Umarul Foruq.uz
7.01K subscribers
6.67K photos
2.76K videos
10 files
8.93K links
Наманган шаҳар "Умарул Форуқ" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали

Мурожаат учун 👇🏻
Админ 👨🏻‍💻:
Download Telegram
​​#Ризқ

Сулаймон алайҳис салом бир чумолини кўриб ундан:
-ʺКунда қанча БУҒДОЙ ейсан..?ʺ - деб сўрабдилар. Чумоли:
-ʺБир донаʺ, деб жавоб берибди...
Сулаймон алайҳис салом унинг олдига бир дона буғдойни қўйибдиларда, устидан бир косани ағдариб:
- Кунлик ризқингни мен келтириб тураманʺ - дебдилар...
Эртасига келиб, косани олиб қарасалар чумоли бир дона буғдойнинг ярмини еб, қолган ярмини ушлаб ўтирганмиш.
Сулаймон алайҳиссалом чумолига:
- Менга, бир дона буғдойни бир кунда ейман, деган эдинг! Ярми ортиб қолибдику..!?ʺ - дебдилар. Чумоли у зотга қараб:
- Ризқим Аллоҳнинг зиммасида экан, У Зот менга кунлик ризқимни етказишни унутмайди! Бунга ИШОНЧИМ КОМИЛ! Лекин куним
сизга қолгач, эсингиздан чиқиб қолсамчи, деган ҳавотир билан ярмини олиб қўйдим.
Чунки бандага ишонч йўқ! Ризқ фақат Аллохдан - деб жавоб қилибди!


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#Ризқ калитлари:

1. Иймон:
"Агар у қишлоқларнинг (жойнинг) аҳли иймон келтириб, тақводор бўлганларида эди, албатта биз уларга осмону ердан баракот (дарвозаларини) очиб қўйган бўлур эдик. Лекин улар (пайғамбаримизни) ёлғончи қилдилар. Бас, уларни ўзлари қилган гуноҳлари сабабли ушладик" (Аъроф сураси, 96-оят).

2. Тақво:
"Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг йўлини очиб қўюр. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан
ризқ берур" (Талоқ сураси, 2 3 оятлар)

3. Истиғфор:
"Мен дедимки: "Парвардигорингиз (Аллоҳ)дан мағфират сўранглар, албатта У ўта Мағфиратли бўлган Зотдир. (Шунда) У Зот устларингизга осмондан ёмғир қуйдирур" (Нуҳ сураси, 10 12 оятлар)

4. Шукр:
"Ва Роббингиз сизга: «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб билдирганини эсланг" (Иброҳим сураси, 7 оят).

5. Инфоқ ва эҳсон:
Айт: «Албатта, Роббим ризқни Ўз бандаларидан кимни хоҳласа ўшанга кенг қилур ва тор қилур. Ҳар бир инфоқ қилган нарсангизнинг ўрнини У тўлдирур. У зот
ризқ бергувчиларнинг яхшисидир». (Сабаъ сураси, 39 оят)
(Изоҳ: Аллоҳ таоло хоҳлаган бандасининг ризқини кенг ва ҳоҳлаган бандасининг ризқини тор қилиб қўяди. Аллоҳ таоло ато этган ризқдан банда Аллоҳ йўлида инфоқ қилса, шундан фойда кўради.)

6. Никоҳ:
"Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг. Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур. Аллоҳ (фазли) кенг, ўта билгувчи зотдир" (Нур сураси, 32 оят).

7. Таваккал:
“Агар сизлар Аллоҳга ҳақиқий маънода таваккал қилганингизда, У зот қушни ризқлантиргани каби сизларни ҳам ризқлантириб қўяр эди. У қушлар қорни оч кетиб, қорни тўқ бўлиб қайтиб келади”, деб айтганларини эшитдим.
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.

8. Силаи раҳм:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
«Кимни ризқининг кенг қилиб берилиши ёки ажали кечга сурилиши хурсанд қилса, силаи раҳм қилсин», деяётганларини эшитдим».
Имом Бухорий ривояти.

9. Ҳаж ва умра:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ҳаж ва умра орасини бир бирига эргаштиринглар, худди босқон темир, олтин ва кумушлардаги кирни кетказганидек ҳаж ва умра камбағаллик ва гуноҳларни кетказади", дедилар.
Имом Термизий ривояти.

10. Бечора ҳол кимсаларга эҳсон ва яхшилик қилиш:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга фақат заифларингиз сабабли нусрат ва
ризқ берилади!» дедилар.


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ризқ

Аллоҳ истаса, ҳар йўл билан...

Мавлавий Ҳиндистоний ҳикоя қилади: Хаттотлик билан шуғул-ланиб турардим. Устозимга Саҳиҳи Бухорий”ни кўчираётсам, хонадондагилар бугун ейиш учун ҳеч нарса қолмаганини айтишди. Менинг қўлимда ҳам ҳеч нима йўқ. Аллоҳ бир йўлга бошлайди, деб ишимда давом этдим. Бир маҳал ковакдан кичкина сичқон чиқиб, китобимнинг устида у-ёқдан бу-ёққа ўтаверди. Кўнглимни ҳадеб паришон қилавергач, сичқончанинг устига коса тўнкариб қўйдим. Бир пайт боласини қидириб она сичқон чиқди. Коса атрофини искай бошлади. Коса остидан сичқончанинг овози эшитилди, гўё она-бола тиллашишди. Она сичқон ковакка кириб кетди. Кейин бир мисқоллик олтинни тишлаб чиқди-да, косанинг олдига қўйди. Бир муддат турдида, яна ковакка кириб кетди. Кейин иккинчи олтинни олиб чиқди. Мен қараб турибман, сичқон ташиган олтинлар ўн тўрттага етди. Сўнг энди олтин тамом бўлди, мана ҳамёни, дегандай чарм картмонни судраб чиқди. Бисотида ҳеч нима қолмаганини билдим. Косани кўтардим, она-бола сичқонлар инига кириб кетди. Аллоҳ ризқимни улар орқали етказган эди...!

🌐  @Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам
улашинг!
🕌 @Umarulforuq_uz🕌
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ризқ #Касб

Ризқимизни ҳалол йўл билан талаб қилайлик!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g