INSON PSIXOLOGIYASI.
347 subscribers
293 photos
269 videos
23 files
847 links
Assalamu alaykum bu kanalda siz taniqli psixologlar vebinarlaridan lavxalar va maslahatlar olishingiz mumkin.
Qadrdonlar guruhga a'zo bòlishni va yaqinlaringizni xam guruhga taklif qilishni unutmelar.
Download Telegram
🔖БОЙЛИК, СОҒЛИҚ ВА БАХТ – БУЛАРНИНГ БАРЧАСИНИ ИНСОННИНГ ЎЗИ ТАНЛАЙДИ

Қандай қилиб бахтли, бой, соғлом ҳамда доно бўлиш мумкин?

❗️Қачонки сиз ўзингизни одатдаги фикрларингиздан воз кеча олсангиз ва бир нимага эга бўлиш учун керакли воситаларни қўлга киритишни эмас, балки, мақсаднинг ўзи ҳақида ўйласангиз, шундагина сиз кутган мўжиза юз беради.

Қачонки шунчаки истаб эмас, балки, шу нарсага эга бўлишга талпиниб ҳаракатлансангиз, шундагина сиз истаганингизни қўлга киритасиз.

❗️Ёқимсиз об-ҳаводан, навбатларда туришдан, тирбандликларга учрашдан, муаммолардан ва исталган турдаги негатив нарсалардан баҳра олишни ўрганинг. Ўзига хос бундай мазохистлик секин-асталик билан Оламингиз осмонини тиниқлаштиради. Сиз у ёки бу ёқимсиз ҳолатларнинг айнан сиз учун қандай фойдали томонлари борлигини ўйлашингиз лозим. Сиз унинг айнан яхши бўлишини кўп маротаба шоҳиди бўласиз, ишонаверинг.

Ҳаммасидан ҳам энг қийини – бунда ҳолат соҳибининг асабига тегмаган ҳолда кута олиш.Ҳеч нима юз бермайдиган вақт оралиғидаги паузали синовга дош бера олиш керак.

❗️Нимадандир норози бўлсангиз ёҳуд кимнидир- ҳукумат, давлат вазифаларида ишловчи, фудболистлар, об-ҳаво, ҳамкасблар, қўшнилар, болаларнику гапирмаса ҳам бўлади ,урушиб –Сиз дунёингизнинг кўзгусида айнан арз қилаётган аксингизни кўрасиз ва ҳаётда шундай аксни қўлга киритасиз.

Қандай бўлсангиз худди шундай бўлишга ўзингизга имкон беринг – бу дегани, ўзингизнинг барча камчиликларингизни ҳам қабул қила олинг. Натижада, қабул қилина олмайдиган иложи йўқ бўлган ҳолатлар ҳам ўзингиз билмаган ҳолда ечимини топади.

❗️Ўз ҳаётингизда сиз «проектор»ингизда нима айланаётган бўлса, айнан ўша кинони кўрасиз. Нимани чизсангиз, айнан ўша нарсани кўрасиз. Муаммо шундаки инсонлар ҳаммасини Тескари бажарашиди: нимани кўрсалар, шуни чизадилар. Фарқни сезяпсизми??

Баъзи вақтлар, агар, сизга «бундай дунё йўқ» ёки «нимадир бошқача» дек туюлса, демак, сиз деярли ёки бутунлай уйғондингиз – бу жуда ҳам ажойиб.

❗️Агар, сиз хаёлларингизда қатъиятлик билан ва узлуксиз Ўз киноингизни айлантираверсангиз ва Мақсадингиз томон қадам қўяверсангиз, реал ҳаётда ҳам эртами кечми худди шундай воқеяларнинг шоҳиди бўласиз. Ҳаёт сиздан ҳеч қаерга қочиб қутула олмайди - унинг хоссаси ўзи шунақа. Нафақат сиз реалликка боғлангансиз, балки, у ҳам сизга боғлиқдир. Масала кимнинг Ташаббусни ўз қўлига олишидадир.

