VERINLEX
1.14K subscribers
656 photos
230 videos
39 files
1.49K links
🏛 Veritas Inter Lex - адвокатлари ёрдамида Сиз:
💼 Бизнесдаги муаммодан;
▪️ Нотўғри текширувдан;
💰 Жарима тўлашдан;
🏗 Рухсатсиз қурилишдан ҳимояланинг!

"Сиз бизнес қилинг, ҳужжатини эса бизга ишонинг!"

www.verinlex.uz
Murojaat uchun: @verinlex_lawyer
Download Telegram
Судья эълон қилган ҳукмнинг (қарор қисми) кучи қамоққа олишга етади-ю, қамоқдан чиқаришга етмайдими?

Бугун бир суд ишимиз якунига етди. Якунда, ҳимоямиз остидаги шахсга нисбаттан жарима жазоси тайинланиб, терговда танланган эхтиёт чораси бекор қилиниб, қамоқдан чиқарилди.

Судья ҳукмнинг қарор қисмини эълон қилди:
➖"Эшматовга тайинланган эхтиёт чораси бекор қилинсин ва дарҳол қамоқдан чиқарилсин" ;
➖"Бойматовга 3 йилу 3 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин ва дарҳол қамоққа олинсин".


Бироқ, судьянинг шу сўзларидан кейин, "Бойматов" қамоққа олинди, лекин "Эшматов" қамоқдан чиқарилмади.

Нега деган саволимизга, "Конвой" ходими "Судья бизга ҳукмни бериши керак" деган жавобни билдирди.

Энг асосий савол, ҲУКМНИ ОЛМАГАН БЎЛСАНГИЗ УНДА НЕГА АСОССИЗ РАВИШДА "Бойматов"ни дарҳол қамоққа киритиб қўйдингиз? Саволимиз жавобсиз ва реторик саволга ўхшаб қолди.

Яна бир қизиқ томони, ҳимоямиз остидаги шахснинг оила аъзолари "нега чиқармаяпти" дея бизни саволга тутди. Биз эса ИИБнинг ички тартиби шунақа экан дея қўяқолдик.

Муаммо бор ва бу муаммонинг мавжудлигини ҳеч ким инкор эта олмайди. Аммо, нега шу ҳолатнинг қонуний процессуал жиҳатини ҳалигача ҳал қилмаяпмиз.

Таклиф, судья алоҳида масалаҳат хонасига кириб, ҳукмнинг қарор қисмини тайёрлаганда, бир парча расмий хатни ҳам тайёрласа ва ҳукмни эълон қилган заҳоти дарҳол шу ҳатни "канвой"га бериб, суд залининг ўзида шахсни қамоқдан озод қилса бўлмайдими?


Шунда
шахс асоссиз равишда 1-2 соатлаб қамоқда ушлаб турилмас эди.

Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram
👍4❤2
Тадбиркорнинг ҳисоб рақамларига қўйилган тақиқ БИР ОЙдан ошсада, ечилмаяпти...

Ундан олдин ҳам бир мурожаат қилган эдик. Шайхонтохур туман солиқ инспекция томонидан навбатдаги тадбиркорнинг ҳам ҳисоб рақами асоссиз ва тўлиқ ўрганилмаган ҳолда ёпиб қўйилган.

Ваҳоланки, тадбиркор кўрсатилган манзилида фаолият юритиб келган ва шу манзилда жойлашган.

Энг қизиғи, жавоб хатининг ўзида кўрсатилган манзилда жойлашганлигини Шайхонтохур туман солиқ инспекцияси маълум қилган.

Унда нега тадбиркорнинг ҳисоб рақами ечиб берилмаяпти?


Тадбиркорнинг ҳисоб рақамини асоссиз ва тўлиқ ўрганилмаган ҳолда тўхтатиб қўйган шахсларга нисбаттан жавобгарликни ошириш керак.

Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram
👍1
Деярли барча инсонлар қийинчиликларга бардош бера олади, агар кинидир аслида қандай инсонлигини билмоқчи бўлсангиз, унга куч-қудрат бериб кўринг.

(Аврам Линкольн)

Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram
VERINLEX
Тадбиркорнинг ҳисоб рақамларига қўйилган тақиқ БИР ОЙдан ошсада, ечилмаяпти... Ундан олдин ҳам бир мурожаат қилган эдик. Шайхонтохур туман солиқ инспекция томонидан навбатдаги тадбиркорнинг ҳам ҳисоб рақами асоссиз ва тўлиқ ўрганилмаган ҳолда ёпиб қўйилган.…
Тадбиркор нима қилсин?

Банкдаги ҳисоб рақамига қўйилган тақиқ бекор қилинмаган бўлса, фаолиятини тугатиб, ходимларини ишдан бўшатиб юборишга мажбур бўлади.

Ҳисоб рақами тўхтатилган тадбиркордан қўшимча янги иш ўрни яратиш ва давлат бюджетига солиқларни тушуришни кутиш, "Денгиздан танга топиш" билан баравардек.

Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram
👍1🔥1
ЖК 184-моддаси учун терговчи ва судьялар ушбу ҳолатларни аниқлаши шарт...

Солиқ органи тафтиш қилганда, Солиқ кодексининг 221, 223 ва 224-моддалари билан қўшимча солиқлар, молиявий жарималар ва пенялар ҳисоблаб, натижаси бўйича "Тафтиш далолатномаси" тузади. Ушбу далолатномада белгиланган суммалар бўйича жиноят иши қўзғатилади ва судда иш кўрилади.

Бироқ, солиқ органининг "Тафтиш далолатномаси"даги ҳисобланган барча қўшимча солиқ ва молиявий жарималар ҳам Жиноят кодексининг 184-моддаси таркибини беравермайди.

Аммо, айрим ҳолларда тергов, ҳатто судья ҳам "Тафтиш далолатномаси" да белгиланган Солиқ кодексининг 221, 223 ва 224-моддаларига асосан ҳисобланган барча қўшимча солиқлар, молиявий жарималар ва пеняларни ҳам зарар сифатида баҳолаб қўяди.

Аслида, бундай ҳолатларни нотўғри деб ҳисоблайман. Чунки:

Шахсни Жиноят кодексининг 184-моддаси (1-3-қисмлар) билан айбдор деб топиш учун:


1️⃣ Ҳақиқий зарар сифатида Солиқ кодексининг 223-моддасига асосан ҳисобланган қўшимча солиқлар (молиявий жарима ва пеня ҳақиқий зарар таркибига кирмайди) ҳисобланиши керак.


Адвокат
А.Д.Ҳасановнинг "AdvokatTop" саҳифасида,

Батафсил...


Каналга аъзо бўлиш:
👉👉👉 Telegram
👍3
Адвокат фонограммадан фойдаланмайди...

Кеча адвокатлик ёрдамини сўраб бир тадбиркор ташриф буюриб, "Сизлар қурилиш-пудрат соҳасида катта тажрибага эга экансизлар, мени ҳам айнан қурилиш соҳасида бир ишим бор. Буюртмачи 3,5 млрд сўм пулимни 2 йилдан бери бермай келмоқда. Тажрибангиз бор, сиз учун қийин эмас, тайёр шаблонларингиз бор ва судда нима дейишингизни шеърдай ўргангансизку, ортиқча ўрганиш қилмайсиз. Шунга, арзонроқ нархда судда иштирок этиб беринг" дея қолди.

Одамларга ҳам ҳайрон бўласан, киши. "Мини диск"им йўқолган ва "Аппаратурам" синган деб жавоб бердим. Адвокат қўшиқчи эмаски, фонограммадан фойдаланса.


Ҳимоя позициясини тайёрлашда ва судда ҳимоя ҳуқуқи учун курашишда - фонограммадан фойдаланиб бўлмайди. Ҳар бир ҳолатни, ҳар бир далилни қонун билан солиштириб ўрганиб чиқади. Айнан Сиз "оддий қоғозку" деган "чанг босган" ҳужжатларингизни 10 маротабалаб ўқиб чиқади. Далил қидиради.

Адвокат саҳнага чиқмайди. Унинг вазифаси томошабинни ҳайратда қолдириш эмас, инсоннинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш.

Аммо бугун баъзилар адвокатдан ҳам фонограмма кутмоқда: баландпарвоз гаплар, сохта ваъдалар, ижтимоий тармоқлардаги чиройли чиқишлар...

Лекин суд — саҳна эмас. Қонун эса сценарий эмас! Ҳимоя — ёдланган матн эмас!

Адвокатнинг кучи овозининг баландлигида эмас — далилида. Унинг обрўси обуначилари сонида эмас — билими, ҳалоллиги ва касбий позициясида. Унинг маҳорати ваъда беришида эмас — қонун доирасида энг тўғри ҳимоя йўлини топишида.

Ҳақиқий адвокат сизга «100 фоиз ютиб бераман» деб кафолат сотмайди. У ишнинг ҳолатини таҳлил қилади, хавфларни тушунтиради, далиллар билан ишлайди ва ҳуқуқларингиз учун курашади.

Ёдда тутинг: чиройли гап ҳар доим ҳам кучли ҳимоя дегани эмас. Баъзан энг таъсирли ҳимоя — биргина тўғри савол, биргина асосли эътироз ёки ўз вақтида келтирилган битта далилдир.


Адвокатда фонограмма бўлмайди. Унда билим, виждон, далил ва қонун бўлиши керак!

Сиз нима деб ўйлайсиз: адвокатнинг ҳақиқий кучини нима белгилайди — нотиқликми ёки профессионал билим ва далилларми? дея AdvokatTop.uz да ўз фикр ва мулоҳазаларини тугатган адвокат А.Д.Ҳасанов.

Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram
🔥7👏5🤣1
Тадбиркорлар буни билиши, тергов ва суд эса бунга риоя этиши шарт!

Жиноят кодексида "анча", "кўп" ва "жуда кўп" миқдорнинг 2 хил тури белгиланган
:

Жиноят кодексининг аксарият моддаларида:

▶️ Анча миқдор — базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 300 бараваригача;

▶️ Кўп миқдор —
БҲМнинг 300 бараваридан 500 бараваригача;

▶️ Жуда кўп миқдор —
БҲМнинг 500 баравари ва ундан ортиқ бўлган миқдор.

Бироқ, бир модда борки, ушбу моддада миқдорлар ўзгартирилган. У ҳам бўлса тадбиркорлар манфаатини кўзлаб амалга оширилган.

Жиноят кодексининг 184-моддасида эса миқдорлар қуйидагича ўзгартирилган:

▶️ Анча миқдор — БҲМнинг 100 бараваридан 600 бараваригача;

▶️ Кўп миқдор —
БҲМнинг 600 бараваридан 1 000 бараваригача;

▶️ Жуда кўп миқдор —
БҲМнинг 1000 баравари ва ундан ортиқ бўлган миқдор.

Яъни, ЖК 184-моддаси учун зарар миқдорини белгилаш айнан ушбу миқдорлардан келиб чиқиб ҳисобланади.

Мисол учун: тадбиркор бугунги кунда 263 560 000 сўм миқдордаги солиқларни камайтириб кўрсатган ёки яширган бўлса, маъмурий жарима қўлланилиши керак.


Ёдда тутинг! Ва тадбиркорларга юбориб қўйинг.

Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram
Қурувчи тадбиркорлар йўл қўйган биринчи хатоси учун огоҳлантириш берилади...

Қарор лойиҳасига кўра Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инвспекцияси (ГАСН) томонидан тадбиркор қурилиш соҳасида биринчи марта хатога йўл қўйса, чора сифатида ёзма огоҳлантириш чораси қўлланилиб ва хатони бартараф этиш учун 10 кунлик муддат берилади.

Маълумот учун: ҳозирда биринчи марта хато қилса ҳам молиявий жарима санкция қўлланилиши белгиланган.


Ушбу қарор лойиҳасининг белгиланган тартибда қабул қилиниши қурувчи тадбиркорлар учун афзаллик ҳисобланади.

Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram
Адвокат турмага "бекорчиликдан" бормайди, балки ниманидир пайқагани учун ташриф буюради...

Адвокат ҳимояси остидаги шахс билан холи учрашиш ва ҳимоя ҳуқуқини таъминлаш учун жазони ижро этиш муассасасига боради.

Адвокат электрон навбат асосида борса-ю, унга ҳимояси остидаги шахс билан учрашишга асоссиз тўсқинлик қилинса, адвокатда табиийки шубҳа пайдо бўлади.

Адвокатнинг мурожаати асосли бўлганлиги учун қаноатлантирилди. Адвокатнинг профессионла фаолиятига тўсқинлик қилган шахсга нисбаттан интизомий иш қўзғатилди.

Мурожаатни вақтида ўрганиб чиқиб, қонунийликни таъминлагани учун прокурор О.Ғ.Ғаниевдан миннатдорлигини адвокат Ш.Қозоқов билдирмоқда.

"Адвокатни нафақат терговчи, прокурор ва суд, балки бошқа тегишли барча мансабдор шахслар ҳам процессуал иштирокчи сифатида қабул қилишлари шарт!"


Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram
❤5👍2
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири биринчи ўринбосар Арашов Жалол Самандарович...

Шу инсоннинг бошқа лавозимга тайинланишига нима дейсиз?

Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхандарё: ҳоким Улуғбек Қосимов энди соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларни ошкор қилди...

Ўрганмаяпти, ўрганган муаммосини тузатиш кераклигини билдирмоқда.

Айримлар ҳали ҳам тизимдаги муаммоларни ўрганяпмиздан нарига ўтмаяпти.

Лавҳа ижтимоий тармоқдан олинган.

Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Светлана Боймирзаевна шу гапларингизнинг мағзини ҳали ҳам тушунмаётганлар йўқ эмас...

Қамоқ эхтиёт чорасини танлаб, юмала ёстиқ қилиб делони судга чиқаришлар кўпаймаяптими?

7 ойлаб шахс қамоқда ётиб, ОМҚ билан боғлиқ бўлмаган жазо олиб ҳукм билан озод қилинмоқда.

Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram
💯3❤1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#no_comment

Идеология опа...
Ўзгариш бўлавериб алмаштиришга улгурмаяпмиз...
Бири кетиб бошқаси келади...
1000 йиллик дўппи...
Маъданий ҳайвон...


"Отамдан қолган далалар" Тоғай Мурод.

Шундай тарихни бизнинг ота-боболаримиз бошидан кечирган.

Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram
😁1
Ижара учун таъминот пули белгиланиши таклиф қилинмоқда....

Унга кўра, Фуқаролик кодекси 544-1-моддаси билан тўлдирилиб, ижарага олувчининг мажбуриятларини таъминлаш мақсадида таъминот пули белгиланади.

Мазкур қонун лойиҳаси Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашида мухокама қилинмоқда.

Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram
Олий суд раисининг биринчи ўринбосари — судлов ҳайъати раиси Усманов Алишер Атаханович лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига Абдураимов Фаррух Сойибжонович беш йил муддатга Олий суд раисининг биринчи ўринбосари — судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди.

Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram
👍2
Эсладингизми? Covid-19 нималарга гирифтор қилган эди?

Шу бир парча қоғозсиз машина бошқара олмас эдик...
Низо ва судлар бўлмасди...
Ҳеч ким бир-бири билан жанжаллашмас эди...
Оқибат қайтган эди...
Жон ширинлик қилиб кўчага чиқмас эди...


Аммо, айрим шахслар шу биргина қоғоздан фойдаланиб, ўз фаолиятини қаҳрамонларча мардонавор давом эттирган эди. Шу инсонларнинг айримлари раҳматли бўлди ва айримлари эса ҳозир ҳам мардонавор фаолият кўрсатиб келмоқда.

Ўша кезлардаги қаҳрамонларни унутмайлик!

Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram
👍3❤2👏1
Нега қонунчиликда текширувчини "рад қилиш" институти мавжуд эмас?

Амалдаги қонунчилигимизда судьяни, прокурорни, терговчини, котибни, мутахассисни, экспертни, таржимонни, холисни рад қилиш институти мавжуд.

Бироқ, Ўзбекистонда текширувчини - тадбиркорлик субъектларини назорат қилувчи орган ходимини рад қилиш институти мавжуд эмас.


Кеча Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашининг аъзоси сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарорига қўшимча ва ўзгартириш киритишда қуйидаги таклифни билдирдик:

Тадбиркорлик субъекти қуйидаги ҳолларда текширувни амалга оширувчи мансабдор шахсни рад қилишга ҳақли:


1️⃣ текширувчи мансабдор шахснинг холислигига ва беғаразлигига шубҳа туғдирадиган ҳолат мавжуд бўлса;
2️⃣ текширувчи илгари айнан ушбу тадбиркорни текширишда иштирок этган бўлса;
3️⃣ тадбиркорлик субъектининг раҳбарига, бош ҳисобчисига, таъсисчиларига (муассисларига, мулкдорларига) қариндош бўлса;
4️⃣ текширувчи ва тадбиркорлик субъектининг раҳбари ёки бош ҳисобчиси, таъсисчиси (муассиси, мулкдори) илгари бирга фаолият юритган бўлса.

Бунда, назорат қилувчининг раҳбари (ўринбосари) 1 (бир) иш куни мобайнида рад қилиш асосларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги икки қарордан бирини қабул қилади:


1️⃣ рад қилиш тўғрисидаги мурожаатни қаноатлантиришдан рад қилиш;
2️⃣ рад қилиш тўғрисидаги мурожаатни қаноатлантириш ва текширувчи мансабдор шахснинг ўрнига бошқа шахсни тайинлаш.

Уйлайманки, тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ ислоҳотларни сермаҳсул давоми сифатида текширувчини рад қилиш институтини жорий қилиш лозим.

Тадбиркорнинг ҳуқуқи фақат текширувдан ҳимояланиш эмас, балки холис текширувни талаб қилиш ҳуқуқини ҳам қамраб олиши шарт!

Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#no_comment

Биринчи муаммо иккинчисига дуч келгач унитилмаслиги керак.

Манба ижтимоий тармоқдан олинган.

Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram
👍5
Бренд меҳмонхоналар рўйхати тасдиқландими ёки бошқача тартиб белгиланганми?

Президентимизнинг 2025 йил 19 ноябрдаги ПҚ-348-сон қарори 8-бандининг д) кичик бандида 2030 йил 1 январга қадар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхатга кирган меҳмонхона брендларини жалб қилган ҳолда бренд билан дастлабки келишувларга эга тадбиркорлик субъектлари томонидан меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун мазкур бренднинг талабига мувофиқ олиб келинадиган асбоб-ускуналар, техника, транспорт воситалари, мебель ва инвентарлар божхона божидан озод этиллиши белгиланган.


"Агар Вазирлар Маҳкамаси томонидан меҳмонхона брендлари рўйхати шакллантирилган ва тасдиқланган бўлса, қаерда олсак бўлади" дея туризм соҳасидаги тадбиркорлар савол бермоқда.

Биз расмий очиқ маълумотлардан ушбу рўйхатни топа олмаганлигимиз учун, жавоб бера олмаяпмиз.

Имкони бўлса, туризм соҳасидаги тадбиркорларга ўша рўйхат эълон қилинса, яхши бўлар эди.


Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram
👍1
Ҳеч қачон ёлғончига "нега ёлғон гапирдинг" дея савол берманг, чунки унинг навбатдаги ёлғон жавоби тайёр бўлади.

Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram
👍2