𝓥𝓪𝓯𝓸 𝓜𝓸ʻ𝓶𝓲𝓷
25.3K subscribers
55 photos
114 videos
257 links
Шунчаки шахсий қарашларим...

Мурожаат учун: @VafoMumin_murojaatbot

Лойиҳаларим: @nishondagi_gaplar_tegadi, @ibratdir_dunyom, @ibrat_chashmasi, @Suratdagi_falsafa, @uchnuqta_tg

Реклама хизмати: @barakali_reklama_xizmati
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлигингизда сиз ҳам шунақа ғаламис бўлганмисиз?

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Секингина банкирларга ташлаб қўямиз...

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Хавотир

Туянинг устида ит қопди сени,
Озгина маошинг кўринди кўпдек.
Сендан пулимизни қизғандик, лекин
Четэллик бир нодон кетини ўпдик.

Ўзимизча мақом бердик замонга,
Учинчи ренессанс дея атадик.
Ишониб минг битта ваъда, ёлғонга,
Бошимиз устида шиор қададик.

Ўзимиз мармардан саройлар қуриб,
Хароба бинода ишлатдик сени.
Қаҳратон совуқда айшимиз суриб,
Музлаган хонада қишлатдик сени.

Номинг улуғ деймиз, урамиз ерга,
Ҳатто, сўнги нонинг тортиб оламиз.
Мактаблар хароба бўлиб кетса ҳам,
Қимматбаҳо улов сотиб оламиз.

Бугун замон тинмай югураётир,
Эскича қарашлар қолмоқда нари.
Эртанги кунидан олсин хавотир,
Қай юртнинг хор бўлса муаллимлари!

© Вафо Мўмин

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бошини кўтарган бошсиз қолади...

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухоролик бўлиб шунақа чой борлигини билмас эканман...

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ома, бунинг кайфига етмайдида...

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from SUBYEKTIV
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ertalabdan xavotirli xabar keldi

“Orol qaytadi, agar…” hujjatli filmimiz bosh qahramoni, hammani yigʻlatgan moʻynoqlik Ali ota jonlantirish boʻlimiga tushib qolibdilar. Duoda boʻlib turaylik, iltimos.

Ali otaning koʻz oldida Orol dengizi chekinib, qurib bordi. Uning ta’biri bilan aytganda “Orol odamlarni, odamlar Orolni tashlab qochdi”. Ota dengizning qaytishini kutdi, ishondi, bu orzu armonga aylanishidan qoʻrqib yashadi. 50 yillik sogʻinch barham topib, Orolning bugungi qolgan qismini biz bilan borib koʻrdi.

“Dengizni koʻrdim, endi armonim yoʻq”, - degan edilar. Tezroq tuzalib ketsinlar. Umrlari uzoq boʻlib, Orolning qaytishini ham koʻrsinlar.

@subyektivuz
Матн билан кўп ишлайдиганлар холис тавсия.

Клавиатурада ёзганда имловий хатолар бўлиши табиий ҳол. Айниқса, одам ўзининг хатосини топиши қийин. Шундай пайтда matn.uz сайти сизга қўл келади. Ушбу сайт орқали сиз имлони 80 % аниқликда текширишингиз ва ҳарфларни кириллдан лотинга, лотиндан кириллга ўгиришингиз мумкин.

Ўзингиз учун ушбу сайтни сақлаб қўйинг. Албатта, фойдаси тегади.

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Uch nuqta...
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Nafsga qarshi jang...

Telegram | 🌐 Instagram | TikTok | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Любая бизнес – хараша!

Уйда бекор ўтирма,
Бозорга чиқ, зумраша.
Кайфиятни чўктирма,
Любая бизнес – хараша!

Катталарга “соққа” бер,
Хизматига яраша.
Кейин эса кўксинг кер,
Любая бизнес – хараша!

Айни газ йўқ маҳали,
Пул туради тараша.
Дарахтларни кес, қани,
Любая бизнес – хараша!

Тендирларни ютиб ол,
“Доля” бер бошинг оша.
Чала-чулпа уйни сол,
Любая бизнес – хараша!

Ҳар соҳани эгалла,
Якка ҳокимдек яша.
Омадингни эгарла,
Любая бизнес – хараша!

Ёки жуда бўлмаса,
Олиб келиб сот наша.
Сенинг боланг ўлмаса,
Любая бизнес – хараша!

Битта “СПА” салон оч,
Уч-тўртта топ фоҳиша.
Милицияга пулни соч,
Любая бизнес – хараша!

Агар сўкса одамлар,
Қилиб турма андиша.
Босгин илғор қадамлар,
Любая бизнес – хараша!

Бу халқ асли қўйдек гап,
Қилиб қўяр хархаша.
Сўнгра унутар, албат,
Любая бизнес – хараша!

Сиёсатчи сўйлайди,
Аҳволинг ўша-ўша.
Асли ўйин ўйнайди,
Любая бизнес – хараша!

Ҳамма жойда завод қур
Дўппинг тушган ергача
Оқсуякдек даврон сур
Любая бизнес - хараша.

Рейтинг тушмасин бирдан
Имкон бериб шест секунд
Қасос ол ҳар муҳбирдан
Любая бизнес - хараша.

Ўлса, оддий халқ ўлсин
Ҳар ерга қургин гўша
Aбадий шиор бўлсин:
Любая бизнес - хараша.

Ҳаводан ҳам пул ҳатто
Қил бу осмон остида
Ҳеч ким демас: "Бу хато"
Любая бизнес - хараша.

Агар очилса кетинг,
Четга қоч денгиз оша.
Бу ҳам битта маркетинг,
Любая бизнес – хараша!

Ўзингча, эй Девона,
Шеър битдинг шоша-пиша.
Пахта қўй ундан кўра,
Любая бизнес – хараша!

© Вафо Мўмин

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Менимча, табиат қўйнида мана шунақа дам олиш ҳамманинг орзуси бўлса керак...

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу овозлар нақадар кайф беришини эчки боққанлар тушунади...

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Собиқ ҳамкасблар илоннинг ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олишибди...

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қатра-қатра йиғилиб дарё бўлур...

Кешбекни ўйлаб топган солиқчилар барака топишсин. Икки йил ичида 2 млн пул йиғиб қўйибман. Камбағалга шашлик ҳам овқат деганларидек йўқ жойдан 2 млн пул тешиб чиқмайди.

Сиз ҳам эринмасдан савдо қилган чекларингизни сўраб олинг. Майда пуллар миллионга айланиб кетганини билмай ҳам қоласиз. Ҳам чўнтакка фойда, ҳам солиқ тизими яхши ишлашига ўз ҳиссангизни қўшасиз.

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алишер Қодировни ҳурмат қиламан. Анча фаол сиёсатчилардан. Айниқса шовинист рус сиёсатчиларига қарши фикрларига алоҳида респект.

Лекин аёлларни ўз хоҳиши билан армияга жалб қилиш таклифига қўшила олмайман. Чунки ўзим собиқ ходим сифатида айта оламанки, армияга аёлларни жалб қилиш қўшимча харажат дегани. Улар учун алоҳида казарма, алоҳида шароит яратиб бериш керак бўлади.

Тўғри, Шимолий Корея, исроилга ўхшаган давлатларда аёллар ҳам армияга мажбурий жалб қилинади. Чунки улар доимий уруш ҳолатида туради. Бироқ, биз улардан фарқли равишда сиёсат олиб борамиз. Шунинг учун аёллар армиясига эҳтиёжимиз йўқ.

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мукофот

Қўйларнинг кўксида ялтирар медаль,
Шерларнинг бошидан тирқирайди қон!
Ҳақиқатни қўрқмай, айтолган дангал,
Сўнгги бор мукофот олгандинг қачон!?

Туну кун ухлаган ялқовлар олди,
Олди порахўрлар, чаласаводлар.
Шунча меҳнатларинг бир четда қолди,
Олди лаганбардор, пахтакор зотлар!

Олқишга сазовор бўлди қулоқлар,
Лавозими ошди югурдакларнинг.
Сенингчи бошингда синди таёқлар,
Тўртбурчак қилинган ғилдиракларинг.

Аслида ҳалолсан, юрагинг тоза,
Бошингга етгани фақат тилингдир.
Ҳатто, фикрларинг ўткирдир роса,
Энг катта хатойинг – ҳақгўйлигингдир!

Тиржайиб боқмайсан, гапирса раҳбар,
Дағ-дағ қалтирашни билмайсан сира.
Ошиғи олчи, ким келтирса хабар,
Сендайин ғурурли ходимдан кўра.

Шахсий ҳужжатларга қўшилар кейин,
“Шубҳали”, “қўшилмас” деган жумлалар.
Қанча ишласанг ҳам бари бир тийин,
Мансаб йўлларингни еган жумлалар.

Йиллар ўтаверар рағбатланиш йўқ,
Қайсидир олчоқда мингта мукофот.
Вале, ишлайдирсан кўнгилларинг тўқ,
Зеро Ҳақ раҳмати – катта мукофот!!!

Қўйларнинг кўксида ялтирар медаль,
Шерларнинг бошидан тирқирайди қон!
Ҳақиқатни қўрқмай айтолган дангал,
Сўнгги бор мукофот олгандинг қачон!?

© Вафо Мўмин

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳолатни кўриб кулгингиз келади, аслида эса йиғлашимиз керак...

Бу бола айб иш қилмаса ҳам, нимага мелиса амақисидан қочяпти? Чунки биз болаликдан мелисадан қўрқитилиб катта бўлган миллатмиз. Шу қўрқув бутун шууримизгача сингиб кетади. Натижада формани кўрсак қалтирайдиган бўлиб қоламиз.

Натижада қўрқамиз...

Ишни йўқотишдан қўрқиб, бошлиқнинг ҳақоратларига кўниб яшаймиз... Қамалиб кетишдан қўрқиб, ҳаққимизни талаб қилиб чиқишдан қўрқамиз...Хуллас, қўрқамиз... Қўрқамиз... Қўрқамиз... Ва шу тарзда бир умрни яшаб ўтамиз... Охирида эса барибир ўламиз...

Илтимос, фарзандингизни қўрқитиб катта қилманг! Шу пайтгача етишиб чиққан қўрқоқлар етади бизга...

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Авваллари буюк инсонларнинг гапларидан иқтибос келтиришар эди. Энди биздай ғариблардан ҳам иқтибос келтиришни бошлашибди… 😁

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM