Umarul Foruq.uz
7.34K subscribers
7.17K photos
2.88K videos
10 files
9.37K links
Наманган шаҳар "Умарул Форуқ" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали

Мурожаат учун 👇🏻
Админ 👨🏻‍💻:
Download Telegram
#Ибрат

Урва ибн Зубайрнинг (розияллоҳу анҳу) оёқлари касаллик туфайли кесиб ташланди ва шу куннинг ўзида бир ўғли ҳам ўлди. Шунда у зот: “Эй Аллоҳ, сенга ҳамд бўлсин! Агар мендан ўғлимни олган бўлсанг, уни Ўзинг берган эдинг. Агар дард берган бўлсанг, ундан олдинги саломатликни ҳам Сен берган эдинг. Менга тўрт аъзо (икки қўл ва икки оёқ) бериб, улардан фақат битта аъзони олдинг. Тўрт ўғил бериб, фақат биттасини олдинг”.

“Ғам қайғусиз яшай десангиз” китобидан
.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#Ибрат.

Шу расмни кўриб кўнглимдан ўтган ўйларим:
Тушундимки дунё машаққат чекишга, унинг учун ўлиб-тирилишга арзимас экан.
Гап шу! Дунё, ўзаро кина-кудурат, ҳасад, ғазабланиш, юракни сиқиш, қариндошчиликни узиш ва биров билан сани манга бориш каби нарсаларга арзимайди.
Дунёнинг бор бойлигию, ноз-неъматлари Аллоҳнинг хузурида пашшанинг қанотичалик ҳам қадри йўқ.
Ҳаммамиз вақти келиб бу ҳақир дунёни ташлаб у дунёга кўчиб ўтамиз, шубҳасиз.
Ўша ондан бошлаб Лиллааҳ қилган ибодатимиз, эзгу ва солиҳ амалимиз, кимгадир айтган ширин сўзимиз, унга қилган яхшилигимизгина дунёда ҳам қолади охиратда ҳам ўзимиз билан бирга бўлади.

Аллоҳим аввалимизни ҳам хотимамизни ҳам гўзал қил.

Абдулатиф Атаханов


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ибрат

Бир киши улуғ саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъуднинг поябзалларини ўғирлаб кетди. Шунда у киши: "Аллоҳим! Агар у муҳтож бўлса, олган нарсасига барака бергин. Агар муҳтож бўлмаса, шуни охирги гуноҳи қилгин", дедилар.

Нақадар гўзал хулқ! Қизиқ, биз уларни ўринларида ўша одамни ҳаққига дуо қила олармидик?
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#Ибрат

- Масжидга шошиб кетаётган болакайнинг қўлидан ушлаган ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу:
– Ҳали кичкинасан-ку, намунча шошмасанг?! – дедилар.
– Кеча жанозаси ўқилган бола, мендан ҳам кичкина эди, – деди болакай ва йўлида давом этди...

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ибрат
Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ ҳикоя қиладилар:
"Мен сабрни бир гўдакдан ўргандим. Кунларнинг бирида масжидга кетаётгандим, ҳовлида боласини ураётган бир аёлни кўрдим. Бола чинқираб йиғларди. Бир вақт эшик очилиб у қочиб чиқди ва ортидан эшик тамбаланди. Қайтаётиб қарадим. Бола бироз йиғлагандан кейин уй остонасига бошини қўйиб ухлаб қолди. Онасининг раҳми келиб, кўнгли эриб кетди ва эшикни очди.
Буни кўрган Фузайл йиғладилар. Кўзёшларидан соқоллари ҳўл бўлиб кетди. Ва: "Субҳаналлоҳ! Банда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг эшиги олдида сабр қилса, албатта Аллоҳ унга эшикни очаркан!" дедилар.Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтадилар: "Дуога қаттиқ киришинглар. Чунки ким эшикни кўп қоқса, унга эшик албатта очилади, унга жавоб бўлади".
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ, азиз биродар. Дуолар мустажоб, илтижолар қабул бўладиган паллада турибмиз, иншооллоҳ. Сўраган неъматларимизни Ҳақ субҳонаҳу ва таоло биз учунбаракот, хайрият ўлароқ ижобат этишини истаб қоламиз. Бошланган кун барчага муборак бўлсин.
@Umarulforuq_uz
#ибрат

Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ ҳикоя қиладилар:
"Мен сабрни бир гўдакдан ўргандим. Кунларнинг бирида масжидга кетаётгандим, ҳовлида боласини ураётган бир аёлни кўрдим. Бола чинқираб йиғларди. Бир вақт эшик очилиб у қочиб чиқди ва ортидан эшик тамбаланди.
Қайтаётиб қарадим. Бола бироз йиғлагандан кейин уй остонасига бошини қўйиб ухлаб қолди. Онасининг раҳми келиб, кўнгли эриб кетди ва эшикни очди.
Буни кўрган Фузайл йиғладилар. Кўзёшларидан соқоллари ҳўл бўлиб кетди. Ва: "Субҳаналлоҳ! Банда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг эшиги олдида сабр қилса, албатта Аллоҳ унга эшикни очаркан!" дедилар.

Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтадилар: "Дуога қаттиқ киришинглар. Чунки ким эшикни кўп қоқса, унга эшик албатта очилади, унга жавоб бўлади".

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ, азиз биродар. Дуолар мустажоб, илтижолар қабул бўладиган паллада турибмиз, иншооллоҳ. Сўраган неъматларимизни Ҳақ субҳонаҳу ва таоло биз учун баракот, хайрият ўлароқ ижобат этишини истаб қоламиз. Бошланган кун барчага муборак бўлсин.

🌐 @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ибрат

Мўмин гапи оз, амали кўп киши бўлади. Мунофиқ гапи кўп, амали оз кимса бўлади. Мўминнинг гапи ҳикмат, сукути тафаккур, назари ибрат, амали яхшиликдир.

Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#Ибрат
😢 ҲИКОЯ

Дунёнинг матоҳи

Басранинг обрўли кишиларидан бири жория сотиб олди. У жуда гўзал, чиройли рақсга тушар, ашула айтар ва уд (мусиқа асбоби)ни чаларди. Уни олиб Басрага борадиган кемага чиқди. Кеч тушди. Шамол сокин эсарди. Ҳалиги киши туриб ҳаммага май тарқатди. Жориясига:
- Яхшисидан чал, - деди. Аёл ашула айтиб рақсга туша бошлади. Уд чалди. Кема аҳли сархуш бўлиб уни томоша қилишди.
Кеманинг бир бурчагида ёш йигит ўтириб Қуръон ўқирди. Исён мажлисидан ўзини олганди. Жориянинг соҳиби келиб, мазахомуз деди:
- Эй йигитча, сен бунданам яхшисини эшитганмисан? Қалай? - деди.
Йигит:
-Ҳа, -деди.
Киши жорияга қараб:
-Бўлди, тўхтаб тур! - деди. Йигитга юзланиб: -Қани, сенда нима бор? Эшитайлик -чи! - деди.
Йигит чиройли овозда:
- «Дунёнинг матоҳи оз, охират эса, тақво қилганларга яхшидир. Ва қилчалик зулм қилинмассизлар», деб айт. Қаерда бўлсангиз ҳам, ҳаттоки мустаҳкам қалъаларда бўлсангиз ҳам, ўлим сизни топадир»! (Нисо: 77-78) оятиларни ўқиди. Оят кишининг қалбини парчалади. Қўлидаги майни тўкиб юборди. Ва:
- Қасам ичаман! Бу мен жориядан эшитганимдан кўра афзал. Яна қанақаси бор? Ўқи!? - деди.
Йигит:
- «Сен: «Бу ҳақ Роббингиз томонидандир. Бас, ким хоҳласа, иймон келтирсин, ким хоҳласа, куфр келтирсин», дегин. Албатта, Биз золимларга деворлари уларни ўраб оладиган оловни тайёрлаб қўйганмиз. Агар ёрдам сўрасалар, эритилган маъдан каби юзларни қовирувчи сув билан «ёрдам» берилади. Нақадар ёмон шароб ва нақадар ёмон жой!» (Каҳф: 29) ни ўқиди.
Кишининг вужуди титраб кетди. Кемадаги барча майларни денгизга тўкиб юборди. Жориядан чолғу асбобини олиб синдирди. Ва:
- Эй жория, сен озодсан, бор, кеманинг бир четида ўтир, -деди. Ва такрор - такрор:
- Астағфируллоҳ - астағфируллоҳ, - деб: Аллоҳга қасам, мен яшаб юрган ҳаётимдан кўра бу афзал! - деди.
Йигитга қараб:
- Эй йигитча! Мендек фосиққа нажот борми? Аллоҳ мени кечирадими? - деди. Унинг нигоҳи синиқ, қалби юмшоқ, юзида қўрқув акс этганини кўрган йигит:
- «Сен менинг тарафимдан: «Эй ўз жонларига исроф (жабр) қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, унинг ўзи ўта мағфиратли ва ўта раҳмли зотдир», деб айт» (Зумар: 53-оят) оятини ўқиди.
Кишининг вужуди қақшади, ранги оқарди, ва:
- Аллоҳга қасам, гувоҳлик бераманки, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи - ҒОФУР, ва меҳрибон - РOҲИЙМ Зотдир! - деди - ю жони узилди. Воқеани баён қилувчи:
- Аллоҳга қасам, кема Басрага бир неча кундан сўнг етиб борди. Лекин у кишининг жисмидан бирорта ҳам нохуш ҳид чиқмади, - деди.😢😢

Хулоса сиздан.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Ибрат #Насиҳат

«Юз ракат нафл ўқишдан афзал»

🎙 Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
​​#ИБРАТ

Ризқингиз борасида ташвиш қиляпсизми?!

Ҳар биримиз ризқ топиш учун меҳнат қиламиз. Кўпроқ пул топиш учун турли режалар тузамиз. Етишмовчилик бўлса безовта бўлиб, “Нима иш қилсам экан? Қаердан пул топсам экан?” деб ўйланиб қоламиз. Баъзан эса “Ёнимда фалон сўм қолибди. Бугун бу пулга нон олсам, ойликкача ҳали ўн беш кун бор, оиламни қандай боқаман?” деб хавотирланамиз.

Энди мана бу оятга эътибор берайлик:

وَمَا مِن دَآبَّةٍ فِي الأَرْضِ إِلاَّ عَلَى اللّهِ رِزْقُهَا وَيَعْلَمُ مُسْتَقَرَّهَا وَمُسْتَوْدَعَهَا كُلٌّ فِي كِتَابٍ مُّبِينٍ

“Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. Ҳаммаси очиқ-ойдин китобдадир” (Ҳуд сураси, 6-оят).

Бу оятда Аллоҳ таоло ер юзидаги барча жонли нарсанинг ризқини Ўзи етказишини баён қилмоқда.

Ҳозирги кунда сайёрамиздаги энг улкан жонзот кўк китдир. У ҳар куни камида 3 ярим тонна атрофида денгиз маҳсулотлари, балиқ истеъмол қилади.

Ҳар куни 3 ярим тонна?!

Ҳа, ҳар куни 3 ярим тонна.

Аллоҳ таоло уни Ўзига маълум бўлган ҳикматга кўра яратган ва ҳар кунлик ризқини Ўзи етказади.

У Зот махлуқларидан бири бўлган шу улкан жониворнинг ризқини етказиб турган экан, сиз нега ризқингиз борасида ташвиш қиляпсиз?!

Аллоҳдан ёрдам сўрайлик, сабабларни қилиб, Унга таваккул қилайлик!

Интернет маълумотлари асосида тайёрланди.

🌐 @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g