Uzpharmagency
7.05K subscribers
5.62K photos
1.89K videos
5 files
6.89K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99871) 203-81-81
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
​​Биласизми? Ижтимоий дорихоналарда🔻

товар-моддий бойликларни инвентаризация ва таъмирлаш ишларини ўтказиш учун ёпиш давлат томонидан, шерик билан келишилган ҳолда,

санитария кунларини ўтказиш учун эса — қўшимча равишда Давлат санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади

Бизнинг канал | @uzpharm_agency
"Замон" информацион таҳлилий дастури ижодкорлари оҳирги кунларда кўп муҳокама бўлаётган тиббий юз ниқобларининг нархи асоссиз равишда ошириб сотилганда кимга ва қандай мурожаат қилиш борасида репортаж тайёрлашибди.

Батафсил қуйидаги видеода ⬇️
Биласизми?
Uzpharmagency
Кучли таъсир қилувчи моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жавобгарлик белгиланган

👉🏻 Батафсил ушбу аудиода

🎧 Каналга уланиш:
telegram.me/uzpharm_agency
Хоразм вилояти Гурлан туманида фаолият юритувчи дори воситалари ва тиббий буюмлар чакана реализацияси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари томонидан савобли ишга қўл урилди

👉🏻 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
​​📆 Бугун - “Бутунжаҳон беморлар куни”.

"Бутунжаҳон беморлар куни” – дунё бўйича беморларнинг муаммоларига эътибор қаратиш мақсадида ташкил этилган.

1993 йилдан бошлаб нишонланиб келинаётган бу байрам ҳар йили 11 февралда ўтказиладиган ижтимоий тадбирлардан ташкил топган.

Байрамнинг мақсади - беморларни парвариш қилишда уларга энг яхши шароитларни яратиб бериш, беморларнинг дардларига ҳамдард бўлиш, оғриқларини енгиллаштириш учун кўмаклашишдан иборат

Бизнинг канал | @uzpharm_agency
#Интервью
Энди, дори воситалари давлат реестрига киритилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тиббиёт амалиётида фойдаланиш учун рухсат этилган барча дори воситаларининг ҳар бир савдо номи учун чекланган нархлар жорий этиладими?

2020 йил 1 январдан нима сабабдан шаҳар дорихоналарида камералар жорий қилинди? Бундан мақсад нима?

Дори воситаларини нооқилона тайинлаш ҳамда манфаатлар тўқнашуви ва коррупция белгиларининг олдини олиш мақсадида энди шифокорлар ва фармацевтлар томонидан дори воситаларини тўғри тайинлаш ва қўллаш қоидаларига риоя этилиши қаттиқ назорат қилинадими?

Халқаро патентланмаган ном, генерик дори воситалари дейилганда нима тушунилади?

Шаҳримизда ҳар қадамда дорихоналар бор. Улардаги нархлар тафовутини ким назорат қилади? Сирли ҳаридор ким ва унинг вазифалари нима?

"Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорда кузда тутилган чора тадбирлар нималардан иборат?

☝️ Юқорида берилган саволлар юзасидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Mуҳаббат Ибрагимова "MY5" телеканалининг "Омон-омон" дастурида интервью берди.

💽 "Youtube"даги видеога ҳавола бу ерда
​​Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 21 ноябрдаги 71-сонли (Адлия вазирлигида 2016 йил 6 декабрда 2846-сон билан рўйхатдан ўтказилган) буйруғига биноан, барча дорихоналарда бўлиши мажбурий бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар руйхати қуйидаги (иловадаги расмда кўрсатилган)лардан иборат.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
«Сифатсиз қонун лойиҳасини тайёрлаган ташаббускор вазир ё амалдорни ишдан олишга таклиф беринг, вазият ўзгаради. Бундай қонун лойиҳаларни маромига етказиш билан шуғулланманг.

Ҳар қачон ҳужжатларни имзолашдан аввал, у узоқ қишлоқдаги одамлар ҳаётини қандай ўзгартира олишини ўйлаб кўриш керак!

Бу қонунда халқ манфаати борми ё йўқ? Вергул қўймабди, нуқта йўқ экан, деган мулоҳаза керак эмас»

Шавкат Мирзиёев ©
Ўзбекистон Республикаси Президенти


Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси /20.01.2020/Тошкент
​​Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош мутахассислари ва маслаҳатчилари ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига эҳтиёжни қуйидаги маълумотларни эътиборга олган ҳолда ҳисоблаб чиқади:

👉 касаллик тўғрисида статистика маълумотлари;
👉 касалланиш эҳтимоллиги;
👉 аниқ бир касалликни даволашга мўлжалланган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини қўллаш самарадорлиги;
👉 дори воситасининг касалликни даволашда асосий ёки ўринни босувчи препарат сифатида қўлланиши;
👉 дори воситаси ва тиббиёт буюмининг жамият соғлиғини сақлашдаги аҳамияти;
👉 дори воситалари билан даволашнинг даволаш схемаларини ўз ичига оладиган батафсил баёни;
👉 даволаш давомийлиги;
👉 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ташхис қўйиш ва даволаш стандартлари, клиник протоколлари.

📎 Асос: "Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига эҳтиёжни аниқлаш тартиби тўғрисида"ги (ВMҚ 741-сон 18.09.2017) Низом

Бизнинг канал | @uzpharm_agency
​​​​Расмий алоқа ботимизга турли номдаги дори воситалари ҳақида маълумот сўраб ёзаётган юртдошларимиздан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Mатбуот хизмати барчангизга шуни маълум қиладики тиббиёт учун қўллашга рухсат этилган ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат рўйхатидан ўтказилган дори воситаси ва тиббий буюмнинг ишлаб чиқарилган санаси, ишлаб чиқарувчи мамлакат, корхона ва мувофиқлик сертификати берилганлиги бўйича маълумотларни Aгентлик Давлат марказининг расмий веб сайтидан олишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги (2016 йил 4 январь, ЎРҚ-399-сон) Қонунга мувофиқ қуйидагилар давлат рўйхатидан ўтказилиши керак

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
📻 Биз радиода

Жорий йилнинг 5 февраль куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ташкил этган брифингда иштирок этган FM 87.9 Ўзбекистон 24 радиоси мухбири Шоҳиста Қосимова Aгентликнинг Aхборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи Mуҳаббат Ибрагимовани саволга тутди.

🎧 Батафсил аудиода тингланг
​​☝️ Биласизми?

Тергов ишлари ёки суд муҳокамаси учун
дори воситалари ва тиббий буюм намуналари олинган тақдирда улар, сақлаш муддатидан қатъи назар, кўриб чиқиш охирига етмагунга қадар йўқ қилинмайди.

Эслатиб ўтамиз, қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар қўйидаги усулларда йўқ қилинади.

Бизнинг канал | @uzpharm_agency
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📻 Бугун Халқаро радио куни.

Фурсатдан фойдаланиб, Фармацевтика тармоғини ривожантириш агентлиги Mатбуот хизмати номидан Aгентлик фаолияти ва Фармацевтика тармоғидаги янгиликларни ёритишда яқиндан ҳамкорлик қилаётган радио соҳасидаги барча хамкасбларимизни ушбу кун билан муборакбод этамиз!
​​«Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ:

Давлат асосий дори воситалари, шунингдек тиббий буюмлар олиниши имкониятини ва уларнинг сифатини кафолатлайди.

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 20 июлдаги (Адлия вазирлигида 2018 йил 27 июлда 3045 рақам билан рўйхатдан ўтказилган) 41-сон буйруғи билан янгиланган Асосий дори воситалари рўйхати тасдиқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосий дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатини тузиш бўйича йўриқномасининг 4-бандига мувофиқ эса мазкур рўйхат қуйидагилар учун ишлатилади:

👉 тиббиёт муассасалари эҳтиёжлари таҳлили;
👉 ДВни рационал харид қилиш ва тарқатиш;
👉 ДВга сарфланган харажатларнинг ўрнини қоплаш схемаларини ишлаб чиқиш;
👉 тиббиёт ходимларини ДВни тўғри ишлатишга ўқитиш;
👉 асосий дори воситаларини миллий фармацевтик корхоналар томонидан ишлаб чиқаришни жадаллаштириш;
👉 асосий дори воситалари ва нархлар боғлиқлиги бўйича мониторинг олиб бориш;
👉 мурувват ва бошқар турдаги ёрдам кўрсатиш учун тузилган дори воситалари рўйхати тўғрилигини баҳолаш;
👉 самарасиз дори воситаларини айланмадан чиқариб ташлаш;
👉 тобора фаол ва безарар ДВни қўллаш йўли билан харажатларни камайтиришга эришиш

Эслатма: Асосий дори воситаларининг янгиланган рўйхатини қўйидаги манзилдан юклаб олишингиз мумкин

Бизнинг канал | @uzpharm_agency