Umarul Foruq.uz
7.33K subscribers
7.14K photos
2.87K videos
10 files
9.35K links
Наманган шаҳар "Умарул Форуқ" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали

Мурожаат учун 👇🏻
Админ 👨🏻‍💻:
Download Telegram
#Дуо
ОФАТНИ ДАФ ҚИЛИШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло бир бандага аҳли аёли, моли ва фарзандида бир неъмат берса, у:

مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ

«Ма ша`аллоҳу ла қуввата илла биллаҳи» деб айтса, шу неъматларда ўлимдан бошқа офат кўрмайди», дедилар.

Маъноси: Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ.

Ибн Сунний ривоятлари.
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#Руҳият

Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Қуръони Каримни ёддан ўқигандан кўра Қуръон китобига қараб ўқиш афзалроқдир. Чунки Қуръон китобига қараб ўқиш талаб қилинган ибодатдир. Шунда, ўқиш ва назар солиш савоби бир жойда жам бўлади».

(«Қуръон ёд олувчиларга одоб баёни» номли китобдан)

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
ҚИЗ ФАРЗАНДДАН НОЛИГАНЛАР УЧУН

Бир кишини Аллоҳ олти қиз билан ризқлантирган эди. Хотини еттинчисига ҳомиладор бўлганида, эри ўғил бола туғилишини истагани учун хотини қиз туғиб қўйишдан хавфсирар эди. Агар хотин еттинчисини ҳам қиз туғса, эр хотинига талоқ беришга азму қарор қилди.

Эр ўша кеча ухлаб, туш кўрди. Тушида қиёмат қоим бўлиб, унга дўзах яқинлаштирилибди. У кишини дўзах эшикларидан бирига олиб борилса, тўсатдан бир қизи чиқиб, отасини мудофаа қилар ва отасини дўзахга киришига монеълик қилар эди. У киши қизларининг тўсқинлиги сабаб ҳатто жаҳаннамнинг олти эшигидан ҳам қутилиб қолди. Олдинда еттинчи эшик турар эди. У бу ҳолатдан саросимага тушди. Нияти ва азму қароридаги хатосини билди. Бу қилган ишидан пушаймон бўлди. Роббисига дуо қилиб: "Аллоҳим! Мени еттинчи қиз билан ризқлантир", дея ёлворди....

Ҳадисда: "Кимга қизлар ато қилиниш билан синовга учраса ю, у бунга сабр қилса, дўзахдан тўсиқ бўлади", дейилган...

Яна қанчадан-қанча тирноққа зорлар бор?! Улар биттагина қизга ҳам рози... Буни тушунмаган ношукурлар эса “фақат қиз туғасан” деб нолийдилар...

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар
“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти (05-03-2023)

💻 “Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
🌙 БАРОАТ КЕЧАСИ: РИЗҚЛАР ТАҚСИМЛАНАДИ, ҚИСМАТЛАР БЕЛГИЛАНАДИ, ГУНОҲЛАР МАҒФИРАТ ЭТИЛАДИ

Эслатма! Бу йилги бароат кечаси 6-мартдан 7-мартга ўтар кечасига тўғри келади, иншаАЛЛОҲ.

Бароат сўзни қандай маънони англатади?
Бароат кечаси қандай кеча?
Бу кечада нималар содир бўлади?
Бу кеча гуноҳлар мағфират қилинади.
Бу кеча дуолар қабул бўлади.
Бу кеча одамлар дўзахдан озод қилинади.
Бу кеча қандай амалларни бажариш лозим?
Бу кечани бедор ўтказганга жаннат вожиб бўлади
?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким бешта кечани бедор ўтказса, жаннат унга вожиб бўлади – тарвия, арафа, қурбонлик, фитр ва шаъбоннинг ўн бешинчи кечаларидир”, дедилар.

🤲 Аллоҳ таоло барча мўмин-мусулмонларни бу муборак ойнинг фазилатларидан тўлиқ баҳраманд этсин. Рамазон ойига соғ-саломат етказсин.

Даврон НУРМУҲАММАД
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Одоб

Бировга қўнғироқ қилишдаги мусулмоннинг одоби.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиган ҳадисда “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шаъбон ойи ярмидаги кечада Аллоҳ таоло қараб кўриб, жамики махлуқотларини мағфират қилур. Бундан мушрик ёки хусуматчи мустаснодир”, дедилар (Имом Ибн Ҳиббон “Cаҳиҳ”ида, шунингдек, Имом Табароний ва Имом Байҳақийлар ривоят қилишган).

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
«Умарул Форуқ» жомеъ
масжидининг намоз
вақтлари!

Милодий
7 МАРТ 2023 йил

Хижрий
15 ШАъБОН 1444 йил.


Субҳи: 🕔 5:21
Бомдод 🕔 6:05
Қуёш чиқиши 🕔 6:39
Завол 🕔 12:29
Пешин 🕔 12:50
Аср 🕔 16:35
Шом 🕔 18:14
Хуфтон 🕔 19:55

"Намоз мўъминнинг
меърожидир"

Намоз вақтлари: @umarulforuqbot
Телеграм канал: @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин. Бошлаган кунингиз файзли, баракотли ўтишини тилаб қоламиз.

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#БИЛАСИЗМИ

Киши имони қандайлигини билмоқчи бўлса, унинг тарозуси чиройли хулқдир. Айниқса, ўзидан заифлар (хотин, бола ва қўл остидаги ходимлар)га чиройли муомалада бўлиш энг яхши мўъминлар қаторига кириш ҳисобланади.

عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "إِنَّ مِنْ أَحَبِّكُمْ إِلَيَّ وَأَقْرَبِكُمْ مِنِّي مَجْلِسًا يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَحَاسِنَكُمْ أَخْلَاقًا" (رواه الإمام الترمذي).

яъни: Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: “Сизларнинг менга суюклироғингиз ва қиёмат куни менга яқинроғингиз ахлоқи гўзалларингиздир

(Имом Термизий ривояти)
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Ҳар бир нарсанинг ҳикмати бор!
Ҳаётимиздаги ёмон инсонлар ҳам биз учун неъмат эканини биласизми? Чунки улар бўлмаганида яхши инсонларнинг қадрини билмаган бўлар эдик.

"Ҳикматлар чашмаси"дан.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видеомақола #ихтилоф

📖 Ёшларни зарарли иллатлардан ҳимоя қилиш!

🎙"Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Исмоилов Муҳаммадюсуф

🔗 t.me/hidoyauzдиний-маърифий канал!

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
ҚАЙНОНАМ УЙДА ЧИРОҚ ЁҚИБ ИС ЧИҚАРАДИЛАР
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қайнонам уйда чироқ ёқиб ис чиқарадилар. Буни бизга, яъни хўжайиним, мен ва фарзандларимга зиёни йўқми? Бор бўлса қандай маслаҳат берасиз? Бу иш нотўғри эканлигини билсам ҳам бунга қаршилик қилолмайман.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сизларга зарари бўлмайди. Ҳар бир инсон ўзи қилган иши учун жавобгар бўлади. Сизлар ўзингизга дам солиб юринглар. Ибодатга маҳкам бўлинглар. Қайнонангизга гапи ўтадиган инсонлар бу ишнинг нотўғри эканини тушунтиришсин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
НАМОЗДА ҲАРОМ БЎЛГАН АМАЛЛАР

Намоз ичида ҳаром бўлган амаллар қуйидагилар:

▫️ 1. Юзининг ўнг ва чап тарафга қаратиш.
▫️ 2. Осмонга қараш.
▫️ 3. Фарз намозларида узрсиз нарсага суяниш.
▫️ 4. Рукуъ ва саидада қўл ва оёқ бармоқларини ердан кўтариш.
▫️ 5. Қаъдада икки оёқни тик қилиб, товон устида ўтириш.
▫️ 6. Бадани ёки кийимини кўп ўйнаш.
▫️ 7. Саломини бир тарафга бериш.
▫️ 8. Витрдан бошқа намозда "Қунут" дуосини ўқиш.
▫️ 9. Такбир, "сано", тасбеҳ ва ташаҳҳудларни суннат бўлган миқдордан ошириб ўқиш.
▫️ 10. Вожиблардан бирини қасддан тарк этиш.

«Мўминнинг меърожи» китобидан.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Forwarded from Muslim.uz
🌙 “ВАҚФ” ФОНДИ ДИНИЙ ТАЪЛИМ ФИДОЙИЛАРИ ВА ОЛИС ҲУДУДДАГИ ИМОМЛАРГА 831 МЛН. СЎМ АЖРАТДИ

Шу йил 6 март куни бўлиб ўтган “Вақф” хайрия жамоат фонди йиғилишида муҳим масалалар муҳокама қилиниб, диний соҳада фидокорона меҳнат қилаётган бир гуруҳ ходимлар моддий рағбатлантирилди.

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Рамазон ойида меҳр-мурувват ишларини янада кенгайтириш, диний соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш ва кам таъминланган оилаларга саховат ишларини уюштириш Фонд олдидаги энг долзарб вазифа эканини таъкидладилар.

🔸 “Вақф” фонди томонидан муборак ой арафасида 52 нафар мударрис, 57 нафар ишчи-ходим ва 28 нафар талаба жами 137 нафарни қўллаб-қувватлаш учун 701 миллион сўм ҳамда олис ҳудудлардаги кам даромадли 26 та масжид имом-хатибини қўллаб-қувватлаш учун 130 миллион сўм, мазкурларга жами 831 млн. сўм моддий рағбат ажратилганини Фонд раҳбари Зиёвуддин Мирсодиқов йиғилишда маълум қилди, тақдирланганларга сертификатлар топширилди.
➡️БАТАФСИЛ

Muslim.uz