Va Eslatgin.☝️
139 subscribers
323 photos
390 videos
2 files
673 links
Биз хеч кимга хеч нимани ўргатмаймиз!
Биз фақатгина ЭСЛАТГУВЧИМИЗ холос.
Download Telegram
ГЎЗАЛ ҚИССА

Тақдир-насиб бўлиб, тўйдан олдин келин-куёвни учраштиришмоқчи бўлишди. Икки ёш гаплашиб, кўришиб, келишиб олишсин, дейишди. Куёв кичик холаси билан келиннинг уйига ташриф буюрди. Келин тараф эса катта амма билан меҳмонларни хуш келибсизлар, дея кутиб олишди. Келин-куёвни дарвоза яқинидаги кичик меҳмонхонада бемалол гаплашиб олинглар деб, ёлғиз қолдиришмоқчи бўлдилар. Бунга олима келин ҳам, олим куёв ҳам бир овоздан қарши чиқдилар. Никоҳдан олдин, яъни номаҳрамлар хилватда ёлғиз қолиши мумкин эмас эмиш.
Кичик холага юзланишди:
– Ёшлар билан сиз бирга ўтиринг бўлмаса.
– Тўғрисини айтсам, менда хижолатпазлик жуда кучли. Ёшларни ҳам уялтириб қўймай, - деб узр айтгандай бўлди.
Ахийри катта амма ёшларга шерик бўлишга рози бўлди. Куёв қисқа ва лўнда қилиб дилдаги гапларини айта бошлади. Келин эса ҳар бир гапга диққат билан қулоқ солиб турарди.
– Энг муҳим гапларим шулар эди. Қолганларини айтмасам ҳам сиздек ўқиган қизнинг ўзи билади, деб ўйлайман, - деди куёв.
– Қизим, бирор гапинг бўлса хижолат бўлмай сен ҳам айтавер, - деди амма суҳбатга аралашиб.
– Ҳа, албатта, кўнгилингиздаги гапларни тўйдан олдин билишни хоҳлардим, - деди куёв ҳам.
Бироз сукутдан кейин келин гап бошлади:
– Дунё савдосида ҳам, умр савдосида ҳам ёлғон ишлатиш мутлақ ҳаромлигини ва ҳийла ишлатиш макруҳлигини эслатиб бир нарса сўрасам майлими?..
– Албатта, хурсанд бўламан ва илтимос қиламан.
– Сизни #утружжа деб гумон қиламан, адашмаяпманми?..
– Муболаға қилмайман, ўзимни мақтамайман ҳам. Авваллари утружжа эдим, ишим кўпайиб кетгани ва бошқа сабаблар билан хурмо бўлиб қолдим-да. Аллоҳ ислоҳ қилсин.
– Райҳон бўлмаганингизга шукр. Лекин мен бир умр утружжани орзу қилгандим...
– Яна #утружжа бўлишга ҳаракат қиламан, иншааллоҳ.
– Ҳаракат эмас, ваъда берсангиз... розиман. Зеро, эр йигитлар ваъдасига ҳам, ёрига ҳам вафо қиладилар.
– Хўп, Аллоҳ номи ила ваъда бераман. Солиҳа аёл диннинг ярмидир, деганлари шу бўлса керак. Сизга ва сизни тарбия қилганларга катта раҳмат. Барчамиздан Аллоҳ рози бўлсин. Энди менга рухсат. Қолган гапларни никоҳдан кейин гаплашармиз. Унгача зарур гап чиқиб қолса холам орқали етказаман, иншааллоҳ - дея куёв катта аммага юзланди.
Амма эса айтилган гапларнинг ҳаммасига ҳам тушунмай ҳайрон бўлиб ўтирарди. "Утружжаси нима энди? Куёв хурмоман, дейдими? Анави қўшиқчи Райҳон ҳақида ҳам гаплашишдими?" - дер эди ичида.
Куёв кетганидан кейин амма жияни олдига ошиқди.
– Вой қизим, нималар ҳақида гаплашдиларинг? Мен айрим гапларинга умуман тушунмадим?
– Сиз хавотир олманг, аммажон. Биз ўзимиз келишиб олдик, - деди олима қиз нимтабассум билан.
– Жон қизим, тезроқ айта қолгин нималар ҳақида гаплашдиларинг?!
– … … …, - деди қиз бироз хижолат бўлиб.
– Вой омилигим қурсин-ей, вой олима жиянимдан ўргилай, - дерди амма ўзини кулгидан тўхтатолмай.
Оми амма тушунмаганини сиз зийрак ўқувчи тушундингиз, деган яхши гумондаман. Шунинг учун ҳам ҳикояни охиригача ёзмадим. Дарвоқе, ҳаммамизга утружжага ўхшаш насиб қилсин.."!

Абу Мусо Ашъарий (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қуръон ўқийдиган мўмин худди #утружжага ўхшайди. Унинг ҳиди ёқимли, мазаси ширин. Қуръон ўқимайдиган мўмин эса хурмо кабидир. Унинг ҳиди йўқ, аммо мазаси ширин. Қуръон ўқийдиган мунофиқ райҳон кабидир, хушбўй, аммо мазаси аччиқ. Қуръон ўқимайдиган мунофиқ эса ҳанзала сингари, ҳидсиз ва таъми аччиқдир”, дедилар» (Муттафақун алайҳ).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналимизга уланинг👇
👉 @VaEslatgin