Turkiyaga jo‘nab ketayotgan o‘qituvchi va talabalar bilan uchrashuv bo‘lib o‘tdi
2026-yil 10-aprel kuni O‘zbekiston davlat jahon tillari universitetida Turkiyaga yo‘l olayotgan professor-o‘qituvchilar va talabalar bilan uchrashuv tashkil etildi.
Uchrashuvda universitet rektori I. Tuxtasinov, xalqaro hamkorlik bo‘yicha prorektor A. Nasirov, xalqaro hamkorlik bo‘limi boshlig‘i X. Yuldashev, shuningdek, Tarjimonlik fakulteti dekani U. Yo‘ldoshev hamda Ingliz tili 3-fakulteti dekani I. Haydarov ishtirok etdi.
Mazkur uchrashuv davomida ishtirokchilarga Turkiya Respublikasida bo‘lib o‘tadigan “Xalqaro almashinuv dasturi: Mutaxassislar almashinuvi” loyihasidagi ishtirokning mazmun-mohiyati va kutilayotgan natijalar haqida batafsil ma’lumot berildi.
Rektor I. Tuxtasinov o‘z nutqida ishtirokchilarga xorijiy davlatda bo‘lish davomida mamlakatning ichki tartib-qoidalariga qat’iy amal qilish, milliy qadriyatlar va urf-odatlarga hurmat bilan munosabatda bo‘lish, universitet va yurt sha’nini munosib himoya qilish zarurligini alohida ta’kidladi. Shuningdek, u talabalar va o‘qituvchilarga o‘zlarini intizomli, mas’uliyatli va faol namoyon etish, xalqaro muloqotlarda ochiq va madaniyatli munosabatni saqlash bo‘yicha tavsiyalar berdi.
Uchrashuvda, shuningdek, ishtirokchilarning loyiha doirasidagi seminar-treninglar, panel muhokamalari hamda akademik muloqotlarda faol qatnashishi, ilg‘or tajribalarni o‘zlashtirib, keyinchalik universitet faoliyatida qo‘llashi muhim ekani qayd etildi.
Uchrashuv yakunida ishtirokchilarga omad tilandi hamda ularning mazkur xalqaro loyihada munosib ishtirok etishiga ishonch bildirildi.
🌐 Biz ijtimoiy tarmoqlarda:
Telegram | Instagram | Facebook | Sayt