Умуман қилиш керак бўлмаган иш - бу ўз ҳаётингиздан норози бўлмаслик, уни ёмон деб ўйламаслик. Ҳаётингиз бекор кетди деб ўйламанг. Бу ҳаётда ҳеч нарса бежиз эмас. Ҳаммаси энди бошланяпти – исталган вақтда ва исталган турдаги шароит ва ҳолатларда ҳам кайфиятнгизни туширманг!

https://t.me/Xadichawww
1🔥1
Ҳеч кимга ўхшамаган инсон бўлинг...
ўзгача бўлинг,
ўзгача меҳр беринг,
ўзгача севинг,
Ҳеч ким сизни такрорлай олмасин...
Ҳеч ким ўрнингизни боса олмасин...

https://t.me/Xadichawww
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёлингиз сиздан пул сураганда жаҳл қилиб йуқ дейишдан олдин бир саволга жавоб беринг?

- Эхтиёжларини сиздан сўрамаса унда кимдан сўрасин?


https://t.me/Xadichawww
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нимага ишонсак ўшани чақириб олиб бошимиздан ўтказишимизни биласизаа…

🔥 Биласизми ҳозир жуда тезлашган замонда яшаяпмиз ва ҳаётимизда қандай муаммолар бўлса ўша муаммоларимизни ечиш учун минглаб йўллар бор тўғрими?

Энди сизга савол: нега учун ҳали ҳам шунча очиқ бепул дарслардан, билимлардан, техникалардан фойдаланиб инсонлар ҳаётларини ўзгартира олишмаяпти.

https://t.me/Xadichawww
🔥2
Ҳар куни ухлашиздан олдин 107 марта ушбу сўзларни такрорланг:
" Мени ҳаётимда ҳамма нарса  осон ва тез, осон ва енгил амалга ошади"

Бу практика 7 кунда ҳаётингизда ишлай бошлайди. 21кунда онг остига ёзилиб қолади. 40 кунда бутун тана осон ва енгил яшаш тарзига ўтади.

⚡️ Сизларга ушбу практикани 40 кун бажаришизни тавсия қиламан.

🌙Барчангизга хайрли тун тилайман. Яхши дам олинг.

https://t.me/Xadichawww
4🤩1
Ҳаёт шундай муаллимки, у сўзламайди, аммо тушутириб қўяди.
Хайирли кеч кадирдон😴

https://t.me/Xadichawww
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
СЕВИМЛИ РАФИҚА академик курсининг 4 дарси
Дарсни диққат билан ўрганинг, конспект қилиб олсангиз нур устига аъло нур бўлади. https://t.me/Xadichawww
👍4
​​📝Ажрашишдан воз кeчтирган сўз

Сўнгги пайтлар у аёли билан ҳеч яхши чиқишолмасди. Уйда ҳар куни арзимаган сабаблар билан тортишув бўларди. Булардан безор бўлган эр ажрашишни истарди. Оиладаги нотинчлик туфайли қудаларнинг ҳам орасига совуқчилик тушганди. Эр бир куни паришон ҳолда маслаҳат сўраш учун кўпни кўрган, одамларнинг ҳурматини қозонган бир зотнинг олдига бориб, аҳволини айтди. У зот:

— Энди ажрашсанг ҳам ҳеч нимани ўзгартиролмайсан. Бир ой умринг қолибди, нима қилсанг қил, дебди. 
Бу гапни эшитган эр даҳшатга тушиб, ранги оқарган ҳолда чиқиб кетибди.
Йўлда учраган танишларидан рози-ризолик сўрай бошлабди. Уйига қайтиб, “Хотин, шунча пайт сени хафа қилдим, яхши эр бўлолмадим, ҳаққинга риоя қилмадим. Мени кечир, мендан рози бўл”, дебди.

Хотини, “тавба, бу одамга нима бўлди?” деб унга раҳми келиб:

— Дадаси, аслида, сиз рози бўлинг, мен доим беодоблик қилдим, сизни кўп ранжитдим, дебди.

Икковининг ҳам қалби юмшаб кўзлари ёшланибди..
Кейин эр хафалашган қайнотасиникига боради. Улардан ҳам йиғлаб розилик сўрайди. Хотини ҳам қайнонасидан кечирим сўрайди. Энди уйда ҳар кун тотув яшардилар ва бир-бирларини ҳеч ранжитмасдилар. Лекин у киши хотинига муҳтарам зотнинг айтганлари ҳақида ҳеч нарса демабди. Бир ой тўлишини санай бошлабди. Кунлар яқинлашгани сайин яхшиликлари ортар, кечалари ибодат қиларди.
Унинг яхши ишлари кўпайгани сари хотинининг ҳам муносабатлари илиқлашиб, тотувлик ортиб борарди.
Бир ой ўтади. Ҳа, бугун ўламан, дебди эркак. Эртага эса...
Лекин ўлмабди. “Аниқ бир ой демади, бир ой атрофида, деди. Балки бир неча кун ҳали бордир”, деб ўйлабди.
Ахийри, у зотнинг олдига бориб сўрабди:
— Афандим, мен ўлмадим.
— Ўлиш нимаси? – дебди у зот.
— Сиз бир ойча умринг қолди, дегандингиз, бир ой ўтди. 
У зот эса:
— Биродар, мен сенинг қачон ўлишингни билмайман, лекин шуни биламанки, ўлим ҳақ, бир кун, албатта, ўласан, ўламиз. Ўладиган одам жанжал, низо билан ҳаётини заҳарламайди. Ҳозирги ҳаётингдан хурсандмисан?
— Ҳа, ҳеч тортишмаяпмиз.
— Мана энди доим шундай яшанглар
.. https://t.me/Xadichawww
1️⃣ Эркакка ҳеч қачон пул берманг, агар эркакингизни кучсиз ва қўлидан ҳеч нима келмайдиган одамга айлантирмоқчи бўлмасангиз, унинг мажбуриятларини ўз бўйнингизга олманг.

2️⃣ Эркаклар қиладиган ишни жуфтингиз олдида қилманг (ҳаттоки бу оддий банка қопқоғини очиш бўлса ҳам). Буни қилишни жуфтингиздан илтимос қилинг. Эркак ҳар доим сизнинг ёнингизда ўзини кучли ва керакли ҳис қилиши керак. Униг назарда қанчалик ожиз бўлсангиз, у сизнинг учун шунчалик кўп ҳаракат қилади.

3️⃣ Ҳеч қачон ўз эркакнгизни солиштирманг, буни қилсангиз, сиз унинг қадр-қимматини камайтириб, сўнг эркак сизнинг учун ҳаракат қилгиси келмайди.

4️⃣ Унга қўлидан ҳеч нарса келмаслигини айтманг. Эркак ҳар доим ўз кучини кўрсатиб ёки ниманидир қўллатиб сизни ҳайратга солишни ва буни кўриб, мақтов эшитишни хоҳлайди. Агар у сиздан буни олмаса, бошқа жойдан қидиради.

5️⃣ Агар бирор нарсани ёқтирмасангиз ёки бирор нарсани хоҳласангиз, ҳеч қачон жим бўлманг. Ҳар доим ҳамма нарсани айтиб, гапиринг, лекин даъволар орқали эмас, балки фақат ҳис-туйғулар орқали. Чунки жим турсангиз, ё касал бўла бошлайсиз, ёки ўзингизни кескин синидириб қўясиз ва бу ҳолатда жуфтингиз нима бўлаётганини тушунмасдан сиздан кўнгли қолиши мумкин.
https://t.me/Xadichawww
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бахтли ва жуфтингиз учун қизиқарли аёл бўлишни истасангиз бу практикани бажаринг.
Ўзингизга қуйидаги 8 та саволни беринг ва қониқарли жавоб ёзинг, сўнг жавобларингизга қараб ҳаракатингизни бошланг:

Мен учун нима муҳим?
Менинг ички дунём қандай, унда нимани ўзгартиришим керак?
Мақсадларим учун нега ҳаракат қилмаяпман?
Ҳаётимдаги мувозанатни қандай топишим мумкин?
Менинг дунёдаги ролим нима?
Қандай одатлар менинг ҳаётимни заҳарлайди ва қайсилари мени ривожлантиради?
Менинг ҳақиқий таянчим ким?
Ҳозир ҳаётимда нимани ўзгартиришим мумкин?
Мен қачондан ҳаракатни бошлайман, қайчонгача орзуларим ва мақсадимга эришишни ортга сураман?
Гўзаллигимни ошириш учун нима қила олаяпман?

Ҳар кун эрталаб бу практикани бажаринг.
https://t.me/Xadichawww
2🔥1
📌 Буни билишингиз керак.

🌺 Аслида Хуррам асирликка тушган ва қул қилиб ҳадия сифатида Усмонийлар империясига сотиб юборилган.

🌺 Александра ҳақиқий аёлик жозибаси ва илми билан ХУРРАМ султон мақомига етади ва султон СУЛАЙМОННИ ҳам ўзининг ишончи, жозибаси ва ақл заковати билан ўзига ром қилади.

🌺 Баъзи бир одамлар ХУРРАМ султон СУЛАЙМОННИ сеҳрлаб қўйган жодугар, салбий образ сифатида қарашади, аслида олганда…

🌺 ХУРРАМ ҳақиқий аёл бўлади, у ҳар томонлама мукаммал бўлади, ҳаттоки СУЛАЙМОННИНГ музокара ишларини ҳам ўзи бажарадиган илмли аёл бўлади.
Биз кўрган “МУҲТАШАМ ЮЗ ЙИЛ” сериалида жудаям бўртиб юборилади ва инсонлар ХУРРАМга нисбатан салбий фикрда бўлишади.

🌺 У вақтларда подшоҳлар ҳеч қайси аёлни ўзининг никоҳига қонуний хотин қилиб олмас эди, лекин ХУРРАМ буни уддалайди. Сабаби СУЛТОН СУЛАЙМОН ўз никоҳига биринчи ва охиргиси қилиб ХУРРАМ султонни олади. Бундан кўриш мумкинки, ХУРРАМ султон шу даражада ақлий ва гўзаллик эгаси бўлган.

🌺 Бундан ташқари канижаклар битта фарзанд кўриши ва бола катта бўлиб шоҳ даражасига етгунча пойтахтдан кетиши керак бўлган, лекин ХУРРАМ султон пойтахтда қолади. Қамиға 5 та шаҳзода ва 1 та малика ни дунёга келтиради, яъни саройнинг бутун қонунларини ўзгартириб юборган. Ҳамма қаршилик қилса ҳам СУЛАЙМОН муҳаббати учун бунга қарши бўлмайди.

🌺 Жуда кўп жориялар СУЛАЙМОН билан бирга бўлишга уринишади, аммо охирида фақат ХУРРАМ қолади ва МОҲИДАВРОН султон ҳам пойтахтдан кетади. Ҳаттоки ХУРРАМ султон Ислом динини қабул қилади.

🌺 ХУРРАМ султон бундан ташқари жудаям саховатли аёл бўлган — энг кўп хайрияларни ҳам шу ташкил қилган, қолаверса мактаб ва мадрасалар, аёллар учун махсус академияга ўхшаш жой ҳам қурдирган.

🌺 Бир аёл оддий қул даражасидан ХУРРАМ султон мақомига ўзининг ақл заковати ва жозибаси орқали шундай натижаларга эришган.

Сиз ҳам илм олишдан, ўрганишдан чарчаманг. Ҳар қандай мавзуда суҳбатлаша оладиган ҳақиқий аёлга айланинг.
https://t.me/Xadichawww
👩 АЁЛ – КИМ..?
У ҚАНДАЙ ХИЛҚАТ..?
ЖАВОБ: Аёл – аввало гўзаллик тимсоли. Она. Гўзал ва оқила қиз. Турмуш ўртоқ, опа – сингил. Латофатли малика. Нозик, дидли, жозибали ва мафтункор – тимсол..!

