Umarul Foruq.uz
7K subscribers
6.67K photos
2.76K videos
10 files
8.93K links
Наманган шаҳар "Умарул Форуқ" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали

Мурожаат учун 👇🏻
Админ 👨🏻‍💻:
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
#ДИН_НАСИҲАТДИР!
(03.03.2023)

1 март куни “Ҳидоя“ ўрта махсус ислом билим юртида “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунда диний таълим олиш тартиби” мавзусида тадбир бўлиб ўтди...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

📋 Сулаймон ибн Абдулваҳҳобнинг укасига қилган раддияси...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🕌 2 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти тингловчилари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

❗️ ...Исломда бирон бир мусулмонга тажовуз қилиш ёки уни ноҳақ ўлдиришга асло рухсат берилмаган. Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: “Ким мусулмонни қасддан ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамдир. У ерда у узоқ вақт қолади. Унга Аллоҳнинг ғазаби ва лаънати бўлсин! Ҳамда У (Аллоҳ таоло) унга улкан азоб тайёрлаб қўйгандир” (Нисо сураси, 93-оят)...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ислом #насиҳат #раддия #дейжест
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Муҳтожларга ёрдам кўрсатиш – мўминлик бурчи

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энг буюк Муаллим

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
Тошкент
ислом институти катта ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Voqea
@nurli_yol
Воқиъа сураси

Устоз Раҳматуллоҳ қори Обидов

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#шеърият
ҚУРЪОНГА ЧОРЛОВ
        Хайрулла Ҳамидов

Эй ўғул, ўқигил ушбу хатимни,
Бежавоб қолдирма насиҳатимни.

Худо Каломиға эҳтиром айла,
Мажийдни ҳофизанг ичра авайла!

Уйингни ҳар бурчи каломга тўлсин,
“Бисмиллаҳ” дегину, фалаклар кулсин,

Унутма бу ишни, тарк этма ҳар он,
Осиб қўйиш учун келмаган Қуръон!

Қанча кўп ўқилса, титилса Китоб,
Худонинг олдида камаяр итоб.

Китобнинг янгиси зўр китоб эмас,
Қуръони янги уй файзли эмас.

Қадимда совчилар солишса оғиз,
Каломни текшириб, сўрарканлар қиз.

Уй учун саналмиш энг гўзал одоб –
Титилган жойнамоз, эскирган китоб...

Бахт қўйиб юбормас десанг қўлингни,
“Фотиҳа”ни ўқиб, очгил йўлингни.

Кейин “Бақара”дан хулосалар ол,
Қанча чуқур кетсак, кучаяр хаёл.

Сайр этмоқ бўлибсан, ўғлим, Қуръонга,
Меҳмон бўлиб кетгин “Оли Имрон”га.

Ҳикоятлар тинглаб Мусо, Ийсодан,
Ўзингга хитоблар топгил “Нисо”дан.

Ўқиб сан сураи Мужодалани,
Топурсан Аллоҳга қанча нолани.

Калом юрагига қани, йўл олсин,
Деб сени қаршилар сураи Ёсин.

Кутиб олган бўлса гўзал “Таборак”,
Ўғилчам, улуғ бахт бўлсин муборак!

“Ар-Роҳман”ни ўқи бўстонда яйраб,
Сенга жўр бўлғуси булбуллар сайраб.

Ўқийвер, нолангдан титрасин олам,
Айла шайтонларнинг рангини сомон.

“Мўминун”ни ўқи, ҳис қилиб, англаб,
Мўминлар аслига қайтсинлар тинглаб.

“Кофирун”ни ўқи, аҳдингни бергин,
Тўғри йўлдасан-ку, кўксингни кергин!

Худонинг динига ким кўтарса қўл,
Сураи Таббатдан кўрсатиб қўй йўл!

Амал қил, кирдингми қутлуғ қасрга,
Мувофиқ яшасанг, бас, “вал ъаср”га.

Ўқи “Фил” сурасин, бағрини тилсин –
Янги Абраҳалар охирин билсин!

Ул улуғ Воқеа бўлмасдан аввал,
“Воқеа” сурасин ўқигин жадал!

“Қория”ни ўқи, йиғласин олам,
Ўшал оғир Кунга тайёрлан, болам!

Ихлос ила ўқи “Ихлос” сурасин,
У сани маҳшарда йўқлаб сўрасин!

Топганда олсин у шафоатига,
Худо изни ила ҳимоятига.

“Ихлос” қиёматнинг ажиб сиридир,
Худо Каломининг учдан биридир.

“Иза жаа”ни ўқи ҳаловатолди,
Фатҳ кунлари ҳам яқинлаб қолди.

“Фалақ” зулматидан истагин паноҳ,
Яхшилаб ўқисанг, асрайди Аллоҳ!

“Ан-Нос”нинг маъниси “одамлар” эрур,
Алар ҳам юракка зарарлар берур.

Ушбу сура билан тугайди Қуръон,
“Садақаллоҳ” деб қўй ўқигач ҳар он.

Чунки бу одамнинг сўзлари эмас,
Ҳатто пайғамбар ҳам китобим демас.

Ибни Масуъд бунда сўзламиш ғоят:
“Дунёдан афзалдир ҳар қандай оят!”

Энди ўйлаб кўргин не ўқиганинг,
Миллионлаб дунёни ҳис қилган танинг...

Малаклар пойингда тўшарлар гилам,
Қуръон қарши олар шафоат билан.

Болам, бундоқ бахтни топа олмассан,
Гар қадрин англасанг, ёпа олмассан!

Тушуниб қолсанг гар Қуръон лаззатин,
Инкор этар эдинг дунё роҳатин.

Ман ўзим бу йўлда кула олмадим,
Қуръон хизматчиси бўла олмадим.

Болам, такрорлама хатоларимни,
Қабул қил бу холис нидоларимни.

Қуръонни олгин-да, кўзингни ёшла,
Боболаринг кутар... Тиловат бошла!

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
«Умарул Форуқ» жомеъ
масжидининг намоз
вақтлари!

Милодий
5 МАРТ 2023 йил

Хижрий
13 ШАъБОН 1444 йил.


Субҳи: 🕔 5:24
Бомдод 🕔 6:10
Қуёш чиқиши 🕔 6:42
Завол 🕔 12:29
Пешин 🕔 12:50
Аср 🕔 16:30
Шом 🕔 18:11
Хуфтон 🕔 19:50

"Намоз мўъминнинг
меърожидир"

Намоз вақтлари: @umarulforuqbot
Телеграм канал: @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
#ТАФАККУР:

Сендан нега узлат(одамлардан узоқлашиш)ни ёқтирилиши ҳақида сўрашса, уларга:
"Узлат – ғийбатдан узоқда туриш ила роҳат, чақимчиликдан қочиш, тил тойилишидан четда туриш, беҳуда гап ва “деди-деди”лардан йироқлик сабаб раҳматдир", деб айт.

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

ДАМ ОЛИШ КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Аллоҳ таолога дуо қиласиз-у, лекин ижобат бўлмайди, бунинг сабаби шуки,
сизларнинг қалбингиз ўнта нарса билан ўлган:
– Аллоҳни танийсизлар-у ҳаққини адо этмайсизлар.
– Аллоҳ китобини ўқийсизлар-у унга амал қилмайсизлар.
– Шайтонни душман, деб даъво қиласизлар-у, лекин уни дўст тутасизлар.
– Расулуллоҳни яхши кўрамиз, деб даъво қиласизлар-у, аммо ул зотнинг
йўлларидан юрмайсизлар ва суннатларини бажармайсизлар.
– Жаннатни яхши кўрасизлар-у, бироқ унга олиб боргувчи амалларни
қилмайсизлар.
– Жаҳаннамдан қўрқасизлар-у гуноҳлардан тийилмайсизлар.
– Ўлим ҳақ, деб даъвода бўласизлар-у, аммо унга тайёргарлик
кўрмайсизлар.
– Бировларнинг айбларини кўрасизлар-у ўз айбларингизни кўрмайсизлар.
– Аллоҳ берган ризқни ейсизлар-у, лекин шукронасини қилмайсиз.
– Ўликларингизни дафн этасиз-у, аммо бундан ибрат олмайсиз. Ўлик ер самар бермаганидек, ўлик қалбдан чиққан дуо ҳам ижобат тополмайди.


Иброҳим Адҳам


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#Рисолатдан_лавҳалар
ЎЗИНГГА РАВО КЎРМАГАННИ...

Имом Аҳмад Абу Умома (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилади:
Ёш йигит келиб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алай ҳи ва саллам)га:
– Эй Аллоҳнинг Расули! Менга зино қили шимга рухсат беринг, – деди.
Одамлар ҳайқириб юборишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Уни яқинроққа келтиринглар, – дедилар.
Йигит яқин келиб рўпарасига ўтирди. – Ўша нар сани онангга раво кўрасанми?
– Йўқ! Аллоҳ мени сизга фидо қилсин, – дея жавоб берди.
– (Бошқалар ҳам) оналарига ўша ишни раво кўрмаслар. У ишни қизингга раво кўрасанми? – сўрадилар.
– Йўқ! Аллоҳ мени сизга фидо қилсин, – жа воб берди.
– Шундай. Одамлар ҳам у ишни қизларига раво кўрмаслар. Синглингга шу ишни раво кўрасанми?
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) аммаси, холасини сўради. Йигит ҳар сафар “Йўқ! Аллоҳ мени сизга фидо қилсин!” дер эди. Расулул лоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Шундай. Одамлар ҳам уни раво кўрмайдилар”, дер эдилар.
Сўнг муборак қўлларини унинг кўкрагига қў йиб: “Эй Аллоҳ! Унинг қалбини поклагин, гуноҳини кечиргин, фаржини асрагин!” деб дуо қилдилар. Шундан сўнг йигитнинг энг ёмон кўргани зино бўлиб қолди.

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар” китобидан.


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бозорга кирганда 3 миллионта яхшиликка ва Жаннатдаги уйга эга бўлинг!

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бозорга кирганда
لَا إلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيْكَ لَهُ، لَهُ الـمُلْكُ وَلَهُ الـحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ حَيٌّ لَا يَمُوتُ، بِيَدِهِ الـخَيْرُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيءٍ قَدِيرٌ
«Лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, юҳйи ва юмийту ва ҳува ҳайюн лаа ямуту, биядиҳил хойру ва ҳува алаа кулли шайъин қодийр» деса, Аллоҳ унга миллионта яхшилик ёзади ва ундан миллион ёмонликни ўчиради ҳамда уни миллион даражага кўтаради», дедилар.
Бошқа бир ривоятда: «Уни миллион даражага кўтаради» ўрнига «унга жаннатдан бир уй қуради», дейилган.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО

“ЗЎР ЎҚИГАН ЛЕКИН БОЗОРДА ЮРИБДИ - ЯХШИ ЎҚИМАГАН ЛЕКИН МАСЖИД ҚЎРДИ” БУНИНГ САБАБИ…👆
Устоз, Саййид Аюбхон қори хафизаҳуллоҳ маъвизалари

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ТАФАККУР

Бир кишига: «Бизга тақвони сифатлаб беринг», дейишди. «Тиканзорга кириб қолсанг нима қиласан?» деди у. «Ўзимни эҳтиёт қиламан», дейишди. «Дунёда ҳам шундай бўл. Ана шу тақводир», деди у.


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
«Умарул Форуқ» жомеъ
масжидининг намоз
вақтлари!

Милодий
6 МАРТ 2023 йил

Хижрий
14 ШАъБОН 1444 йил.


Субҳи: 🕔 5:23
Бомдод 🕔 6:10
Қуёш чиқиши 🕔 6:40
Завол 🕔 12:29
Пешин 🕔 12:50
Аср 🕔 16:30
Шом 🕔 18:13
Хуфтон 🕔 19:50

"Намоз мўъминнинг
меърожидир"

Намоз вақтлари: @umarulforuqbot
Телеграм канал: @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
#ДУО

Имом Абу Довуд ва Имом Термизий Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
“Кимки ҳар кун эрталаб ва кечқурунда уч маротаба:
بسم الله الذي لا يضر مع اسمه شيء في الأرض ولا في السماء وهو السميع العليم.

Яъни, Исми зикри ила еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайдиган Аллоҳ номи ила (бошлайман). У Аллоҳ эшитувчи ва билувчи зотдир, деса, унга бирор нарса зарар етказмайди”.
Расулуллоҳ ҳақгўй зотдир.

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
​​#зикр_ва_дуо

Қуёш кўтарилганда айтиладиган зикр

Амр ибн Абаса розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қуёш кўтарилганида халқ қилинган нарсаларнинг барчаси Аллоҳга ҳамд ва тасбиҳ айтади. Фақатгина шайтон ва одам болаларининг аътолари бундоқ қилмайди», дедилар. Мен у зотдан одам болаларининг аътолари ҳақида сўрасам, у зот: «Халқнинг энг ёмонлари», деб жавоб бердилар».

Ибн Сунний ривоятлари.


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
ЖАННАТ БАШОРАТИ БЕРИЛГАН ҲАДИСЛАР

“Ким икки салқин(даги намозни – бомдод ва аср)ни ўқиса, жаннатга киради”. (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

* * *
Набий алайҳиссалом «Рад қилганлардан ташқари умматимнинг барчаси жаннатга киради”, деганларида, улар: “Ё Аллоҳнинг Расули, рад қиладиганлар кимлар?” дейишди. Шунда у зот: “Ким менга итоат қилса, жаннатга киради. Ким менга осийлик қилса, батаҳқиқ у рад қилибди”, дедилар». (Имом Бухорий ривояти).

* * *
«Ким бирор касални бориб кўрса ёки Аллоҳ йўлидаги биродарини зиёрат қилса, бир нидо қилувчи: “Пок бўлдинг, юришинг ҳам пок бўлди ва жаннатдан ўзинг учун жой тайёрлаб қўйдинг”, деб нидо қилади». (Имом Термизий ривояти).

* * *
“Қайси бир мусулмон банда ҳар куни фарздан ташқари ўн икки ракат ихтиёрий намоз ўқиса, албатта, Аллоҳ унга жаннатда уй қуриб беради". (Имом Муслим ривояти)


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g