𝓥𝓪𝓯𝓸 𝓜𝓸ʻ𝓶𝓲𝓷
25.4K subscribers
55 photos
114 videos
257 links
Шунчаки шахсий қарашларим...

Мурожаат учун: @VafoMumin_murojaatbot

Лойиҳаларим: @nishondagi_gaplar_tegadi, @ibratdir_dunyom, @ibrat_chashmasi, @Suratdagi_falsafa, @uchnuqta_tg

Реклама хизмати: @barakali_reklama_xizmati
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Геометрияни билган тўқ юради...

P.S.: Яхшиям, Ашуровадан калтак еб-еб геометрияни ўрганиб олганман 😁

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Байрамингиз муборак, азиз устозлар!

Илк бора қўлларга тутқазиб қалам,
Теран фикратларга қўйишган тамал.
Кимнингдир қалбида зарра бўлса ҳам
Бир илм ўргатмоқ – энг эзгу амал.
Озодлик, ободлик устоз туфайли,
Дилхушлик, дилшодлик устоз туфайли.

Зиёсиз юраклар – қоронғи, хира,
Қалбларда шам бўлиб, порлагувчи зот,
Гар устоз йўқ эрса, дунёда сира
Буюк алломалар бўлмасди бунёд.
Беруний, Бухорий устоз туфайли,
Нақшбанд, Навоий устоз туфайли.

Кенг бу дунёларни ҳайратга сола,
Босиб ўтмиш буюк адолат йўлин.
Соҳибқирон топди чин ихлос ила
Устози пойидан мангуга қўним.
Шижоат, жасорат устоз туфайли,
Куч-қудрат, маҳорат устоз туфайли.

Ватанни севмоқни ўргатган бизга,
Юракка нақш этган иймон сўзини.
Отадек меҳрибон ҳар ўғил-қизга,
Кўзга суринг устоз босган изини.
Эҳтиром, эътибор устоз туфайли,
Дунёда неки бор – устоз туфайли.

Кўз нурини бериб, ухламай бедор,
Интилган, изланган илм деб гарчанд.
Таърифингиз баён этолмас ашъор,
Ташбеҳлар қилсамда, тинмайин ҳарчанд.
Ҳурлик, истиқлол ҳам устоз туфайли,
Нурли истиқбол ҳам устоз туфайли.

© Вафо Мўмин

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бир куни от чўчқага хўжайини устидан шикоят қилиб қолибди. Чўчқа:
— Хўжайиннинг устидан "Ҳайвонларни ҳимоя килиш жамияти"га шикоятнома ёз! — дебди.
Шунда от:
— Э... йўқ, бу тўғри келмайди. Агар хўжайиним ёзиш ва ўқишни билишимни пайқаб қолса борми, кечаси билан болаларини дарсини қилдиради, — дермиш.

P.S.: Ишлаб юрган кезларимдан билганини ҳам билмаганга олиб, ўзини жиннига солиб оладиганларни учратар эдим. Кейин билсам, уларнинг мақсади қўшимча иш юкламасидан қочиш экан...

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МУАЛЛИМ

Ўтган ҳам, қайтган ҳам талади бирдек,
Фақат байрамларда алқаб гапирдик,
Аслида шаънингни ерларга урдик,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!

Тарбия кўрмаган ўқувчи сапчиб,
Ота-она келди, номингни янчиб,
Мактабда қуладинг, юрагинг санчиб,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!

Текширувчи келди, қовоғин солиб,
Дафтаринг сўради, билиминг қолиб,
Пулини бермасанг, кетишди нолиб,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!

Пахтани эккан ҳам, терган ҳам ўзинг,
Кўчани супуриб юрган ҳам ўзинг,
Йўлларда Камазлар урган ҳам ўзинг,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!

Ахборот асрида компьютеринг йўқ,
Маошинг бўлмайди қозонингга юқ,
Тағин каттаконлар уриб турар дўқ,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!

Биргина бошингда минг битта хўжа,
Қирқ йиллик устозга дарс берар “жўжа”,
Золимлар олдида индамас ўлжа,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!

© Вафо Мўмин

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Устозлар ҳақида гап кетар экан, қалбим тубидаги Вафо Мўминнинг юзага чиқишида катта сабабчи бўлган генерал-майор Муротжон Азимовни эслаб ўтишни жоиз топдим.

Ижодга қизиқадиган ва ижодкорларни қадрлайдиган бу инсон божхона соҳасида катта ислоҳотлар қилиб кетди. Бу инсон қиёфасида кучли раҳбардан ташқари кучли нотиқ ва психологни кўраман. Ичингиздаги кўзингиздан англаб оладиган кам сонли раҳбарлардан.

Бугунги Вафо Мўминнинг ижодидан зарра фойда кўраётган бўлсангиз, шу инсоннинг ҳам ҳиссаси борлигини эслаб қўйинг!

Устозимиз генерал-майор Муротжон Азимов Бердиалиевичга шон-шарафимизни изҳор этамиз! 🫡

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Озода Нурсаидованинг "Кўк жигули"си ҳар қанча машҳур бўлмасин, санъат нуқтаи назаридан мана бу қўшиғига яқин ҳам келолмайди. Чунки бу ҳақиқий санъат. Унга ишланган клип ҳам одамга ўзгача бир ҳиссиёт беради...

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Олот” чегара божхона постида 50 минг АҚШ долларини оёқ кийими остига ва чўнтакларига беркитиб, Ўзбекистон Республикасидан яширинча олиб чиқиб кетишга уринган фуқаро тўхтатиб қолинди...

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Халқаро шифокорлар куни. Барча шифокорларни табриклаймиз!

Оқ халатли инсонлар,
Оқ кўнгилли зотдирсиз.
Дардимизга дармонлар,
Дардсиз юрсак, шоддирсиз,

Эзгуликка йўл олган,
Ҳакимлардан кўл олган,
Яратган назар солган,
Синога авлоддирсиз.

Яхшиликдан суюниб,
Ёмонликдан тийилиб,
Бемор бирла куйиниб,
Қалбига мададдирсиз.

Халқ бошига келса дард,
Жонига қўндирмай гард.
Тоғларни тешгувчи мард,
Бамисли Фарходдирсиз.

Умрига йўлдош китоб,
Илмда тинмаc шитоб,
Дунёга қилган хитоб,
Энг даркор саводдирсиз.

Эл ичра шулдир нақл:
Соғ танда — соғлом акл,
Сиз борки, шеър турфа хил,
Ашъорда ижоддирсиз.

©️ Вафо Мўмин

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бундан 86 йил илгари айни шу кунда миллат зиёлилари гапиришни билишгани учун қатл этилган эди...

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гуруҳда умуман ёзмайдиган дўстим бирдан ёзиб қолса, доим шу гапни айтаман...

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Математиканинг жозибаси шундаки, у сиздан ижодкорликни талаб қилади. Мана шунинг учун ҳам бу фан мияни очади, дейишади....

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бундан 10 йил илгари шу пайтларда пахта йиғим-теримида бўлар эдик. Тўғри, пахта теришни ёқтирмас эдим. Лекин бу ишнинг ҳам ўз кайфи бор эди. Бу жараён биз курсантлар учун ажиб бир экзотика эди. Айниқса, далада ейилган овқат одамга бошқача лаззат берар эди...

Хуллас, бу билан пахта теришни мақтамоқчимасман. Шунчаки, ўз ёшлик хотираларимни ёдга олдим. Зеро, ўтмиш ҳар қанча машаққатли бўлмасин, хотирага олинса, барибир ширин бўлиб туюлаверади...

