батафсил изоҳ видеода👆📹

👉 @YHXX_UZ
#Диққат

Ҳаракат иштирокчиларининг диққатига


Жума намози ўқилиши вақтида масжидлар атрофида жамоат тратибини сақлаш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фуқароларга қуйидагиларни тавсия этамиз:

- масжидларга жамоат транспортларидан фойдаланган ҳолда ташриф буюриш;

- шахсий транспорт воситасида ташриф буюрганда Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этган ҳолда белгиланган жойларда тўғри тўхтатиш ва жойлаштириш;

- транспорт воситасини йўлларда бетартиб жойлаштириб қолган ҳаракат иштирокчилари учун ноқулайликларни келтириб чиқармаслик;

- ҳайдовчилар пиёдаларга эътиборли бўлиб ҳаракатланиш;

- пиёдалар йўлларни белгиланган жойлардан тўғри кесиб ўтиш;

- тартибга солувчиларнинг, светофорлар ҳамда йўл белгилари ва чизиқларининг талабларига қатъий риоя этган ҳолда ҳаракатланиш.

Эслатиб ўтамиз! Қоидаларни бузган ҳолда ҳаракатланиб ёки хатти-ҳаракатлар содир этиб, бошқа иштирокчилар учун ноқулайликларни юзага келтирманг. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этинг.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

"Қамчиқ" довонидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобиль йўлининг 229-километрида сел-сув тошқини кузатилганлиги сабабли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида мазкур ҳудудда транспорт воситаларининг ҳаракати ҳар икки йўналишда вақтинча тўхтатилди.

Ҳозирда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича ФВВ, ЙҲХХ ҳамда "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК ходимлари томонидан тезкор чоралар кўрилмоқда.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Ҳаракат иштирокчиларининг диққатига


Йўл инфратузилмасини яхшилаш, ҳаракат иштирокчилари учун қулай ҳамда хавфсиз шароитни яратиш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида пойтахтимиз кўчаларида йўл ётиқ чизиқларини янгилаш ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳаракат иштирокчиларидан ташкил этилаётган чора-тадбирларни тўғри тушунишларини ҳамда юзага келаётган вақтинча ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Пойтахтда йўл ётиқ чизиқларини янгилаш ишларини олиб бориш бўйича тунги йўриқнома ўтказилди

Мазкур ишларни ўз муддатида амалга ошириш учун ҳудудий ЙҲХБ Эксплуатация-монтаж бўлим ҳамда бўлинмаларидан ходимлар ва зарур техник воситалар жалб этилди.

ИИВ ЖХД ЙҲХХ раҳбарияти томонидан жалб этилган ходимларга йўриқнома берилди. Асосий мақсад — йўлларда ҳаракат иштирокчиларининг хавфсизлигини ишончли таъминлаш эканлиги алоҳида таъкидланди.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Бўстонлиқдан Тошкент шаҳрига 4Р12 автомобиль йўли орқали қайтишда "Янги Ўзбекистон" йўлига қўшилиб олиш учун светофорларсиз қўшимча тармоқ йўли очилган

Тўлиқ изоҳ бу ерда 👉 Батафсил

👉 @YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 429-сон қарорига мувофиқ:

- амалдаги Йўл ҳаракати қоидаларига электромотоцикл, скутер ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларида ҳаракатланиш тартибини, уларнинг тушунчаларини ҳамда ушбу транспорт воситалари билан боғлиқ йўл белгиларини киритиш;

- электромотоцикл, мопед ва скутерларни бошқариш учун ёш чегарасини ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш тартибини белгилаш;

- автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш якуни бўйича улардан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан амалий имтиҳонлар олишни ташкил этиш;

- тез тиббий ёрдам автомобиллари ҳамда электромотоцикл, мопед ва скутерлар учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгиларини жорий этиш белгиланди.

👉 @YHXX_UZ
Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
#Диққат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 429-сон қарорига мувофиқ: - амалдаги Йўл ҳаракати қоидаларига электромотоцикл, скутер ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларида ҳаракатланиш тартибини, уларнинг тушунчаларини ҳамда…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 429-сон қарори билан 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарорига бир қанча қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Эндиликда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда унинг ҳудудий бошқармаларида давлат рўйхатидан ўтказиладиган транспорт воситалари билан видеоизоҳда танишишингиз мумкин👆📹.

👉 @YHXX_UZ
#Диққат

Таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан
бугун, 2024 йил 2 август куни соат 10:30 дан бошлаб "Қамчиқ" довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 242-километрида транспорт воситаларининг ҳаракати вақти-вақти билан қисқа муддатга чекланади.

👉
@YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 138-моддаси биринчи-учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик бўйича ЙПХ ходимлари ҳолат жойининг ўзида жаримани қоидабузардан ундириб, унга квитанция бериши амалиётда кўпдан буён қўлланилмаяпти ва мазкур тартибни қонунчиликдан чиқариб ташлаш ҳамда умумий тартибда маъмурий баённома расмийлаштириш орқали тегишли чора кўрилиши таклиф этилди.

Бундан мақсад — турли низоли вазиятлар ва кузатилиши мумкин бўлган коррупциявий ҳолатларнинг олдини олишдир.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув хизматларига тегишли махсус автомобилларни бошқарувчи ҳайдовчилар учун яхши хабар

Тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг транспорт воситаларида кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларни бажаришда қоидалар четлаб ўтилса ва бу ҳолат махсус камералар орқали қайд этилса, мазкур қоидабузарлик юзасидан жаримани бекор қилиш учун шошилинч вазиятда ҳаракатланганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши талаб қилинмаслиги бўйича таклиф киритилди.

Мақсад — махсус хизматлар мурожаат бўйича ўз вақтида манзилга тезкорлик билан етиб боришини ҳамда турли оворагарчилик ҳолатларига чек қўйишни таъминлашдир!

Батафсил изоҳ видеода👆📹

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Юк автомобили ҳайдовчилари қатнов қисмининг ўнг тасмасида эмас, балки четки чап тасмасини сабабсиз эгаллаб ҳаракатланиши бўйича МЖтКда тўғридан-тўғри жазо чорасини қўллаш мавжуд эмас. Ҳозирги вақтда ушбу қоидани бузган юк автомобили ҳайдовчисига йўл белгисининг (5.8.7) талабига риоя этмаслик бўйича чора кўрилмоқда.

Юк автомобили қатнов қисмининг чап тасмасини сабабсиз эгаллаши тақиқланганлиги ҳақида ахборот берувчи 5.8.7 йўл белги орқали эмас, балки қоидабузарга тўғридан-тўғри жазо чорасини қўллаш мақсадида МЖтКнинг 128-моддасига тегишли қўшимчани қўшиш таклиф этилди.

Мақсад — йўлларда тартибли ҳаракатни ташкил этиш ва тирбандликларнинг олдини олишдир!

Батафсил изоҳ видеода👆📹

👉 @YHXX_UZ
#Диққат

"Қамчиқ" довонида ҳаракат вақтинча чекланади


"Қамчиқ" довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йулининг 254,6 ва 258 километрлари оралиғида табиий офат оқибатларини бартараф этиш мақсадида бурғилаш ва портлатиш ишлари амалга оширилиши муносабати билан бугун, 2024 йил 18 сентябрь куни соат 10:00 дан бошлаб ушбу ҳудудда транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади.

👉 @YHXX_UZ