Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati | Rasmiy kanal
21.8K subscribers
19.8K photos
16.8K videos
13 files
15K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
📞(71) 267-60-10

O‘zbekcha 👉 @YHXXUZ
Русский 👉 @YHXX_UZ_RU
yhxx.uz
fb.com/yhxx.uz
instagram.com/yhxx.uz
youtube.com/c/YHX
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ЙТҲ_Ёнғин

🔹Сурхондарёда юк автомобили билан тўқнашган "Нексия-3" ёниб кетди

🚘"Нексия-3" автомобили ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.

‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#ЙТҲ_Ёнғин

🚨Поп туманида ёқилғи ташувчи 🚛юк автомашинаси ағдарилиб, ёниб кетди
🔥

⚡️Жорий йилнинг 1 июль куни соат 14:40 ларда, Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 259 километрида, ҳайдовчи 1985 йил тўғилган Ж.Я. "DAF" русумли юк автомобилида ҳаракатланиб бораётган вақтида бошқарувни йўқотган ва йўлнинг ўнг томонидаги пастликка ағдарилиши натижасида ёнғин содир бўлган.

🔹Натижада, хайдовчи Ж.Я. ва унинг ёнида бўлган йўловчиси 1985 йилда туғилган Б.Б. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

❗️Мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#ЙТҲ_Ёнғин

🚨Поп туманида 🚛юк автомобили 🔥ёниб кетди

⚡️Жорий йилнинг 8 июль куни соат 07:10ларда Наманган вилояти, А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 242 километрида, ҳайдовчи 1991 йилда туғилган Н.А. "Mercedes-benz actros 1836" русумли юк автомобилини бошқариб бораётиб, бошқарувни йўқотиб ағдарилган, натижада ёнғин содир бўлган.

🔥Ёнғин бартараф этилган. Ағдарилиш ва ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситасига зарар етган.

❗️Мазкур ҳодиса юзасидан Поп тумани ИИБ ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#ЙТҲ_Ёнғин

🚨 Пойтахтда автомобиль ағдарилиб ёниб кетди


🔹Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 31 июль куни соат 16:20 ларда Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Муқумий кўчасида ҳайдовчи, 1981 йилда туғилган Х.Т. "Ваз-2114" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси ағдарилган. Ағдарилиш оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

🔹Мазкур ҳодиса натижасида бир нафар йўловчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#ЙТҲ_Ёнғин

🚨 Қашқадарёда енгил ва юк автомобилларнинг тўқнашуви аянчли якун топди

🔹Жорий йилнинг 5 август куни соат 14:20 ларда, Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 1288-километрида ҳайдовчи, 1956 йилда туғилган Н.А. бошқарувида бўлган "Lacetti" русумли енгил автомобиль ҳамда ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган Д.Т. бошқарувидаги "Isuzu" русумли юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган ва "Lacetti" автомобилида ёнғин юзага келган.

🔹Натижада, "Lacetti" автомобилида бўлган 4 нафар йўловчи ЙТҲ ҳамда ёнғин оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.

❗️Мазкур ЙТҲ юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#ЙТҲ_Ёнғин

🌐Ижтимоий тармоқда
тарқалган, Себзор чорраҳасида "Nexia" автомобили ёниб кетганлиги бўйича маълумот

⚡️Жорий йилнинг 13 октябрь куни соат 22:30 ларда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, "Нурафшон-Себзор" кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган Ш.М. бошқарувидаги "Lacetti" ҳамда ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Д.Қ. бошқарувидаги "Nexia" русумли автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган ва "Nexia" автомобилида ёнғин юзага келган.

🔥Ёнғин бартараф этилган. Тўқнашув ва ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.

❗️Мазкур ҳодиса юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраб қоламиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#ЙТҲ_Ёнғин

🚨Ижтимоий тармоқда
тарқалган, "Ширибом" кўпригида "Lacetti" ёниб кетганлиги бўйича маълумот

🔹Жорий йилнинг 2 ноябрь куни соат 23:00 ларда Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, ТХАЙ кўчасида ҳайдовчи И.М. "Lacetti" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва йўл ўртасидаги симёғочга урилган. ЙТҲ оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

🔹Ҳодиса натижасида ҳайдовчига шифохонада биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

❗️Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор туман ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#ЙТҲ_Ёнғин

📱 Ижтимоий тармоқда
тарқалган, Китоб туманида "Nexia" ёниб кетганлиги бўйича маълумот

⚡️Жорий йилнинг 2 ноябрь куни соат 04:20 ларда Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Қайнар М.Ф.Й. ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1143-километрида ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Ж.Ж. "Nexia" русумли автомобилни бошқараётиб, эхтийотсизлиги оқибатида руль бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги катта тошга урилиб, ағдарилиб кетган. 🔥ЙТҲ натижасида автомобилда ёнғин юзага келган.

🔹Ҳайдовчи, ЙТҲ ҳамда ёнғин оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.

❗️Мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан йўлларда сергак бўлиб, қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#ЙТҲ_Ёнғин

📱Ижтимоий тармоқда
тарқалган, Сирдарёда содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

⚡️Жорий йилнинг 19 ноябрь куни соат 14:25 ларда Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани ҳудудидан ўтувчи М-34 автомобиль йўлининг 132-километрида ҳайдовчи, А.Н. бошқарувидаги "Nexia" русумли ҳамда ҳайдовчи, Н.Қ. бошқарувидаги "Зил-ММЗ 554" русумли юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган ва "Nexia" автомобилида ёнғин юзага келган.

🔥Тўқнашув ва ёнғин натижасида "Nexia" русумли автомобиль ҳайдовчиси А.Н. олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

❗️Мазкур ЙТҲ юзасидан Мирзаобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#ЙТҲ_Ёнғин

📱Ижтимоий тармоқда
тарқалган, Мирзо Улуғбек туманида "Spark" русумли автомобилда юзага келган ёнғин бўйича маълумот

🔹Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йил 7 декабрь куни соат 19:40 ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, КХАЙ кўчасида ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Ж.М. "Spark" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги устунга урилган. Зарб оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган.

🔥Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

❗️Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлишларини ва қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#ЙТҲ_Ёнғин

⚡️Дўстлик туманида
ЙТҲ оқибатида "Nexia" автомобилида ёнғин юзага келди

🔹ФВВ хабарига кўра, 2022 йил 5 январь куни соат 13:52да Жиззах вилояти ФВБга келиб тушган хабарга кўра, Дўстлик тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 942-километрида юк автомобили билан тўқнашув оқибатида "Nexia" автомобили бетон тўсиққа урилган ва ёнғин юзага келган.

🔥Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

❗️Мазкур ҳолат юзасидан туман ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЙТҲ_Ёнғин

🔥"Cobalt"нинг орқа томонига тўқнашган "Spark" автомобилида
ёнғин юзага келди

⚡️Бугун, 2022 йил 20 январь куни соат 20:45 ларда, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, И.Каримов кўчасида ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Ф.М. "Spark" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, ўзи билан бир йўналишда, олдинда бўлган ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган К.И. бошқарувидаги "Cobalt" русумли автомобилнинг орқа томонига тўқнашган ва зарб оқибатида "Spark" автомобилининг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.

🔹ЙТҲ ва ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Ёнғин бартараф этилган.

❗️Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз.

Facebook | Instagram | Telegram | Web Site | YouTube | TikTok
#ЙТҲ_Ёнғин

📱Ижтимоий тармоқда
тарқалган, Чирчиқ шаҳрида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

⚡️2022 йил 12 февраль куни соат 23:00 ларда, Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, А.Навоий ва Фурқат кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган Ж.Ғ. бошқарувидаги "Lacetti" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1977 йилда туғилган Д.Н. бошқарувидаги "Epica" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув натижасида "Lacetti" автомобили ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги бетон тўсиққа урилган. Шундан сўнг автомобилда ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ҳодиса натижасида, иккала ҳайдовчи ва "Lacetti" автомобилида бўлган йўловчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

❗️Мазкур ЙТҲ юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
#ЙТҲ_Ёнғин

📱Ижтимоий тармоқда
тарқалган, Нишон туманида тўқнашув сабаб автомобиллардан бири ёниб кетганлиги бўйича маълумот

⚡️2022 йил 17 март куни соат 20:30 ларда, Қашқадарё вилояти, Нишон тумани, Нуристон МФЙ ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Б.Ю. бошқарувидаги ҳамда ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Б.Ш. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув оқибатида ҳайдовчи Б.Ю. бошқарувидаги автомобилда ёнғин юзага келиб, ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

🔹Ушбу ЙТҲ ва ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.

