Uzpharmagency
7.05K subscribers
5.62K photos
1.89K videos
5 files
6.89K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99871) 203-81-81
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
​​Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги 2019 йилнинг 13-14 сентябрь кунлари Наманган шаҳрида “Инвестиция ва инновациянинг XXI аср тиббиёти ва фармацевтикаси ривожидаги роли” мавзусига бағишланган Халқаро форум ўтказади.

Ушбу Халқаро форумда республикамиздаги тиббиёт ва фармацевтика соҳасида иш юритувчи етакчи корхона вакиллари билан биргаликда хорижий инвесторларнинг ташрифи кутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси тиббиёти ва фармацевтикаси соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар кўламини янада ошириш, республикамизга чет эл инвестицияларини жалб қилиш ҳамда хорижий инвесторларни Ўзбекистонда фармацевтика ва тиббиёт соҳасида олиб борилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан таништириш мақсадида Наманган шаҳар Давлат хизматлари марказининг 2-қаватида махсус кўргазма ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Халқаро форумда иштирок этиш истагида бўлган соҳа ишлаб чиқарувчилари, тадбиркорлар ва истеъмолчилар қуйидаги рақамга мурожаат этишлари мумкин:

Рахмонова Мафтуна Маъруфжон қизи
📮 +998 99 876 53 69

Манзил:
Наманган вилояти, Наманган шаҳри, А.Хўжаев кўчаси, 38-уй.

⬇️ Каналга уланиш:
http://telegram.me/uzpharm_agency
Диққат эълон!
Наманган шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро форумда сиз ҳам иштирок этинг

☎️ Мурожаат учун:
+998 (99) 876 53 69

⬇️ Каналга уланиш:
telegram.me/uzpharm_agency
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимиз Президентининг шу йил 6 сентябрдаги “Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида”ги қарори ва 2018 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳақида видеорепортаж

⬇️ Каналга уланиш:
http://telegram.me/uzpharm_agency
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Видеорепортаж о постановлении Президента от 6 сентября нынешнего года «Об усилении мер по предотвращению незаконного оборота лекарственных средств» и Указе главы государства «О мерах по дальнейшему совершенствованию системы защиты прав и законных интересов субъектов предпринимательства» от 27 июля 2018 года

⬇️ Присоединиться к каналу:
http://telegram.me/uzpharm_agency
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ШИФОХОНАЛАРДА ЭЛЕКТРОН РЕЦЕПТ БЕРИШ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ


Президентимизнинг шу йил 6 сентябрда “Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ, юртимизда 2021 йил 1 мартдан Электрон рецепт бериш тизими мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар Тошкент шаҳридаги барча тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналарида ташкил этиладиган бўлди. Шунингдек, 2022 йил 1 мартдан бошлаб эса ушбу тизим мамлакатимизнинг барча ҳудудларида босқичма-босқич жорий этилади.

– Бу янгиликнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, бунда шифокорнинг вақти тежалиши билан бирга, беморнинг турли овворагарчиликларсиз ўз вақтида керакли дориларни олишига ҳамда тизимдаги шаффофликни таъминлашга эришилади, – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси раиси Исматжон Азизов. – Шунингдек, рецепт асосида дориларнинг аниқ меъёрини ва рўйхатда турувчи препаратларнинг ҳисобини тўғри олиб борилишини таъминлайди. Бу эса шифокор, бемор ва дорихона ўртасидаги ўзаро узвий боғлиқликни таъминлаб, турли муаммо ва камчиликларни бартараф этади.

Электрон рецепт бериш тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва кейинчалик қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, ахборотлаштириш объектларини текширувдан ўтказиш, техник ва лойиҳаолди ҳужжатларини тайёрлаш “Соғлиқни сақлаш” тармоғи учун ажратиладиган бюджет ажратмалари доирасида амалга оширилади. Шунингдек, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ва донор мамлакатларнинг маблағлари, давлат-хусусий шериклик шартномаси асосида хусусий шерик маблағлари ҳамда қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан таъминланади.

Айни пайтда мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва манфаатдор ташкилотлар томонидан Электрон рецепт бериш тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва техник қўллаб-қувватлаш бўйича “Йўл харитаси” тайёрланмоқда.

Мухтасар айтганда, қарор дори воситаларининг ноқонуний муомаласини олдини олиш ва уларни суиистеъмол қилинишига йўл қўймаслик, кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган алоҳида дори воситалари муомаласини тартибга солиш, шунингдек, аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш орқали ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялаш учун қўшимча шарт-шароитлар ва имкониятлар яратишга қаратилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
2020 ЙИЛ 1 ЯНВАРДАН ДОРИХОНАЛАРДА ВИДЕОКАМЕРАЛАР ЎРНАТИЛАДИ

Инсон саломатлигини муҳофазалашда замонавий тиббий ёрдам билан бир қаторда, аҳоли ва тиббиёт муассасаларини сифатли дори-дармон билан таъминлаш муҳим омил ҳисобланади. Бугунги кунда мамлакатимизда ўн икки ярим мингга яқин дорихоналар аҳолига бу йўналишда хизмат кўрсатмоқда. Ушбу дорихоналарнинг қарийб йигирма фоизи ижтимоий дорихоналардир.

Президентимизнинг 2019 йил 6 сентябрда қабул қилинган “Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида”ги қарори аҳоли саломатлигини асраш ва дори-дармон таъминотини янада яхшилашда муҳим қадам бўлди.

Мазкур қарорда дори воситалари ноқонуний савдосининг олдини олиш, шифокор рецепти бўйича бериладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар, шу жумладан, кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дори воситаларининг чакана савдосини тартибга солиш, дорихоналарнинг фаолиятини янда такомиллаштириш бўйича муҳим вазифалар белгиланган.

Хусусан, 2020 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари ҳудудида жойлашган дорихоналар ва уларнинг филиалларидан ташқари барча дорихоналарда дори воситалари ва тиббий буюмларнинг реализация (бериш) жараёнини узлуксиз равишда видеога ёзиб олиш ва бир ой давомида видео-ёзувларни сақлаш тартиби жорий этилади. Бу механизм қатъий ишлаши учун янгича тартиб дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишдаги лицензия талаби этиб белгиланди.

Агар дорихоналарда мазкур талаб мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ марта) бузилса, бу ҳолат лицензиянинг амал қилишини ўрнатилган тартибда тугатиш учун асос бўлади.

Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тегишли давлат ва нодавлат ташкилотлар, агентликлар, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда қонунчилигимизга киритилган мазкур янги-тартиб тамойилларни аҳоли ва тегишли соҳа ходимлари орасида мунтазам тарғиб этиш, дори воситалари, шу жумладан, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини шифокор рецептисиз истеъмол қилишнинг салбий оқибатлари ва умуман соғлом турмуш тарзи юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини тизимли ташкил этиш мақсадида махсус медиа-режа ишлаб чиқилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Dayjest
Ўтган ҳафтада нималар бўлди?

Фармацевтика соҳасида рўй берган энг сўнгги хабарлар билан каналимизда «Ҳафта дайжести - Weekly digest» рукни

Uzpharmagency расмий саҳифалари 👇🏻

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
​​#Dayjest
Ўтган ҳафтада нималар бўлди?

31.08.2019 ДВТБТТЭСДМнинг Қаршидаги ҳудудий бўлинмаси Мустақиллик байрами арафасида янги бино билан таъминланди
👉🏻 Батафсил

01.09.2019 Юртимизда мустақиллик байрами кенг миқёсда нишонланди
👉🏻 Батафсил

01.09.2019 Республиканинг барча умумтаълим мактабларида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан “Билимлар куни” тадбирлари бўлиб ўтди.
👉🏻 Батафсил

05.09.2019 “Нукус” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилди.
👉🏻 Батафсил

07.09.2019 “Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.
👉🏻 Батафсил

Расмий каналимизга обуна бўлинг ва Фармацевтика тармоғига оид янгиликлардан биринчилар қаторида хабардор бўлинг!!
​​Эълон❗️

Жорий йилнинг 10-11 сентябрь
кунлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлигининг “Доривор хом ашё базасини яратиш ва ўсимликлардан тайёрланган препаратларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш» бўлими мутахассислари Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Доривор ва зиравор ўсимликлар” бўлими экспертлари билан ҳамкорликда табиий препаратлар ишлаб чиқаришдаги мавжуд муаммоларни батафсил ўрганиш мақсадида Сурхондарё вилоятига сафарни режалаштиришган.

Вилоятдаги барча плантация ташкил қилган фермерлар билан мавжуд вазиятни ўрганиш учун бирма-бир учрашув бўлиб ўтиши мўлжалланмоқда.

☎️ Мурожаат учун: +99897 424 9868

Каналга уланиш:
http://telegram.me/uzpharm_agency
#Эълон
Сурхондарё вилоятидаги барча плантация ташкил қилган фермерлар диққатига!

☎️ Мурожаат учун:
+998 (97) 424 9868

⬇️ Каналга уланиш:
telegram.me/uzpharm_agency
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юқори билимли ёшлар – мамлакатимизнинг энг катта бойлиги
--
Высокообразованная молодежь – самое ценное богатство страны
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Photonews
Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси таҳририят кенгашининг 1-сон кенгайтирилган мажлисидан фоторепортаж

Uzpharmagency расмий саҳифалари 👇🏻

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
@Uzpharm_agency | Кун иқтибоси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тема дня
Агентство по развитию фармацевтической отрасли: первое расширенное заседание Редакционного совета Государственной фармакопеи Республики Узбекистан

Uzpharmagency наши официальные страницы 👇🏻

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
​​Хабарингиз бор бундан бир неча кун аввал Kun.uz интернет нашри журналисти Муҳаббат Мамирова соҳа мутахассислари билан интервью ўтказганлиги ҳақида маълумот бергандик.

Ушбу давра суҳбатида дориларни импорт қилиш жараёни, ўзбек тиббий терминологияси ва хорижий тилдаги йўриқномалар борасида берилган саволларга мутахассислар жавобларини "Youtube"даги каналимизда томоша қилишингиз мумкин ⬇️
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live | Намангандан гапирамиз

Наманганда Халқаро тиббиёт ва фармацевтика форуми ўз ишини бошлади. Ушбу форум ҳақида видеорепортаж

@uzpharm_agency