Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
21.7K subscribers
20K photos
17.1K videos
14 files
15K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 267-60-10

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
Download Telegram
Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
Photo
#ЙТҲ

📱Ижтимоий тармоқда
тарқалган, "Қамчиқ довони" да содир бўлган ЙТҲ бўйича маълумот

⚡️Жорий йилнинг 10 сентябрь куни соат 22:30ларда, Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 "Тошкент-Ўш" ҳалқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлининг 247-248-километрлар оралиғида, "Volvo" русумли юк автомобили ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган "Matiz", "Cobalt", "Isuzu" юк автомобили, "Nexia-2", "Cobalt", "МАN" юк автомобили, "Cobalt" ва "Spark" автомобиллари билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

🔹Тўқнашув натижасида, 3 та "Cobalt", "Spark" ҳамда юк автомобилларида ёнғин келиб чиққан ва вокеа жойида 3 нафар фуқаролар вафот этган. Автомобиллар салонида бўлган 7 нафар йўловчилар тан жароҳати олиб, Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри ҳамда Наманган вилояти, Поп туманидаги Марказий шифохонасига юборилган.

❗️Ушбу ЙТҲ юзасидан Наманган вилояти Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔎 Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича қўшимча маълумотлар бериб борилади.

‼️Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#йтҳ

"Пайшанба-ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни"

Бўстонлиқ туманида пиёдани уриб воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи аниқланди ва бу воқеа жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди.

👉 @YHXX_UZ
#ЙТҲ

🌐 Яшнобод  тумани Махтумқули кўчасида содир бўлган
ЙТҲ  ҳақида маълумот 

⚡️ 2022 йил 09 октябрь куни соат 20:30 ларда Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Махтумқули кўчаси 79 уй қаршисида ҳайдовчилар;

1) 1981 йилда туғилган  В.Ш. бошқарувидаги 01 L 785 LB бўлган “Nexia 3” русумли транспорт воситаси;
2) 1992 йилда туғилган Р.М. бошқарувидаги 10 M 666 PA бўлган “BMW” русумли  транспорт воситаси;
3) 1992 йилда туғилган Т.И. бошқарувидаги 01 Z 292 GB бўлган "Nexia 3" русумли транспорт воситаси;
4) 1999 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги  30 E 701 UA бўлган "Lacetti" русумли транспорт воситалари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

🔹Ҳодиса натижасида 01 Z 292 GB бўлган "Nexia 3" русумли автомашина ҳайдовчиси ва йўловчиси олган тан жароҳати натижасида , воқеа жойида вафот этган.

❗️Вафот этганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

❗️Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 266-моддаси 3-кисми билан жиноят иши кузгатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.

👉
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ  Ахборот хизмати
#ЙТҲ

⚡️“Қамчиқ” довони йўлида юк автомобиллари билан боғлиқ ЙТҲ юзасидан маълумот

👉
Батафсил

👉 @YHXX_UZ
#ЙТҲ_Ёнғин

🔥 Ижтимоий тармоқда тарқалган, Муборак туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

⚡️2022 йил 26 октябрь куни соат 10:50 ларда Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 108-километрида ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган Д.Т. бошқарувидаги "Lacetti" ҳамда ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Т.Т. бошқарувидаги яна бир "Lacetti" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув натижасида автомобилларнинг бирида ёнғин юзага келган.

🚑 Ҳодиса натижасида икки нафар йўловчи шифохонага ётқизилган.

🔹Мазкур ЙТҲ юзасидан Муборак тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ЙТҲ_Ёнғин

🔥🚛 Жомбой туманида юк автомобили ёниб кетганлиги бўйича маълумот

⚡️Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2022 йил 31 октябрь куни соат 15:30 ларда Самарқанд вилояти, Жомбой тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 "Тошкент-Самарқанд" автомобиль йўлининг 1071-километрида "DAF" русумли юк автомобилининг олд чап томон шинаси ҳаво қўйиб юбориши оқибатида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва олдинда, ортга қайрилиб олиш манёврини бажараётган ҳайдовчи бошқарувидаги "Lada Largus" русумли автомобилга тўқнашган.

🔥Тўқнашув натижасида юк автомобилида ёнғин юзага келган.

🧑🏻‍🚒Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида "Lada Largus" автомобилининг ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган.

❗️Мазкур ЙТҲ юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлиб, бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ЙТҲ

⚡️Ижтимоий тармоқда тарқалган, Зарафшон шаҳрида "Matiz" ҳайдовчиси 8 ёшли қизни уриб юборганлиги бўйича маълумот

🔹2022 йил 4 ноябрь куни Навоий вилояти, Зарафшон шаҳри, Юлдуз кўчасида ҳайдовчи Х.Б. "Matiz" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни чап томонидан ўнг томонига югуриб ўтаётган пиёда, 2014 йилда туғилган М.М.ни уриб юборган.

🔹ЙТҲ натижасида пиёда М.М.га Зарафшон шаҳар шифохонасида тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига кетишига рухсат берилган.

🔹Мазкур ҳолат юзасидан Зарафшон шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

❗️Барча ҳаракат иштирокчиларидан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ЙТҲ

🚌 Ижтимоий тармоқда тарқалган, Қашқадарёда автобус ағдарилганлиги бўйича маълумот

⚡️Бугун, 2022 йил 7 ноябрь куни соат 09:45 ларда Қашқадарё вилояти, 4К-307 "Шаҳрисабз-Мираки" автомобиль йўлининг 1-километрида, Шаҳрисабз тумани йўналишидан ҳаракатланиб келаётган "Isuzu" русумли автобус ҳайдовчиси Н.А. руль бошқарувини йўқотиши оқибатида транспорт воситаси ағдарилган.

🔹Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

🔹Мазкур ҳолат юзасида Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлиб, қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
#ЙТҲ

⚡️"Lexus" ва "Captiva" автомобиллари иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

⚡️ 2022 йил 7 ноябрь куни соат 22:00 ларда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, А.Навоий-Зарафшон кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи, 1969 йилда туғилган В.П. бошқарувидаги “Lexus” русумли ҳамда ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган С.И. бошқарувидаги "Captiva" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир этган.

🔥Тўқнашув натижасида "Captiva" автомобилида ёнғин юзага келган.

🚑 Ҳодиса натижасида, иккала ҳайдовчи ва йўловчилари тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

❗️Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЙТҲ

⚡️ Ижтимоий тармоқда тарқалган, Пойтахтда тўртта автомобиль иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

⚡️ Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2022 йил 14 ноябрь куни соат 21:10 ларда Тошкент шаҳар, А.Темур кўчаси, ТАТУ университети қаршисида:
1) ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган А.К. бошқарувидаги "Lada Vesta" русумли;
2) ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Л.М. бошқарувидаги "Equinox" русумли;
3) ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги "Mercedes-Benz" русумли;
4) йўл четида тўхтаб турган "Nexia" русумли (ҳайдовчининг шахсига аниқлик киритилмоқда) автомобиллари иштирокида тўқнашув содир бўлган ва "Equinox" автомобили ағдарилган.

🚑Ҳодиса натижасида "Equinox" русумли автомобиль ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

👮‍♂️Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM