Forwarded from ХАДИС ва ХАЁТ 📚
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дунёга келдингми яшашинг керак,
Яшашга сабаб ҳам асли туғулиш,
Эй инсон умрни қилманглар эрмак,
Пешонада битилган ҳар кимга ўлиш.
У дунё азобин билмайсиз сизлар,
Ўзим ҳам кўрмадим аслида бориб,
Савоблар бажарсак ҳаётда бизлар,
Қутуламиз Қуръонда қўйилган ёзиб....
https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
Яшашга сабаб ҳам асли туғулиш,
Эй инсон умрни қилманглар эрмак,
Пешонада битилган ҳар кимга ўлиш.
У дунё азобин билмайсиз сизлар,
Ўзим ҳам кўрмадим аслида бориб,
Савоблар бажарсак ҳаётда бизлар,
Қутуламиз Қуръонда қўйилган ёзиб....
Эринмасдан кўриб чиқинг.!
https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
Forwarded from ХАДИС ва ХАЁТ 📚
ИШ ТОПИБ БЕРГАНИ УЧУН ПУЛ ОЛИШ
#ҳалол_ҳаром
❓1791-САВОЛ: Мен Японияда ўқийман. Японларда бирор кимни ишга жойлаб қўйса, маълум миқдорда пул олиш одати бор. Масалан, бирор дўконга ишчи керак бўлиб, мен ишсиз юрган одамни шу ерга ишга олиб келсам, дўкондордан пул оламан. Бу нарса ҳозирда ўзбеклар орасида ҳам кенг тарқалган. Савол шуки, бу ишни қилиш тўғрими? Ишга жойлаштириб, эвазига пул олиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Иш топиб бергани учун бир марталик ҳақ олса, жоиз бўлади. Чунки даллоллик эвазига ҳақ олишни фуқаҳоларимиз жоиз дейишган. Аммо “Сен шу ерда қанча ишласанг, ҳар ойлигингдан менга шунчадан бериб турасан”, деб, ҳар ой ҳақ олиши мутлақо ҳалол бўлмайди. Зеро унинг хизмати иш топиб бериш билан якунига етган бўлади. Ундан кейин оладиган пули ҳеч бир эвазсиз (меҳнатсиз) олинган бўлади. Бу эса унга ҳалол бўлмайди.
Лекин иш топиб бераётган шахс бошқага ёрдам бериш, ишсиз юрганнинг ҳожатини чиқариш мақсадида пул олмасдан шу ишни қилса, катта ажрга эга бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

❤2
Forwarded from ХАДИС ва ХАЁТ 📚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
• Ўзингиз ва фарзандингизни дўзаҳ аъзобидан сақланг!
© Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
© Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
👍1
Forwarded from ХАДИС ва ХАЁТ 📚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ясин сурасидаги 10 та барака ҳақида!
Ризқингиз кўпайишини, бой-бадавлат бўлишни хоҳлайсизми? Ундай бўлса, Ясин сурасини тез-тез ўқиб туринг.
https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
Ризқингиз кўпайишини, бой-бадавлат бўлишни хоҳлайсизми? Ундай бўлса, Ясин сурасини тез-тез ўқиб туринг.
https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
❤1
Forwarded from ХАДИС ва ХАЁТ 📚
#Болангизга: "тур, намозингни ўқи, йўқса жаҳаннамга тушасан" деб айтманг. Балки, "кел, болажоним, бирга намоз ўқийлик, жаннатда ҳам бирга бўлайлик" деб айтинг!
🌼 Болангизга: "тур, тўзиб кетган хонангни йиғиштир!" деб айтманг. Балки, "болажоним, хонангни тартиблаш ва тозалашда сенга ёрдам берайми, чунки сен тозалик ва тартибликни яхши кўрасан-у" деб айтинг!
🌼 Болангизга: "тур, дарсингни тайёрла, ўйин ўйнама, дарс ўйиндан кўра муҳимроқ" деб айтманг. Балки, "болажоним, дарсларинги эрта тугатсанг, сен билан ўйин уйнашда шерик бўламан ёки ўзинг яхши кўрадиган бирор бир нарсани бирга қиламиз" деб айтинг!
🌼 Болангизга: "тур, тишларингни ювиб кел ёки доим мен айтишим керакми?!" деб айтманг. Балки, "болажоним, мен сендан жудаям хурсандман, чунки сен мен айтмасам ҳам тишларингни ювасан" деб айтинг!
🌼 Болангизга "чап томонинг билан ухлама!" деб айтманг. Балки, "болажоним, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга ўнг томонимиз билан ухлашимизни ўргатган" деб айтинг!https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR

МАЙЙИТСИЗ ЁПИЛГАН ҚАБР…
Бир киши қабристондан қабр сотиб олиб, унга ўз исмини ёздириб ёптириб қўйди.
Бу ҳолатни кузатган қўни-қўшнилар ва яқинлари ундан нега бундай қилганини сўрашди, аммо у жавоб беришни истамади.
Бироз вақт ўтиб, ўша одам вафот этди.
Лекин уни бошқа қабрга қўйишди.
Бу сирли ишдан ҳайратга тушган маҳалладошлари маҳаллий имомга мурожаат қилишди.
Имом қабристонга бориб, маййитсиз ёпилган қабрни очишни маслаҳат берди.
Одамлар қабристонга бориб, қабрни очганларида ҳайратдан йиқилиб қолишди.
Қабр очилганда эса…
Ҳеч ким кутмаган манзара пайдо бўлди.
У ерда на жасад ва на бирор из бор эди.
Фақатгина эски қути ва битта сандиқ тўла олтинлар ётарди.
Одамлар қизиқиш ва қўрқув билан қутини очишди.
Уни очган заҳоти ғижирлаб очилган ёғоч қути ичида бир мактуб бор эди.
Мактубда шундай сўзлар ёзилган эди:
“Агар сиз бу хатни ўқиётган бўлсангиз, демак, мен аллақачон бу дунёни тарк этганман.
Ҳаётим давомида жуда кўп пул йиғдим, жуда кўп мулк тўпладим.
Лекин энг катта хатойим – мен фақат бу дунё учун йиғдим.
Бир умр ҳалол одамман, деб ўйлардим.
Аммо қалбим тоза эмаслигини, қалбим бу дунёники эканлигини жуда кеч англадим.
Шунинг учун ҳам мен бу қабрни сотиб олдим.
Мен бу ерга фақат бойлигимни эмас, нафсимни, шу пайтгача ўтган умримни ҳам кўмдим.
“Эй, топиб олган одам! Мен сендан битта илтимос қиламан — бу бойлик эвазига менга бир соатгина умр сотиб олиб бер.
Ёки қабрда бир соатгина жаннат роҳатини олиб бер.
Йўқ, бунинг иложи йўқ.
Чунки бу дунёда ҳамма нарса сотилади, лекин Аллоҳнинг ҳузурида эмас…
Мен буни жуда кеч тушундим.
Агар имконинг бўлса, бу бойликни энг муҳтож инсонларга бер.
Уларга ҳақиқий ёрдам бўлсин.
Чунки фақат савобларгина биз билан қабрга кириши мумкин…”
Ҳамма жим бўлиб қолди. Ҳатто шамол ҳам.
Имом қаттиқ ҳузн билан қараб турди-да, шундай деди:
— Инсон қанча яшамасин, қанча бойлик орттирмасин, охирида ҳаммаси қолиб кетади.
Бу одам ўзини ҳалокатдан қутқариб кетди.
Бойликларини садақа қилиб, ҳақ эгаларига топширишни бизнинг бўйнимизга юклаб кетди.
Ўзи эса тавба қилиб вафот этди.
Лекин бизчи?
Биз ҳали ҳам ўлмайдиган одамдек бойлик йиғиш билан овворамиз.
Тавба қилишга, мол-мулкларимизни ҳақдорларига топширишга вақтимиз етадими-йўқми, билмаймиз.
Бу одам кеч тушунган бўлса-да, ўзига ўзи ҳукм чиқариб кетган экан.
Аллоҳ раҳматига олсин.
Шу куннинг ўзида бу бойликлар маҳалладаги муҳтожларга, етимларга, бева-бечораларга тарқатилди.
Ҳеч ким бу олтинларга ҳавас билан қарамади.
Эй мол-мулки деб ота-онасидан, жигаридан, яқинларидан узоқлашганлар, ҳали сизда фурсат бор!
Бу дунёда қоладиган бойлигингиз учун жаннатингизни алмашманг.
Бу ҳодиса маҳаллада узоқ йиллар давомида ибратли ҳикоя сифатида ёдда қолди.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар:
“Эҳсон қилинглар! Аллоҳ ҳам эҳсон қилувчиларни севади.”
(Имом Муслим ривояти)
“Ким бир муҳтожнинг эҳтиёжини қондирса, Аллоҳ унинг дунё ва охират эҳтиёжини қондирур.”

Telegram
ХАДИС ва ХАЁТ 📚
Бешикдан то кабргача илм изла!
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم
Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят этур ва эзгу ишларни қиладиган мўминларга катта мукофот бор ин шаа Аллоҳ...
Реклама олмаймиз ❌
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم
Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят этур ва эзгу ишларни қиладиган мўминларга катта мукофот бор ин шаа Аллоҳ...
Реклама олмаймиз ❌
❤2
Forwarded from ХАДИС ва ХАЁТ 📚
✳️ Аллоҳу Роббий лаа шарийка лаҳу
❇️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимга бирон ғам ёки ташвиш ёки касаллик ёки шиддат қийинчилик етса, “Аллоҳу Роббий, лаа шарийка лаҳу” деса, у ташвиш ундан арийди”, дедилар (Имом Табароний ривояти)
https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
❇️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимга бирон ғам ёки ташвиш ёки касаллик ёки шиддат қийинчилик етса, “Аллоҳу Роббий, лаа шарийка лаҳу” деса, у ташвиш ундан арийди”, дедилар (Имом Табароний ривояти)
https://t.me/joinchat/WRa6EdPjSM2fjcHR
❤1
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
НАФЛ РЎЗАНИНГ НИЯТИ
#рўза
❓1984-САВОЛ: Фазилатли ой ва кунларда нафл рўзалар тутиб тураман. Баъзида шундай ҳолат бўладики, бомдодга турганимда саҳарлик вақти чиқиб кетган бўлади, лекин мен шу куни бемалол рўза тутишга кучим етади. Шу вақтда рўзага ният қилиб олсам бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, нафл рўзалар учун саҳарлик вақти чиқиб кетган бўлса ҳам, ҳатто кун ярмига етмагунча ният қилиб олиш мумкин, фақат саҳарлик вақти чиққандан кейин рўзани бузувчи амаллардан бирортасини ҳам қилмаган бўлиши шарт.
Демак, сиз ҳам уйғонганда саҳарлик вақти чиқиб кетган бўлса ҳам, ҳеч нарса еб-ичмасдан нафл рўзани ният қилиб олсангиз бўлади.
Аслида рўза тутишни ният қилиш вақтлари иккига бўлинади.
Биринчиси, қазо рўза, каффорат ва маълум бир кунни тайин қилмаган назр рўзаларни тутишда саҳарлик вақти чиқмасдан туриб ният қилиш шарт бўлади. Саҳарлик вақти чиққандан кейин қилган нияти ҳисобга ўтмайди.
Иккинчиси, Рамазон рўзаси, нафл ва муайян кунда тутиш назр қилинган рўзаларни шаръий наҳорнинг ярмига етмагунича ният қилиб олиш мумкин. Шарт шуки, ният қилгунча рўзани бузадиган ҳеч қандай иш қилмаган бўлиши керак. Масалан, саҳарлик вақти чиққандан кейин бирор нима еб ёки бирор қултум сув ичиб қўйган бўлса, рўзага ният қила олмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍 YouTube 👍 Instagram 👍 Facebook 👍 Ummalife
✔️ Улашинг: @diniysavollar

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
Forwarded from Surxonmuslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
𝗢𝗟𝗧𝗜𝗡𝗦𝗢𝗬 𝗧𝗨𝗠𝗔𝗡𝗜𝗗𝗔 𝗡𝗔𝗠𝗨𝗡𝗔𝗩𝗜𝗬-𝗔𝗠𝗔𝗟𝗜𝗬 𝗧𝗔𝗗𝗕𝗜𝗥 𝗢‘𝗧𝗞𝗔𝗭𝗜𝗟𝗗𝗜
ᴏ‘ᴢʙᴇᴋɪsᴛᴏɴ ᴍᴜsᴜʟᴍᴏɴʟᴀʀɪ ɪᴅᴏʀᴀsɪ
sᴜʀxᴏɴᴅᴀʀʏᴏ ᴠɪʟᴏʏᴀᴛɪ ᴠᴀᴋɪʟʟɪɢɪ
ᴍᴀᴛʙᴜᴏᴛ xɪᴢᴍᴀᴛɪ
|• ᴛᴇʟᴇɢʀᴀᴍ
|• ʏᴏᴜᴛᴜʙᴇ
|• ɪɴsᴛᴀɢʀᴀᴍ
|• ғᴀᴄᴇʙᴏᴏᴋ
|• sᴜʀxᴏɴᴍᴜsʟɪᴍ.ᴜᴢ
ᴏ‘ᴢʙᴇᴋɪsᴛᴏɴ ᴍᴜsᴜʟᴍᴏɴʟᴀʀɪ ɪᴅᴏʀᴀsɪ
sᴜʀxᴏɴᴅᴀʀʏᴏ ᴠɪʟᴏʏᴀᴛɪ ᴠᴀᴋɪʟʟɪɢɪ
ᴍᴀᴛʙᴜᴏᴛ xɪᴢᴍᴀᴛɪ
|• ᴛᴇʟᴇɢʀᴀᴍ
|• ʏᴏᴜᴛᴜʙᴇ
|• ɪɴsᴛᴀɢʀᴀᴍ
|• ғᴀᴄᴇʙᴏᴏᴋ
|• sᴜʀxᴏɴᴍᴜsʟɪᴍ.ᴜᴢ
❤3
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari
Гўзал дуо
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#muftiy_minbari@muslimuzportal
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
Гўзал дуо
#muftiy_minbari@muslimuzportal
Матбуот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
Forwarded from Ассалому алайкум
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎄❄️⭐️
ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ!!!
Сизлар учун атайлаб
Очиб гап сандиғимни
Ёздим ўқиб кўринглар
Янги йил табригимни!!!
Энг аввало соғлик бўлсин
Хеч ким касал бўлмасин
Яратган Эгам ўзидан
Ўзгага хечам мухтож килмасин
Касаллар қочиб кетиб
Шифокорга иш қолмасин
Факат ширин сўзи билан
Одамларни даволасин!!!
Янги йил кириб келсин
Ташлаб шахдам кадамни
Пенсия ойликлар ошсин
Хурсанд килиб одамни
Ойлик ошди деб нархлар
Осмонга чиквомасин
Қулогидан чузиб куйинг
Ўзбошимча бўлвомасин
Халкимиз бой ➖яшасин
Тўкин бўлсин дастурхон
Ахир бизлар ўзига ➖БЕК
Авлодимиз ўзига ➖ХОН
Ишсизлар ишга кирсин
Ойлиги зур жойларга
Ишлиларни хамрох қилсин
Пуллари кўп бойларга
Қийин кунлар ортда қолиб
Чиройли кунлар келсин
Фарзандлар➖ набиралар
Яйраб яшнаб кун кўрсин!!!
ОМИН деганлар омон бўлсин
Тўкин ➖сочин замон бўлсин
Чин дилимдан ёзганларим
Шу жойида тамом бўлсин!!! 🤗
@sayrakuz
ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ!!!
Сизлар учун атайлаб
Очиб гап сандиғимни
Ёздим ўқиб кўринглар
Янги йил табригимни!!!
Энг аввало соғлик бўлсин
Хеч ким касал бўлмасин
Яратган Эгам ўзидан
Ўзгага хечам мухтож килмасин
Касаллар қочиб кетиб
Шифокорга иш қолмасин
Факат ширин сўзи билан
Одамларни даволасин!!!
Янги йил кириб келсин
Ташлаб шахдам кадамни
Пенсия ойликлар ошсин
Хурсанд килиб одамни
Ойлик ошди деб нархлар
Осмонга чиквомасин
Қулогидан чузиб куйинг
Ўзбошимча бўлвомасин
Халкимиз бой ➖яшасин
Тўкин бўлсин дастурхон
Ахир бизлар ўзига ➖БЕК
Авлодимиз ўзига ➖ХОН
Ишсизлар ишга кирсин
Ойлиги зур жойларга
Ишлиларни хамрох қилсин
Пуллари кўп бойларга
Қийин кунлар ортда қолиб
Чиройли кунлар келсин
Фарзандлар➖ набиралар
Яйраб яшнаб кун кўрсин!!!
ОМИН деганлар омон бўлсин
Тўкин ➖сочин замон бўлсин
Чин дилимдан ёзганларим
Шу жойида тамом бўлсин!!! 🤗
@sayrakuz
❤1👍1
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
ЗЕБРАНИНГ ГЎШТИ
#ҳалол_ҳаром
❓1987-САВОЛ: Мен яшаётган давлатда Зебра гўшти сотилади. Унинг гўштини еса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Зебрани араб тилидаги фиқҳий манбаларда (ҳимар ваҳший) ёввойи эшак деб аталган ва шаръий кўрсатмага мувофиқ сўйилган бўлса, уни истеъмол қилиш ҳалол ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍 YouTube 👍 Instagram 👍 Facebook 👍 Ummalife
✔️ Улашинг: @diniysavollar
#ҳалол_ҳаром
❓1987-САВОЛ: Мен яшаётган давлатда Зебра гўшти сотилади. Унинг гўштини еса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Зебрани араб тилидаги фиқҳий манбаларда (ҳимар ваҳший) ёввойи эшак деб аталган ва шаръий кўрсатмага мувофиқ сўйилган бўлса, уни истеъмол қилиш ҳалол ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
Forwarded from ШАМСИНУР ижоди
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯНГИ ЙИЛ ТИЛАГИ.
Эшик қоқмоқда янги йил.
Янги йилжон, кел киравер.
Мен дуолар қилмоқчиман.
Сенчи, Омин деб туравер.
Омин. Омин.
Эл- юртимиз омон бўлсин.
Доруломон замон бўлсин.
Осмон тиниқ, эл тинч бўлсин.
Дастурхонда ош, нон бўлсин.
Масжидлар кўпроқ очилсин.
Беш вақт азон янграб турсин.
"Амри маъруф"ларни тинглаб.
Сахий бойлар эҳсон қилсин.
Ўғиллар кўп ойлик олсин.
Чўнтаклари пулга тўлсин.
"Ўн минг сўм бер"- деса она.
Икки юз минг сўм пул берсин.
Музлатгичлар тўла бўлсин.
"Ол, е!"- деб бағрини очсин.
Қозонларда гўшт қайнасин.
Хурмачалар қайнаб, тошсин.
Бензин нархи тушиб кетсин.
"Капалак"лар учиб кетсин.
"Дори" сотган аптекалар.
Тезликда ёпилиб кетсин.
Ёпилсин касалхоналар.
Камайсин дорихоналар.
Эгизаклар туғиляпти.
Кўпайсин туғруқхоналар.
Ҳаж, Умрага олайлик йўл.
Каъбага тегизайлик қўл.
Шайтонларга тошлар отиб.
Дейлик, "Яқинлашма, даф бўл!"
Келинчаклар кулиб турсин.
"Хўп ойижон"- деб югурсин.
Қайноналар "Болам," дея.
Дуолар қилиб ўтирсин.
Эр бошбоғин бервормасин.
Аёл четга кетвормасин.
Парваришсиз қолган эркак.
Бошқа хотин олвормасин.
Завод, фабрика қурилсин.
Ишсизларга иш берилсин.
"Made in Uzbekistan" ,га.
Чет эллар навбатда турсин.
GM га ҳам инсоф берсин.
Узоқ навбат тезроқ келсин.
Пул тўлаб қўйган инсонлар.
Бағрига ҳам шамол тегсин.
"Матиз"лар "Жентра" бўлсин.
"Нексия" лар "Кобалт" бўлсин.
"Кобалт" лар бўлсин "Каптива".
"Малибу"га кўча тўлсин.
Заправкалар ёпилмасин.
Дов дарахтлар чопилмасин.
Янги кўприк, йўл қурилсин.
Пиёдалар қоқилмасин.
"Дом"лар нархи арзон бўлсин.
Уй кутганлар хурсанд бўлсин.
Бош ватанли бўлсин ҳамма.
Янги уйда яйраб, унсин.
Четдан қайтсин мард ўғлонлар.
Юртида урсин жавлонлар.
Жуфтининг қайноқ бағрида.
Хурсанд юрсин ёш жувонлар.
Совчилар ҳам овга чиқсин.
"Қулчиликка келдик"- десин.
Қул қилмасин келинларни.
Берган ваъдасида турсин.
Қизлар тегсин яхши эрга.
Чиябўригамас, шерга.
Эрин обрўсин кўтарсин.
Тенг қилмасин қаро ерга.
Йигит хотинмас, қиз олсин.
Пардозсиз бир гулюз олсин.
Осмондаги Ойни қўйсин.
Майли, битта юлдуз олсин.
Чол кампирлар уришмасин.
Аразлашиб юришмасин.
Энсасини кўп қотириб.
Юзларини буришмасин.
Қуда - анда бўлсин иноқ.
Минг йиллаб юришсин шундоқ.
Қайни бўйни омон бўлсин.
Бири асал, бири қаймоқ.
Етимхоналар ёпилсин.
Ота- оналар топилсин.
Гўдаклар ҳеч йиғламасин.
Юзлари кулгига тўлсин.
Деҳқон хосили мўл бўлсин.
Овчининг ови зўр бўлсин .
Ҳўраги кўп "қармоқ"ларга.
Соддалармас, сазан тушсин.
Йўллар текис, равон бўлсин.
Уйлар олди айвон бўлсин.
Юртимизнинг хуснин кўриб.
Душман ҳоли ёмон бўлсин.
Қора қозонлар оқарсин.
"Кукмара"ларга айлансин.
Ошхонада бекажонлар.
Бош ошпаз этиб сайлансин.
Сўйганимиз қўйлар бўлсин.
Қилганимиз тўйлар бўлсин.
Товуқлар кўп тухум қилсин.
Сут- қатиқлар сероб бўлсин.
Кунда ейлик қозон кабоб.
Маставага Бочкага чоп.
Хоразмдан тухум барак.
Катта сомса Жиззахдан топ.
Перевалнинг патиридан.
Сирдарёнинг балиғидан.
Девзира ош Андижондан.
Нуротанинг қатиғидан.
Сурхоннинг тандир гўштидан.
Бухоронинг Соф ошидан.
Сўқоқнинг барра кабоби.
Тошкентнинг норин, тўшидан.
Мазза қилиб еб юрайлик.
Давру давронлар сурайлик.
Ўзбекистон- жаннат макон.
Бағрида ўйнаб кулайлик.
Асрасин ўт балосидан.
Золим зулми, жафосидан.
Бевақт ўлим, қуруқ тухмат.
Ва дўстнинг бевафосидан.
Дўстга зор, душманга хор.
Номардга муҳтож қилмасин.
Шу тилагим сизга бўлсин.
Қабул қилинглар. Омийн 🤲
✍МУАЛЛИФГА РАХМАТ
@shamsinurijodi
Эшик қоқмоқда янги йил.
Янги йилжон, кел киравер.
Мен дуолар қилмоқчиман.
Сенчи, Омин деб туравер.
Омин. Омин.
Эл- юртимиз омон бўлсин.
Доруломон замон бўлсин.
Осмон тиниқ, эл тинч бўлсин.
Дастурхонда ош, нон бўлсин.
Масжидлар кўпроқ очилсин.
Беш вақт азон янграб турсин.
"Амри маъруф"ларни тинглаб.
Сахий бойлар эҳсон қилсин.
Ўғиллар кўп ойлик олсин.
Чўнтаклари пулга тўлсин.
"Ўн минг сўм бер"- деса она.
Икки юз минг сўм пул берсин.
Музлатгичлар тўла бўлсин.
"Ол, е!"- деб бағрини очсин.
Қозонларда гўшт қайнасин.
Хурмачалар қайнаб, тошсин.
Бензин нархи тушиб кетсин.
"Капалак"лар учиб кетсин.
"Дори" сотган аптекалар.
Тезликда ёпилиб кетсин.
Ёпилсин касалхоналар.
Камайсин дорихоналар.
Эгизаклар туғиляпти.
Кўпайсин туғруқхоналар.
Ҳаж, Умрага олайлик йўл.
Каъбага тегизайлик қўл.
Шайтонларга тошлар отиб.
Дейлик, "Яқинлашма, даф бўл!"
Келинчаклар кулиб турсин.
"Хўп ойижон"- деб югурсин.
Қайноналар "Болам," дея.
Дуолар қилиб ўтирсин.
Эр бошбоғин бервормасин.
Аёл четга кетвормасин.
Парваришсиз қолган эркак.
Бошқа хотин олвормасин.
Завод, фабрика қурилсин.
Ишсизларга иш берилсин.
"Made in Uzbekistan" ,га.
Чет эллар навбатда турсин.
GM га ҳам инсоф берсин.
Узоқ навбат тезроқ келсин.
Пул тўлаб қўйган инсонлар.
Бағрига ҳам шамол тегсин.
"Матиз"лар "Жентра" бўлсин.
"Нексия" лар "Кобалт" бўлсин.
"Кобалт" лар бўлсин "Каптива".
"Малибу"га кўча тўлсин.
Заправкалар ёпилмасин.
Дов дарахтлар чопилмасин.
Янги кўприк, йўл қурилсин.
Пиёдалар қоқилмасин.
"Дом"лар нархи арзон бўлсин.
Уй кутганлар хурсанд бўлсин.
Бош ватанли бўлсин ҳамма.
Янги уйда яйраб, унсин.
Четдан қайтсин мард ўғлонлар.
Юртида урсин жавлонлар.
Жуфтининг қайноқ бағрида.
Хурсанд юрсин ёш жувонлар.
Совчилар ҳам овга чиқсин.
"Қулчиликка келдик"- десин.
Қул қилмасин келинларни.
Берган ваъдасида турсин.
Қизлар тегсин яхши эрга.
Чиябўригамас, шерга.
Эрин обрўсин кўтарсин.
Тенг қилмасин қаро ерга.
Йигит хотинмас, қиз олсин.
Пардозсиз бир гулюз олсин.
Осмондаги Ойни қўйсин.
Майли, битта юлдуз олсин.
Чол кампирлар уришмасин.
Аразлашиб юришмасин.
Энсасини кўп қотириб.
Юзларини буришмасин.
Қуда - анда бўлсин иноқ.
Минг йиллаб юришсин шундоқ.
Қайни бўйни омон бўлсин.
Бири асал, бири қаймоқ.
Етимхоналар ёпилсин.
Ота- оналар топилсин.
Гўдаклар ҳеч йиғламасин.
Юзлари кулгига тўлсин.
Деҳқон хосили мўл бўлсин.
Овчининг ови зўр бўлсин .
Ҳўраги кўп "қармоқ"ларга.
Соддалармас, сазан тушсин.
Йўллар текис, равон бўлсин.
Уйлар олди айвон бўлсин.
Юртимизнинг хуснин кўриб.
Душман ҳоли ёмон бўлсин.
Қора қозонлар оқарсин.
"Кукмара"ларга айлансин.
Ошхонада бекажонлар.
Бош ошпаз этиб сайлансин.
Сўйганимиз қўйлар бўлсин.
Қилганимиз тўйлар бўлсин.
Товуқлар кўп тухум қилсин.
Сут- қатиқлар сероб бўлсин.
Кунда ейлик қозон кабоб.
Маставага Бочкага чоп.
Хоразмдан тухум барак.
Катта сомса Жиззахдан топ.
Перевалнинг патиридан.
Сирдарёнинг балиғидан.
Девзира ош Андижондан.
Нуротанинг қатиғидан.
Сурхоннинг тандир гўштидан.
Бухоронинг Соф ошидан.
Сўқоқнинг барра кабоби.
Тошкентнинг норин, тўшидан.
Мазза қилиб еб юрайлик.
Давру давронлар сурайлик.
Ўзбекистон- жаннат макон.
Бағрида ўйнаб кулайлик.
Асрасин ўт балосидан.
Золим зулми, жафосидан.
Бевақт ўлим, қуруқ тухмат.
Ва дўстнинг бевафосидан.
Дўстга зор, душманга хор.
Номардга муҳтож қилмасин.
Шу тилагим сизга бўлсин.
Қабул қилинглар. Омийн 🤲
✍МУАЛЛИФГА РАХМАТ
@shamsinurijodi
❤1
Forwarded from ❤️AYOLLAR UCHUN❤️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎄 ҚАДРДОНЛАРИМ!!! Сизларни янги 2026-йил билан табриклайман!
🥰 Янги йил хайирли, барокатли, яхшиликларга бой йил бўлсин!
🌺 Аллоҳим кўп йилларга ҳам ўйнаб кулиб, соғлик саломатликда қаторимиздан хато қилмай етказсин!
Кириб келган 2026 йилда:
🌸 Сизга 2026-йил - 12 ой яхши кайфият 🤩
🎄 - 53 хафта осойишталик 🤗
🌸 - 365 кун омад🎉
🎄 - 8760 соат бахт❤️
🌸 - 5256600 минут севги,😍
🎄 - 31 536 000 секунд соғлик ва қувонч ҳамроҳингиз бўлишини тилаб қоламан!
👉 @ayollaruchun100foiz

Forwarded from Imomtermiziy.uz|Madrasa rasmiy kanali
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
КОНДИЦИОНЕРДАН ОҚҚАН СУВ ҲУКМИ
#таҳорат
❓1990-САВОЛ: Кондиционернинг қувуридан оқиб чиқадиган сув билан таҳорат ва ғусл қилиш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Кондиционердан одатда шаффоф сув оқиб чиқади ва у пок ҳисобланади. Шунинг учун мазкур сувга эҳтиёж туғилиб қолса, покиза идишга олиб, у билан таҳорат ва ғусл қилишнинг ҳам кир ювишда фойдаланишнинг ҳам зарари йўқдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍 YouTube 👍 Instagram 👍 Facebook 👍 Ummalife
✔️ Улашинг: @diniysavollar
#таҳорат
❓1990-САВОЛ: Кондиционернинг қувуридан оқиб чиқадиган сув билан таҳорат ва ғусл қилиш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Кондиционердан одатда шаффоф сув оқиб чиқади ва у пок ҳисобланади. Шунинг учун мазкур сувга эҳтиёж туғилиб қолса, покиза идишга олиб, у билан таҳорат ва ғусл қилишнинг ҳам кир ювишда фойдаланишнинг ҳам зарари йўқдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
Forwarded from Тожимурод Абдуллаевич
⚡️2026-февраль ойида:
4 та якшанба,
4 та душанба,
4 та сешанба,
4 та чоршанба,
4 та пайшанба,
4 та жума
4 та шанба келади.