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6👍2
Forwarded from Nazokat Abdukunduzova I OTFIV Matbuot kotibi
«Вазир кубоги»да илк бор: талаба-қизлар чим хоккейи майдонга чиқди
Илк бор ҳар йили анъанавий тарзда ташкил этиладиган «Вазир кубоги» дастурига қизлар ўртасидаги чим хоккей мусобақалари ҳам киритилди. Унда республиканинг турли ҳудудларидан 9 та олий таълим муассасаси жамоалари иштирок этди. Аввал волейбол, гандбол каби спорт турлари билан шуғулланиб келган қизлардан шаклланган жамоалар учун чим устида хоккей янги йўналиш бўлишига қарамасдан, улар қисқа вақт ичида муносиб тайёргарлик кўрганини намоён этишди. Айниқса, жисмоний тайёргарлик, жамоавий ўйин маданияти ва ғалаба учун интилиш уларнинг чиқишларида яққол кўзга ташланди. Эътиборлиси, афсонавий «Андижанка» жамоаси ҳам ўз вақтида айнан гандболчи қизлар негизида шаклланган эди.
Маълумот учун, собиқ иттифоқ даврида аёллар чим хоккейи айнан Ўзбекистонда шакллангани билан аҳамиятли. Андижон вилоятида 1975 йилда ташкил этилган «Андижанка» жамоаси бутуниттифоқ мусобақаларида ғолиб чиқиб, жамоавий спорт турлари орасида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган илк жамоалардан бири бўлган. Ушбу жамоага мураббий Миромон Ким раҳбарлик қилган. Жамоанинг етакчи аъзоларидан бири — Муҳаббат Ҳамроева нафақат унинг энг иқтидорли шогирдларидан бири, балки кейинчалик СССР терма жамоаси сафида ҳам муваффақиятли иштирок этган илк ўзбек аёл хоккейчиси бўлган.
Ҳозирда чим устида хоккей спорти мамлакатимизда тобора оммалашиб бораётган йўналишлардан бири ҳисобланади. Яқиндагина Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси” майдонларида чим устида хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионати баҳслари бошланди.
Энди ўзимизнинг “Вазир кубоги”га қайтадиган бўлсак, Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси раҳбарияти мусобақанинг юқори савияда ташкил этилганини қайд этди. Иштирокчи талабаларнинг барчаси тантанали кутиб олиниб, ётоқхоналарга жойлаштирилди (дарров “ ётоқхоналарига жойлаштирилган бўлса, талабалар қаерда турган?” каби саволлар туғилмаслиги учун махсус изоҳ: спортчи қизларимиз малака ошириш маркази ётоқхонасида туришди), уларнинг уч маҳал овқатланишлари ташкил этилди. Шунингдек, ўйинлардан бўш вақтларда маданий тадбирлар ташкил этилиб, қизлар Ислом цивилизацияси марказига ҳам ташриф буюришди.
Ўйин якунларга кўра, 1-ўринга Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети жамоаси сазовор бўлди. Мусобақада ушбу олийгоҳнинг устунлиги, назаримда, уларнинг мазкур мусобақага олдиндан пухта тайёргарлик кўргани билан изоҳланади. Университет томонидан Самарқанддан (айтганча, Миромон Ким ҳам асли самарқандлик бўлган) тажрибали мураббий Азиза Мусурмонова таклиф қилиниб, жамоага етарли шароитлар яратилгани алоҳида эътирофга лойиқ.
Андижон давлат чет тиллари институти спортчи-талабалари 2-ўрин ва Бухоро давлат педагогика институти қизлари 3-ўринни эгалладилар.
Ғолиб ва совриндор жамоалар мос равишда 50 миллион, 40 миллион ва 30 миллион сўм миқдорида пул мукофотлари билан тақдирланди. Шу билан бирга, мусобақа давомида алоҳида маҳорат кўрсатган иштирокчилар ҳам турли номинациялар бўйича муносиб рағбатлантирилди.
Тантанали тақдирлаш маросимида Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, университет ректори Илҳомжон Тўхтасинов ҳамда Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси раиси ўринбосари Ринат Ахмадулин иштирок этиб, ғолиб жамоаларга кубок ва эсдалик совғалари топширдилар. Мусобақанинг биринчи ва иккинчи ўрин соҳиблари жорий йилда халқаро турниларга юборилиши ҳам маълум қилинди.
Чим устида ҳоккейчи қизларимизга “Андижанка”нинг йўлини берсин!
Каналга аъзо бўлинг👇
@nazokat_abdukunduzova

❤5👍2
Forwarded from Edu.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Vazir_kubogi #chim_ustida_xokkey #final
“Vazir kubogi”: qizlar oʻrtasida chim ustida xokkey — ilk musobaqa, ilk gʻoliblari ni taqdirlash jarayonlaridan video lavha
Facebook | Instagram | YouTube | Telegram

Bizni kuzating
Facebook | Instagram | YouTube | Telegram
❤4👍2
Forwarded from SPORT YANGILIKLARI (RASMIY)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2👍1

❤3👍1🔥1
Forwarded from Tarjimonlik fakulteti_O‘zDJTU (official)
Abdulla Qodiriy Uy-muzeyiga Unutilmas Tashrif: Ma'naviyatga Sayohat
🇺🇿 🇺🇿 Bugun, buyuk o‘zbek adibi Abdulla Qodiriyning tavalludining 132 yilligi munosabati bilan O‘zbekiston davlat jahon tillari universiteti Tarjimonlik fakultetining tyutorlari Xasanova Iroda va Husenova Nodira tashabbusi bilan 2-bosqich talabalari uchun juda ham mazmunli va ta'sirchan tadbir tashkil etildi. Talabalar o‘zlarining ustozlari bilan birgalikda adabiyotimiz darg‘asi Abdulla Qodiriyning hayoti va ijodiga bag‘ishlangan uy-muzeyiga tashrif buyurdilar.
📌 Bu tashrif nafaqat biror sanani nishonlash, balki o‘zligimizni anglash, milliy qadriyatlarimizni chuqurroq his etish yo‘lidagi muhim qadam bo‘ldi. Muzeyga qadam qo‘ygan zahoti, har bir xona, devorlardagi suratlar, stol ustidagi buyumlar, yozuvchining o‘zi foydalangan asbob-anjomlar – barchasi bizni o‘sha davrga olib kirdi. Har bir eksponat o‘zining shaxsiy hikoyasini aytib turardi, Abdulla Qodiriyning murakkab, ammo shonli hayot yo‘lini, uning ijodiy jarayonini tasavvur qilishga yordam berardi.
🟢 Talabalar muzeydagi boy va rang-barang merosdan, yozuvchining hayoti va ijodiga oid nodir ma'lumotlardan bahramand bo‘ldilar. Ayniqsa, "O‘tkan kunlar" va "Mehrobdan chayon" kabi asarlarining yaratilish jarayoni, ularning o‘zbek adabiyoti va milliy tafakkurimiz rivojiga qo‘shgan hissasi haqidagi ma'lumotlar ularda katta qiziqish uyg‘otdi. Qodiriyning nafaqat yozuvchi, balki jurnalist, jamoat arbobi sifatida ham faoliyati haqida bilib olish, uning millatimiz ma'naviy yuksalishi yo‘lida chekkan mashaqqatlarini anglash, talabalarda chuqur hurmat va faxr tuyg‘usini paydo qildi.
✅ Bu kabi muqaddas maskanlarga tashrif buyurishning ahamiyati juda kattadir. Ular bizga o‘tmishimizni eslatib turadi, buyuk ajdodlarimizning jasorati, fidoyiligi va ularning bizga qoldirgan bebaho merosini qadrlashga o‘rgatadi. Abdulla Qodiriydek ulug‘ zotlarning izidan borish, ularning ma'naviy merosini o‘rganish va kelajak avlodlarga yetkazish har bir yoshning burchidir. Bu tashrif talabalarga nafaqat bilim berdi, balki ularning vatanparvarlik ruhini yanada yuksaltirdi va adabiyotga bo‘lgan muhabbatini kuchaytirdi.
🌐 Bizning ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
✅Telegram. ✅Telegram
✅Telegram. ✅Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3🔥2👍1
“ILHOM” MUKOFOTI TANLOVI E’LON QILINDI!
🎓 Oliy ta’lim muassasalarida tahsil olayotgan va faoliyat yuritayotgan yoshlar uchun!
📅 13-aprel kuni soat 10:00da universitet bosh binosi 4-maʼruzalar zalida tanlovning dastlabki saralash bosqichi o‘tkaziladi
📚 Saralash — 50 ta test savollari asosida (milliy adabiyot va adiblar ijodi)
🏆 3 nafar g‘olib (yoki ijodiy jamoa):
🥇🥈🥉 rag‘bat, maxsus diplom va statuetka bilan taqdirlanadi
Qoʻshimcha ma’lumot uchun:
Yoshlar bilan ishlash boʻyicha dekan muovini yoki tyutorga murojaat qilishingiz mumkin.
13-aprel kuni soat 10:00dan kechikkan ishtirokchilar tanlovda ishtirok eta olmaydi.
✨ Adabiyotga qiziqasizmi? Ijod qilasizmi?
Unda bu tanlov aynan siz uchun!
Nizom bilan tanishing:
🚀 “Ilhom” mukofoti sohibiga aylaning!

Forwarded from Ingliz filologiyasi fakulteti (Ibroximxonova Sevaraxon)
Bitiruvchi talabalar bilan uchrashuv
Bugun fakultetimiz dekani Y.Azzamov tomonidan bitiruvchi bosqich talabalari bilan ochiq muloqot o‘tkazdi. Samimiy va qizg‘in ruhda o‘tgan uchrashuvda talabalarning o‘tgan to‘rt yillik faoliyati sarhisob qilinib, kelajakdagi rejalari haqida so‘z bordi.
Bizning rasmiy sahifalarimiz:
Telegram | Instagram | YouTube |Facebook

Uchrashuv davomida:
Diplom loyihalari va yakuniy davlat imtihonlarini muvaffaqiyatli topshirish;
Magistratura bosqichida o‘qishni davom ettirish imkoniyatlari;
Ishga joylashish va mehnat bozoridagi zamonaviy talablar bo‘yicha qizg'in muhokama olib borildi.

❤5👍1