Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
22K subscribers
18.6K photos
15.6K videos
13 files
14.7K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 267-60-10

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
Download Telegram
#Муносабат

🚑 Тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари имтиёзларга эга

📱Ижтимоий тармоқда тез тиббий ёрдам автомобиллари тезликни ўлчовчи махсус автоматлаштирилган, онлайн режимида ишловчи камералар орқали қайд этилиб, жарима белгиланаётганлиги ва ушбу жарималар бекор қилинмаётганлиги айтилган хабар эълон қилинди.

👉 Батафсил

👉 @YHXX_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

📱Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан
муносабат

🔹Жорий йилнинг 11 октябрь куни Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХГ ходимлари хизматда фойдаланиши учун мўлжалланган чоп этиш қурилмаси (принтер)да носозлик юзага келган. Шу сабабли, ЙҲХГ инспектори Д.Чориев муддати ўтган қарздорлик сабаб жарима майдонига қўйилган транспорт воситасини олиб чиқиш учун рухсатнома олишга келган фуқаро С.Р.га кутиб қолмаслиги учун маъмурий бино ёнидаги хизмат кўрсатиш шохобчаси орқали рухсатнома қоғозини чоп этиши мумкинлигини тавсия қилган.

📹Видео Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилиб, ЙҲХГ инспектори Д.Чориев билан юқоридаги каби носозликлар юзага келганда зудлик билан бу ҳақида тегишли тартибда ахборот бериши, бартараф этиш чораларини кўриши ва фуқароларга ўз вақтида, сифатли хизмат кўрсатиши бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

👉 @YHXX_UZ
#Муносабат

🌐 Ижтимоий тармоқда тарқалган
видео юзасидан муносабат

👉 Батафсил

👉 @YHXX_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

📱Ижтимоий тармоқда тарқалган
хабар юзасидан муносабат

👉 Батафсил

👉 @YHXX_UZ
#Муносабат

🌐 Ижтимоий тармоқда тарқалган
хабар юзасидан муносабат

👉 Батафсил

👉 @YHXX_UZ
#Муносабат

🌐Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан муносабат

📱Ижтимоий тармоқда Самарқанд шаҳрида "Регистон майдони" рўпарасида "Spark" русумли 30B778UA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига чиқиб ҳаракатланганлиги ва ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари қоидабузар ҳайдовчини тўхтатиш чорасини кўрмаганлиги акс этган видео тарқалди.

🔹Мазкур видео жамоатчилик вакили томонидан "videoJarima" дастурига юборилган бўлиб, масъул ходим томонидан қоидани бузган ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128⁵-моддаси иккинчи қисми тартибида БҲМнинг ўн баравари 3.000.000 (уч миллион) сўм миқдорида жарима жазоси белгиланди.

‼️Шунингдек, қоидабузарлик содир этилиши вақтида тегишли чора кўрилишини таъминламаган ходимларга нисбатан хизмат текшируви тайинланганлигини маълум қиламиз.

👉
@YHXX_UZ
#Муносабат

📱Ижтимоий тармоқда тарқалган
видео юзасидан муносабат

🚘 Ижтимоий тармоқда "Радар мосламаси билан жиҳозланган "Cobalt" русумли, 01082HJA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси такси фаолияти билан шуғулланмоқда" изоҳи билан видео тарқалди.

⚡️Ҳолат, 2022 йил 1 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси, Элликқалъа тумани ҳудудидан ўтувчи 4N-115 "Бостан-Тўрткўл" автомобиль йўлида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими М.Махмудов билан боғлиқ бўлиб, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

👉
@YHXX_UZ
#Муносабат

📱Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда

🌐Ижтимоий тармоқда ҳайдовчи ва ЙПХ ходими иштирокидаги суҳбат акс этган видео тарқалди. Унда ҳайдовчи томонидан ЙПХ ходими бодикамерасиз хизмат олиб бораётганлиги ҳолатига ўринли эътироз билдирилган. Видео юзасидан хизмат текшируви ўтказилиши белгиланди. Текширув давомида ходимнинг хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилади.

👉
@YHXX_UZ
#Муносабат

⚡️Самарқандда маст ҳолдаги ҳайдовчи ЙПХ ходимларининг қонуний талабини бажармасдан қочишга уринди

🌐Ижтимоий тармоқда икки нафар ЙПХ ходимлари "Cobalt" русумли автомобиль ҳайдовчисини транспорт воситасидан тушириб, патруль автомобилида олиб кетганлиги акс этган видео тарқалди.

🔹Воқеа тафсилотлари қуйидагича:

🔹2022 йил 12 декабрь куни Самарқанд шаҳар ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 6-километрида ЙПХ ходими томонидан "Cobalt" русумли, 30485TTH давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчисига тўхташ ҳақидаги ишора кўрсатилганда ҳайдовчи ишорага риоя қилмасдан ҳаракатда давом этган. Ходимлар патруль автомобили билан бўйсунмасдан ҳаракатланган ҳайдовчининг ортидан кузатиб борган. "Қорасув массиви"да ҳайдовчини тўхтатиш чоралари кўрилган. Мазкур жараёнда ҳайдовчи томонидан ходимларга қаршилик кўрсатиш ҳолати атрофдаги фуқаролар томонидан тасвирга олинган. Алкотестер мосламаси билан текширув ўтказилганда ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган О.Р. мастлик ҳолатидалиги аниқланган. Ҳайдовчига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, унинг бошқарувида бўлган транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

👉 @YHXX_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

⚡️ Ижтимоий тармоқда тарқалган хабар юзасидан маълумот

🚔⛽️Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ЙПХ хизмат автомобилларига ёқилғи берилмаётганлиги айтилган хабар тарқалди.

☑️Барча ҳудудий бошқармалар шу жумладан Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хафсизлиги бошқармасига ёқилғи ҳамда мойлаш маҳсулотлари учун пул маблағлари ажратилиб, молиялаштирилган. Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида хизмат текшируви тайинланди.

❗️ИИО соҳасига бефарқ бўлмаган ижтимоий тармоқ фаолларига миннатдорчилик билдирамиз.

👉
@YHXX_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM