Хадислар
8.15K subscribers
16 photos
1 video
1 file
9 links
Зеро инсон бирор амалга қасд айлаб , у йўлда мунтазам бўлар екан ,албатта , Аллоҳ таоло ўша нарсага бандани муваффак килиб кўяди.Муҳими, ният тўғри максад сари интилиш давомий бўлмоғидир.

Reklama 👇🏻👇🏻👇🏻

https://t.me/hadislarda_reklama_xizmati
Download Telegram
10
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«“Ё Расулаллоҳ! Мен сизга салавот айтишни кўпайтирмоқчиман. Қанча салавот айтайин?" десам, у зот: "Хоҳлаганингча", дедилар. Мен: “Тўртдан бир қисмидами?" дедим. У зот: "Хоҳласанг, бунга зиёда қилгин. Ўзинг учун яхши бўлади”, дедилар. Мен: "Ярмидами?" десам, у зот: "Хоҳласанг, бунга зиёда қилгин. Ўзинг учун яхши бўлади”, дедилар. Мен: "Ундоқ бўлса, мен (кечанинг) ҳаммасида сизга салавот айтайми?" дедим.
У зот: "Ундай бўлса, ғамларинг аритилиб, гуноҳларинг кечирилади",
дедилар» (Имом Термизий ривояти).


📚 Далоилул Ҳайрот
🪶 Абу Абдуллоҳ сулаймон ал жазулий
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3
3
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🕊2😇1🤗1
٤ - بَابٌ الْمُسْلِمُ مَنْ سَلِمَ الْمُسْلِمُونَ مِنْ لِسَانِهِ وَيَدِهِ

4-БОБ.

ҲАҚИҚИЙ МУСУЛМОН ТИЛИ ВА ҚЎЛИДАН МУСУЛМОНЛАР ОМОНДА БЎЛГАН КИШИДИР

١٠ - حَدَّثَنَا آدَمُ بْنُ أَبِي إِيَاسٍ قَالَ: حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ أَبِي السَّفَر وَإِسْمَاعِيلَ، عَنِ الشَّعْبِيِّ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: الْمُسْلِمُ مَنْ سَلِمَ الْمُسْلِمُونَ مِنْ لِسَانِهِ وَيَدِهِ، وَالْمُهَاجِرُ مَنْ هَجَرَ مَا نَهَى اللَّهُ عَنْهُ». قَالَ أَبُو عَبْدِ اللهِ : وَقَالَ أَبُو مُعَاوِيَةَ : حَدَّثَنَا دَاوُدُ ، عَنْ عَامِرٍ قَالَ: سَمِعْتُ عَبْدَ اللَّهِ عَنِ النَّبِيِّ ﷺ وَقَالَ عَبْدُ الْأَعْلَى : عَنْ دَاوُدَ، عَنْ عَامِرٍ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ طرفه: ٦٤٨٤ - تحفة: ٨٨٣٤

10. Абдуллох ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят килинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳақиқий мусулмон тили ва қўлидан мусулмонлар омонда бўлган кишидир» дедилар
2
Muhammad Sayyid Tantoviy - Paygʻambarlar tarixi.pdf
4.1 MB
📖Paygʻambarlar tarixi pdf

Muhammad Sayyid Tantoviy
🌙
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
* آفَةُ الْعِلْمِ النِّسْيَانُ، وَإِضَاعَتُهُ أَنْ تُحَدِّثَ بِهِ غَيْرَ أَهْلِهِ. (رواه ابن أبِي شيبة)


Илмнинг офати унутишдир. Илмни ноаҳл кимсага сўзлаш эса, уни зое қилишдир.
Ибн Абу Шайба ривояти.🪶
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3
2
Абдулқодир Жийлоний шундай дедилар:

«Қалб Аллоҳнинг зикрида бардавом бўлса, унга;
• Аллоҳнинг маърифати,
• илм,
• тавҳид,
• таваккул
• ва Ўзидан бошқалардан юз ўгириш насиб қилинади.

Зикрда бардавом бўлиш дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик бардавом бўлишининг сабабидир».
3
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу дедилар: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Жума куни ўн икки соат бўлиб, ушбу (соатлар)да мусулмон банда Аллоҳдан бирор нарса сўраса, албатта унга уни (сўраганини) беради. Уни асрдан кейинги охирги соатда изланглар.» (Абу Довуд (1048), Насаий (1389), Албоний «Саҳиҳ Аби Дауд»да ва Нававий «Мажмуъ» (4/471)да саҳиҳ санадилар).

https://t.me/+Rj3RnJpW4K81ZmFi
1
#муҳим
Илм толибининг ҳаёти қуйидаги нарсалар атрофида айланади:

- Турли беҳуда машғулотлар, чалғитувчи нарсалар ва арзимас ишлардан узилсин.
- Дарс ва китобларга бошқа нарсалардан кўра кўпроқ берилсин, фикр-у ҳаёли шу доирада айлансин.
- Кўпчилик омма ҳавас қиладиган нарсалардан воз кечсин.
- Дунёга боғлиқликни камайтирсин, руҳига ундан енгиллик берсин.

Шулар сабабли илм толиби одамлар орасида ғариб — я’ни ўзгача ва бегона кишидек кўриниши мумкин. Бу эса ҳаммада ҳам осон кечавермайди.

© Ҳушнудбек Ҳолмуҳаммад
1
12🕊2
Илм ўргатиш фазилати

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта Аллоҳ ва Унинг малоикалари, ер ва само аҳли, инидаги чумолилар, ҳаттоки балиқлар ҳам инсонларга яхшилик ўргатувчининг ҳаққига саловот айтадилар" дедилар.
Термизий ривояти
3
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«“Ё Расулаллоҳ! Мен сизга салавот айтишни кўпайтирмоқчиман. Қанча салавот айтайин?" десам, у зот: "Хоҳлаганингча", дедилар. Мен: “Тўртдан бир қисмидами?" дедим. У зот: "Хоҳласанг, бунга зиёда қилгин. Ўзинг учун яхши бўлади”, дедилар. Мен: "Ярмидами?" десам, у зот: "Хоҳласанг, бунга зиёда қилгин. Ўзинг учун яхши бўлади”, дедилар. Мен: "Ундоқ бўлса, мен (кечанинг) ҳаммасида сизга салавот айтайми?" дедим.
У зот: "Ундай бўлса, ғамларинг аритилиб, гуноҳларинг кечирилади",

дедилар» (Имом Термизий ривояти
).


📚
Далоилул Ҳайрот
🪶 Абу Абдуллоҳ сулаймон ал жазулий
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
Мунофиқда жамланмайдиган икки хислат

عن أبي هريرة، قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: "خصلتان لا تجتمعان في منافق، حسن سمت، ولا فقه في الدين".

أخرجه الترمذي

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
​"Икки хислат борки, улар мунофиқда жамланмайди: Гўзал одоб (вазминлик) ва динда фақиҳлик (теран тушунча)".

​Имом Термизий ривояти.

Фойда:
• ​Гўзал одоб ва вазминлик:
Бу ибора инсоннинг ташқи кўриниши, юриш-туриши, гап-сўзидаги одоб ва сокинликни англатади. Мунофиқ кимса одатда ичи ва таши бошқа бўлгани учун, ундаги "одоб" сохта бўлади. Чинакам, табиий ва давомли гўзал хулқ эса фақат ихлосли мўминга хосдир.

​• Динда фақиҳлик:
Бу ерда шунчаки аҳкомларни ёд олиш эмас, балки динни қалб билан англаб, унга амал қилиш ва Аллоҳдан қўрқиш назарда тутилган. Мунофиқ киши дин бобларини тилида билиши мумкин, лекин унинг қалбида ҳақиқий фаҳм ва тақво бўлмайди.

​• Иккисининг жамланиши:
Ҳадиснинг маъноси шуки, агар инсонда ҳам юксак одоб, ҳам диний теранлик бўлса, бу унинг мунофиқликдан пок эканига далилдир. Чунки бу сифатлар мунофиқда жамланмайди.

• Аллоҳим, бизларни ушбу гўзал сифатлар билан бурканган мухлис мўминлардан қилгин ва мунофиқликдан ўз паноҳингда асрагин!

https://t.me/+Rj3RnJpW4K81ZmFi