Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
22.1K subscribers
18.5K photos
15.5K videos
13 files
14.6K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 267-60-10

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHXXUZ
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қоидалар

📹 Видеода акс этган ҳолат айрим қоидабузар ҳайдовчилар учун афсуски одатий ҳолга айланган

📗Қоидаларга
кўра, ҳайдовчи, айланма ҳаракатланиш ташкил қилинган чорраҳаларга кириш учун бурилишдан бошқа барча ҳолларда, ўнгга, чапга бурилиш ёки қайрилиб олишдан олдин шу йўналишда ҳаракатланиши мўлжалланган қатнов қисмининг энг четки ҳолатини эгаллаши шарт.

🤔Айрим фуқаролар "йўлларда бундай вазиятлар бўлиб туради-да" - дея фикр билдирашади. Ҳайдовчининг бу хатти-ҳаракати қоидабузарлик бўлиб, ЙТҲни юзага келтириш эҳтимоли ҳам жуда юқори. Кутилмаганда бурилиши ёки қайрилиб олиши кераклиги эсига тушиб қоладиган айрим ҳайдовчилар ўз вақтида улгурмасдан хавфли ҳаракатлар содир этгандан кўра, кейинги бурилиш ёки қайрилиб олиш жойларида қоидаларда белгиланган тартибда ҳаракатланиши шарт ва мақсадга мувофиқдир.

(Видеода акс этган қоидабузарлик юзасидан тегишли тартибда 📄чора кўрилган)

👉 @YHXX_UZ
#Ёнғин

🔥🚚 "Қамчиқ" довони йўлида юк автомобили ёниб кетди

⚡️Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йил 16 февраль куни соат 10:50 ларда, Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 228-километрида ҳайдовчи, 1966 йилда туғилган Д.И. "DAF" русумли юк автомобилида ҳаракатланиб кетаётган вақтда транспорт воситасининг двигатель қисмида қисқа туташув ва унинг ортидан ёнғин юзага келган. Ҳайдовчи зудлик билан автомобилни тўхтатган.

👨🏻‍🚒Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Автомобилга зарар етган.

🔹Мазкур ҳодиса юзасидан воқеа жойида ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Yoʻl harakati xavfsizligi tizimiga axborot-kommunikatsiya texnologiyalarni joriy etish
———
Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимига ахборот-коммуникация технологияларни жорий этиш

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Ok | TV
#Об_ҳаво

🌥 17 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

👉 Батафсил

👉 @YHXX_UZ
#Тарих

🎞🏍"Harley-Davidson" мотоциклининг илк намунаси, 1903 йил.

👉
@YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚘 Пачоқланган транспортларни созлаш устахоналари ҳамда автомобиль ювиш шахобчаларида рейд

⚡️Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган, айнан ташқи қисми пачоқланган транспортларни созлаш устахоналари ҳамда автомобилларни ювиш шахобчаларида ЙҲХБ ходимлари томонидан текширув ва тарғиботлар олиб борилмоқда.

👨🏻‍🔧Усталар тегишли рухсатсиз пачоқланган транспортларни созламасликлари, автомобиль эгасидан тегишли рухсатномани талаб қилишлари зарурлиги, автомобиль ювиш шахобчаларида эса ишчи хизматчилар мижозларнинг транспортини бошқармасликлари тушунтирилмоқда.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👫Болаларга йўл ҳаракати қоидалари доимий равишда ўргатилиб борилиши зарур

🔹Бугун Чилонзор туманида жойлашган "А.П.Хлебушкина" номидаги 22-сонли меҳрибонлик уйига ЙПХ ходимлари ташриф буюриб, болаларга қоидалар бўйича, айнан пиёдаларга оид зарур билимларни улашдилар.

Тарғибот тадбирлари давом этмоқда...

👉
@YHXX_UZ
💊Психотроп дори воситаларини олиб юрган яна бир йўловчи қўлга тушди

⚡️2022 йил 15 февраль куни соат 02:30 ларда, Бектемир туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Ўтбосаров ва О.Усмоновлар томонидан, Паркент кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1991 йилда туғилган Ш.З.нинг сумкасидан, 77 та конвалютада, жами 539 дона “Перегабалин” номли психотроп дори воситалари топилган.

📝Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ш.З. ва аниқланган воситалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

‼️Текширувлар давом этмоқда...

👉
@YHXX_UZ
#Муносабат

📱Ижтимоий тармоқда "Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида ЙПХ ходимлари ва фуқаролар ўртасида тортишув юзага келди" сарлавҳаси остида тарқалган
видео юзасидан маълумот

👉 Батафсил

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👫Мақсадимиз — болалар саломатлигини асраш

📍Хоразм вилоятидаги мактаб ва боғчалар атрофидаги барча йўл белгилари ва чизиқлари янгиланиб, пиёдаларнинг саломатлигини асраш борасида бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

👉 @YHXX_UZ
#Об_ҳаво

🔹“Ўзгидромет”
хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 5-10° илиқ бўлади.

🔹Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8-10° илиқ бўлади.

🔹Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

👉 @YHXX_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Мақсадимиз — йўлларда хавфсизликни таъминлаш ва фуқаролар саломатлигини асраш!

👉
@YHXX_UZ
Реверсив светофорлар бўлмаганда ёки улар ўчириб қўйилганда иккитали узуқ-узуқ чизиқни кесиб ўтишга рухсат этиладими?
Anonymous Quiz
19%
Агар у ҳайдовчининг чап томонида бўлса рухсат этилади
21%
Агар у ҳайдовчининг ўнг томонида бўлса рухсат этилади
34%
Исталган томондан рухсат этилади
25%
Тақиқланади
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
2021-yilda sodir etilgan yoʻl-transport hodisalar boʻyicha ilmiy-amaliy tahlil
———
2021 йилда содир этилган йўл-транспорт ҳодисалар бўйича илмий-амалий таҳлил

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Ok | TV
#ЙТҲ

🚔 Ижтимоий тармоқда
тарқалган, Наманганда ППХ автомобили иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

⚡️2022 йил 17 февраль куни соат 02:00 ларда, Наманган шаҳри, А.Навоий кўчасида ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган Д.М. бошқарувидаги "Ваз-2107" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган Р.М. бошқарувида бўлган "Nexia" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

🔹Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига техник шикаст етган.

🏢Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.

👉 @YHXX_UZ