Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
21.7K subscribers
20K photos
17.1K videos
14 files
15K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 267-60-10

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
Download Telegram
#Маълумот

⚡️Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари!

🚧Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, йўл таъмирлаш ишлари туфайли 15 ноябрдан 25 ноябргача Себзор ва Нурафшон кўчаси кесишмасидан Нурафшон кўчаси бўйлаб йўлнинг бир томони қисман ёпилади. Автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун қарама-қарши йўл очиқ бўлади.

‼️Барча ҳайдовчилардан тартибга солувчиларнинг ишоралари ва йўл белгиларига риоя қилишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
#Муносабат 📱Ижтимоий тармоқда "Ходимлар автомашина ойналарини синдириб ташлади" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот ⚡️Айни кунларда Қашқадарё вилоятида "Хавфсиз ҳудуд" кенг қамровли профилактик тадбири доирасида йўлларда соҳавий хизматлар…
#Маълумот

📱Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан
қўшимча маълумот

⚡️2021 йил 27 ноябрь куни соат 16:10 ларда Чироқчи тумани ҳудудида ИИО ходимларининг қонуний талабига бўйсунмасдан воқеа жойидан қочиб кетган "Lacetti" русумли, 70 D083FA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси аниқланиб топилди. Суриштирув давомида ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган Ҳ.А. автомобилнинг ён олд ойналарининг қорайтирилганлиги бўйича рухсатномаси йўқлиги сабаб ходимларнинг тўхташ талабига бўйсунмасдан кетиб қолганлигини таъкидлаб ўтди. Ҳолат юзасидан ўрнатилган тартибда маъмурий баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди.

‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга, тартибга солувчининг ишорасига риоя қилишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Маълумот

🚧 2021 йил 8 декабрь кунидан бошлаб, Тошкент вилояти, Зангиота тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-253 "Тошкент-Туркистон-Қозоғистон Республикаси чегараси" автомобиль йўлининг 3-километрида, темир йўл остида йўл ўтказгич барпо қилиниши муносабати билан қурилиш ишлари якунлангунига қадар ҳаракат вақтинча чекланади⛔️.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Маълумот

📱Ижтимоий тармоқларда "Қамчиқ" довонида қуюқ туман тушганлиги боис автомобиль йўлида кўринувчанлик қисқарганлиги айтилган
видео тарқалмоқда.

📸 Юқоридаги суратлар айни вақтларда олинган бўлиб, довонда ⛅️об-ҳаво шароити яхши, туман йўқ, йўллар қуруқ бўлиб, ҳаракат хавфсизлиги ходимлар томонидан таъминланмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилиб ҳаракатланишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
#Муносабат 🌐Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан маълумот ⚡️Жорий йилнинг ноябрь ойида Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Е.Алакўз кўчасида жойлашган деҳқон бозори олдида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими З.Мадетов томонидан "Matiz" русумли…
#Маълумот

‼️Қорақалпоғистонда ЙПХ ходимига "Қаттиқ ҳайфсан" интизомий жазоси қўлланилди

📱Ижтимоий тармоқда Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Е.Алакўз кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими З.Мадетов бош кийимини ечиб ҳайдовчи Қ.А.дан пуфлашини сўраганлиги акс этган видео юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги ҳақида маълумот берилган эди.

❗️Текширув хулосасига кўра, хизмати мобайнида "Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом" ҳамда Ички ишлар вазирининг айрим меъёрий буйруқлари талабларини бузганлиги учун Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ ЙПХ инспектори З.Мадетовга нисбатан "Қаттиқ ҳайфсан" интизомий жазоси қўлланилиши белгиланди.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Маълумот

📱 Ижтимоий тармоқда
тарқалган, Муборак туманида "COBALT" автомобилининг газ баллони портлаб кетганлиги бўйича маълумот

⚡️Ушбу ҳодиса 2021 йилнинг 4 декабрь куни соат 14:10 ларда Қашқадарё вилояти, Муборак тумани, Қорабоғ қишлоғида яшовчи 1998 йилда туғилган фуқаро Ў.Л.нинг яшаш уйи ҳовлисида турган ўзига тегишли бўлган “COBALT” русумли автомобилга ўрнатилган газ баллонида портлаш содир бўлган.

🔹Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситасига зарар етган.

❗️Мазкур ҳодиса юзасидан Муборак туман ФВБ ҳамда ИИБ тергов бўлими томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситаси ва унга ўрнатилган газ баллонларнинг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#Маълумот

Ҳурматли тошкентликлар ва пойтахтимиз меҳмонлари!

🚧 Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Яккасарой туманининг КХАЙ ва Бобур кўчалари кесишмасида жойлашган автомобиль йўл ўтказгичининг аэропорт йўналишидаги томонининг битта йўлагини таъмирлаш ишлари бошланди. Йўлсозлик тадбири 15 кун давом этади.

Шу сабабли мазкур йўл ўтказгичнинг аэропорт йўналиши томонига ҳаракат мавжуд учта йўлакнинг иккитасида амалга оширилади.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok