Uzpharmagency
6.73K subscribers
7.65K photos
2.06K videos
6 files
7.52K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99855) 902-22-22
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
🔴 “KIHE 2025” - Қозоғистон 30-юбилей халқаро тиббиёт кўргазмаси

📌 Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида жорий йилнинг мамлакатдаги энг йирик тиббиёт соҳаси тадбирларидан бири — “KIHE 2025” кўргазмаси бўлиб ўтди.


❗️ Кўргазманинг сўнги кунида маҳаллий фармацевтик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналаримиз вакиллари Қозоғистон Республикасининг давлат харидларида иштирок этувчи дистрибьюторлик компаниялари, хусусий клиникалар вакиллари билан музокаралар олиб борди ва келгусида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга эришди.

Кўргазма доирасида Агентлик ходимлари фармацевтик маҳсулотларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича хизмат кўрсатувчи бир нечта корхоналар билан музокара олиб бориб, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари ўртасида учрашувлар ташкил этишга келишиб олди.

Шу билан бирга косметалогия йўналишида ҳамкорликдаги янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича инвесторлар билан музокаралар ўтказиб, уларни делегация шаклида Ўзбекистонга таклиф этди.

❗️ Тадбир доирасида, кўргазмада фаол иштирок этган Ўзбекистон делегацияси вакилларига ташкилотчилар томонидан махсус сертификатлар топширилди.

#Ўзбекистон #Қозоғистон #KIHE2025 #фармацевтика #халқаро #ҳамкорлик

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
🔴 Қувайтнинг “Gulf Care Trading & Co.” компанияси вакиллари билан учрашув

📌 Жорий йилнинг 23 май куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Қувайтнинг “Gulf Care Trading & Co.” компанияси вакиллари билан учрашди.

Учрашув давомида томонлар "Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида ишлаб чиқариш объектлари учун ер майдони ажратиш, соҳага сармоя киритишдаги имтиёзлар, лойиҳаларни амалга ошириш ва Ўзбекистонда бозорни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқдилар.

Учрашув якунида Агентлик томонидан инвестицияларни режалаштириш жараёнини қўллаб-қувватлаш учун маҳаллий ишлаб чиқариш ва импорт тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишга келишиб олдилар.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар

🔴 Венгриянинг Будапешт шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турган Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов “Gedeon Richter” ва “MEDITOP Pharmaceutical” компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди

➡️ Сизга дори воситалари, тиббий асбоб-ускуналар ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг сўнгги инновациялар билан яқиндан танишиш, халқаро ҳамкорлар топиш ва экспорт салоҳиятингизни кенгайтириш имкониятини тақдим этувчи муҳим халқаро кўргазмалар рўйхатини тақдим этамиз

➡️ "Кармелита" саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг тор доирадаги ҳамда расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди

➡️ Венгрияга хизмат сафари доирасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов “Egis Pharmaceuticals” компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди

➡️ Ўзбекистон–Грузия бизнес форуми ва Ишбилармонлар кенгашининг йиғилиши

➡️ Ўзбекистон – Венгрия: Фармацевтика соҳасида халқаро ҳамкорлик

➡️ “KIHE 2025” - Қозоғистон 30-юбилей халқаро тиббиёт кўргазмаси

➡️ Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида жорий йилнинг мамлакатдаги энг йирик тиббиёт соҳаси тадбирларидан бири — “KIHE 2025” кўргазмаси бўлиб ўтди

➡️ Қувайтнинг “Gulf Care Trading & Co.” компанияси вакиллари билан учрашув

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
🔴 🟦🟦 АҚШ Фармакопеяси - USP ҳамкорлигида халқаро конференция

📌 "Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери анжуманлар залида фармацевтика соҳасини тартибга солишга бағишланган муҳим минтақавий конференция ўз ишини бошлади. Анжуман Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, “Фармацевтик маҳсулотлар хавфсизлиги маркази” ДМ ҳамда АҚШ Фармакопеяси - USP ҳамкорлигида ташкил этилди.


❗️ Анжуманда Марказий Осиё давлатлари, Туркия, Европа Иттифоқи, Яқин Шарқ мамлакатлари регулятор органлари вакиллари, халқаро ташкилотлар ва фармацевтик соҳада фаолият юритувчи мутахассислар иштирок этмоқда.

Конференциянинг асосий мақсади - фармацевтик маҳсулотларнинг хавфсизлиги, сифати ва самарадорлигини таъминлашга қаратилган тартибга солиш ёндашувларини уйғунлаштириш, тажриба алмашиш ва минтақавий ҳамкорликни кучайтиришдир.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ўз чиқишида USP билан олиб борилаётган ҳамкорлик ва "Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери ҳудудида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👌1