❗️Ҳолат юзасидан Нишон тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
#ЙТҲ_Ёнғин

📱Ижтимоий тармоқда
тарқалган, Пастдарғом туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

⚡️Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йил 25 март куни соат 14:30 ларда, Пастдарғом тумани, Пахтакор МФЙ ҳудудидан ўтган "Самарқанд-Каттақўрғон" автомобиль йўлида ҳайдовчи Ф.Е. бошқарувида бўлган "Nexia-3" русумли ҳамда ҳайдовчи А.Х. бошқарувида бўлган "Nexia-2" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув оқибатида "Nexia-2" русумли автомобилда ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

🔹Ҳайдовчиларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

❗️Ҳозирда ушбу ЙТҲ юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилиб, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
#ЙТҲ_Ёнғин

📱Ижтимоий тармоқда
тарқалган, Термиз шаҳрида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

⚡️ 2022 йил 3 апрель куни соат 20:55 ларда Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, Ат-Термизий шоҳ кўчасида ҳайдовчи, 1995 йилда туғулган М.Ш. бошқарувидаги "Nexia-3" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1998 йилда туғулган М.С. бошқарувидаги "Toyota" русумли ва ҳайдовчи, 1992 йилда туғулган Ш.Б. бошқарувида бўлган "Сobalt" русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

🔥Ушбу ЙТҲ оқибатида "Cobalt" русумли автомобилда ёнғин юзага келган. Ҳодиса жойига зудлик билан ўт ўчирувчилар етиб келган ва ёнғин ўчирилган.

🔹ЙТҲ ва юзага келган ёнғин натижасида "Cobalt" русумли автомобиль салонида бўлган йўловчи, 1985 йилда туғилган Ж.Б. воқеа жойида вафот этган.

❗️Ҳозирда мазкур ЙТҲ юзасидан Термиз шахар ИИО ФМБ ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилиб, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
#ЙТҲ_Ёнғин

📱Ижтимоий тармоқда
тарқалган, Оқолтин туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

⚡️Бугун, 2022 йил 18 апрель куни соат 07:35 ларда Сирдарё вилояти, Оқолтин тумани, Сардоба шаҳри ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 4-километрида "Cobalt" русумли ҳамда "Isuzu" русумли юк атвомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган ва "Cobalt" автомобилида 🔥ёнғин юзага келаган.

🚒Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

🔹Ушбу ҳодиса юзасидан Оқолтин тумани ФВБ ҳамда ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @YHXX_UZ
#ЙТҲ_Ёнғин

🔥 Ижтимоий тармоқда тарқалган, Муборак туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

⚡️2022 йил 26 октябрь куни соат 10:50 ларда Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 108-километрида ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган Д.Т. бошқарувидаги "Lacetti" ҳамда ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Т.Т. бошқарувидаги яна бир "Lacetti" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув натижасида автомобилларнинг бирида ёнғин юзага келган.

🚑 Ҳодиса натижасида икки нафар йўловчи шифохонага ётқизилган.

🔹Мазкур ЙТҲ юзасидан Муборак тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ЙТҲ_Ёнғин

🔥🚛 Жомбой туманида юк автомобили ёниб кетганлиги бўйича маълумот

⚡️Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2022 йил 31 октябрь куни соат 15:30 ларда Самарқанд вилояти, Жомбой тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 "Тошкент-Самарқанд" автомобиль йўлининг 1071-километрида "DAF" русумли юк автомобилининг олд чап томон шинаси ҳаво қўйиб юбориши оқибатида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва олдинда, ортга қайрилиб олиш манёврини бажараётган ҳайдовчи бошқарувидаги "Lada Largus" русумли автомобилга тўқнашган.

🔥Тўқнашув натижасида юк автомобилида ёнғин юзага келган.

🧑🏻‍🚒Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида "Lada Largus" автомобилининг ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган.

❗️Мазкур ЙТҲ юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлиб, бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ЙТҲ_Ёнғин

Юк автомобили билан боғлиқ
ЙТҲ юзасидан маълумот

Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2024 йил 16 март куни соат 10:30лар атрофида Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 983-километрида юк автомобили ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, йўлни қарама-қарши оқимини ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган. Тўқнашув натижасида юк автомобилида ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этиш чоралари кўрилди. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан туман ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя қилишларини ва эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз.

👉
@YHXX_UZ