Va Eslatgin.☝️
139 subscribers
323 photos
390 videos
2 files
673 links
Биз хеч кимга хеч нимани ўргатмаймиз!
Биз фақатгина ЭСЛАТГУВЧИМИЗ холос.
Download Telegram
#ХУНУК ҚИЗГА УЙЛАНГАН ЙИГИТ
(Ибратли хикоя 👇)
Отамнинг менга топган келини шуми? Шунча йилдан кейин катта ҳаяжон билан юртга қайтдим ва. Кўнглига чироқ ёқса ёришмасди. Энди нима қилсин? Келинга эътибор бермай ётиб ухлади. Куёвнинг бу ҳаракатидан гап нимада эканини тушунган келин кечанинг охирги учдан бир қисмида эрини уйғотишга ҳаракат қилди. Лекин эри уйғонишни рад этди. Келин қайта ҳаракат қилди, яна рад жавобини олди. Кейин уни уйғотиш учун эрининг юзига сув сепди. Эри уйғонди ва келин аста тушунтира кетди:
- “Хаёлингиздан нималар ўтаётганини сезиб турибман, гўзал эмаслигимни биламан. Лекин шуни билишингизни истардимки, оила қуришни фақат бир сабабдан истадим. Пайғамбаримиз алайҳис саломнинг бир ҳадисларни амалда кўришни истадим. У зот шундай деганлар:
- “Кечаси намоз ўқиган, аёлини ҳам намоз ўқишга уйғотган, агар бош тортса, юзига сув сепган кишига Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. Кечаси туриб намоз ўқиган, эрини ҳам намоз ўқиш учун уйғотган, агар уйғонмаса, юзига сув сепган аёлга (ҳам) Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. Валлоҳи, бу тилагимни амалга оширганингиз учун сиздан жуда миннатдорман. Бу ҳадисни бажаришни жуда истардим, лекин гўзал эмаслигимни билганим учун, турмушга чиқишдан умидимни узгандим. Илтимос, ҳадисни қолган қисмини мен билан адо этсангиз.
Куёв уйғонди, намозни бирга ўқидилар. Намоз тугагач куёв келинга қараркан ҳайратдан карахт бўлиб қолди. Ўзи бу ҳақида шундай дейди:
- “Намозни тугатиб, аёлимга қарар эканман, олдинроқ кўрганим, хунуккина аёл шу эканига ишонмасдим. Қасам ичиб айтаманки, худди ёнимда дунёнинг энг гўзал аёли турарди.

#хаётий

♻️ЁҚҚАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН УЛАШИШНИ УНУТМАНГ!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
👉
https://t.me/joinchat/SbG56cA6KA_xnqJY 💐
#ибрат #хаётий

ОНАСИГА НАФАҚА ПУЛИ БЕРГАН ЎҒИЛ

Онасининг нафақаси арзимаган пул эди. Аммо ҳар ой почтачи кўпгина пулни у аёлнинг қўлига тутқазиб кетар, буни ўша аёлнинг фарзанди ўз ёнидан беришини содда аёл билмасди.

"Шу пулни ўз қўлинг билан онангга ўзинг берсанг бўлмайдими?" деб сўрадим, у эса "Онамга қанча пул керак бўлса бераман, берган пулимни оғриниб қолмасинлар, деган истиҳолада қаерга сарф этганларини сўрамайман, аммо барибир ўзининг пули ўзиники экан, одам бемалол ишлатади. Онам бехижолат ишлатсин деб нафақалариниям ўз ҳисобимдан бир неча боробар кўпайтириб қўйганман, боламнинг пули, деб иқтисод қилиб юрмасинлар" деди.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
👉
https://t.me/joinchat/SbG56cA6KA_xnqJY 💐