Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
21.9K subscribers
20.1K photos
17.2K videos
14 files
15K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 267-60-10

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
Download Telegram
#Муносабат

🌐 Ижтимоий тармоқда тарқалган
хабар юзасидан муносабат

👉 Батафсил

👉 @YHXX_UZ
#Муносабат

🌐Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан муносабат

📱Ижтимоий тармоқда Самарқанд шаҳрида "Регистон майдони" рўпарасида "Spark" русумли 30B778UA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига чиқиб ҳаракатланганлиги ва ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари қоидабузар ҳайдовчини тўхтатиш чорасини кўрмаганлиги акс этган видео тарқалди.

🔹Мазкур видео жамоатчилик вакили томонидан "videoJarima" дастурига юборилган бўлиб, масъул ходим томонидан қоидани бузган ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128⁵-моддаси иккинчи қисми тартибида БҲМнинг ўн баравари 3.000.000 (уч миллион) сўм миқдорида жарима жазоси белгиланди.

‼️Шунингдек, қоидабузарлик содир этилиши вақтида тегишли чора кўрилишини таъминламаган ходимларга нисбатан хизмат текшируви тайинланганлигини маълум қиламиз.

👉
@YHXX_UZ
#Муносабат

📱Ижтимоий тармоқда тарқалган
видео юзасидан муносабат

🚘 Ижтимоий тармоқда "Радар мосламаси билан жиҳозланган "Cobalt" русумли, 01082HJA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси такси фаолияти билан шуғулланмоқда" изоҳи билан видео тарқалди.

⚡️Ҳолат, 2022 йил 1 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси, Элликқалъа тумани ҳудудидан ўтувчи 4N-115 "Бостан-Тўрткўл" автомобиль йўлида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими М.Махмудов билан боғлиқ бўлиб, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

👉
@YHXX_UZ
#Муносабат

📱Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда

🌐Ижтимоий тармоқда ҳайдовчи ва ЙПХ ходими иштирокидаги суҳбат акс этган видео тарқалди. Унда ҳайдовчи томонидан ЙПХ ходими бодикамерасиз хизмат олиб бораётганлиги ҳолатига ўринли эътироз билдирилган. Видео юзасидан хизмат текшируви ўтказилиши белгиланди. Текширув давомида ходимнинг хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилади.

👉
@YHXX_UZ
#Муносабат

⚡️Самарқандда маст ҳолдаги ҳайдовчи ЙПХ ходимларининг қонуний талабини бажармасдан қочишга уринди

🌐Ижтимоий тармоқда икки нафар ЙПХ ходимлари "Cobalt" русумли автомобиль ҳайдовчисини транспорт воситасидан тушириб, патруль автомобилида олиб кетганлиги акс этган видео тарқалди.

🔹Воқеа тафсилотлари қуйидагича:

🔹2022 йил 12 декабрь куни Самарқанд шаҳар ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 6-километрида ЙПХ ходими томонидан "Cobalt" русумли, 30485TTH давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчисига тўхташ ҳақидаги ишора кўрсатилганда ҳайдовчи ишорага риоя қилмасдан ҳаракатда давом этган. Ходимлар патруль автомобили билан бўйсунмасдан ҳаракатланган ҳайдовчининг ортидан кузатиб борган. "Қорасув массиви"да ҳайдовчини тўхтатиш чоралари кўрилган. Мазкур жараёнда ҳайдовчи томонидан ходимларга қаршилик кўрсатиш ҳолати атрофдаги фуқаролар томонидан тасвирга олинган. Алкотестер мосламаси билан текширув ўтказилганда ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган О.Р. мастлик ҳолатидалиги аниқланган. Ҳайдовчига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, унинг бошқарувида бўлган транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

👉 @YHXX_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

⚡️ Ижтимоий тармоқда тарқалган хабар юзасидан маълумот

🚔⛽️Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ЙПХ хизмат автомобилларига ёқилғи берилмаётганлиги айтилган хабар тарқалди.

☑️Барча ҳудудий бошқармалар шу жумладан Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хафсизлиги бошқармасига ёқилғи ҳамда мойлаш маҳсулотлари учун пул маблағлари ажратилиб, молиялаштирилган. Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида хизмат текшируви тайинланди.

❗️ИИО соҳасига бефарқ бўлмаган ижтимоий тармоқ фаолларига миннатдорчилик билдирамиз.

👉
@YHXX_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

⚡️ Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан муносабат

👉
@YHXX_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

⚡️ЙТҲ жойида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаётган патруль автомобилининг ортидан "Cobalt" тўқнашди

🔹2022 йил 16 декабрь куни соат 16:10 ларда Бухоро вилояти, Бухоро тумани, Туркон МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 253-километрида содир бўлган "Nexia-3" ҳамда "Spark" русумли автомобиллар иштирокидаги ЙТҲни расмийлаштириш жараёнида ЙПХ ходими Ё.Ҳайдаров ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида "Lacetti" русумли хизмат автомобилини маёқчалари ёқилган ҳолда, йўналишларни ажратувчи бетон тўсиқ ёнига, "Nexia-3" автомобилининг орқа томонига жойлаштирган.

🔹Ходимлар хизмат вазифасини бажараётган вақтда 2001 йилда туғилган ҳайдовчи С.И. эътиборсизлиги сабаб бошқарувидаги "Cobalt" автомобилида маёқчалари ёқилган ҳолда тўхтаб турган "Lacetti" русумли автомобилнинг орқа томонига тўқнашган.

🔹Мазкур содир бўлган ЙТҲлар натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

‼️Ҳолат юзасидан Бухоро туман прокуратураси ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉
@YHXX_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

📱Ижтимоий тармоқда эълон қилинган
хабар юзасидан муносабат

🔹Бугун, 2022 йил 18 декабрь куни соат 09:30 ларда Тошкент шаҳар Сергели туманининг маълум бир ҳудудида электр таъминотидаги узилишлар сабабли ушбу туманда жойлашган РЎ ва ИОБ биносида ҳам электр таъминоти вақтинча узилган ва мурожаатчиларга хизмат кўрсатилиши тўхтаган. Узилиш уч соат давом этиб, соат 12:30 ларда электр таъминоти қайта тикланган. Фуқароларга хизмат кўрсатилиши ҳозирда давом этмоқда.

⚡️Электр таъминотидаги узилишлар сабаб юзага келган ноқулайликлар учун мурожаатчилардан узр сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

🚑 Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан муносабат

👉 Батафсил

👉 @YHXX_UZ
#Муносабат

📱 Ижтимоий тармоқда эълон қилинган хабар юзасидан муносабат

👉 Батафсил

👉 @YHXX_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

📱Ижтимоий тармоқда тарқалган сурат бўйича суриштирув олиб борилди

🚘 Ижтимоий тармоқда "Malibu-2" русумли автомобилнинг 01065ААА давлат рақам белгисидаги ҳудудий "01" коди икки ҳилдалиги акс этган сурат тарқалди.

❗️Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирувлар натижасида, ушбу "Malibu-2" русумли транспорт воситасига расмийлаштирилган "01" кодли 065ААА давлат рақам белгисининг рақамлари тўлиқ стандарт бўйича эканлиги аниқланди.

👉 @YHXX_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

❗️Ижтимоий тармоқда тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди

😀 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги 27-сон Фармонига кўра, 1 апрелдан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар ва туманларнинг марказларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 70 километрдан 60 километргача туширилиши белгиланди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 140-сон Қарори билан Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш киритилди.

❗️Ушбу қоида ҳозир амалда эканлигини маълум қиламиз.

‼️Ижтимоий тармоқ вакилларидан турли тахмин ва миш-мишлардан иборат асослантирилмаган маълумотларни тарқатмасликларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

📱Ижтимоий тармоқда тарқалган хабар юзасидан муносабат

👉 Батафсил

👉 @YHXX_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

📱 Ижтимоий тармоқларда тарқалган йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга оид хабарларга
муносабат

👉 Батафсил

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео батафсил ўрганилиб, ҳолатга аниқлик киритилди

Батафсил изоҳ видеода👆📹

👉 @YHXX_UZ
Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
Photo
#Муносабат

Ижтимоий тармоқда "тонировка" учун тўловлар ошди деган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.


ИИВ ЖХД ЙҲХХ "тонировка" учун белгиланган тўлов миқдори ўзгармаганлигини маълум қилади.

Тўлов миқдорлари аввалгидек:

енгил автомобилларнинг орқа ён ойналарини тусини ўзгартириш (қорайтириш)бепул;

жисмоний ва юридик шахсларнинг енгил автотранспорт воситалари олд ён ойналари тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома берганлик учун тўлов миқдори — БҲМнинг 8 баравари (2.720.000 сўм);

Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун эса — БҲМнинг 14 баравари (4.760.000 сўм);

М2, М3 тоифага оид III класс автотранспорт воситалари ён ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)БҲМнинг 40 баравари миқдорида белгилан (13.600.000 сўм).

Рухсатномани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (my.gov.uz) олсангиз ушбу тўловларга 10% чегирма бўлади.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда "Humo glass-biznes" МЧЖга тегишли М2 тоифадаги "Gaz A21R33" русумли транспорт воситаси учун белгиланган тўлов суммаси 10% чегирма билан 12.240.000 сўм бўлганлигини маълум қиламиз.

Тармоқлардаги айрим саҳифаларнинг админларидан нотўғри маълумот тарқатиб, жамоатчиликни чалғитмасликларини сўраймиз.

👉 @YHXX_UZ
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда "Самарқанд ЙҲХБ ходимлари ойликсиз қолмоқда" сарлавҳаси остида тарқалган
хабар юзасидан муносабат

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ходимларнинг ойлик маошларини ўтказиш бўйича вилоят Ғазначилик бошқармасига 2024 йил 26 апрель куни буюртма сўровнома юборилган.

Ғазначилик бошқармаси томонидан сўровнома ўрганилиб, жорий йилнинг 30 апрель куни ходимларнинг ойлик маошлари пластик карталарига тўлиқ ўтказилиб берилган.

Ўрганиш давомида Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ходимларнинг 2024 йилнинг апрель ойи учун ойлик иш ҳақларини тарқатиш жараёнларида қонун бузилиш ҳолатлари бўлмаганлигини маълум қиламиз.

👉 @YHXX_UZ
#Муносабат

"Қамчиқ" довонида транспорт воситаларининг ҳаракати чекланиши ҳақида тарқалаётган хабарлар асоссиз


Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 26-27 май кунларида Тошкент шаҳрига транспорт воситаларининг кириши тақиқланиши ва бугун тунги вақтда "Қамчиқ" довонида ҳаракат чекланиши ҳақидаги асоссиз ва ёлғон маълумотлар тарқатилмоқда.

Ҳурматли юртдошлар! Жорий йилнинг 26-27 май кунларида халқаро даражадаги тадбирлар бўлиб ўтиши ва айрим йўлларда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли Тошкент шаҳридаги баъзи кўчаларда вақти-вақти билан қисқа муддатга транспорт воситаларининг ҳаракати чекланиши мумкин.

Тошкент шаҳрига транспорт воситаларининг ҳаракатланиб киришига ҳеч қандай чекловлар йўқ.

Ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифаларнинг эгаларидан норасмий ҳамда асоссиз маълумотларни тарқатмасликларини сўраймиз.

👉 @YHXX_UZ