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ёмон ота маслаҳати

Мана, болам, раҳбарсан,
Етдинг охир муродга.
Аямасдан қамчи бос,
Омад деган шўх отга.

Аввало, атрофингга
Йиғгин ўз бириларни.
Секингина думин туг
Қария бўриларни.

Билки, ходим қанча гўл,
Бошқармоқ шунча осон.
Ким шахсингга бўлар қул,
Бер унга юксак унвон.

Ким адашса, аяма,
Бор ғазаб, қаҳринг кўрсат.
Ширинсўзга сарполар
Ҳотамтой бағринг кўрсат.

Зир титрасин кўрганлар,
Ўтолмасин ёнингдан.
Юракларда қалтироқ,
Қўрқсин, ҳатто, номингдан.

Эркин фикри бўлса ким,
Дарҳол тушиб изига,
Тавбасига таянтир,
Кўрсатиб қўй кўзига.

Ташкилотда фақат сен
Фикр берар зот бўлгин.
Ақллилик қилса ким
Ўша заҳот мот қилгин.

Маъқуллашсин, не десанг,
Қўл кўтариб туришсин.
Топшириқ берсанг агар,
Кўппак бўлиб ҳуришсин.

Идорада ушлаб тур,
Кечда борсин уйига.
Фарзандин кўрса, етар
Бир марта ҳам ойига.

Йўриғингга кирмаган
Оёқ ости хор бўлсин.
Ватанга эмас, сенга
Садоқати бор бўлсин.

Сўнгра ўғри-муттахам
Шотирларни қилиб жам,
Етти пуштингга етар
Бойлик орттиргин сен ҳам.

Топганингни кўм ерга,
Хотинга ҳам билдирмай.
Нафақага чиққач сўнг
Ишлатарсан пайдар-пай.

Асосийси, номингда
Зарра мол-мулк бўлмасин.
Сени кўрган катталар
Ҳалол дея ўйласин.

Мажлисларда жон бериб,
Ролга кириб яхшилаб.
Фикр билдир дарғазаб,
Коррупцияга қаршилаб.

Охиратдан ғам ема,
Уёғи бир гап бўлар.
Китобдаги рост бўлса,
Жаҳаннаминг нақд бўлар!!!

© Вафо Мўмин

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Биз ҳам мошин минайлик!

Заводи бор, акалар,
Топингиз баракалар,
Лек қилманг калакалар,
Биз ҳам мошин минайлик!

Четда ишлаб юрибмиз,
Ҳалол тишлаб юрибмиз,
Захда қишлаб юрибмиз,
Биз ҳам мошин минайлик!

Ўғлим қулоқни ейди,
“Мошин олиб бер!” дейди,
Раҳм қилинг-да энди,
Биз ҳам мошин минайлик!

Пул етмаса на қилай,
Қайга бошимни урай,
Сизларга инсоф сўрай,
Биз ҳам мошин минайлик!

Куттирарсиз навбатда,
“Шапка” учун, албатта,
Аташ керак ҳам нақдда,
Биз ҳам мошин минайлик!

Кўринмас сирли жаноб,
Бағримни қилманг кабоб,
Қиёматда бор жавоб,
Биз ҳам мошин минайлик!

Нарх ошириб қўярсиз,
Инфляцияга йўярсиз,
Айтинг, қачон тўярсиз,
Биз ҳам мошин минайлик!

Нега чет элда арзон,
Бизларда қиммат-қирон,
Жавоб берарми биров,
Биз ҳам мошин минайлик!

Ортингизда ким турар,
Идоралар жим турар,
Бир куни Тангрим урар,
Биз ҳам мошин минайлик!

Майли, носоз бўлса ҳам,
Учолмас ғоз бўлса ҳам,
Кунда оз-оз бўлса ҳам,
Биз ҳам мошин минайлик!

Енголмас баҳодирлар,
Депутат - жаҳонгирлар,
Божни пастланг, божгирлар,
Биз ҳам мошин минайлик!

Қабр бўлмас тиллодан,
Қўрқинг, ахир, Худодан,
Эй қудратли биродар,
Биз ҳам мошин минайлик!

© Вафо Мўмин

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олтин куз ўз сепини ёймоқда...

Тошкент Ботаника боғи

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вафо Мўмин образига антоним образ)))

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳеч қандай ғарб киносидан лавҳа эмас. Бу баччабозлик расман тақиқланган Ўзбекистонда лгбт тарғиботи учун қилинган клипдан парча. Яна клип ижодкорлари ўзларини оқлаш учун дисклеймерда "лгбтга ташвиқоти йўқ" деб ёзиб қўйибди. Бу худди порно кинога "порно ташвиқоти йўқ" деб ёзгандек гап!

Хуллас, ўзбек жамияти устидан ким нима қилса, қилиб ётибди. Хоҳлагани чиқиб, бошидан сийиб-чичиб ташлаяпти. АҚШ элчихонаси Ташқи ишлар вазирлигини бир оғиз ҳам огоҳлантирмасдан хоинликка мойиллиги бор тармоқларда катта аудиторияга эга фаолларни чақиртириб, хоинлик бўйича мастер-класс ўтиб ётибди...

Менимча, Ўзбекистонда хоинликка мойиллиги бор барча либерал ва радикал тоифаларнинг ипини тортадиган вақт келди. Бу борадаги ДХХнинг ҳар бир ҳаракатини қўллаб-қувватлайман. Акс ҳолда, яқин йилларда Ўзбекистонда рангли инқилоб уюштирилишининг ҳиди келяпти.

Ушбу миллий хоинликка нисбатан оиласини қадрлаган барчани эътибор қаратишга чақираман. Ўзбекистонда ғарбнинг ифлос жиноий ғояларига қарши туришда давлат ва жамиятнинг улрта-радикал муносабатда бўлиши пайти етиб келди!!!

@adolat_kuychisi
Қул ходим

Энг яхши, энг гул ходим,
Қўйдек ювош – гўл ходим.
Чиқмас чизган чизиқдан,
Раҳбарига қул ходим!

Кетига тепса, ёқар,
Яна тиржайиб боқар,
Ажойиб кўнгилтопар,
Раҳбарига қул ходим!

Раҳбар қаҳридан ҳадик,
Ҳолга тушар телбадек,
Худодан қўрқмайди лек,
Раҳбарига қул ходим!

Ҳақ гапни айтолмайди,
Уйига қайтолмайди,
Оёқ ялаб толмайди,
Раҳбарига қул ходим!

Жимдир гар раҳбар урар,
Пешонасидан кўрар,
Керак бўлса, зўр ҳурар,
Раҳбарига қул ходим!

Раҳбар ким – раҳбар илоҳ,
Ҳақ сўзни айтмоқ гуноҳ,
Бу қандайин кас, эвоҳ,
Раҳбарига қул ходим!

Раҳбарга қилар ҳавас,
Чиқармасдан юрар сас,
Ёрини ҳам қизғанмас,
Раҳбарига қул ходим!

Бундайлар билан сира,
Тараққиёт йўқ, жўра,
Лек, ўсиб, бўлар тўра
Раҳбарига қул ходим!!!

© Вафо Мўмин

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан йўлларда ота-оналар фарзандларини қаровсиз қолдирмаслиги ҳақида кўплаб роликлар тайёрланган экан. Улар орасидан ёққани шу бўлди.

Дарҳақиқат, фақат ҳайдовчилардан қоидаларни талаб қилиш ҳам хато. Йўловчи ҳам қоидаларга амал қилиши шарт! Тарозида ҳам мувозанат бўлиши учун ҳар икки палласи бир хил бўлиши керак. Шунинг учун, ҳайдовчилар ҳам, пиёдалар ҳам йўлларда қоидаларга риоя қилсин!

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM