Uzpharmagency
7.11K subscribers
5.77K photos
1.91K videos
5 files
6.93K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99871) 203-81-81
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўйича 2020 йилда амалга оширилган ишлар ва 2021 йилга белгиланган устувор вазифалар тўғрисида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ҳисоботи

👉🏻 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
​​«Турмол» дори воситасининг сифати борасида билдирилган хавотирли фикрлар юзасидан расмий муносабат

Интеллектуал мулк агентлиги томонидан берилган хабарга таяниб, Ҳиндистоннинг «Аjanta pharma limited» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган «Тримол» дори воситасининг умумий кўриниши ва номидан фойдаланиб, Ўзбекистоннинг «Меrrymed farm» корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган «Турмол» дори воситасини ишлаб чиқараётган тадбиркорга чора кўрилгани ҳақида маълумот берган эдик.

Ҳозирда «Турмол» дори воситасининг сифати борасида билдирилган хавотирли фикрлар юзасидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Айтиб ўтиш лозимки, Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 4 январда тасдиқланган "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Қонунига кўра:

Дори воситалари, тиббий буюмлари ва тиббий техниканинг тиббиёт амалиётида қўлланилишига, қоида тариқасида, улар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин рухсат этилади (12-модда);

ℹ️ Маълумот учун: «Турмол» дори воситаси белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган.

Фармацевтика фаолиятининг дори воситаларини ҳамда тиббий буюмларни ишлаб чиқариш йўналишлари белгиланган тартибда бериладиган лицензия асосида амалга оширилади (15-16-моддалар);

ℹ️ Маълумот учун: «Турмол» дори воситасини ишлаб чиқарган «Меrrymed farm» МЧЖ фармацевтик фаолият учун лицензия берилган корхоналар рўйхатида мавжуд.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сонли қарорига мувофиқ, фармацевтика маҳсулотлари мажбурий тарзда сертификатлаштирилиши белгиланган бўлиб, «Турмол» дори воситаси Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази томонидан ўрнатилган тартибда сертификатлаштириш мақсадида синовлардан ўтказилган ва сифатини тасдиқловчи мувофиқлик сертификати расмийлаштирилган.

☝️ Юқоридагилардан келиб чиқиб, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги тегишли қонун хужжатларига асосан, «Турмол» дори воситаси:

Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолияти учун берилган лицензияга эга корхона томонидан ишлаб чиқарилганлиги;
Белгиланган тартибда Давлат рўйхатидан ўтказилиб “Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника Давлат реестри”га киритилганлиги;
Аккредитациядан ўтган сертификатлаштириш органлари томонидан тегишли лаборатория синовларидан ўтказилиб, мувофиқлик сертификатига эга бўлган маҳсулот эканлигини ва бу дори воситасининг сифати борасида юртдошларимиз хавотирга тушмасликлари кераклигини билдиради.

UZPHARMAGENCY

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Британияда COVID-19 билан касалланган беморларни артритга қарши дорилар билан даволанишни бошладилар

Британиянинг The Guardian газетаси бундай қарорга келишдан аввал тегишли тадқиқот ўтказилганига аниқлик киритди. Унинг давомида Тоцилизумаб ва Сарилумаб дори воситалари жонлантириш бўлимидаги COVID-19нинг оғир формаси билан касалланган беморларнинг аксарияти ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам бериши аниқланди.

👉🏻 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Вакцина ва плацебони фарқи нимада?

Синов вакцинаси бу
– тадқиқот натижасида яратилган вакцина тури бўлиб, клиник синовларда қўллаш учун мўлжалланган ва тегишли ташкилотлардан тасдиқланмагунча, сотувга чиқарилмайдиган вакцина.

Плацебо бу - вакцина билан бир хил кўринишга эга, ўзида номзод вакцина ёки дори воситасини сақламаган, актив таъсирга эга бўлмаган бирикма ҳисобланади.

#Биласизми

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда
:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2021 йилнинг биринчи "Pharm Press" кўрсатувини тақдим этамиз:

«Tashkent Pharma Park» фармацевтика кластери таркиби кирувчи ва ўзининг инфратузилмасига эга Фармацевтика техник университетининг замон талабларига мос равишда олий таълим ва илмий соҳада фаолият юритувчи кадрлар танлови масаласида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

👉 Full HD видео

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Индийские инвестиции в фармотрасль Узбекистана

12 января текущего года в Агентстве по развитию фармацевтической отрасли прошла встреча Директора Агентства Сардора Кариева с Послом Республики Узбекистан в Индии Дилшодом Ахатовым.

👉 Подробно читайте

⬇️ Мы в социальных сетях:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кобул шаҳрида бўлиб ўтаётган "General Expo" халқаро савдо ярмаркасидан махсус лавҳа

Aфғонистон ва Ўзбекистон маҳсулотлари намойиш этиладиган мазкур кўргазма 11-январь куни бошланди ва уч кун давомида бўлиб ўтади.

Унда 15 га яқин ўзбек тадбиркорлари ҳам иштирок этишмоқда! Батафсил маълумотларни ушбу видео орқали олишингиз мумкин!

Special report from the "General Expo" International Trade Fair in Kabul!

The exhibition, which showcases Afghan and Uzbek products, began on January 11 and will last for three days.

About 15 Uzbek entrepreneurs are also taking part in it! You can know brief information by watching this video.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Праздничное поздравление в связи с 29-летием образования Вооруженных Сил Республики Узбекистан и Днем защитников Родины

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
14 январ - Ўзбекистон Республикасининг худудий яхлитлиги, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қиладиган касб эгалари - Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси қуролли Кучлари ташкил топган кун.

Мард ва жасур Ватан ҳимоячилари, фурсатдан фойдаланиб барчангизни ота-оналарингиз, оилаларингиз, бутун халқимиз билан биргаликда кенг нишонлаётган бугунги шону шараф айёми — Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаб, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги жамоаси номидан сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, олижаноб ва масъулиятли фаолиятингизда улкан ютуқлар тилаб қоламиз!

Барчангизга эл-юртимизнинг юксак меҳри ва ишончи доимо ёр бўлсин!
Vatan himoyachilariga
Uzpharmagency
🇺🇿 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги жамоаси Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этади

⬇️ Каналга уланиш:
telegram.me/uzpharm_agency
Ҳурматли ишлаб чиқарувчилар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 майдаги “Саноат кооперациясини янада ривожлантиришва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4302-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Саноат ярмаркалари ва электрон кооперация биржаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 833-сонли қарори асосида 🌐 www.cooperation.uz домени остида электрон кооперация биржа ташкил этилган.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш ва кичик тадбиркорлик субъектларини саноат фаолиятига кенг жалб этиш, шунингдек мунтазам ўтказиладиган саноат ярмаркалари ва кооперация биржасини ташкил этиш мақсадида, Сизлардан ишлаб чиқараётган маҳсулотларингиз рўйхати, уларнинг турлари, техник тавсифлари ва сифат кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларни ушбу порталга жойлаштиришингизни тавсия этамиз.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
🗓 Ҳисобот: Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармасининг фармацевтика фаолиятини (Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш бундан мустасно) лицензиялаш ва назорат қилиш бўйича 2020 йилдаги асосий кўрсаткичлари

📊 #Infografika

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда
:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилот омборхонаси қуйидаги асбоб-ускуналар ва инвентарлар билан жиҳозланган бўлиши керак:

📦 — дори воситаларини ва тиббий буюмларни сақлаш учун стеллажлар, тагликлар;
❄️ — термолабил дори воситаларини сақлаш учун совутиш камералари ёки маиший совутгичлар;
🎚 — ҳаво параметрларини қайд қилиш асбоблари (термометрлар, гигрометрлар ёки психрометрлар);
🗄 — алоҳида гуруҳ дори воситаларини, ҳисоб-китоб ҳужжатларини ва ахборот берувчи адабиётларни сақлаш учун қулфланадиган металл шкафлар ёки сейфлар;
🥼 — ечиниб кийиниш хонасида устки ва махсус кийимларни ва оёқ кийимларини сақлаш учун шкаф;
🧴 — санитария ҳолатини таъминлаш учун дезинфекция воситалари ва хўжалик жиҳозлари.

👉 Асос

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хабарингиз бор, 2020 йил 17 апрел куни Тошкент вилоятида “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери қурилишига расман старт берилган эди.

Ҳозирги кунда қурилиш ишлари қайси босқичда ва мазкур ҳудудда қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Ушбу саволлар юзасидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев "Ўзбекистон 24" телеканалига интервъю берди.

👉 Full HD видео

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
​​Минтақамиз доришунослигининг шаклланиши ва ривожига таъсир кўрсатган ислом даври асарларини шартли равишда қуйидаги турларга ажратиш мумкин:

1.1 Содда дориларнинг алифбо тартибида тузилган рўйхатлари, яъни фармакогнозиялар.

Уларда содда дорининг турли тиллардаги номи, ташқи тавсифи берилган. Бу турдаги асарларга Абу Райҳон Берунийнинг (973-1048) “Китоб ас-сайдана фи-т-тибб" ("Табобатда доришунослик”) асари ёрқин мисолдир. Унда мингдан ортиқ маъданий, наботий ва ҳайвоний келиб чиқишга эга бўлган содда дориларнинг араб, форс, юнон, сурён, ҳинд, хоразмий, туркий, сўғд ва бошқа тилу лаҳжалардаги 4500 та номлари ва тавсифлари келтирилган.

Берунийнинг бу асари ўша давр дори атамаларини тартиблаш ишига катта ёрдам берди. Таниқли испан-ибран олими ва табиби Мусо ибн Майсун Ибн Абдуллоҳ ал-Қуртубийнинг (1135-1204) “Шарҳ асма'ал-аққор" (“Дори номлари шарҳи") номли китоби ҳам илк ўрта асрда яратилган машҳур фармакогнозиялардандир.

1.2. Содда дорилар (Materia medica) ҳақидаги китоблар.

Доришунослик китоблари орасида бу турдаги асарлар жуда машҳур бўлиб, кенг тарқалган. Улар шарқ доришунослигини ўрганишда муҳим манба ҳисобланади.

Бу асарларнинг барчаси номлари бўйича абжад тартибида жойлаштирилган маъданлар ҳамда ўсимлик ва ҳайвон аъзоларининг хоссалари, табиати ва тиббий қўлланиши бўйича кўрсатмаларни ўз ичига олган мақолалардан ташкил топган.

Кўп ҳолларда у ёки бу дорининг бадали (ўрнига ўтувчиси) хам кўрсатилган бўлади.

📑 Қизиқарли фактлар #37

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 11-14 январь кунлари Афғонистон Ислом Республикаси пойтахтида “GENERAL EXPO 2021” халқаро савдо ярмаркаси бўлиб ўтди.

Тадбирга ташриф буюрган Ўзбекистон делегацияси таркибида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Ўзгермедфарм, Само, Фазо, Денталс фарма, Ника фарм каби маҳаллий фармацевтика корхоналари ҳамда озиқ-овқат ва қурилиш корхоналари вакиллари ўрин олган бўлиб, тадбир ташкилотчиларининг маълумот беришича, ярмаркада турли давлатлардан 150дан ортиқ корхона ва ташкилотлар иштирок этган.

👉 Full HD видео

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Инновацион ва юқори сифатли дори воситаларини, тиббий буюмлар ва тиббий техника воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

☑️ Аҳолининг ушбу маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини қондириш, фармацевтика соҳаси мутахассисларини халқаро таълим стандартлари асосида ва талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича тайёрлаш;

☑️ Фармацевтика таълимининг халқаро илмий ҳамжамият тизимига изчил интеграциялашувини таъминлаш ва республикада фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилаётган “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластерида бугунга қадар қандай ишлар амалга оширилди?

👉 Full HD видео

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
«Менга натижа керак, қаттиқроқ натижа. Банкир, молиячи ва солиқчи ҳам маҳалла ичига кириб боради. Бош вазир ўринбосарлари йўналишлар бўйича туманларга бўлинган, улар ҳамма саволларга жавоб беради. Худога шукр, пулимиз ҳам, кредитимиз ҳам, имкониятимиз ҳам бор. Фақат ҳалоллик керак. Халққа ҳалол, порасиз хизмат қилсаларингиз, натижаси ҳам, баракаси ҳам бўлади. Ўғирласаларингиз, барибир етиб боради»

Шавкат Мирзиёев ©
Ўзбекистон Республикаси Президенти

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фармакопея ўзи нима? Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси яратилиши қандай кечди? Бу жараёнга қандай мутахассислар жалб этилди?

Мазкур саволлар ҳамда Давлат фармакопеясини китоб кўринишида нашр этиш учун амалга оширалаётган ишлар хусусида Давлат фармакопеясининг бош муҳаррири Хабибулла Джалилов билан кечган суҳбатни тез кунда эътиборингизга ҳавола этамиз.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали директори лавозимида ишлаб келган Туляганов Даврон Бахтиярович Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига бош директор этиб тайинланди.

Тиббиёт фанлари доктори Даврон Тўлаганов кўп йиллар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази тизимида турли вазифаларда ишлаб келган. 2016-2017 йилларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош шифокор муовини вазифасини бажарувчи бўлган.

Бирлаштирилган шошилинч тиббий ёрдам хизмати таркибига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг 13та вилоят филиали, 176та туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари, 2400дан ортиқ тез тиббий ёрдам бригадаси, санитар-авиация хизмати ва фавқулодда вазиятларда аҳолини тиббий таъминлаш тезкор бригадалари киради.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Ишчи гуруҳ Бухоро вилоятида мавжуд ҳолатни ўрганмоқда

Ўрганиш натижаларига кўра, жой ва соҳалар ривожига тўсиқ бўлаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ва тезкор ҳал этиш чораларини кўриш белгиланган.

👉🏻 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube