Va Eslatgin.☝️
139 subscribers
323 photos
390 videos
2 files
673 links
Биз хеч кимга хеч нимани ўргатмаймиз!
Биз фақатгина ЭСЛАТГУВЧИМИЗ холос.
Download Telegram
​​#тафсир #сура_қийаама

💎4. Албатта, Биз унинг бармоқ учларини ҳам асл ҳолига келтиришга қодирмиз.

📃 Тафсир:
Ушбу оят Қуръони Каримнинг илмий мўъжизаларидан биридир. Тупроққа кўмилган ўлик бир муддатдан сўнг чириб битади. Қиёмат куни ўша чириб, тупроққа аралашиб кетган инсон қайта тирилишига кўпчилик ишонгиси келмайди. Юқорида тилга олинган мушрик Адийга ўхшаб ҳайрон бўлади.

Аллоҳ таоло бўлса, бунга ҳайрон бўлишнинг ҳожати йўқ, Мен нафақат танани, балки ўша танадаги нозик, дақиқ жойларни, чизиқларни ҳам, жумладан, бармоқ учларини ҳам, аввал
қандоқ бўлса, худди шундоқ ҳолига келтираман, дейди.

Нима учун Аллоҳ таоло бу оятда инсон аъзолари ичидан айнан бармоқ учини танлаб олди?

Инсоннинг бошқа аъзолари бировники иккинчисиникига ўхшаши мумкин. Лекин бармоқ учлари ҳеч қачон бировники бошқа шахсникига ўхшамас экан. Бу ҳақиқатни одамлар ўн тўққизинчи асрга келибгина англаб етдилар. 1884 йилдан бошлаб Англияда бармоқ изидан одамларни аниқлаш бошланди. Бармоқ излари турлича бўлиб, дунёда ҳеч қачон бир кишининг бармоқ чизиқлари иккинчи шахсникига ўхшамас экан. Бу далил Қуръоннинг ҳақиқий илоҳий китоб эканлигини яна бир бор исботлайди. Кўпчилик мазкур оят таъсиридан Ислом динини қабул қилганлар.

Тафсири ҳилол
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

♻️Аллоҳ йўлида яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг
👇
https://telegram.me/Asr_StudioTv
​​#тафсир #сура_иброҳим
💎 7. (Яна унинг): «Ва Роббингиз (сизга): «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб билдирган (ини эсланг).

❇️Тафсир:
Мусо алайҳиссалом қавмларига Аллоҳ таоло қасам ичиб таъкидлаган ҳақиқатни эслатмоқдалар:

«Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир».

Шукр неъмат берувчи Зотга мақтов сўзларни айтиш ва ул неъматни Аллоҳнинг розилиги йўлида сарфлашдан иборатдир. Берилган неъматга шукр этиш инсоннинг тўғри йўлда –
мустақийм эканлигини кўрсатади. Шукр қилувчи инсон Аллоҳ таоло ўзини доим кузатиб туришини ҳис этади ва неъмат етганда зоҳир бўладиган манманлик, исроф ва шунга ўхшаш салбий ҳолатлардан холи бўлади. Натижада, ўзига берилган неъматлардан фойдаланиб, яхши амалларни кўпайтиради.

Неъматга куфронда бўлиш эса унинг Аллоҳ томонидан берилишини тан олмаслик, унга ҳамду сано айтмаслик ва неъматни номаъқул йўлларда ишлатишдан иборатдир. Етган неъматга куфрон этиш уни берган зотга – Аллоҳга куфр келтиришдир. Бундай одамлар «Неъматни менга Аллоҳ берди», демайди, балки, унга ўз илмим, ҳаракатим ва усталигим туфайли эришдим, дейди. Шу сабабдан, ўзларидаги моддий имкониятларни ҳаром-хариш, манманлик, шуҳратпарастлик ва шунга ўхшаш салбий йўлларга ишлатадилар. Оқибатда қаттиқ азобга учрайдилар.

Ҳолбуки, шукроналик банданинг ўзига фойда келтиради, холос. Аллоҳ таоло унга эҳтиёжманд эмас.

©Мухлисуз⤵️

Тафсири ҳилол
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

♻️Аллоҳ йўлида яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://telegram.me/Asr_StudioTv
​​​​#тафсир #сура_анъом

💎 59, Ғайбнинг калитлари Унинг ҳузурида бўлиб, уларни Унинг Ўзидан бошқа ҳеч ким билмас. У ердаги, қуруқлик ва денгиздаги нарсаларни биладир. Ер тубидаги бир дона дон борми, ҳўлу қуруқ борми, барчаси Очиқ китобда бордир.

❇️ Тафсир:
Ушбу ояти каримадан Аллоҳ таолонинг илми чексизлиги ва бу илм ўзига хос ягона васфга эга илм экани билиб олинади. Бу илмнинг бош сифатларидан бири:

«Ғайбнинг калитлари Унинг ҳузурида бўлиб, уларни Унинг Ўзидан бошқа ҳеч ким билмас».

«Ғайб» - инсондан ғойиб ҳодисалар, инсон сезги аъзолари билан ҳис эта олмайдиган, билиш имконлари билан идрок эта олмайдиган ҳодисалар.
Инсон ўзининг нечоғли билимдонлиги билан ғурурланмасин, унинг билганидан билмагани кўп бўлиб қолаверади. Уша ғойиб нарсаларни билишда инсоннинг бирдан-бир воситаси бор, у ҳам бўлса, илоҳий ваҳийдир. Қолган барчаси тахмин ва гумонлардан бошқа ҳеч нарса эмас.
Мўмин-мусулмонлар ғайбга иймон келтириш билан бошқалардан ажралиб турадилар. Чунки ақийда боби асосан ғайбга, яъни кўзи билан кўриб, қўли билан ушламаган нарсаларга
ишонишдан иборатдир. Аллоҳга иймон келтириш ҳам ғайбга иймондир. Шунингдек, фаришталарга, илоҳий китобларга, Пайғамбарларга, қиёмат кунига, жаннатга, дўзахга, яхшию
ёмон қадарнинг Аллоҳдан бўлишига иймон келтириш ҳам ғайбга ишонишдир.
Ушбулар ва бундан ташқари инсонни ҳар тарафдан ўраб турган, ўтмишни, ҳозирни ва келажакни илоҳий парда ортида тутиб турган сон-саноқсиз нарсалар ғайбиётдир.
Инсон ғайбни билиш борасида ғоят ожиздир. У биринчи инсон – Одам Атонинг қаерда ва қачон пайдо бўлганини билмайди. Билиши мумкин бўлган нарса – Қуръони Каримдаги
маълумотлар. Бошқаси ҳаммаси тахмин, гумон, фараз ва ҳоказо. Ўзининг ўтмишини билмаган инсон учун ўтмишнинг асосий қисми ғайб бўлиши турган гап. Аллоҳ таоло эса
ҳаммасини билади. Инсон ҳозирги лаҳзада ўз танасида кечаётган сонсиз-саноқсиз ўзгаришларни билмайди. Катта-катта ўзгаришларни билиши мумкин, аммо кўплаб нарсаларни
умуман билмайди. Мисол учун, танасидаги ҳужайраларнинг ҳаракати унинг учун ғайбдир. Ўз танасини мукаммал билмаган инсон ҳозирги даврда борлиқда рўй бераётган
ҳодисалардан қанчасини била олади Ҳеч қанчасини билмайди. Аммо Аллоҳ таоло уларнинг ҳаммасини билади.
Инсон ҳатто ўз бошига келажакда қандай ҳодисалар келишини билмайди. Ўзига тегишли нарсаларни билмаганидан кейин, оламдаги бошқаларга алоқадор нарсаларни умуман билмайди. Аллоҳ таоло эса уларнинг ҳаммасини билгувчидир. Моддапарастлар илм номидан гапираётганларини даъво қиладилар, лекин ҳар бир илмий кашфиётнинг атрофини кўплаб ғайбиёт ўраб туришини унутиб қўядилар. Шунинг учун ҳам ҳар илмий кашфиётлари атрофида тахминлар ва фаразлар кўпаяди. Аллоҳ таоло эса ўша тахминларнинг ҳақиқатини билади. Ғайбнинг калитлари Аллоҳ таолонинг Узидалиги шундадир. Бу калитни ҳатто Пайғамбарлар ҳам билмайдилар.

«У қуруқлигу денгиздаги нарсаларни биладир».

Яъни маконга тааллуқли ҳамма нарсаларни билади. Инсон уларнинг ҳаммасини билмайди. Ҳозирги кунда ҳам қуруқлик ва денгиздан инсон аввал билмаган янгидан-янги нарсалар пайдо бўлиб тургани шунга далолат қилади.

«Битта япроқ узилиб тушмайдики, магар уни ҳам биладир».

Демак, Аллоҳ борликдаги ҳар бир зарра ҳаракатини ҳам билади. Дунё миқёсида биргина япроқнинг узилиб тушиши сезиларли ҳодиса эмас. Аммо Аллоҳ таоло шу ҳодисани ҳам, ҳатто ундан ҳам дақиқ нарсаларгача яхши билади.

«Ер тубидаги бир дона дон борми, ҳўлу қуруқ борми, барчаси очиқ китобда бордир».

«Очиқ китобдан мурод – Лавҳул Маҳфуздир».
Ер остида яширин турган бир дона дон бўлса ҳам, ҳўлу қуруқ бўлса ҳам билади дегани, унинг билмайдиган нарсаси йўқдир, деганидир.

Muxlisuz👇

Тафсири ҳилол
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

♻️Аллоҳ йўлида яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://telegram.me/Asr_StudioTv
​​#тафсир #сура_исро
💎 32. «Ва зинога яқинлашманглар. Албатта, у фоҳиша иш ва ёмон йўлдир».

❇️ Тафсир:
Оятда «зино қилманглар» эмас, балки «зинога яқинлашманглар» , дейилмоқда. Бу дегани, зино қилманглар, дегандан кўра қаттиқроқдир. Мўмин-мусулмон одам зино қилиш тугул, унинг яқинига ҳам йўламаслиги керак. Зинога олиб борувчи нарсалардан ҳам узоқда бўлиши лозим. Чунки:

«Албатта, у фоҳиша иш ва ёмон йўлдир».

Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларни барча фоҳиша ишлар ва ёмон йўллардан қайтарган. Энди эса ҳам фоҳиша иш, ҳам ёмон йўл бўлган зинодан қайтармоқда. Мўмин-мусулмонлар
бу ишнинг нақадар хатарли эканини тушуниб етмоқлари ва ундан қайтмоқлари позим.

Уламоларимиз зинодан қайтариш ҳақидаги ушбу оятнинг, олдинги, фарзандларни ўлдирмаслик ҳақидаги оятдан кейин ва ноҳақ одам ўлдиришдан қайтарган оятдан олдин
келиши бежиз эмас
, деган фикрни олға сурганлар. Чунки зино – ҳалол-пок йўл билан сарфланса, фарзандлар пайдо бўладиган моддани беҳуда, ҳаром йўлда сарф қилишдан иборатдир. Зинокор иложи борича ушбу ҳаром алоқа туфайли бола бўлиб қолмаслигига уринади. Мабодо, бола бўлиб қолса ҳам, уни туғилишидан олдин ёки кейин ўлдиради. Агар зинодан бўлган бола ҳаётга келса ҳам, ҳаромдан бўлгани учун, жамиятда тирик ўлик бўлиб юради.

Шу билан бирга, зино жамиятга ҳам катта зарарлар келтиради, бора-бора уни ҳалок қилиши мумкин. Қадимдан зинога мубтало бўлган жамият ва давлатлар ҳалокатга учраб
келган.

Тафсири ҳилол
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Muxlisuz

♻️Аллоҳ йўлида яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://telegram.me/asr_studiotv | 👉 @Asr_StudioTv
​​#тафсир #сура_юнус
💎26. Гўзал амал қилганлар учун гўзал савоб ва зиёдалик бордир. Уларнинг юзларини қаролик ҳам, хорлик ҳам қопламас. Ана ўшалар жаннат эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар.

🔆Тафсир:
Аллоҳга иймон келтириб, унинг чақириғига лаббай деб жавоб бериб, яхши амалларни қилиб
яшаган бандалар бу дунёда гўзал ҳаёт кечирадилар. Охиратда эса бу дунёда қилган гўзал амаллари учун
савоб оладилар, жаннатга дохил бўладилар. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Уларга зиёдалик ҳам бордир.
Бу зиёдалик шуки, уларга гўзал амалларининг савоби етти, етмиш, етти юз ва ундан ҳам ортиқ марта кўпайтириб берилади. Шунингдек,
жаннатдаги олий мақомлар, нозу неъматлар ва бошқа ато
қилинадиган нарсалар ҳам шу зиёдаликка киради. Энг улкан зиёдалик эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг жамолини кўришга муяссар бўлишдир.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
раҳматуллоҳи алайҳи Суҳайб
розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда айтилишича:
🔷Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Гўзал амал қилганлар учун гўзал савоб ва зиёдалик бордир оятини тиловат қилдилар ва: (Жаннат аҳллари жаннатга, дўзах аҳллари дўзахга кирганларида, бир жарчи: «Эй жаннат аҳллари! Албатта,
Аллоҳнинг ҳузурида У зотнинг сизга
берган ваъдаси бор. Ўшани сизга беришни истайди» деб жар солади.
Жаннат аҳли бўлса: «У нима экан Мезонимизни оғир қилиб берди-ку.
Юзларимизни оқ қилиб қўйди-ку.
Жаннатга киритиб қўйди-ку.
Дўзахдан сақлади-ку», дейишади. Шунда уларга парда очилади. Бас, У
зотнинг жамолига назар
соладилар. Аллоҳга қасамки, У зотнинг жамолига назар солишдан кўра маҳбуброқ ва кўзларга қувонч бўладиганроқ нарсани Аллоҳ уларга бермамишдир»
, дедилар. Ҳа,

«Гўзал амал қилганлар учун гўзал савоб ва зиёдалик бордир.»

Аллоҳ ҳаммамизни ўшаларнинг қаторига қўшган бўлсин. Мазкур бахтиёр бандаларнинг ҳоли
тамоман бошқача бўлади:

«Уларнинг юзларини қаролик ҳам, хорлик ҳам қопламас».

Балки, юзлари оппоқ ва гулгун бўлади. Чунки:

«Aнa ўшалар жаннат эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар».

Тафсири ҳилол
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


Мухлисуз⤵️

♻️Аллоҳ йўлида яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://telegram.me/Asr_StudioTv
​​​​#тафсир #сура_оли_имрон
💎185. Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир. Қиёмат куни ажрларингизни тўлиғича олурсиз. Ким дўзахдан узоқлаштирилса ва жаннатга киритилса, шубҳасиз, ютибди. Бу дунё ҳаёти ғурур матоҳидан ўзга нарса эмас.

Ушбу ояти каримада улкан ҳаётий ҳақиқат ўз ифодасини топгандир:

«Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир».

Яъни ҳамма ўлади. Бу ҳаёт бир куни бориб охирига етади. Қари ҳам ўлади, ёш ҳам ўлади. Яхши ҳам ўлади, ёмон ҳам ўлади. Тақводор ҳам ўлади, бетавфиқ ҳам ўлади. Иймон, ақийда
йўлида ўзини фидо қилган ҳам ўлади, ўзини хор тутиб, бандаларга банда бўлганлар ҳам ўлади. Гапнинг қисқаси, ҳамма ўлади. Ҳеч ким бу дунёга устун бўлмайди. Ҳар бир инсон
ўлим косасидаги шаробни тотиб кўради. Бу борада ҳамма баробар, тенг. Аммо, фарқ бошқа томонда, бу фарқни қуйидаги жумла билдиради:

«Қиёмат куни ажрларингизни тўлиғича олурсиз».

У кунда заррача яхшилик ҳам, заррача ёмонлик ҳам ҳисоб-китоб қилинади. Ҳар бир инсонга қилганига яраша мукофот ёки жазо тўлиғича берилади. Ана ўшанда ҳақиқий ютуққа эришган киму мағлубиятга учраган ким экани маълум бўлади.

«Ким дўзахдан узоқлаштирилса ва жаннатга киритилса, шубҳасиз, ютибди».

Аксинча, ким дўзахга киритилса ва жаннатдан узоқлаштирилса, шубҳасиз, ютқазибди.

«Бу дунё ҳаёти ғурур матоҳидан ўзга нарса эмас».

Бу дунё алдамчи дунё. Ўзига қизиққанларни ва ошиқ бўлганларни алдайди ва ғурурга кетказади. Аммо, ҳақиқий матоҳ ҳар қанча саъй-ҳаракатга лойиқ нарсадир. Чунки у дўзахдан узоқлаштирилиб, жаннатга киритилишга боис бўлади. Қачонки инсон қалбида ушбу ҳақиқат жо бўлса, қалбдан дунё ҳирси кўтарилади.

Тафсири ҳилол
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

♻️Аллоҳ йўлида яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
👉 https://telegram.me/Asr_StudioTv
#Тафсир #Сура_Зумар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

2. «Албатта, Биз сенга Китобни ҳақ ила нозил қилдик. Бас, Аллоҳга Унга динни холис қилган ҳолингда ибодат эт»

Бу оятда Аллоҳ таоло Пайғамбарига хитоб қилиб, ҳеч кимга эътибор бермай, Қуръонни маҳкам тутишга ва Ўзига холис ибодат этишга чақирмоқда.

«Албатта, Биз сенга Китобни ҳақ ила нозил қилдик».

Эй Муҳаммад! Албатта, Биз сенга Қуръонни ҳақ билан нозил қилдик. Эй Муҳаммад! Албатта, Биз сенга Қуръонни ҳақ қилиб нозил қилдик. Эй Муҳаммад! Албатта, Биз сенга Қуръоннинг нозил бўлишини ҳақ қилдик.

Шундай бўлганидан кейин,

«Бас, Аллоҳга Унга динни холис қилган ҳолингда ибодат эт».

«Дин» сўзи «итоат», «ибодат», «жазо-мукофот» ва «шариат» деган маъноларни ўз ичига олади.

Демак, Аллоҳгагина холис итоат этган ҳолингда ибодат эт.

Аллоҳгагина ихлос қилган ҳолингда ибодат эт.

Аллоҳдангина шариат қабул этган ҳолингда ибодат эт.

Аллоҳнинг тавҳидига шак келтирма.

Аллоҳнинг динига бошқанинг динини аралаштирма.

Аллоҳнинг ибодатига бошқага итоат қилишингни аралаштирма.

Аллоҳдан жазо ёки мукофот кутишингга бошқадан жазо ёки мукофот кутишни аралаштирма.

Тафсири ҳилол
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


♻️Аллоҳ йўлида яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
👉
https://telegram.me/Asr_StudioTv
#тафсир #сура_заарийаат

55-56. "Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур. Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилишлари учунгина яратдим. "

Ушбу қисқагина оятларда улкан ҳақийқат ўз ифодасини топган. Одамлар ва жинларнинг яратилишидан ягона мақсад Аллоҳ таолога ибодат қилиш экан.

Кўпгина исломий тушунчалар қатори ибодат тушунчасида ҳам хатолар содир бўлган. Оқибатда, ҳозирги кунимизда «ибодат» деганда кишилар онгида намоз, рўза, қироат, зикр каби нарсаларгина намоён бўлади. Тўғри, мазкур амаллар улкан ибодатлардир, буларсиз Исломни тасаввур қилиб бўлмайди. Аммо ушбу тушунча билан ҳозир тафсир қилаётган оятимизга мурожаат қиладиган бўлсак, инсонлар ва жинлар бутун умрларини намоз ўқиб, зикр қилиб ўтказмоқлари лозим бўлиб қолади. Чунки, инсу жинни Аллоҳ таоло фақат Ўзига ибодат қилиши учун яратган.

«Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилишлари учунгина яратдим.»

Намозу рўза, зикру тиловатдан бошқа ишга қўл урган шахс, ҳалигидай тушунча бўйича, Аллоҳнинг иродасига қарши чиққан осий бўлади.

Ҳолбуки, бошқа оятларда Аллоҳ таоло бандаларини ер юзини обод қилишга, оила қуришга ва бош-қа ишларга буюрган. Инсонни Ўзининг ер юзидаги халийфаси (ўринбосари) деб эълон қилган.

Демак, «ибодат» маъносининг бошқача талқини ҳам бўлиши керак.

Келинг, «ибодат» сўзининг луғавий ва истилоҳий маъносини ўрганиб чиқайлик-чи, қандай натижага эришар эканмиз.

«Ибодат» сўзи араб тилида, «бўйсуниш», «ўзини паст тутиш», «итоат этиш» ва «амрни бажариш» маъноларини англатади.

Демак, ҳар бир ишда Аллоҳ таолога бўйсуниш, итоат қилиш, Аллоҳ таолонинг амрларини бажариш, ҳузурида ўзини паст олиш Аллоҳ азза ва жаллага ибодат қилишни англатар экан.

Уламолар истилоҳида эса, Аллоҳ таолога яқинлик ҳосил қилиш учун қилинадиган ҳар бир иш ибодатдир.

Алоҳида таъкидлаб айтмоқ лозимки, намоз, рўза, ҳаж, закот каби ибодатлар Исломнинг негизини ташкил этади. Улар улкан ибодатлар, буларсиз инсон мусулмон бўлиши қийин. Бу ердаги хато «ибодат» маъносини фақат мазкур амалларга боғлаб қўйишдадир.

Шунинг учун, одам намоз ўқиётганда ўзини Аллоҳ таолонинг ҳузурида ҳис қилади-ю, касб билан шуғулланаётганда Аллоҳ таолога номаъқул иш қилаётгандек туюлиши мумкин. «Ибодат» маъносини тўғри тушунадиган бўлсак, унинг жуда кенг ва комил тушунча экани маълум бўлади. Ҳар бир ишимизни шариатга мос қилиб, Аллоҳ таолонинг амрига, Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг суннатларига мувофиқ олиб борсак, ҳар бир ишимиз ибодатга айланади, савоб ўрнига ўтади.

Бунинг учун 2️⃣ асосий шартга амал қилмоқ зарур:

–Ҳар бир иш Қуръон ёки суннатга мувофиқ бўлмоғи лозим.

–Ҳар бир ишни қилиш ёки тарк этишда Аллоҳнинг розилигини исташ керак.

Шунда ҳар бир ишимиз ибодатга айланади. Демак, ниятни яхшилаш лозим.

Тафсири ҳилол
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф рохимахуллох

👉🏻@Asr_StudioTv
Каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://telegram.me/Asr_StudioTv
​​​​#тафсир #сура_ҳуд

б. Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. Ҳаммаси очиқ-ойдин китобдадир.

Ер юзида ўрмалаган нарса – одамзод, ҳайвонот, ҳашарот, қурт-қумурсқа ва бошқа жонзотлардир. Шуларнинг ҳаммасига Аллоҳ таоло ризқ беради. Ҳаммасининг юргани, тургани, туғилгани ва
бошқа ҳолатларини билади. Буларнинг ҳаммаси очиқ-ойдин ва равшан китобда ёзиғлиқ ҳамдир. Ана шундай сифатларга эга бўлган Зотдан беркинишга уриниш жуда ҳам кулгили-ку.

Тафсири ҳилол
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

♻️Аллоҳ йўлида яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
👉https://t.me/joinchat/SbG56cA6KA_xnqJY @Asr_StudioTv 💐
​​​​#тафсир #сура_юнус
58. Сен: «Аллоҳнинг фазли ила ва Унинг раҳмати ила. Бас, ана шу билан хурсанд бўлсинлар. У улар жамлайдиган нарсалардан яхшидир», деб айт.

Бир умматга икки дунё бахтига эриштирувчи илоҳий китоб берилиши ўша миллатга Аллоҳнинг фазли ва марҳаматидир. Ҳа, Қуръони Каримнинг Аллоҳ таоло томонидан Ислом миллатига берилиши

«Аллоҳнинг фазли ва раҳмати ила бўлгандир».

Бу миллат ушбу фазли илоҳий ила, раҳмати Роббоний ила қанча хурсанд бўлса арзийди.

«Bac, ana шу билан хурсанд бўлсинлар».

Аллоҳ таолонинг фазли ва марҳамати бўлмиш Қуръони Каримга иймон келтириб, уни ўзига дастур қилиб олган зотлар ўша энг улуғ фазл ва раҳматга эришган кишилар сифатида қанча хурсанд бўлсалар, шунча оз.

«У улар жамлайдиган нарсалардан яхшидир».

Қуръонга эришиш дунёдаги бошқа ҳамма нарсаларни жамлаб, ўшаларга эга бўлишдан кўра яхширокқдир.

Афсуски, мусулмонман, деб юрган кўплар Аллоҳнинг бу фазли ва раҳматининг қадрини билмаяптилар. Турли моддий ва бошқа талаблар ортидан кетмоқдалар. Ўша қадрсиз нарсаларни деб, ўзларини ўтга-чўққа урмокдалар.

——————————-
Тафсири ҳилол
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

♻️Аллоҳ йўлида яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
👉
https://telegram.me/Asr_StudioTv