Uzpharmagency
7.56K subscribers
5.4K photos
1.83K videos
3 files
6.76K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99871) 203-81-81
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
Бугун Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида Ўзбекистон Миллий матбуот марказида "Маҳаллий доривор ўсимликлар асосида янги ва самарадор дори воситаларини олиш технологияларини яратиш борасида белгиланган чора-тадбирлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Мазкур анжуманни Узрепорт телеканали орқали эфирга ўзатилган видеосини қуйидаги манзилда томоша қилишингиз мумкин: https://youtu.be/Ws9QX2A4WCY

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Диққат эълон!

Ҳурматли юртдошлар, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази" фаолиятида коррупция даражасини баҳолаш ва унга қарши курашиш мақсадида махсус сўровнома ўтказилмоқда. Мазкур сўровномада барчангизни фаол иштирок этишингизни сўраймиз.

📊 Сўровномада қатнашиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Фаолиятни лицензиялаш масалаларидаги шикоятларни кўриб чиқувчи Апелляция кенгаши таркиби тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида” 2022 йил 21 февралдаги 80-сон Қарорининг 3-бандида белгиланган вазифани бажарилишини таъминлаш мақсадида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг тегишли буйруғи қабул қилинди.

Унга мувофиқ, Лицензияловчи органнинг лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги, республика даражасидаги қарорлари юзасидан келиб тушган шикоятларни кўриб чиқиш бўйича Апелляция кенгаши таркиби тасдиқланди.

Кенгаш таркиби билан бу ерда танишасиз

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
"Дори-Дармон" Акциядорлик компанияси матбуот анжумани ўтказди

Куни кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида "Дори-Дармон" Акциядорлик Компаниясининг "2021 йилдаги фаолияти якунлари, соҳадаги ўзгаришлар таҳлили" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Мазкур анжуманда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мутахассилари ҳам иштирок этишди.

Тадбир тафсилотлари билан батафсил қуйидаги манзилда танишасиз.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
ССВ ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Комплаенс, молиявий назорат ва ички аудит хизмати бошлиғи тайинланди

Уразов Жамил Бахрамович Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Комплаенс, молиявий назорат ва ички аудит хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда ўтказилган очиқ танлов натижаларига кўра амалга оширилди.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
27 март — Халқаро театр куни

1961 йилда ЮНЕСКО ҳузуридаги Халқаро театр институти томонидан Австриянинг Вена шаҳрида бўлиб ўтган IX конгрессда 27 март — Халқаро театр куни деб таъсис этилган бўлиб, бугунги кунда дунёнинг 100 дан зиёд мамлакатларида ушбу сана, театр санъати ходимларининг касб байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги юртимиз театрларида фаолият юритаётган соҳа вакилларини барчасини ушбу кун билан табриклайди!

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Агентлик Касаба қўмитасининг амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди

Жорий йил 25 март куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Касаба қўмитасининг 2021 йил давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди. Йиғилишда Агентликнинг марказий аппарати ходимлари шунингдек, "Zoom" орқали тизимдаги ташкилотлар вакиллари онлайн иштирок этишди.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
24-26 март кунлари Тошкент шаҳрида Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди

Мазкур нуфузли тадбирда дунёнинг 56 мамлакатидан 1,5 мингга яқин турли соҳа вакиллари ва давлат арбоблари иштирок этди.

АОКА икки кун мобайнида кенг доирада ўтказилган тадбирлар тўғрисида тўлиқ ва ишончли маълумотларни хорижий ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари, мустақил журналистларга етказиб бериш, улар учун пресс-марказда қулай шароит ва самарали фаолиятни таъминлашда фаол иштирок этди.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Мутахассис тавсияси: Доривор гиёҳлар асабларингиз ҳимоясида

Доривор гиёҳлар марказий асаб тизимига седатив ёки адаптоген таъсир кўрсатиши мумкин. Седатив фитопрепаратлар асаб тизими тормозланиш жараёнини тезлаштириб ёки қўзғалиш жараёнини секинлашириб, инсонни тинчлантиради. Шундай гиёҳлардан бири – валериана.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оламга муборак Рамазон ойи эшик қоқиб келмоқда

Жаннатмакон Ўзбекистонимизнинг мўмин - мусулмонлари ойларнинг энг улуғи ва энг фазилатлиси бўлмиш Рамазон ойини бир олам шодлигу қувонч билан кутиб олишга тайёрланаётган бир паллада Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати ҳам ушбу муборак ой учун ўз туҳфаларини ҳозирламоқда.

Тез кунда....

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар

Товарлар ва кўрсатилаётган хизматлар учун нақд пул маблағлари билан ёки пластик карточкалар бўйича ҳисоб-китоб шаклига қараб, уларнинг нархларини сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш БҲМнинг 30 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

📊 #Infografika

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда кучли таъсир этувчи дорилар олиб кетаётган машина ЙПХ машинасини уриб юборди ва қочишга уринди.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған 29-30 март кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади

Олий мартабали меҳмон ташриф доирасида олий даражадаги Ўзбекистон - Туркия стратегик шериклик кенгашининг иккинчи йиғилишида иштирок этади. Саммит якунида Қўшма баёнот ва қатор икки томонлама ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Тошкент халқаро инвестиция форумида умумий 7,8 млрд долларлик шартномалар ва инвестициявий битимлар пакети имзоланди

Форум доирасида, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳамда “Grand Pharm Logistics Hub” МЧЖ ўртасида уч томонлама инвестицион шартнома имзоланди.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нега Ўзбекистонда дорихоналар жудаям кўп? Дорихоналарга бундай эҳтиёж нормал ҳолатми?

Ушбу саволга Маҳалла телеканалида эфирга узатилган "Минбар" кўрсатувида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова ва Наркотиклар назорати қўмитаси раиси Исматжон Aзизов батафсил жавоб берди.

👉 Тўлиқ видео

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Мутахассис тавсияси: Селен – саратонга қарши курашувчи ва юракни ҳимоя қилувчи минерал

Хитой давлати провинцияларидан бирида аҳолининг саратон касаллигига чалиниш кўрсаткичлари иккинчисиникига қараганда паст эканининг сабаблари ўрганилди. Тадқиқотлар натижалари, саратон касали билан оғрийдиганлар кам бўлган провинциянинг аҳолиси таом рационидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ўрин олганини ва бу ернинг тупроғи селен микроэлементига бой эканини кўрсатди.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Ўзбекистон фармацевтика саноати вакиллари бизнес миссия билан АҚШга ташриф буюришди

Жорий йилнинг 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев бошчилигидаги экспертлар гуруҳи АҚШнинг Роквилл шаҳрида USAID вакиллари билан учрашдилар.

👉 Батафсил | Подробно | Read more

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди

Унда 18 март куни тиббиёт ходимлари билан ўтказилган очиқ мулоқотда белгиланган вазифалар ижроси кўриб чиқилди. Маҳаллабай тизимда ишлаб, сифатли тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш, одамларни соғлом турмуш тарзига ўргатиш асосий вазифа қилиб қўйилди.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube