Uzpharmagency
9.48K subscribers
5.22K photos
1.82K videos
3 files
6.7K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99871) 203-81-81
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
Солиқ назорати видеотасвирга олинади ва солиқ тўловчига тақдим этилади

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик ҳамда солиқ ва йиғимларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик Солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган ҳолда юридик шахснинг раҳбари ва якка тартибдаги тадбиркорнинг маъмурий жавобгарликка тортилишига асос бўлади.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Diqqat e'lon!
Uzpharmagency
Диққат эълон!

2022 йил 28 апрель куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, “Зарур амалиётлари маркази“ ДУК ва “ВИАЛЕК” компаниясининг GDP/GMP/GPP бўйича хорижий экспертлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилади.

Тадбирда иштирок этиш учун бу ерга босинг.

@uzpharm_agency
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яна бир маҳаллий ишлаб чиқариш компаниясига рақамли маркировкалаш ускунаси ўрнатилди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими 2022–2025 йиллар давомида босқичма-босқич жорий қилиниши ҳақида хабар берган эдик.

Қарорга кўра, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб иккиламчи (ташқи) қадоқларда ишлаб чиқарилган дори воситалари мажбурий рақамли маркировкаланиши лозимлиги белгиланган.

Мазкур талаблар ижросини таъминлаш мақсадида юртимизда фаолият юритаётган бир қанча корхоналар рақамли идентификациялаш ускуналарини ўз корхоналарига ўрнатишмоқда, жумладан, бугун "Serene Healthcare" компанияси томонидан дори воситалари ишлаб чиқариш линиясига маркировкалаш ускунаси ўрнатилди.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#20 Рамазон туҳфаси:
Садақани кўпайтиринг

Матнни Лочинбек Худоёров ўқиди.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Президент Шавкат Мирзиёев 21-22 апрель кунлари Қашқадарё вилоятига сафар қилади.

Ташриф давомида ҳудудда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, саноат корхоналари ва ижтимоий соҳа объектлари билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш, вилоятни ривожлантириш ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш бўйича янги вазифаларни белгилаш режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев 21-22 апреля посетит Кашкадарьинскую область.

В ходе поездки глава государства ознакомится с проводимой в регионе созидательной работой, деятельностью промышленных предприятий и объектов социальной сферы, проведет диалог с народом, определит новые задачи по развитию области и повышению благосостояния населения.

Facebook|Instagram|Twitter
Ҳурматли каналимиз кузатувчилари ва соҳа вакиллари!

Айни дамда "Ўзбекистон” телеканалида “Муносабат" ток-шоусининг навбатдаги сони жонли тарзда эфирга узатилмоқда.

Унда жорий йилнинг 12 апрел санасида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган фармацевтика тармоғидаги кўрсаткичлар ва кўшимча вазифаларнинг бажарилишига қаратилган видеоселектор йиғилишига бағишланган мавзу юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мутасаддилари иштирок этишмоқда.

Кўрсатувни қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин https://www.uztv.tv/channels/uzbekiston

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#21 Рамазон туҳфаси:
Шайтон ва Зоҳид ҳикояси

Матнни Қизлархон Бегматова ўқиди.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди.
Давлат раҳбари бугуннинг ўзида кластер ва саноат корхоналарида, фермер хўжалиги даласида бўлади, бунёдкорлик ишлари, маҳаллалардаги ўзгаришлар билан танишади. Аҳоли билан мулоқот, қишлоқ хўжалиги ва саноат лойиҳалари тақдимоти ҳам режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев отбыл в Кашкадарьинскую область.
Сегодня глава государства посетит кластер и промышленные предприятия, фермерское хозяйство, осмотрит созидательную работу, изменения в махалле. Проведет встречи с населением, ознакомится с презентацией сельскохозяйственных и промышленных проектов.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Кўкдала туманида бўлиб турибди.

Янги туман фаоллари билан учрашувда давлатимиз раҳбари Қашқадарё вилоятида республикада биринчилардан бўлиб Китоб туманидаги 5-сон ва Қамашидаги 4-сон Меҳрибонлик уйлари ёпилиб, уларнинг тарбияланувчилари оилавий болалар уйларига олинганини мамнуният билан қайд этди.