Бунақаси бутун хаётимиз давомида бўлмайди.
Чунки, бу 823 йилда
бир марта бўлади.
Бу дегани: "Халта тўла пул" дегани. Буни 5 кишига ёки группага юборинг.
Натижа 4 кунда бўлади 🤫
Буни ўқигандан кейин 11 минут ичида тарқатиш керак!!!
⚡️ Telegram | ⚡️ Instagram |

🤬2❤1
Forwarded from Mumina.uz
#ayollar_fiqhi
🤔 БАЧАДОНИ ОЛИБ ТАШЛАНГАН АЁЛ ИДДАСИ
❔ САВОЛ: Бачадони олиб ташланган аёл эри билан ажрашса, иддани қандай ҳисоблайди?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай аёлда бачадон тўлиқ олиб ташланган бўлса, у ҳижрий ҳисобда уч ой идда ўтиради. Бу гап ҳижрий ойнинг бошида ўртага талоқ тушган бўлса, шундай бўлади. Агар ой бошида эмас, орасида ажрашса, у ҳолда 90 кун идда ўтиради.
✅️ Агар бачадони олиб ташланган аёл қон кўрса ва шифокорлар унинг бачадони тўлиқ олинмаган, деган бўлса ва қон камида уч кун келса, ҳайз бўлади. Бу ҳолатда иддани кун ёки ой билан эмас, балки ҳайз билан ҳисоблайди. Агар шифокорлар бачадон тўлиқ олинган, деган хулоса берган бўлса, кўрилган қон ҳайз бўлмайди. Чунки ҳайз бачадондан келадиган қон ҳисобланади. Бачадон йўқ бўлгач, кўрилган қон ҳайз бўла олмайди. Балки истиҳоза, яъни касаллик қони ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
🚀 @muminauz 🌺
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from " Имоми Аьзам Абу Ханифа " масжид имоми Хасанов Хасан
#савол_жавоб
Насия савдо
❓Савол: Бир киши машинасини насияга сотса ва олган одам пулни тўлолмаётган бўлса (ҳали муддат келмаган) машинани бошқага сотиш мумкинми? Берилган пулларни қайтармасдан “Бу бермаган ойларинг учун ижара пули ва менга ҳалол” дейиши-чи?
📥 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Асл қоидага кўра, сотилган (нақд ёки насияга, бўлиб тўлаш бўлса ҳам) товарлар сотиб олувчининг мулкига айланади ва уни бошқа одам (ҳатто собиқ эгаси ҳам) сота олмайди. Қолаверса, савдо вақтида келишилган муддат келмагунича пулни, харидорнинг розилигисиз товарни талаб қилишга ҳаққи йўқ.
Демак, машина сотган одам ҳам муддат келгунича кутиши, муддат келганида ҳам харидор пулни тўламаса, унинг розилиги билан машинани сотиб, қарзи миқдорича олиб, қолган қисмини қайтариб бериши керак бўлади. Чунки сотувчи машинани насияга сотгани сабабли нақдга сотиладиган нархидан бирмунча қимматроққа сотган бўлади. Шундай экан, муддатни кутиши керак эди.
Саволдаги ҳолатда эса машинани сотган киши, албатта, биринчи харидор билан ҳисоблашиб, унинг қарзи миқдорича олиб, қолганини қайтариб бериши керак. У кишининг “Бепул шунча вақт фойдаландинг, шу ойлар учун пулинг менга ҳалол” деган даъвоси мутлақо нотўғри.
Юқорида айтганимиздек, сотилган нарсалар олган одамни мулки ҳисобланади ва ундан ижара пули олишга сотувчининг ҳаққи йўқ. Тезда бировни ҳаққини бериши зарур. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан
@mehrob_uz