Umarul Foruq.uz
7.31K subscribers
7.12K photos
2.87K videos
10 files
9.33K links
Наманган шаҳар "Умарул Форуқ" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали

Мурожаат учун 👇🏻
Админ 👨🏻‍💻:
Download Telegram
#Зикр_фойдаси

Юнус алайҳис-салом денгизга ғарқ бўлгандан сўнг наҳанг ютиб юборди. Аллоҳ нажот берди ва нажот бериш сабабини баён қилиб: “У илгари тасбеҳ айтиб, намоз ўқиб юрган. Шу сабабдан Биз унга нажот бердик. Йўқса, Қиёматга қадар наҳанг қорнида қолиб кетарди”, дейди.

🕌 @Umarulforuq_uz 🕌
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Архив

Наманган шаҳар "Шайх Эшон" жомеь масжиди Рамазон ойи


©️Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг таъсирли дуолари
#ДУО #ЗИКР #ИХЛОС

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

🕌@Umarulforuq_uz🕌
#зикр

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:
سبحان الله وبحمده
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.

Имом Муслим ривояти
.•••••┄┄┄┄༻༺┄┄┄┄•••••
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам
улашинг!
  @Umarulforuq_uz
#зикр

ТАҲОРАТ ҚИЛГАНДА
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳорат қилиб бўлиб:

أشهد أن لا إله إلا الله وحده لا شريك له وأشهد أن محمدا عبده ورسوله

«Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳу», деса, унга жаннатнинг саккизта эшиги очилиб, ҳоҳлаганидан кираверади», дедилар.

Имом Муслим ривояти.
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ЗИКРЛАР ФАЗИЛАТИ
#зикр

554-CАВОЛ: Намоздан кийин 33 марта субҳаналлоҳ, 33 марта алҳамдуллоҳ ва 33 Аллоҳу Акбар деб тасбеҳ айтишни савоби қай дарачада экани ҳақида маълумот берсангиз устоз, илтимос!

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоздан кейинги тасбеҳлар ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича марҳамат қилганлар:
مَنْ سَبَّحَ اللَّهَ دُبُرَ كُلِّ صَلَاةٍ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ وَحَمِدَ اللَّهَ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ وَكَبَّرَ اللَّهَ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ فَتْلِكَ تِسْعَةٌ وَتِسْعُونَ وَقَالَ تَمَامَ الْمِائَةِ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ غُفِرَتْ خَطَايَاهُ وَإِنْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ الْبَحْرِ (رواه الامام مسلم عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه)
“Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта “Субҳаналлоҳ”, ўттиз уч марта “Алҳамдулиллаҳ”, ўттиз уч марта “Аллоҳу акбар”, деса бу тўқсон тўққизта бўлади, юзинчисида “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, у яккаю ягонадир, унинг шериги йўқ, мулк уникидир, мақтов унгадир, у ҳамма нарсага қодирдир”, деса, агарчи гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилади” (Имом Муслим ривоятлари).
Бизнинг юртларимизда асрлар давомида зикрлар фарзлардан сўнг суннати бўлса, уларни адо қилиб бўлингандан кейин адо этиб келинган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#Зикр

Шом намозидан кейин 7 марта: "Аллоҳумма, ажирний минан-наар" зикрини айтинг. Чунки:

Ҳорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар: «Бомдод намозини ўқиб бўлганингдан кейин ҳеч нарса гапирмай туриб, етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар» (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин), дегин. Агар ўша куни вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди. Шомни ўқиб бўлганингдан кейин ҳам, ҳеч нарса гапирмай туриб, етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар», дегин. Агар ўша кеча вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди», дедилар».

🌐 @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ЗИКР:

Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таолога каломларнинг энг яхшиси тўрттадир:

سُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ

«Субҳаналлоҳи, валҳамду лиллаҳи, ва ла илаҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбар». Уларнинг қайси биридан бошласанг, зарари йўқ», деб айтдилар.

(Имом Муслим ривоятлари).
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Зикр

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:


«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Икки калима бор – тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга суюклидир: «Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳии, Субҳааналлоҳил ъазиим».*

(Имом Бухорий ва Мсулим ривоят қилган)


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Зикр

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:


«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Икки калима бор – тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга суюклидир: «Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳии, Субҳааналлоҳил ъазиим».*

(Имом Бухорий ва Мсулим ривоят қилган)

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Зикр

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:


«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Икки калима бор – тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга суюклидир: «Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳии, Субҳааналлоҳил ъазиим».*

(Имом Бухорий ва Мсулим ривоят қилган)

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#Зикр

Банда Қиёмат куни тоғлар қадар гуноҳлар билан келади. Шунда Аллоҳни зикр қилган тили уларни яксон қилиб ташлаганини кўради.

Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Зикр

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:


«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Икки калима бор – тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга суюклидир: «Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳии, Субҳааналлоҳил ъазиим».*

(Имом Бухорий ва Мсулим ривоят қилган)

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Зикр

Уйқудан ўйғонганда айтиладиган зикр

Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

┄┄┅┅✿❀🌺❀✿┅┅┄┄

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
​​#зикр_ва_дуо

Қуёш чиққанда айтиладиган зикр

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуёш чиқса:

الحَمْدُ لِلَّهِ الَّذي جَلَّلَنا اليَوْمَ عافِيَتَهُ، وَجاءَ بالشَمْسِ مِنْ مَطْلَعِها، اللَّهُمَّ أصْبَحْتُ أَشْهَدُ لَكَ بِما شَهِدْتَ بِهِ لِنَفْسِكَ، وَشَهِدَتْ بِهِ مَلائِكَتُكَ وحَمَلَةُ عَرْشِكَ وَجَمِيعُ خَلْقِكَ أنَّكَ أَنْتَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ أنْتَ القائِمُ بالقِسْطِ، لا إِلهَ إِلاَّ أنْتَ العَزِيزُ الحَكِيمُ، اكْتُبْ شَهادَتي بَعْدَ شَهادَةِ مَلائِكَتِكَ وأُولِي العِلْمِ، اللَّهُمَّ أنْتَ السَّلامُ وَمِنْكَ السَّلامُ وَإِلَيْكَ السَّلامُ، أسألُكَ يا ذَا الجَلالِ والإِكْرَامِ أنْ تَسْتَجِيبَ لَنا دَعْوَتَنَا، وأنْ تُعْطِيَنَا رَغْبَتَنا، وأنْ تُغْنِينَا عَمَّنْ أغْنَيْتَهُ عَنَّا مِنْ خَلْقِكَ، اللَّهُمَّ أصْلحْ لي دِينِي الَّذِي هُوَ عِصْمَةُ أمْرِي، وأصْلِحْ لي دنياي التي فِيها مَعِيشَتِي، وأصْلِحْ لي آخِرَتِي الَّتِي إلَيْها مُنْقَلَبِي.


«Алҳамду лиллаҳиллазий жаллаланал йавма ъафийатаҳу ва жаа биш шамси мин матлаъиҳа. Аллоҳумма асбаҳту ашҳаду лака бимаа шаҳидта биҳи линафсика ва шаҳидат биҳи малаикатука ва ҳамалату ъаршика ва жамийъу холқика аннака анталлоҳу лаа илаҳа илла антал қоиму билқист, лаа илаҳа илла анта ъазийзул ҳакийм. Уктуб шаҳаадатий баъда шаҳадати малаикатика ва улил ъилм. Аллоҳумма антас саламу ва минкас саламу ва илайкас саламу ас
алука йаа зал жалали вал икроми ан тастажийба ланаа даъватана ва ан тутийана роғбатана ва ан туғнийана ъамман ағнайтаҳу ъанна мин холқик. Аллоҳумма аслиҳ лий дийнийаллазий ҳува ъисмату амрий ва аслиҳ лий дунйайаллатий фийҳа маъийшатий ва аслиҳ лий ахиротийаллатий илайҳа мунқолабий», деб айтар эдилар.

Маъноси: Бугун бизга офиятини буюк этган ва қуёшни чиқадиган тарафидан келтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Эй Раббим, тонг оттирдим ва ўзингга гувоҳлик берган нарсангга, фаришталаринг, аршингни кўтариб турувчилар ва бутун махлуқотлар гувоҳлик берган нарсаларга гувоҳлик бераман. Албатта, Сен Аллоҳсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен одиллик билан турувчи Зотсан. ал Азиз ва ал Ҳаким сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ. Фаришталаринг ва илм эгалари шаҳодатларидан кейин менинг шаҳодатимни ҳам ёз. Эй Раббим, Сен ас Салом сифатли Зотсан. Салом Сендандир. Салом Сенга қайтажакдир. Эй улуғ ва ҳурматли Зот, Сендан дуоларимизнинг ижобат бўлишини, раҳбатларимизнинг ҳосил бўлишини ва махлуқларингнинг беҳожатлари қатори бизларни ҳам беҳожат қилишингни сўрайман. Эй Раббим, ишларимнинг поклагувчиси бўлган динимни ислоҳ қил, яшашим унда бўлган дунёимни ислоҳ қил ва қайтишим унга бўладиган охиратимни ҳам ислоҳ қил.)

Ибн Сунний заиф иснод билан ривоят қилганлар.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
​​#зикр_ва_дуо

Қуёш кўтарилганда айтиладиган зикр

Амр ибн Абаса розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қуёш кўтарилганида халқ қилинган нарсаларнинг барчаси Аллоҳга ҳамд ва тасбиҳ айтади. Фақатгина шайтон ва одам болаларининг аътолари бундоқ қилмайди», дедилар. Мен у зотдан одам болаларининг аътолари ҳақида сўрасам, у зот: «Халқнинг энг ёмонлари», деб жавоб бердилар».

Ибн Сунний ривоятлари.


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
"АЛЛОҲУММА АНТАС-САЛАМ..." ЗИКРИНИ АЙТИШ
#намоз #зикр

1156-CАВОЛ: “Аллоҳумма антас-салам...” зикрини аср намози каби ортида суннат намозлари бўлмаган фарзлардан кейин ҳам айтиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ҳа, айтилади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу зикрни қилганлари ҳақидаги ҳадисларда бирорта намоз истисно қилинмаган. Балки мазкур зикр барча намоздан кейин айтилганига ишора қилади. Бу ҳақида Ҳанафий олимлардан Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ “Бадоиъус саноиъ” номли китобида қуйидагиларни зикр қилганлар:

فَإِنْ كَانَتْ صَلَاةً لَا تُصَلَّى بَعْدهَا سُنَّةٌ كَالْفَجْرِ وَالْعَصْرِ فَإِنْ شَاءَ الْإِمَامُ قَامَ وَإِنْ شَاءَ قَعَدَ فِي مَكَانِهِ يَشْتَغِلُ بِالدُّعَاءِ ؛ لِأَنَّهُ لَا تَطَوُّعَ بَعْدَ هَاتَيْنِ الصَّلَاتَيْنِ فَلَا بَأْسَ بِالْقُعُودِ رُوِيَ عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا { أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إذَا فَرَغَ مِنْ الصَّلَاةِ لَا يَمْكُثُ فِي مَكَانِهِ إلَّا مِقْدَارَ أَنْ يَقُولَ : اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلَامُ وَمِنْكَ السَّلَامُ تَبَارَكْتَ يَا ذَا الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ }

“Имом салом бериб намозни тугатгач, агар шу ўқиган намози бомдод ва аср каби ортида суннат намози йўқ бўлса, хоҳласа туриб кетади. Хоҳласа, жойида ўтириб, дуолар билан машғул бўлади. Чунки бу икки намоздан кейин ўқиладиган суннат намоз йўқ. Шундай экан, дуо қилиб ўтиришининг зарари йўқ. Оиша розияллоҳу анҳодан қилинган ривоятда “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан фориғ бўлгач, “Аллоҳумма антас салам ва минкас салам табарокта я зал жалали вал икром”, дер эдилар”.

“Мароқул фалоҳ” китобида ушбу маълумотларни кўришимиз мумкин:

إذا فرغ من صلاته إن شاء قرأ ورده جالسا وإن شاء قرأه قائما ( ويستغفرون الله ) العظيم ( ثلاثا ) لقول ثوبان " كان رسول الله صلى الله عليه و سلم إذا انصرف من صلاته استغفر الله تعالى ثلاثا وقال اللهم أنت السلام ومنك السلام تباركت يا ذا الجلال والإكرام " رواه مسلم

“Имом намозини тугатгач, хоҳласа, вирд(зикр)ларини ўтириб, хоҳласа туриб айтади. Уч марта истиғфор айтади. Кейин ушбу ҳадисда келган зикрни айтади:
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатгач, уч марта истиғфор айтиб, кейин “Аллоҳумма антас салам ва минкас салам табарокта я зал жалали вал икром”, дер эдилар”
(Имом Муслим ривоят қилган).

Мазкур иборалардан маълум бўладики, мазкур зикр барча фарз намоздан кейин айтилади. Агар фарз намознинг ортидан суннати ҳам бўлса, ушбу зикрни қилиш билан кифояланади ва суннат намозни адо этишга туради. Агар ортидан суннати бўлмаган намоз бўлса, ушбу ва бошқа зикрларни қилиб ўтириши жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g