АЁЛ ҚУВВАТИ НИМАЛАРГА ҚОДИР..?
ЖАВОБ: Аёл қуввати позитив бўлса – оилани, турмуш ўртоғини гуллаб – яшнатишга, негатив бўлса – барбод қилишга қодир..!

ЭРКАКНИНГ РИВОЖИДА АЁЛ ҚАНДАЙ ЎРИН ТУТАДИ, ЭРКАКНИНГ РИВОЖИ АЁЛГА БОҒЛИҚМИ..?
ЖАВОБ: Аёл ўз эридан норози бўлса, нолинса, ундан кўнгли тўлмаса, норози оҳангда муомала, муносабатда бўлса, оиладаги муҳит ҳам худди шундай бўлади. Оилада, оила дастурхонида барака бўлмайди. Ҳатто ҳаётидаги ҳар бир нарсалар, жумладан сотиб олинган уй жиҳозлари, ошхона жиҳозлари, кийим – кечаклар ўз кўнгилларига ёқмай қолади.

АЁЛ НОЛИНСАЧИ..?
ЖАВОБ: Аёл нолинса, яъни ҳаётим барбод бўлди, “Пешонам қурсин, яхшироғиға тегсам бўлмасмиди?”, “Келиб – келиб шунга ҳам тегаманми?” – деб афсус чекса, эркак хиёнат кўчасини танлайди. Чунки, уйдаги вазиятни эркак онги қабул қилолмайди.

АЁЛ ЎЗ ТУРМУШ ЎРТОҒИНИ СЕВМАСАЧИ..?
ЖАВОБ: Аёл ўз турмуш ўртоғини севмаса, эрига меҳрли бўлмаса, бўлолмаса, эркак ароқни севишни, наркотикни яхши кўришни бошлайди.

АЁЛИДАН ҲУЗУР ТОПМАГАН ЭРКАКЧИ..?
ЖАВОБ: Аёлидан ҳузур топмаган эркак ҳузурни кўчадан ёки ичкликдан излаб топади. Эркаклар азалдан овчи қилиб яратилган. Овчи овламаса – овчи бўлолмайди.

ДЎСТ БЎЛМАГАН АЁЛ БИЛАН ЯШАЁТГАН ЭРКАКЧИ..?
ЖАВОБ: Аёл ўз оиласида турмуш ўртоғига дўст бўлмаса, эркак ёш болага ўхшаб, телефон, компютер, интернет билан дўстлашиб олади. Албатта улар билан мароқли, самимий суҳбатга муккасидан кетади.

АЁЛ ТУРМУШ ЎРТОҒИГА ЮРАГИДАН ЖОЙ БЕРМАСАЧИ..?
ЖАВОБ: Турмуш ўртоғига юрагидан жой бермаган аёлга, турмуш ўртоғининг чўнтагидан йўл ёпилади. Эрининг пулларидан ўз эҳтиёжларини қондиролмайди.

АЁЛ ЖУДА ЭРКИН БЎЛСАЧИ..?
ЖАВОБ: Аёл жудаям эркин бўлиб кетса, эркак жавобгарликни ҳис қилмайдиган оила бошлиғига айланади.

АЁЛ ҲАР НАРСАГА ХАФА БЎЛАВЕРСА, ХАФАҚОН БЎЛСАЧИ..?
ЖАВОБ: Аёл ҳар нарсага кўп хафа бўлаверса, эркак ғазабли бўлиб қолади. У ўз ғазабини кўрсата бошлайди. Бақириш ва жанжалларга сабаб бўлади.

АЁЛНИНГ ИНЖИҚЛИГИ НИМАГА САБАБ БЎЛАДИ..?
ЖАВОБ: Аёлнинг инжиқлиги оиладан баракани қочиради.

АЁЛ СЎКИНСАЧИ..?
ЖАВОБ: Аёл эркакдек бақириб, уришиб, сўкиниб гапирса, эркак ўз-ўзидан ожиз бўлиб қолади. Ички баҳоси тушиб, бирор-бир ишни ўзи ҳал қилолмайдиган эркакка айланади.

ОИЛАНИНГ ГУЛЛАБ – ЯШНАШИ ФАҚАТ АЁЛГА БОҒЛИҚМИ..?
ЖАВОБ: Оиланинг гуллаб – яшнаши асосан аёлга боғлиқ. Оилани аёл гуллатади.

ХЎШ, АЁЛ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК..?
ЖАВОБ: Аёл қуйидаги 4 хилқатга эга бўлмоғи лозим:

1. Аёл аввало ўз оиласининг “ҚИРОЛИЧА”си бўлмоғи керак.


2. Аёл “ҚИЗАЛОҚ”лик хислатларини тарк этмаслиги муҳим.


3. Аёл ўз оиласида “БЕКА”лигини ҳис қилиши, унутмаслиги керак.


4. Аёл турмуш ўртоғи учун ягона “МАҲБУБА” бўла олиши жуда муҳим.



https://t.me/Xadichawww
👍3
Қандай чиройли, нафис гул.
Шу гўзаллик тикондан яралди. Қадирлигим бошқалар ҳақида гапиришдан олдин ўйлайлик☺️
Асли қанақа Сиз билмайсиз🫶
Охири қанақа биз билмаймиз😔
Хулоса ўзингиздан ☺️

https://t.me/Xadichawww
Бир аёл замонасининг пешвоси ҳузурига кириб хожасининг жоҳиллиги, аҳлу-аёлига қаттиққўллиги, фарзандларига зулми, оиласига инсофсизлиги, рўзғорига эътиборсизлиги, бола-чақасига меҳрсизлиги, кулбасига ҳам бефарқлигидан ўта ҳароб ҳолга келганлиги, оила даврасидан йироқлиги, суҳбати йўқлиги, ўз юмушлари билан ўзи овворалиги, аёли, фарзандларига нафақа ажратмаслигидан улар оч қолиб кетишлиги, қийинчилик бисёрлигидан ночор аҳволда қолишганлиги ва ҳар кун хонадонда уруш-жанжал аримаслигидан шикоят қилди...
Шайх у одамни чақиртирдилар. Келиб тавозеъ билан салом берди. "Аҳлу-аёлинг хузурига кирганингда ҳам салом берарсан?" дедилар. Саволга жавоб йўқлигидан каловланиб қолди. "Касбинг не?" дедилар, "Чорва боқаман, семиртираман, кўпайтириб сотаман" деди. "Емиши ҳақида айт!?" дедилар. "Қиш учун баҳордан уринаман. Экин экаман, дон сепаман, ёзи билан меҳнат қиламан. Ер чопаман, сув қўяман, кузда мисқоллаб йиғиб оламан". "Парваришидан сўзла" дедилар. "Тонг сахардан юваман, тарайман, яхши қарайман, ем, сув бераман, таналарига парвариш қиламан, тагини тозалайман, устини юваман, кундузи билан назардан қочирмайман, кечалари ухламайман" деди. "Қайсарлик қилса урарсан?" дедилар. "Йўқ, урмайман, баданига озор етишин истамайман" деди. Эшитишимча, бозордаги ҳайвонлар ичида сеники энг кўрками, энг чиройлиси, энг сардори эмиш?" дедилар, "Ҳа, чунки мен МEҲР БEРАМАН" деб жавоб берди...

Сўз шу ерга келганда Шайх ҳайбат ва ғазаб билан унга шундай дедилар: "Эй нодон! Шу меҳрингни, парваришингни, ризқ учун ҳаракатингни, тарбия учун жаҳдингни, даромад учун сабрингни, чорпо учун шафқатингни бирор қисмини ўз аҳлинга, фарзандинга, оиланга, рўғоринга сарф қилдингми? Бири бетоб бўлганда парвариш қилдингми? Аёлинг оч қолса ачиндингми? Рўзғоринг бутлиги учун кечалари ухламай чиқдингми? Оиланг фаровонлиги учун баҳордан қишга қадар вақт ажратдингми? Бир ҳайвонга, бир молга берган меҳрингни солиҳа аёлинга ҳам бердингми? Сенга катта бўлганда ёрдамчи бўладиган, қўлингдан ишинги оладиган, бетоб бўлсанг атрофингда парвона бўладиган, кексайган чоғингда мадор бўладиган, вақтийки оламдан ўтсанг, ортингдан мағфиратингни сўраб дуо қиладиган зурриëд келтиргувчи рафиқанга жонингни куйдирдингми? Эй бетавфиқ! Билгил-ки, сен борингни, умрингни, буткул эътиборингни ўзидай солиҳ ва солиҳа фарзанд келтирадиган аёлинга эмас, айнан ўзидай ҳайвон, ҳудди ўзидай мол туғиб берадиган ҳайвонга бериб қўйдинг!"...
Бу сўзларни эшитган молфурушнинг бошига мисоли гурзи урилди. Ҳаёлидан эса, оро берилган боқувдаги моллари билан оч, юпун, қаровсизликдан нимжон ва касалманд ҳолга келган фарзандларининг таққоси ўтарди..
..


Яхши сўз кимни ўлдирибди дейсиз ☺️ ахли аёлингиздан фарзандларингиздан мехрингизни аяманг🥰

https://t.me/Xadichawww
Эътибор берганмисиз...
Кунлар бир хил ўтмайди... Бир кун жуда қувонасиз, кайфиятингиз чоғ юради... Бир кун бесабаб маҳзун тортасиз, тушкунликка чўмасиз....

Бугун бахтлимисиз, Аллоҳга шукрона айтинг-ки, Аллоҳ уни зиёда этсин...

Бугун маҳзунмисиз, Аллоҳга нисбатан гўзал гумон, гўзал ишонч, гўзал дуо қилингки, бу маҳзунликни сиздан тезроқ олсин...

Лекин асло унутманг... Ҳеч нарса абадий эмас... Дардлар ҳам, инсонлар ҳам, ҳаёт ҳам... Ҳали яҳши кунлар келади, ўз вақтида, ўз фурсатида, бир лаҳза ҳам кечикмай келади, ва бари унут бўлади...😊

https://t.me/Xadichawww
👍31
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️ Муҳаббатни билиш ҳаётдир!
Кимга муҳаббат қўйишни билиш - тажриба!
❤️
Сенга муҳаббат қўйишлари эса мақом дейилади.

https://t.me/Xadichawww
3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️Мухаббат — инсон қалбини нур билан тўлдирадиган, ҳар қандай дардни енгиллаштирадиган ва ҳаётга маъно бағишлайдиган энг олий туйғудир.
У бор жойда меҳр, иноят, сабр ва хушбахтлик ҳамиша ҳамроҳ бўлади🌹

Телеграм канал :

https://t.me/Xadichawww
🎉31
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Эрнинг оиласидаги вазифалари…

https://t.me/Xadichawww
2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ақлли ва оқила аёл фарқи...

Ақлли аёл тортишади, оқила аёл эса муаммони тинчлик билан ҳал қилади.

Аёлларимизга юбориб қўямиз.
https://t.me/Xadichawww
👍21🔥1
Қалби...
Юзи...
Табассуми...
Сўзлари гўзал инсонларни учратсангиз, уларга гўзаллигини айтиб қўйишни унутманг...🥰
"Сиз гўзалсиз" деган сўзни айтиш учун сония керак бўлади, аммо гўзаллигини эшитган инсоннинг бу сўзлар бир умр ёдида қолади.
Ҳатто ўзингиз ҳам....❤️
Сиз бугунги энг гўзал ва бахтли инсонсиз!

Хайрли тун!

https://t.me/Xadichawww
2👍2🔥1