🌹🌹УМР КАДРЛИ КАНАЛИ🌹🌹
1.87K subscribers
78.3K photos
48.7K videos
293 files
94.1K links
🌐Teлеграммдаги
Xaетий канал.⌛️


✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Кушиклар🎼
#Шеьрлар📖🖋
#Маьнологлар



t.me/Umrqadrli
Биз Сизларни яхши курамиз.
Download Telegram
Soundtreck
Samoviy ISHQ
🍃🌿🌸🌺🌸🌿🍃
#music 🎧❤️
Ajoyib musiqa hamrohingiz bolsin

Dostlarga ulashing🙌 🤍


@Umirqadrli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Меҳрибоним🥰❤️

Соябонинг булай..... Ёқ
Боғбонинг бóлай..... Ёқ
Нега ахир?
Меҳрибоним БЎЛИНГ ❤️


@Umirqadrli
​​#нимадир.

Пейнет автомати ёнида турибман, пастда бир аёл шериги билан гаплашяпти:

-Боламни "..... Эдикейшн" мактабига бердим, уч миллион саккиз юз минг экан ойлик тўлови!!!

-Вой ўлей, мунча қиммат?!

-Икки маҳал иссиқ овқат бераркан, мева-чевалар, дисертлар... Энди қўяверасан! Оддий мактабда йўқ, шунақа шароит. Хоналари ҳам, ўтирадиган парта-столлариям бир бошқача. Яна тағин учта тилни ўргатаркан, алоҳида формаси бор...

-Э, шунча пул тўлейсизу, бермасинми? Ўргатмасинми?

Аёлларнинг тушунчаси "аввал таом, бадас калом" мақоли доирасида шакллангани эътиборимни тортиб секин уларнинг юзига қарадим. Оддий кўча-кўйда кўриб юрадиган опаларимиздан. Уларнинг бири фарзанди пулли мактабда ўқиётганидан ва у ерда яратилган қулайликлардан хурсанд бўлса, иккинчиси эшитаётганларидан лол-у ҳайрон!

Очиғи, бу ота-онанинг фарзанд келажагига пойдевор қўяётганидан, инвестицияни ўз зурриёдига киритаётганидан хурсанд бўлишим керак. Аммо...

Нима десам экан, назаримда бир камчиликни йўқотаман деб ўрнига ўнтасини экиб қўяётгандекмиз.

Ҳусусий таълим муассасаларининг алоҳида форма яратиб олиши, у ердаги иссиқ овқат, бир варакайига учта тилни ўргатилиши бу шунчаки бизнес яъни калта ўй ота-онани қизиқтириб соғиш...

Ягона форма, чиройли ясалган мактаб партаси, учта тил ўргатиш ҳақидаги жимжима гаплар, иссиқ овқат, бойлар аудиториясини яратиш, чиройли бино ва бино ўртасидаги ранго-ранг беседкалар ҳам боланинг билимли бўлишида ҳеч қандай рол ўйнамайди.

Бизникилар кўп нарсани нарҳига қараб сифатлаши рост.

Таксига ўтириб кетаётган "фалон эдикейшн" да ўқийдиган болани кўрамиз, тўғрироғи уни бошқалардан формасига кўра ажратиб оламиз. Миямизда "ота-онаси бой экан-да, ойига 3 млн 800 минг тўлаб фарзандини фалон эдикейшнда ўқитиб қўйибди" деган фикр айланади. Бу табақаланиш.

Мактабда кийим аҳамиятсиз бўлиши керак. Ҳамма топганини кийиб борсин, майли чиройли парта-стулда ҳам ўтирмасин...

Хоҳласа ерга кўрпача солиб ўтирсин. Истаса-уйидан қўлбола гамбургер ясаб келсин ёки онасининг кеча кечқурун пиширган қовурмасини...

Овқат, кийим-бош, дисертлар, учта тил деган бўрттирмалар-буларнинг бари ўйлаб топилган нарсалар. Ўткинчи ҳойи-ҳавас десам ҳам бўлаверади.

Ош еган кунимиз ҳам ўтяпти, карам шўрва ичган кунимиз ҳам. Йиртиқ пайпоқ кийган кунимиз ҳам ишга боряпмиз, бутун пайпоқ кийган кунимиз ҳам...

Майли, ҳаётда ҳамма нарса бўлади аммо инсоннинг миясида ачиган нарсалар бўлмаслиги керак, ортиқча даҳмазаларни деб кимдир билимсиз қолиши-мана шу асл муаммо!

Мен ўйлайманки, бирваракайига учта тилни ҳамма ҳам ўрганолмайди. Учта овқатни тенг тайёрлайман десангиз, аниқ биттаси куйиб кетади.

Ҳамманинг қабул қилиши ҳар хил. Кимдир бир қошиқ овқатни узоқ вақт чайнаб ютади, кимдир эса чайнамай. Оддий шу ҳолатдан ҳам ҳулоса олиш мумкин.

Битта мисол келтираман:

Усмонли турк мактабларида ҳар бир бола ўз қизиқиш ва истеъдодига кўра ўқитилар, шунга кўра тарбияланар экан.

Яъни ҳамма ўқувчиларга бир хил дарс берилмас ва мактаблар деворига қуйидаги битиклар ёзиб қўйилган экан:

"Бу ерда ҳеч бир балиқ учишга, ҳеч бир қуш- сузишга мажбурланмайди."

Бу мисолдан нимани тушуниш мумкин?! Кимдир математикага қобилиятли, тилни тушунмайди, кимдир тескариси! Боғ яратаман деган одам тупроқнинг ҳолатига қарайди.

Бизда яна бир аҳмоқона талаб бор: форма! Негадир билим қолиб, ҳамма формага, рўмолга ёпишиб олган.

Либосни ечиб олиш мумкин аммо миядаги билимни ечиб олиб бўлмайди. Шу учун ҳаракат қилиниши керак эмасми?

Бугун Facebook да Kun uzнинг бир мақоласига кўзим тушди: Тошкент шаҳридаги мактаб ўқитувчилари ягона мактаб либосини кийиши учун ҳокимият бир млрд қанчаям пул ажратибди.

Кейин бу хабарни фейк деб эълон қилишди. Умуман жамиятдаги шу стереотипни йўқотишимиз керак.

Ўқувчида билимли бўлиш, ўқитувчида эса билим бериш масъулияти бор. Мантиқан шу холос! Формага бўлаётган урғулар шунчаки қулаб ётган бинони чиройли плакат билан тўсиб қўйишга ўхшайди.


@Umirqadrli