This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида аҳолини фармацевтика маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, янги турдаги дори воситаларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бошланади.
—
Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется совещание по мерам бесперебойного обеспечения населения фармацевтической продукцией и освоения производства новых видов лекарственных средств.
Facebook|Instagram|Twitter
—
Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется совещание по мерам бесперебойного обеспечения населения фармацевтической продукцией и освоения производства новых видов лекарственных средств.
Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент ҳузурида фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказилмоқда.
Ўзбекистоннинг янги тараққиёт стратегиясида мамлакатда дори воситалари ишлаб чиқаришни 3 бараварга ошириш вазифаси қўйилган. Бу борада январда беш йиллик дастур ҳам қабул қилинди.
Лекин соҳада ишларнинг бугунги ҳолати билан бу марраларга эришиб бўлмайди, деди давлатимиз раҳбари.
Мамлакатимизда йилига 1,6 миллиард долларлик 1,5 мингдан зиёд турдаги фармацевтика маҳсулотлари истеъмол қилинади.
Шундан 647 турдаги дори ва тиббий буюмлар ўзимизда ишлаб чиқарилгани билан, ҳар йили қарийб 1,2 миллиард долларлик маҳсулотлар импорт қилинмоқда.
Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм, Бухоро ва Фарғонада истеъмол қилинадиган дорининг атиги 2-5 фоизи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳиссасига тўғри келади.
“Ҳудудларни дори воситалари билан таъминланганини таҳлил қилдим – бу мутлақо қониқарсиз. Шунинг учун ўзимизда ишлаб чиқарилган дори воситаларини кўпайтириш бўйича кескин чоралар кўришимиз шарт”, деди Президент.

Президент топшириғига кўра барча фармацевтика корхоналари билан учрашувлар ўтказилди. Улар томонидан 50 га яқин муаммо кўтарилди. Мисол учун:
- тиббиёт муассасалари томонидан давлат харидларида дори воситаларини “савдо номи” билан жойлаштириш, бир неча дориларни битта лотга қўйиш ҳолатлари мавжуд;
- маҳаллий ишлаб чиқарувчилар амалиётда 15 фоизлик нарх преференциясидан фойдалана олмаяпти;
- ташқи омиллар ҳисобига 150 турдаги аҳоли учун керакли дори воситаларида узилиш бўлиши хавфи мавжуд;
- корхоналар билан маҳсулотини 3 йил давомида кафолатли сотиб олиш (офтейк) тизимини жорий қилиш бўйича амалий ишлар бошланмади.
Бундан ташқари, ички бозорда қалбаки ва контрафакт дорилар сотилишига ҳалигача барҳам берилгани йўқ.
Мисол учун, 2021 йилда 24 турдаги қалбаки, 400 турдаги сифатсиз, 1,5 мингдан зиёд номдаги контрафакт ва 2,5 минг номдаги рўйхатдан ўтмаган дори ва тиббиёт буюмлари савдоси аниқланган.
Бош прокуратурага бу борадаги назоратни кучайтириши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Йиғилишда аҳолини сифатли дори воситалари билан таъминлаш бўйича тегишли вазирлик ва идораларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш лозимлиги таъкидланди.
Бу фақат Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг иши эмаслиги, балки:
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабни шакллантириши ва сифатли маҳаллий дориларни қидириб топиши;
- Молия вазирлиги кафолатли давлат харидларини жорий қилиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокини кенгайтириши;
- Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги яратилаётган кенг имкониятлардан фойдаланиб, лойиҳаларни кўпайтириши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
“Агар вилоят ҳокимлари 200 дан зиёд фармацевтика корхоналари билан учрашиб, масалани ичига кирганида эди, кўп муаммолар жойида ҳал бўларди”, деди Президентимиз.

Фармацевтика агентлигида лойиҳалар билан ишлаш тизимини мутлақо янгидан ташкил этиш зарурлиги қайд этилди.
Бунинг учун Инвестиция вазирлигидан агентликка биринчи ўринбосар – Улуғбек Эгамов тайинлангани маълум қилинди.
Унга агентлик тизимига янги инвестиция муҳитини олиб кириш шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Агентлик ва вилоят ҳокимлари олдига жорий йилнинг ўзида 80 миллион долларлик 34 та лойиҳани ишга тушириш вазифаси қўйилган. Мисол учун, жорий йилда Тошкент фармацевтика паркида 50 миллион долларлик 2 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган.
Жами ушбу кластерда 3 йилда 280 млн долларлик 6 та корхонани ишга тушириш кўзда тутилган.
Ёки, Бухоро, Жиззах, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразмда атиги 1 тадан энг оддий дориларни ишлаб чиқарадиган корхона мавжуд бўлсада, мазкур вилоятлар келгуси 2 йилда бор-йўғи 2 тадан янги лойиҳани амалга оширишни режа қилган.
Мутасаддиларга йирик хорижий компаниялар билан музокаралар ўтказиб, камида 10 та брендни жалб қилиш бўйича келишувга эришиш топширилди.

Йиғилишда Инвестициялар лойиҳа маркази томонидан ишлаб чиқилган 18 та йирик истиқболли лойиҳа бўйича инвестицияларни жалб қилиш вазифаси қўйилди.
Жумладан:
- Андижонда онкология ва гепатитга қарши дорилар бўйича Ҳиндистон билан;
- Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида юрак-қон томир ва нафас йўллари, юқумли касалликлар бўйича Германия ва Туркия билан;
- Наманган, Самарқанд ва Сирдарёда тиббий буюмлар бўйича Хитой ва Корея билан ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Шу билан бирга, жойларда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг инфратузилма билан боғлиқ муаммолари кўриб чиқилди. Мутасаддиларга вилоят ҳокимлари билан бирга бир ой муддатда кичик саноат зоналарида инфратузилмани яхшилашга ажратилган маблағлар ҳисобидан 50 миллиард сўм йўналтириш топширилди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги янги лойиҳаларни молиялаштиришга ҳамда айланма маблағларни тўлдириш учун кредитларга 1 майга қадар 100 млн. доллар, 1 сентябрга қадар яна 100 млн. доллар жалб қилиш чораларини кўради.

Давлатимиз раҳбари экспортнинг асосий қисми (84 фоизи) Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларига тўғри келаётганига эътибор қаратиб, қолган вилоятларда ушбу кўрсаткичлар қониқарсиз аҳволдалиги танқид қилди.
Шу боис, мутасаддиларга йил якунигача фармацевтика маҳсулотлари экспортини 105 млн. долларга етказиш вазифаси қўйилди. Вилоят ҳокимлари лойиҳаларни амалга оширишдаги ташкилий масалаларни ҳал қилишга шахсан масъул эканликлари таъкидланди.
1 июлга қадар талаб юқори бўлган 120 турдаги дори воситаларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан 3 йил муддатга кафолатли харид қилиш бўйича шартномалар тузилади. Ҳозирги кунда ушбу дорилар 300 млн. долларга четдан олиб келинмоқда.
Бунда, ишлаб чиқариш йўлга қўйилган 25 турдаги дорилар 1 июлдан харид қилинади. Келгуси йилдан эса 70 турдаги дориларни ишлаб чиқариш ва сотиб олиш йўлга қўйилади. Бунда асосий эътибор онкология, гематология, эндокрин ва вирусли касалликларни даволашга қаратилади.
Жорий йилда кафолатли харидларга 300 млрд. сўм йўналтирилади.

Йиғилишда маҳаллий фармацевтика корхоналарини қўллаб-қувватлаш бўйича чоралар белгиланди. Жумладан:
- қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган хом ашёлар рўйхати Инвестициялар вазирлиги, Божхона қўмитаси ва Фармацевтика агентлиги томонидан тасдиқланади. Ҳозирги кунда ушбу рўйхат 5 та вазирлик томонидан тасдиқланади ва 5 йилдан буён янгиланмаган;
- маҳаллий корхоналарнинг GMP сертификатини олиш билан боғлиқ харажатлари Фармацевтика агентлиги томонидан қоплаб берилади;
- корхоналарни модернизация қилишни молиялаштириш Тўғридан-тўғридан инвестициялар жамғармаси иштирокида амалга оширилади.
Йиғилишда йил якунига қадар 80 та туманни доривор ўсимликларни етиштиришга мослаштириб, 7,5 минг гектарда плантациялар ташкил этиш (ҳозирда 600 гектар) вазифаси қўйилди.

Экспортбоп доривор ўсимликларни етиштиришни кенгайтириш мақсадида бу соҳага кооперация ва оилавий тадбиркорлик учун назарда тутилган барча имтиёз ва молиялаштириш тартиблари татбиқ этилади.
Молия вазирлигига аҳоли томорқаси учун қудуқ қазишга қўшимча 50 миллиард сўм ажратиш топширилди. Жорий йилда заъфарон плантацияларини камида 5 бараварга кўпайтириш чоралари кўрилади.
Эндиликда доривор ўсимликларни қайта ишлайдиган корхоналар:
- 2025 йил 1 январга қадар ускуна ва эҳтиёт қисмлар, хомашё импортида божхона божидан озод қилинади;
- тайёр маҳсулотлар экспорти учун транспорт харажатларининг 50 фоизигача қисми қоплаб берилади;
- ҳар 10 гектар плантацияларга сув чиқариш учун 600 минг сўмдан субсидия ажратилади;
- доривор ўсимликлар плантацияларига бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
Янги лойиҳаларни бошлашга ва айланма маблағларни тўлдириш учун Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан 100 млрд. сўм ажратилади.
Йиғилиш якунида тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📮 5 саволга 5 жавоб:
🔘 1-савол: Тиббий ниқобнинг турлари ва уларнинг бир-биридан фарқи борми? ➖ Жавоб
🔘 2-савол: Истеъмолчилар дори воситаларига нарх белгилаш тартиби бузилганда кимга мурожаат қилишлари керак? ➖ Жавоб
🔘 3-савол: Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ёшлар ўртасида нотиббий мақсадларда фойдаланишга қарши Aгентлик томонидан қандай ишлар қилинмоқда? ➖ Жавоб
🔘 4-савол: Арпабодиён (Anisum vulgare Gaertn.) доривор ўсимлиги ҳақида нималар маълум? ➖ Жавоб
🔘 5-савол: Фармацевтика соҳасида фаолият юритаётган мутахассисларнинг (ёки фармацевтик компания вакилларининг) даволаш муассаларига бориб ўз дориларини "ўтказишга" ҳаққи борми? ➖ Жавоб
⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube

Гиёҳвандлик ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Давлат божхона қўмитасининг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси Контранбадага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйишга қаратилган кенг қамровли қатор тезкор тадбирлар ўтказишди.
👉 Батафсил ўқиш
⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Давлат божхона қўмитасининг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси Контранбадага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйишга қаратилган кенг қамровли қатор тезкор тадбирлар ўтказишди.
👉 Батафсил ўқиш
⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзэкспомарказ” мажмуида 3 кун давомида “Соғлиқни сақлаш – TIHE 2022” халқаро тиббиёт кўргазмаси бўлиб ўтди
Унда дунёнинг ўн беш мамлакати - Германия, Ҳиндистон, Испания, Туркия, Хитой, Жанубий Корея, Латвия, Покистон, Польша, Россия, Беларусь, Чехия, Қозоғистон ва Қирғизистондан ўз маҳсулотлари билан ташриф буюрган 150 та компания вакиллари билан бир қаторда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган 40 та маҳаллий компания ҳам тиббий асбоб-ускуналар, дори воситалари, фармацевтика саноати ҳамда стоматология йўналиши учун мўлжалланган технологиялар, лаборатория жиҳозлар намойиши билан иштирок этишди.
⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Унда дунёнинг ўн беш мамлакати - Германия, Ҳиндистон, Испания, Туркия, Хитой, Жанубий Корея, Латвия, Покистон, Польша, Россия, Беларусь, Чехия, Қозоғистон ва Қирғизистондан ўз маҳсулотлари билан ташриф буюрган 150 та компания вакиллари билан бир қаторда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган 40 та маҳаллий компания ҳам тиббий асбоб-ускуналар, дори воситалари, фармацевтика саноати ҳамда стоматология йўналиши учун мўлжалланган технологиялар, лаборатория жиҳозлар намойиши билан иштирок этишди.
⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Самарқанд ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси” бўлиб ўтмоқда
Самарқанд вилояти Жомбой туманида қад ростлаган янги, ҳайбатли “Sof Ехро Samarkand” халқаро кўргазмалар залида “Самарқанд ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси” бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон фармацевтика саноатининг кўзга кўринган вакиллари иштирок этишмоқда. Ярмарка тафсилотлари билан репортажимизда танишасиз.