VCHD-2 Markazi
463 subscribers
3.04K photos
889 videos
144 files
1.31K links
Assalomu alaykum...
Kanalimiz Temir yoʻl va Vagonlar haqida e'lonlar, yangiliklar haqida ma'lumot berib boriladi.



®️ @Smart_Railway_group

🚄 @temiryolyolovchi

📝 @VAGON_DEPO
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
​​#Адлия_хабари
“Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги “Экобозор” савдо мажмуасида ташкил қилинган ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар Республика савдо ярмаркаси ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Савдо ярмаркаси доирасида “ECOBOZOR” савдо мажмуасида махсус савдо расталари ташкил этилди. Унда ўз уйларида турган ҳолда турли хилдаги буюмлар, маҳсулотлар тайёрлаш билан шуғулланадиган, бироқ ўз маҳсулотларини реализация қилишда турли қийинчиликларга учраётган ногиронлиги бўлган шахслар тайёрлаган маҳсулотлари сотилмоқда.

Адлия вазирлиги барчани ушбу Савдо ярмаркасида иштирок этишга ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ва турмушда қийналаётган ногиронлиги бўлган шахсларни эҳтиёжларини қондириш, жумладан яшаш шароитларини яхшилашга озгина бўлсада ўз ҳиссангизни қўшишга чақиради.

Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган махсулотлар Республика савдо ярмаркаси бугун соат 19:00 га қадар Мирзо Улуғбек туманидаги “Экобозор” савдо мажмуасида давом этади.
#Адлия_хабари

Ўзбекистон тарихда биринчи бор Топ-10 ликка кирди!

Жаҳон банкининг нуфузли “Бизнес юритиш” халқаро рейтингида Ўзбекистон 7 та поғонага кўтарилди ва 69 ўринни эгаллади.

Энг қувонарлиси эса, Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари агентлиги масъул бўлган “Бизнесни рўйхатдан ўтказиш” кўрсаткичи бўйича дунёнинг 190 та давлатлари ичида 8-ўринни эгаллаб, биринчи бор Ўзбекистон тарихида Топ-10 ликка кирдик.

Бизнесни юритишни енгиллаштириш бўйича олдимизда улкан марралар ва масъулиятли ишлар турибди.

Бу борада барчамизга омад ёр бўлсин!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Ҳукумат фармойиши (1058-Ф, 18.12.2019 й.) билан Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг қурилаётган қисмида содир бўлган ҳодиса сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ва уни зудлик билан бартараф қилиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди.

Комиссияга содир бўлган ҳодиса сабабларини ва оқибатларини жойида ўрганиш, ҳодиса оқибатларини зудлик билан бартараф этиш, жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш ҳамда бошқа бир қатор вазифалар юкланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

⚡️ 14-15 март кунлари юртимизда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида Ҳукумат фармойиши қабул қилинди.

Фармойишга асосан 2020 йил 14-15 март кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари ўтказилади.

Ҳашар муносабати билан вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг ихтиёрий маблағлари Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг банкдаги ҳисобварақларига ўз ташаббусларига кўра ўтказилиши тавсия этилди.
Хайрия ҳашаридан тушган маблағлар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож кексаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга, ёлғиз қарияларга, пенсионерларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш каби тадбирларга сарфланиши назарда тутилмоқда.
Каналга уланиш👇👇👇
t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

⚡️ 24 май Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади

“Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2020 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 24 май – якшанба кунига тўғри келиши муносабати билан 2020 йил 24 май Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

❗️Рамазон ҳайити карантин талабларига мувофиқ, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилади.

@vchd2depo
#Адлия_хабари

❗️Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан неча кун дам оламиз?


🔰 Қурбон ҳайити арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:

🔹15 июнь (шанба) 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни;
🔹16 июнь
(якшанба) – Қурбон ҳайити байрами;
🔹17 июнь (душанба) – ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли, байрамдан кейинги иш кунига кўчирилган дам олиш куни;
🔹18 июнь (сешанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot