Uzpharmagency
7K subscribers
5.84K photos
1.92K videos
5 files
6.96K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99855) 902-22-22
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
“Humo Arena” мажмуасида Наврўз байрами шодиёнаси бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, халқимизни байрам билан табриклади.
Тантанадан сўнг, Президент Наврўз сайлида миллий маданият марказлари, фольклор-этнографик жамоалар чиқишларини кузатди.

В комплексе «Humo Arena» состоялись торжества по случаю праздника Навруз.
В мероприятии принял участие Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев. Он поздравил народ с праздником.
После торжеств Президент принял участие в народных гуляниях, посмотрел выступления национальных-культурных центров, фольклорно-этнографических коллективов.

#Mirziyoyev #bayram #Navruz #shodiyona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросимдаги табрик нутқи

Приветственное слово Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжествах, посвященных всенародному празднику Навруз

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Уважаемые друзья!

Компания MICE PE “Expo Tour Group” с радостью приглашает Вас посетить Индийскую фармацевтическую бизнес встречу - B2B, которая состоится в гостинице “Le Grand Plaza” с 23 по 24 марта 2022 года.

🇮🇳 Основным организатором фармацевтической бизнес встречи является Совет по содействию экспорта фармацевтических препаратов Индии (Pharmexcil) при министерстве торговли и промышленности Правительства Индии.

☑️ Участие строго по заявке!

☎️ +998979000646
☎️ +998909571507

👉 @melievulugbek
👉 @innaetg

Список участников, программа и заявка прилагается.

Мы в социальных сетях:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Халқаро конгресс марказида Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланди. Унинг ялпи сессиясида Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда ва нутқ сўзламоқда.

YouTube

Facebook
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (Қўмита) ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди

Мазкур Қўмита оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
1001 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари вилоят ДХХ ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Н.Қ.га тегишли бўлган “Спарк” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Текширув давомида автомашинада 102 дона, тезкор тадбир давом эттирилиши натижасида эса фуқаро Х.Д.нинг хонадонида 899 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди. Тезкор тадбир давомида ашёвий далил сифатида 1001 дона олинган кучли таъсир қилувчи дори воситаларнинг умумий қиймати 130,1 млн. сўмни ташкил этди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Пойтахтимизда биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ўз ишини бошлади

Форумнинг ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Сессияда, шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль-Рено Бассо, Осиё тараққиёт банки президенти Масацугу Асакава, Саудия Арабистони подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ, Жаҳон савдо ташкилоти вице-президенти Сянчен Чжан, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки вице-президенти Константин Лимитовский, Халқаро молия корпорацияси вице-президенти Стефани фон Фридербург қатнашадилар.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Tashkent Pharma Park”нинг замонавий, илмли мутахассислари бўла олишингизни хис этиш вақти келди. Ҳаракат сиздан, имконият эса биздан!

🏢 “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери таркибида ташкил қилинадиган Фармацевтика техник университетида ҳалқаро талабларига мос равишда олий таълим ва илмий соҳада фаолият олиб боришни истайсизми?

🎓 Хорижий олий ўқув юртларининг магистратура йўналишида 2022-2023 ўқув йилларида малака ошириш истагида бўлган ҳамда ўз фаолиятини “Tashkent Pharma Park”да давом эттиришни мақсад қилган номзодлар учун навбатдаги танловни эълон қиламиз.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳиндистон фармацевтика соҳаси вакилларидан иборат бизнес-делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди

Хабар берганимиздек, “Expo Tour Group” компанияси ташаббуси билан жорий йил 23-24 март кунлари пойтахтимиздаги “Le Grand Plaza” меҳмонхонасида мазкур делегация вакиллари билан B2B – бизнес учрашувлар ўтказилди.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Кечасига қандай маҳсулотларни емаган маъқул?

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нега баъзан кечаси уйқусизликдан қийналасиз? Нега эрталаб организмда шишишлар пайдо бўлади ёки овқат ҳазм қилиш тизими иши бузилиб, оғриқлар сизни безовта қилади? Баъзан бу симптомларни бартараф этиш учун кечки рационни кўриб чиқишнинг ўзи ҳам кифоя қилади. Зеро шундай маҳсулотлар бор-ки, уларни кечасига тановул қилиш организмга фақат зиён келтиради. Булар:

🍋 Цитрус мевалари
🍟 Ёғли ва қовурилган таомлар
🧀 Пишлоқнинг қаттиқ навлари
🥣 Сули ёрмаси (овсянка)
🍪 Ширин десертлар
☕️ Кофеинли ичимликлар
🧄 Аччиқ зираворлар

Демак, тиниқиб ухлашни истасангиз, тинчлантирувчи ванна қабул қилишдан ташқари овқатланиш тартибига ҳам бир эътибор қаратиш ва лозим бўлса, уни тузатиш даркор.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Бугун Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида Ўзбекистон Миллий матбуот марказида "Маҳаллий доривор ўсимликлар асосида янги ва самарадор дори воситаларини олиш технологияларини яратиш борасида белгиланган чора-тадбирлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Мазкур анжуманни Узрепорт телеканали орқали эфирга ўзатилган видеосини қуйидаги манзилда томоша қилишингиз мумкин: https://youtu.be/Ws9QX2A4WCY

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Диққат эълон!

Ҳурматли юртдошлар, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази" фаолиятида коррупция даражасини баҳолаш ва унга қарши курашиш мақсадида махсус сўровнома ўтказилмоқда. Мазкур сўровномада барчангизни фаол иштирок этишингизни сўраймиз.

📊 Сўровномада қатнашиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Фаолиятни лицензиялаш масалаларидаги шикоятларни кўриб чиқувчи Апелляция кенгаши таркиби тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида” 2022 йил 21 февралдаги 80-сон Қарорининг 3-бандида белгиланган вазифани бажарилишини таъминлаш мақсадида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг тегишли буйруғи қабул қилинди.

Унга мувофиқ, Лицензияловчи органнинг лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги, республика даражасидаги қарорлари юзасидан келиб тушган шикоятларни кўриб чиқиш бўйича Апелляция кенгаши таркиби тасдиқланди.

Кенгаш таркиби билан бу ерда танишасиз

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
"Дори-Дармон" Акциядорлик компанияси матбуот анжумани ўтказди

Куни кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида "Дори-Дармон" Акциядорлик Компаниясининг "2021 йилдаги фаолияти якунлари, соҳадаги ўзгаришлар таҳлили" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Мазкур анжуманда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мутахассилари ҳам иштирок этишди.

Тадбир тафсилотлари билан батафсил қуйидаги манзилда танишасиз.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube