Uzpharmagency
7.02K subscribers
5.79K photos
1.91K videos
5 files
6.94K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99871) 203-81-81
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
​​#Биласизми
​​"Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисида"ги (ВMҚ 213-сон 23.03.2018) низомга кўра:

Давлат маркази лабораториялари:

👉🏻 дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларининг маъмурий, кимёвий, фармацевтик, биологик ва техник қисмларини экспертизадан ўтказади;

👉🏻 норматив ҳужжатларни баҳолайди, дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника намуналарининг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш бўйича синовлар ўтказади;

👉🏻 синовлар баённомаларини, рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини Фармакопея, Фармакология ва Янги тиббий техника қўмиталарига тақдим этади.


Бизнинг канал | @uzpharm_agency
Янгиликлар
Uzpharmagency
#Янгиликлар:
Фармагентлик раҳбари Сардор Кариев кўкрак нишони билан тақдирланди

Батафсил аудиода 👆🏻

🎧 Каналга уланиш:
telegram.me/uzpharm_agency
​​⚡️ В Чиланзарском районе столицы пресечена попытка продажи крупной партии Тропикамида

Сотрудники Управления по борьбе с контрабандой и таможенными правонарушениями Государственного таможенного комитета провели оперативные мероприятия в Чиланзарском районе столицы.

В ходе мероприятия задержан гражданин Н.Ж. во время незаконной продажи 500 единиц лекарственного препарата “Тропикамид” за 50 млн. сумов. Этот вид лекарственного препарата включен в перечень сильнодействующих веществ.

В настоящее время по выявленному факту правонарушения ведутся таможенные проверки.

Напомним, что потребление наркотических средств или психотропных веществ, реализация которых на территории нашей Республики ограничена, без назначения врача запрещено законом. В целях выявления и пресечения подобного рода правонарушений сотрудниками таможенных органов регулярно проводятся оперативно розыскные мероприятия.

Источник: Uzreport.news
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Видео:
«Ҳафта дайжести - Weekly digest»
рукни

Uzpharmagency расмий саҳифалари
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
​​📆 Ўтган ҳафтада каналимизда нашр этилган энг муҳим постлар «Ҳафта дайжести - Weekly digest» рукнида:

06.01.2020
Фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш учун қандай хужжатлар кераклиги ҳақида маълумот берилди
👉🏻 Батафсил

08.01.2020
2020 йилда ўткизиладиган Зарур фармацевтика амалиёти бўйича ўқув семинарларини ташкиллаштириш масалалари борасида Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти директори Абдураҳмон Ашуров сўз юритди
👉🏻 Батафсил

09.01.2020
Фармацевтикага оид қабул қилинган янги қарор юзасидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Алишер Темиров Тошкент 24 телеканалига интервъю берди
👉🏻 Батафсил

09.01.2020
Ўзбекистонда доривор ўсимликларни етиштирувчи кластерлар ташкил этилади
👉🏻 Батафсил

10.01.2020
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ўтган йилда амалга оширган лойиҳалари ва 2020 йилда мақсад қилинган истиқболли режалар ҳақида Ўзбекистон 24 телеканалининг махсус кўрсатуви эфирга узатилди
👉🏻 Батафсил

10.01.2020
Фармагентлик раҳбари Сардор Кариев кўкрак нишони билан тақдирланди
👉🏻 Батафсил

10.01.2020
Чилонзор туманида умумий қиймати 50 миллион сўмлик 500 дона тропикамид дори воситаси яширинча сотаётган шахс қўлга олинди
👉🏻 Батафсил

30-декабрь 05-январь
Лойиҳамизнинг ўтган ҳафтадаги қисми
👉🏻 Батафсил
--
Бизнинг канал | @uzpharm_agency
14 январ - Ўзбекистон Республикасининг худудий яхлитлиги, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қиладиган касб эгалари - Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси қуролли Кучлари ташкил топган кун.

Мард ва жасур Ватан ҳимоячилари, фурсатдан фойдаланиб барчангизни ота-оналарингиз, оилаларингиз, бутун халқимиз билан биргаликда кенг нишонлаётган бугунги шону шараф айёми — Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаб, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги жамоаси номидан сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, олижаноб ва масъулиятли фаолиятингизда улкан ютуқлар тилаб қоламиз!

Барчангизга эл-юртимизнинг юксак меҳри ва ишончи доимо ёр бўлсин!

👉🏻
@uzpharm_agency
Vatan himoyachilariga
Uzpharmagency
🇺🇿 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги жамоаси Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этади

🎧 Каналга уланиш:
telegram.me/uzpharm_agency
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент live | Мутахассисдан эшитамиз:

- Энди шифокор дорихонадан дори воситаларини тайинлаш учун рағбатлар олишига тақиқ қўйиладими?

Шу ва шу каби саволларга Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мутахассиси Mуҳаббат Ибрагимова "Tошкент live" кўрсатуви жонли эфирида тушунтириш бериб бериб ўтди

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
​​ Дори воситаларини ва тиббий буюмларни қуйидаги ҳолларда давлат рўйхатидан ўтказмасдан ҳамда божхона расмийлаштирувисиз олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат берилади, агар улар:

👉🏻 мамлакатда бўлиш даврида жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган бўлса;

👉🏻 Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ҳудудидан ташқарида яшаб турган беморни даволаш-профилактика муассасаси томонидан тасдиқланган тиббий кўрсатма асосида, даволаш курси доирасида даволаш учун мўлжалланган бўлса;

👉🏻 дипломатик ваколатхоналарнинг ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг дипломатик ҳамда маъмурий-техник ходимлари, шу жумладан улар билан бирга яшаб турган оила аъзоларининг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган бўлса;

👉🏻 Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келаётган ёки унинг ҳудудидан чиқиб кетаётган транспорт воситасининг йўловчиларига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган ва тиббий дорилар қутичаси таркибига киритилган бўлса;

👉🏻 Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида ўтказиладиган халқаро илмий, маданий, спорт тадбирлари иштирокчиларини ҳамда халқаро экспедициялар иштирокчиларини даволаш учун мўлжалланган бўлса.

📎 Асос: "Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисида"ги (ВМҚ 191-сон 08.06.2016) низом.

Бизнинг канал | @uzpharm_agency
📸 Кун фотоси:
Финландиядаги «Ҳатто чўкаётган бўлсанг ҳам ўқи!» деб номланган ҳайкал.

Инсонларнинг юксалиши, халқларнинг тараққий этиши сири – ўқишдир.

👉🏻 @uzpharm_agency
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2020 йил 1 январдан нима сабабдан шаҳар дорихоналарида камералар жорий қилинди? Бундан мақсад нима?

Ушбу саволга Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Давлат маркази Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси бош мутахассиси Mунира Ваҳобова жавоб берди

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
​​🔬 ДВТБТТЭСДМ нимани англатади?

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази — Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг:

👉🏻 дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш;
👉🏻 сифат назорати,
👉🏻 стандартлаштириш,
👉🏻 сертификатлаштиришни амалга оширадиган ишчи органи
ҳисобланади.

▪️ Шунингдек:

Давлат маркази дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини баҳолаш доирасида ишлаб чиқариш шароитларини, дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини, сифати, самарадорлиги ва хавфсизлиги, қўллашда кутилаётган самаранинг инсон саломатлиги хавфига нисбатини дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш мақсадида мустақил равишда ёки учинчи шахсларни ёхуд мустақил экспертларни жалб этган ҳолда экспертиза ишлари, текширувлар, синовлар, таҳлиллар, тадқиқотлар, ўрганишлар ва илмий-техник баҳолашларни ўтказиши мумкин

Бизнинг канал | @uzpharm_agency
​​"Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида"ги (ПҚ-4438-сон) қарорда 2019 йилнинг 1 декабр санасидан кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дорилар фақат ижтимоий дорихоналар ҳамда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва реализация қилиш фаолияти бўйича лицензияга эга бўлган дорихоналар томонидан сотилиши белгилаб қўйилган.

Хўш ижтимоий дорихона ўзи нима

Ижтимоий дорихона — ўз логотипига эга бўлган, дорихона ассортиментидаги ижтимоий аҳамиятга эга барча дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳамда Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган бошқа дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана реализацияси билан шуғулланувчи, Соғлиқни сақлаш тизимидаги ихтисослаштирилган ташкилот.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий дорихона юридик шахс шаклида ёки юридик шахснинг таркибий бўлинмаси (филиал) шаклида ташкил этилади. Ижтимоий дорихонанинг ягона логотипи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Бизнинг канал | @uzpharm_agency
Дори воситаларига нисбатан ташқи референт нархларни белгишлаш деганда нима тушунилади? Ҳаёт учун муҳим бўлган ва ижтимоий аҳамиятга эга дори воситаларинининг рўйхати қайта кўриб чиқиладими? Энди чет давлатлардан кирадиган энг муҳим дори воситаларининг нархи кескин пасаядими?

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Бобур Каримов ушбу саволлар юзасидан тушунтириш бериб ўтди.

🔘 Батафсил ушбу видеода 👇🏻

Бизнинг канал | @uzpharm_agency
"Корея компаниялари вакилларининг таъкидлашича, Кореянинг ички бозори етарли даражада ривожланиши учун анча кичик, Ўзбекистонда эса қулай шарт-шароитлар яратилган. Мамлакатимиз бозори ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва Корея компанияларинг МДҲ давлатлари бозорига чиқиши учун жозибадор майдондир!"

Сардор Кариев ©
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори


Корея-Ўзбекистон фармацевтика бизнес форуми /Иқтибос/14.08.2019/Сеул ​​
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб
Tошкент врачлар малакасини ошириш институти наркология кафедраси мутахассиси Фурқат Баҳромов:

- Психоактив моддалар таъсирида автоулов бошқарган ҳайдовчининг мастлик ҳолатини аниқлаш муммо эмас. Ва бу ҳолат учун албатта жавобгарлик бор!

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
​​💡Қизиқарли фактлар #7

Почему таблетки круглые?

👉🏻 Во-первых, потому что так их легче всего глотать – размер специально подгоняется под диаметр человеческого пищевода.
👉🏻Во-вторых, у таблеток необычной формы чаще случаются сколы, они не такие крепкие и т.д. Хотя вообще при желании таблетке можно придать любую форму.
--
Нима учун дорилар юмалоқ шаклда?

👉🏻 Биринчидан, уларнинг осон ютилиши учун - дорилар шакли ва ўлчами инсон қизилўнгачининг диаметрига махсус мослаштирилган.
👉🏻 Иккинчидан, бошқа шаклдаги дориларнинг парчаланиш эҳтимоли кўпроқ. Умуман олганда, дориларга ҳар қандай шакл берилиши мумкин.

Бизнинг канал | @uzpharm_agency
​​Ижтимоий дорихоналар дислокацияси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Қуйидагилар ижтимоий дорихоналар жойлашишининг асосий омиллари ҳисобланади:

👉🏻 вилоят, туман, шаҳарнинг маъмурий-ҳудудий тузилиши;
ҳудуднинг географик, ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари;
👉🏻 шаҳар, туман ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги аҳолининг сони;
👉🏻 амбулатория поликлиникаларида тиббий хизматни ташкил этиш даражаси;
👉🏻 ижтимоий дорихоналарнинг хизмат кўрсатиш радиуси (ижтимоий дорихоналарни тавсия этилган хизмат кўрсатиш радиуси аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади, шаҳарларда 2-3 км, қишлоқ ҳудудида 5 — 10 кмдан кўп бўлмаган масофада).

Эслатиб ўтамиз, Ижтимоий дорихоналар вилоят, туман марказларида, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктларида жойлаштирилиши лозим.

Бизнинг канал | @uzpharm_agency
​​⚡️Фарғонада дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 1 декабр санасидан кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дорилар фақат ижтимоий дорихоналар ҳамда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва реализация қилиш фаолияти бўйича лицензияга эга бўлган дорихоналар томонидан сотилиши белгилаб қўйилган!

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube