O'zDJTU | UzSWLU | УзГУМЯ
12.6K subscribers
20.1K photos
1.38K videos
252 files
4.3K links
O'zbekiston davlat jahon tillari universiteti (rasmiy kanal)

+(99895) 197 41 44
+(99895) 198 41 44

Обращение 👉🏻 @Uzswlu_help_bot
Вопросы 👉🏻 @otabek_ibragimov
Download Telegram
2020 йил 4 мартда Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан имзоланган шартномага асосан Япония Ҳукуматининг “Кичик ҳажмдаги ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш” гранти асосида қиймати 90 143 АҚШ долларига тенг япон тили ва мамлакатшунослигига оид ўқув-услубий материаллар олинди, япон тили кафедраси ва мультимедиа маркази учун мебель жиҳозлари, компьютерлар ва бошқа техник воситалар харид қилинди. Мазкур хоналарни очилиш маросимини ўтказиш мақсадида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 24 март куни Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Фуджияма Ёшинори жаноблари билан учрашув ташкил этилди.
Бугунги кунда университетда япон тили асосий бўлган талабалар сони 139та, иккинчи тил сифатида 239та талаба таҳсил олади. 2018 йил япон тили лингвистикаси ҳам очилган бўлиб, 14та талаба таҳсил олмоқда.
Япония ҳукумати ва халқининг беғараз кўмаги орқали университетнинг бир неча хоналари замонлавий компютер технология, wебинар хоналар ташкил этилди, инновацион марказ замоновийлаштирилди.
Ko'chadan qimmat til kurslariga borishingiz shart emas

😊 Ko'pincha Universitetimizda o'qiyotgan talabalar qo'shimcha yoki ikkinchi til o'rganish, ba'zida asosiy tillarini mustahkamlash uchun ko'chadan biror o'quv markaziga borishni o'ylab qolishadi.

😎 Endi gapni qisqa qilamiz, yaxshi kursda til o'rganish uchun O'zDJTUdan tashqariga chiqishingiz shart emas. Shunchaki Bridge Club loyihasining til kurslariga yozilsangiz, bas.

Asosiysi kurslarimiz Universitetimiz hududida, Filologiya fakulteti binosida bo'lib o'tadi. Bizda bor kurslar:

🔹 Ingliz
🔹 Koreys
🔹 Xitoy
🔹 Rus


Darslar 29-mart kunidan boshalanadi.

Shoshiling o'quvchi soni chegaralangan❗️❗️❗️

👨‍💻 Murojaat uchun: @Rustam_Uktamovich
☎️ Tel: +998 90 5133030

@UzSWLU
“Учинчи ренессанс-ёшлар нигоҳида”
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида факультетлараро иқтидорли ва ташаббускор талабаларни саралаб олиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2020 йил 11 декабрдаги 09-3522-сон топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида университет талабалар ва тадқиқотчилар ўртасида “Учинчи ренессанс-ёшлар нигоҳида” номли республика танловининг университет босқичи ташкил этилди.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан берилган хулосага кўра қуйидаги танловда энг яхши деб топилган талабалар кейинги босқичга тавсия этилди.
Аждодлар меросини тарғиб қилишда инновацион ёндашув номинацияси бўйича Халқаро журналистика факультети 1-босқич талабаси Эгамназаров Бобур Жалолиддин ўғли – 1-ўрин;
Олий таълимда сифатли билим олишдан талабаларнинг манфаатдорлигини ошириш учун ўқув жараёни ва методикасини ўзгартириш
йўллари номинацияси бўйича Инглиз тили биринчи факультети 3–босқич талабаси Далиева Эъзоза Зокир қизи – 1-ўрин;
Ёшларни илм-фан ва инновацияларга қизиқтиришнинг ноанъанавий усуллари номинацияси бўйича Халқаро журналистика факультети 1-босқич талабаси Акромов Муслимбек Анваржон ўғли – 1-ўрин;
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 30 декабрдаги 61-сонли қўшма қарорининг 2-иловаси 6-бўлим 24-бандига мувофиқ танловнинг 3 та номинация бўйича 1-ўринни эгаллаган иштирокчилар ўрнатилган тартибда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробар миқдорида ҳамда 1-ўрин ғолиби деб топилган иштирокчиларга ўрнатилган тартибда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантирилди.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 30 декабрдаги 61-сонли қўшма қарорининг 2-иловаси 6-бўлим 24-бандига мувофиқ танловда иштирок эткан ғолиб талабаларнинг илмий раҳбарларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробар миқдорида ўрнатилган тартибда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантирилди.
Расмий муносабат

Айрим ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга жавобан ЎзДЖТУ раҳбарияти шуни маълум қилади:

Университетнинг Рус филологияси факультети, рус тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчисига нисбатан ижтимоий тармоқ орқали билдирилган таъмагирлик ҳолатлари юзасидан университет раҳбарияти ҳозирда ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Мазкур ҳолат бўйича якуний хулосаларга қараб тегишли чора кўрилади.

Ҳозирда Рус филологияси факультетида таълим сифатини ошириш ҳамда ижтимоий муҳитни яхшилаш мақсадида факультет раҳбариятида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди
(изоҳ: декан ва кафедра мудири лавозимларига янги тайинловлар амалга оширилди).

@uzswlu
Эълон!
“Дилозор” телесериалидаги айрим саҳналарни тасвирга олиш учун икки-қаватли, ҳамма шароитга эга бўлган, дабдабали ҳовли-жой керак. Бир хонасида мусиқий анжомлар бўлса, яъни уй санъаткорга оид бўлса, ундан ҳам яхши бўларди. Қизиқувчилар учун телефон: +99897 7779926