Бу борада ўрнак кўрсатаётган бағрикенг қашқадарёлик оилалар, жумладан, учрашувда иштирок этаётган Хонимова ва Холлиевлар оиласи 10 нафар, Суюнов ва Хамидовалар оиласи 8 нафар, Алланазарова ва Тўраевлар оиласи 5 нафар ота-онаси меҳридан айрилган болаларни ўз қарамоғига олганини Президентимиз маънавий жасорат деб атаб, уларга ўз номидан ва бутун халқимиз номидан чуқур миннатдорчилик билдирди.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗳 "Адолат" СДП депутатлари дори воситалари рекламасини тартибга солиш мақсадида Парламент сўровини ўтказиш таклифи билан чиқди.

🤝 Таклифни бошқа фракция депутатлари ҳам маъқуллашди.

P/S: Депутатлар рекламаларнинг 50 фоиздан ортиғи айнан дори воситаси, биологик фаол қўшимча ёки халқ табобати воситаси билан боғлиқ эканлигини танқид қилган.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#22 Рамазон туҳфаси:
Ота билан кечги овқат

Матнни Лочинбек Худоёров ўқиди.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон 24 телеканалида жорий йил 17 апрел куни эфирга узатилган "Менимча" кўрсатувида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган фармацевтика тармоғидаги кўрсаткичлар ва кўшимча вазифаларнинг бажарилишига қаратилган видеоселектор йиғилиши мавзусида сўз юритилди.

📹 Мазкур кўрсатувда "BETA-UBK International" Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма корхонаси директори Нодир Эгамбердиев онкологик дори воситалари ва уларнинг маҳаллийлаштирилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан интервью берди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#23 Рамазон туҳфаси:
Чўпоннинг хотини ҳикояси

Матнни Камола Адилова ўқиди.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дори воситаларининг номутаносиблиги ва уларни қабул қилишда юзага келадиган ножўя реакцияларнинг олдини олишда шунингдек, телеканалларда айланаётган дори воситалари ва БАДларнинг рекламасида нималарга эътибор қаратиш керак?

Мазкур саволлар юзасидан Давлат марказининг Фармакология қўмитаси раиси Саидамир Саидов Ўзбекистон телеканалида эфирга узатилган "Муносабат" кўрсатувида жавоб берди.

👉 Тўлиқ видео

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Внимание, объявление
Uzpharmagency
Уважаемые руководители фармацевтических компаний Ташкента и гости столицы!!!

В целях внедрения надлежащих практик в фармацевтической отрасли (GXP) Агентством по развитию фармацевтической отрасли, ГУП “Центр надлежащих практик”, с участием международных GDP/GMP/GPP экспертов от ГК ВИАЛЕК организуется марафон в форме круглого стола.

👉 Подробно читайте

@uzpharm_agency
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#24 Рамазон туҳфаси:
Силаи раҳм ҳақида

Матнни Қизлархон Бегматова ўқиди.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#25 Рамазон туҳфаси:
Бодом дарахти ҳикояси

Матнни Камола Адилова ўқиди.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Видео: «Ҳафта дайжести - Weekly digest»

18 — 24 апрель санасида телеграм каналимизда нашр этилган энг муҳим постлар

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
📆 18 — 24 апрель санасидаги мухим воқеалар «Weekly digest» рукнида:

🔘 Солиқ назорати видеотасвирга олинади ва солиқ тўловчига тақдим этилади

🔘 Яна бир маҳаллий ишлаб чиқариш компаниясига рақамли маркировкалаш ускунаси ўрнатилди

🔘 Президент Шавкат Мирзиёев 21-22 апрель кунлари Қашқадарё вилоятига сафар қилди

🔘 Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган фармацевтика тармоғидаги кўрсаткичлар ва кўшимча вазифаларнинг бажарилишига қаратилган видеоселектор йиғилишига бағишланган мавзу юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мутасаддилари "Муносабат" кўрсатувида иштирок этишди

🔘 "Адолат" СДП депутатлари дори воситалари рекламасини тартибга солиш мақсадида Парламент сўровини ўтказиш таклифи билан чиқди

🔘 Ўзбекистон 24 телеканалида жорий йил 17 апрел куни эфирга узатилган "Менимча" кўрсатувида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган фармацевтика тармоғидаги кўрсаткичлар ва кўшимча вазифаларнинг бажарилишига қаратилган видеоселектор йиғилиши мавзусида сўз юритилди

🔘 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, “Зарур амалиётлари маркази“ ДУК ва “ВИАЛЕК” компаниясининг GDP/GMP/GPP бўйича хорижий экспертлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилади
--
📶 Расмий каналимизга обуна бўлинг ва Фармацевтика тармоғига оид янгиликлардан биринчилар қаторида хабардор бўлинг!

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube