Va Eslatgin.☝️
139 subscribers
323 photos
390 videos
2 files
673 links
Биз хеч кимга хеч нимани ўргатмаймиз!
Биз фақатгина ЭСЛАТГУВЧИМИЗ холос.
Download Telegram
#дуо #хикмат

Шароб ҳаром, шинни ҳалол,
Иккиси ҳам узум суви...

Кибр ҳаром, виқор ҳалол,
Иккиси ҳам инсон хулқи...

Қобил золим, Ҳобил мазлум,
Иккиси ҳам инсон насли...

Жаннат ҳақ, жаҳаннам ҳақ,
Иккиси ҳам йўл охири...

Ё Роббий! Ёмон сувдан, ёмон хулқдан, ёмон наслдан, ёмон оқибатдан Ўзинг асра..!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇
👉https://telegram.me/Asr_StudioTv | @asr_studiotv
#Хикмат

Бир шаҳар амири жамоат намозига кирганида масжид имоми узун суралар билан намозни узоқроқ ўқиди.
Намоздан кейин амир жамоат олдида имомга: «Бундан буён ҳар ракатда фотиҳадан кейин битта оятдан кўп ўқима!», деб дашном берди.
Имом хўп деди. Ўша куни шом намозида яна амир имомга иқтидо қилди. Имом биринчи ракатда фотиҳа сурасидан кейин «Ва: «Эй Роббимиз, албатта, биз бошлиқларимизга ва катталаримизга итоат қилдик. Бас, улар бизни йўлдан оздирдилар», оятини, иккинчи ракатда эса фотиҳадан кейин «Эй Роббимиз, сен уларга азобдан икки ҳисса бергин ва уларни катта лаънатлаш ила лаънатла!», дедилар», оятини ўқиди.

Намоз тугагач амир шошиб, «Ҳой, майли хоҳлaган сурангизни, хоҳлаганча чўзиб ўқийверинг. Фақат, илтимос, шу икки оятни бошқа ўқиманг!», деди.

(Аҳзоб 68,69)

Каналимизга уланинг👇
👉👉https://t.me/joinchat/SbG56cA6KA_xnqJY 💐
Хаёт хақиқати...

#хикмат
┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш
👉
T.me/VaEslatgin