Va Eslatgin.☝️
147 subscribers
323 photos
390 videos
2 files
673 links
Биз хеч кимга хеч нимани ўргатмаймиз!
Биз фақатгина ЭСЛАТГУВЧИМИЗ холос.
Download Telegram
​​#тафсир #сура_исро
💎 25. Роббингиз сизнинг дилингиздаги нарсани ҳам ўта билгувчидир. Агар аҳли солиҳлардан бўлсангиз, албатта, У сертавбалар учун сермағфиратдир.

Ўтган оятларда зикр қилинган нарсаларнинг ҳаммаси дилга боғлиқ бўлгани учун ҳам ушбу оятда:

❇️ Тафсир:
«Роббингиз, дилингиздаги нарсани ҳам ўта билгувчидир», деб ниятдаги нарсалар ҳам, улардан келиб чиқадиган гап-сўз ва амаллар ҳам – барчаси Аллоҳ таолога қайтишининг
хабари берилмоқда. Демак, дилдаги нарсани яхшилаш лозим экан. Дилда нима борлигини Аллоҳ билиб тургандан кейин, сиртда бошқа, ичда бошқа бўлиш фойда бермас экан.
«Агар аҳли солиҳлардан бўлсангиз, албатта, У сертавбалар учун сермағфиратдир».

Кишининг қалби салоҳиятли бўлса, иши яхши бўлаверади. Сертавба кишилар, яъни билмасдан хато қилиб қўйиб, ўша заҳоти тавбага шошилувчи зотлар учун Аллоҳнинг тавба эшиги очиқ, дарҳол тавбаларини қабул қилади.

Тафсири ҳилол
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

(C)muxlisuz 👇

♻️Аллоҳ йўлида яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://telegram.me/Asr_StudioTv
​​#тафсир #сура_исро
💎 32. «Ва зинога яқинлашманглар. Албатта, у фоҳиша иш ва ёмон йўлдир».

❇️ Тафсир:
Оятда «зино қилманглар» эмас, балки «зинога яқинлашманглар» , дейилмоқда. Бу дегани, зино қилманглар, дегандан кўра қаттиқроқдир. Мўмин-мусулмон одам зино қилиш тугул, унинг яқинига ҳам йўламаслиги керак. Зинога олиб борувчи нарсалардан ҳам узоқда бўлиши лозим. Чунки:

«Албатта, у фоҳиша иш ва ёмон йўлдир».

Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларни барча фоҳиша ишлар ва ёмон йўллардан қайтарган. Энди эса ҳам фоҳиша иш, ҳам ёмон йўл бўлган зинодан қайтармоқда. Мўмин-мусулмонлар
бу ишнинг нақадар хатарли эканини тушуниб етмоқлари ва ундан қайтмоқлари позим.

Уламоларимиз зинодан қайтариш ҳақидаги ушбу оятнинг, олдинги, фарзандларни ўлдирмаслик ҳақидаги оятдан кейин ва ноҳақ одам ўлдиришдан қайтарган оятдан олдин
келиши бежиз эмас
, деган фикрни олға сурганлар. Чунки зино – ҳалол-пок йўл билан сарфланса, фарзандлар пайдо бўладиган моддани беҳуда, ҳаром йўлда сарф қилишдан иборатдир. Зинокор иложи борича ушбу ҳаром алоқа туфайли бола бўлиб қолмаслигига уринади. Мабодо, бола бўлиб қолса ҳам, уни туғилишидан олдин ёки кейин ўлдиради. Агар зинодан бўлган бола ҳаётга келса ҳам, ҳаромдан бўлгани учун, жамиятда тирик ўлик бўлиб юради.

Шу билан бирга, зино жамиятга ҳам катта зарарлар келтиради, бора-бора уни ҳалок қилиши мумкин. Қадимдан зинога мубтало бўлган жамият ва давлатлар ҳалокатга учраб
келган.

Тафсири ҳилол
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Muxlisuz

♻️Аллоҳ йўлида яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://telegram.me/asr_studiotv | 👉 @Asr_StudioTv