Umarul Foruq.uz
7.33K subscribers
7.16K photos
2.87K videos
10 files
9.36K links
Наманган шаҳар "Умарул Форуқ" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали

Мурожаат учун 👇🏻
Админ 👨🏻‍💻:
Download Telegram
#Ҳанафий_мазҳабига_кўра
#намоз_сабоқлари

Намозхон рукуда икки қўлининг кафтлари билан тиззасини чангаллаб ушлайди. Қўл тирсакларини букмасдан, тик тутади. Бошини кўтариб ҳам юбормайди, пастга тушириб ҳам юбормайди, балки, бели билан баробар тутади. Нигоҳини оёғининг бош бармоқлари учига қаратади. Шу ҳолатда:
سُبْحَانَ رَبِّىَ الْعَظِيمْ
“Субҳаана Роббиял-Азийм” деб камида уч марта ёки тоқ қилиб (5, 7 ва ҳ.к. марта) айтади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🕌🌐  @Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳанафий_мазҳабига_кўра
#намоз_сабоқлари

Саждага борганда ерга яқин аъзолар бирин-кетин ерга қўйилади, яъни, биринчи тизза, кейин қўл, сўнгра юз. Саждадан турганда эса ердан узоқ аъзолар бирин-кетин кўтарилади, яъни, биринчи юз, кейин қўл, сўнгра тизза. Заруратсиз ерга таяниб туриш макруҳ. Лекин беморлик, қарилик каби узрлар сабабли ерга таянишга мажбур бўлса, макруҳ эмас.

Воил ибн Ҳужр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:

"َرأَيْتُ رَسُولَ الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا سَجَدَ يَضَعُ رُكْبَتَيْهِ قَبْلَ يَدَيْه وَ اِذَا نَهَضَ رَفَعَ يَدَيْهِ قَبْلَ رُكْبَتَيْهِ" (رواه الامام أبو داود والامام الترمذي عن وائل ابن حجر رضي الله عنه)

яъни: “Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни сажда қилганларида қўлларидан аввал тиззаларини ерга қўйганларини ва саждадан қайтаётганларида тиззаларидан аввал қўлларини ердан кўтарганларини кўрдим”, – дейилади (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🕌🌐  @Umarulforuq_uz  🕌
НАМОЗХОННИНГ ОЛДИДАН КЕСИБ ЎТИШ
#намоз

892-CАВОЛ: "Кичик масжид"нинг ҳажми ҳақида тушунча берсангиз. Жума ўқиладиган маҳалланинг жомье масжиди - бу каттами ёки кичикми? "Кифоя" китобидан - "кичик масжидда намозхоннинг олдидан ўтиш ила гуноҳкор бўлинади" деб ёзилган. Яна шу китобда "...аммо ундан бошқа жойда саждагоҳига назар солиб ўқиётган намозхоннинг кўзи етадиган жойдан ўтган гуноҳкор бўлади. Бу ҳолатда кўзи етадиган жой сажда қиладиган жой бўлади..." дейилган.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ҳақда Раддул муҳтор китобида шундай дейилади:

( قَوْلُهُ وَمَسْجِدِ صَغِيرٍ ) هُوَ أَقَلُّ مِنْ سِتِّينَ ذِرَاعًا ، وَقِيلَ مِنْ أَرْبَعِينَ ، وَهُوَ الْمُخْتَارُ كَمَا أَشَارَ إلَيْهِ فِي الْجَوَاهِرِ قُهُسْتَانِيٌّ

Кичик масжид - 60 зиро (тахминан 30 м), мухтор қавлга кўра 40 зиро (тахминан 20 м) дан камроқдир. "Жавоҳири Қуҳстони" китобида шунга ишора қилинган ("Раддул муҳтор" китоби). Яъни, мухтор қавлга кўра тўрт томони 5 м.дан бўлган масжид кичик масжиддир. Бундан каттаси эса катта масжид ҳисобланади.

وَحَاصِلُ الْمَذْهَبِ الصَّحِيحِ أَنَّ الْمَوْضِعَ الَّذِي يُكْرَهُ الْمُرُورُ فِيهِ هُوَ أَمَامَ الْمُصَلِّي فِي مَسْجِدٍ صَغِيرٍ وَمَوْضِعُ سُجُودِهِ فِي مَسْجِدٍ كَبِيرٍ أَوْ الصَّحْرَاءِ (درر الحكام)
قَالَ مَشَايِخُنَا : إذَا صَلَّى رَامِيًا بَصَرَهُ إلَى مَوْضِعِ سُجُودِهِ فَلَمْ يَقَعْ بَصَرُهُ عَلَيْهِ لَمْ يُكْرَهْ وَهُوَ الصَّحِيحُ . كَذَا فِي الْخُلَاصَةِ وَهُوَ الْأَصَحُّ . (الهندية)

Мазҳабдаги саҳиҳ гап шуки, кичик масжидда намозхоннинг олдидан (токи деворгача) ўтиш макруҳ, катта масжид ва саҳрода сажда жойидан ўтиш макруҳдир ("Дурарул ҳуккам" китоби).

Уламолар айтадилар: Сажда жойига назар ташлаб намоз ўқиганда, унинг кўз қири тушмайдиган жойдан ўтса, макруҳ бўлмайди. Мана шу саҳиҳ. Хулоса китобида шундай келган, мана шу тўғрироқдир ("Ҳиндия" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#Ҳанафий_мазҳабига_кўра
#намоз_сабоқлари

Эркак киши намозда чап оёғини ётқизиб, унинг устига ўтиради ва ўнг оёғининг панжаларини қиблага юзлантирган ҳолда тикка қилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
НАФЛ НАМОЗЛАРИНИ НЕЧА РАКАТДАН ЎҚИШ СУННАТ?
#намоз

923-CАВОЛ: Кундузги нафл намозларини 4 ракатдан, кечгиларини 2 ракатдан ўқиш суннат амали, деб эшитдим. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиқҳий китобларимизда кечада ҳам, кундузда ҳам бир салом билан тўрт ракат қилиб ўқиш афзал ҳисобланади, дейилган.

عن عائشة: «أن النبيّ صلى الله عليه وسلم كان يصلّي بالليل أربعاً، لا تسأل عن حسنهن وطولهن، ثم يصلي أربعاً، لا تسأل عن حسنهن وطولهن، ثم يصلي ثلاثا

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунда тўрт ракат ўқир эдилар. Унинг гўзаллиги ва узунлиги ҳақида сўрама. Кейин тўрт ракат ўқирдилар. Унинг ҳам гўзаллиги ва узунлиги ҳақида сўрама. Сўнгра уч ракат ўқирдилар (Имом Бухорий ривояти).

عن عائشة تقول: كان رسول الله صلى الله عليه وسلم يصلّي الضحى أربع ركعات لا يفصل بينهن بسلام

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зуҳо намозини салом билан бўлмасдан тўрт ракат ўқирдилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#намоз

Қазо намози фарз намозидан олдин ўқиладими?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
“ИШОРАИ САББОБА”ДА КЎРСАТКИЧ БАРМОҚНИ ҚИМИРЛАТИБ ТУРИШ КЕРАКМИ?
#намоз

1026-CАВОЛ: Ишораи саббоба қилиш пайтида ишора бармоғини қимирлатиб ўтириш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда ишораи саббоба қилиш пайтида кўрсаткич бармоқни қимирлатиб туриш – суннатга хилоф, макруҳ амал саналади. Чунки Абдуллоҳ ибн Зубайр разияллоҳу анҳудан нақл қилинган саҳиҳ ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом ташаҳҳудда бармоқларини қимирлатмаганлари очиқ ойдин айтилган:

"أَنَّهُ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يُشِيرُ بِالسَّبَّابَةِ وَلَا يُحَرِّكُهَا" (أَخْرَجَهُ أَبُو دَاوُد وَالنَّسَائِيُّ وأَحْمَدُ).

“Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам саббоба бармоқлари билан ишора қилар ва уни қимирлатмас эдилар” (Имом Абу Довуд, Имом Насаий ва Имом Аҳмад ривоятлари).

Ушбу ҳадиснинг санадини Имом Нававий саҳиҳ деганлар. Бу ҳадисга кўра, ишорада бармоқни қимирлатмасдан фақатгина бир марта кўтариб-тушуриш кераклиги баён қилинмоқда. Ушбу маънони бошқа саҳобалардан ривоят қилинган кўплаб ҳадислар ҳам қўллаб-қувватлайди.

Биргина Воил ибн Ҳужр разияллоҳу анҳунинг ривоятида:

"ثم رفع إصبعه فرأيته يحركها يدعو بها" )رواه الامام أحمد والامام النسائي)

“... Кейин бармоқларини кўтардилар. Уни ҳаракатлантираётганларини кўрдим. У билан дуо қилардилар”, дейилган (Имом Аҳмад ва Имом Насаий ривоятлари).

Лекин муҳаққиқ уламолар ишораи саббобада бармоқни қимирлатишга далолат қиладиган ушбу ривоятни шоз – ҳужжатга яроқсиз ҳадис эканини таъкидлашган.

Айрим уламолар эса, Ибн Зубайр ва Воил ибн Ҳужрнинг ривоятларини мувофиқлаштиришга ҳаракат қилишган. Жумладан Имом Абу Бакр Байҳақий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

يحتمل أن يكون المراد بالتحريك الإشارة بها لا تكرير تحريكها، فيكون موافقـًا لرواية ابن الزبير

“(Ҳадисдаги) бармоқни қимирлатишдан – у билан ишора қилиш маъноси кўзланган бўлиши мумкин. Уни ҳаракатлантириб туриш эмас. Шундагина у Ибн Зубайрнинг ривоятига мувофиқ бўлади” (“Сунанул кубро” китоби, 2-жуз, 231-бет).

Шайх Саломуллоҳ Ҳанафий шундай дейдилар: “Ҳадисдаги “бармоқларини ҳаракатлантирдилар” жумласидан мурод, муборак бармоқларини кўтаришлари тушунилади, холос. Шундагина “Бармоқлари билан ишора қилар эдилар ва қимирлатмасдилар”, дея нақл қилинган бошқа ривоятлар билан мувофиқ бўлади” (“Авжазул масолик”, 2-жуз, 117-бет).

Қолаверса, намозда бармоқни қимирлатиш беҳуда иш бўлиб, макруҳ амал саналади. Бу ҳақда Аллома Таҳтовий шундай дейдилар:

( وتسن الإشارة ) أي من غير تحريك فإنه مكروه وعندنا كذا في شرح المشكاة للقاري

“Ишораи саббобани бармоқни қимирлатмасдан бажариш суннатдир. Зеро, бармоқни қимирлатиш бизнинг мазҳабга кўра, макруҳдир. Мулла Али Қорийнинг Шарҳул-мишкот китобида шундай дейилган” (“Ҳошия ат-Таҳтовий” 1-жуз, 179-бет).

Хулоса қилиб айтганда, ишораи саббобада бармоқни қимирлатиб туриш ёки уни салом бергунча тик ушлаб туриш суннатга хилоф, макруҳ амалдир. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
🌙МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ "ИМОМ БУХОРИЙ” ЖОМЕ МАСЖИДИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

Бугун, 3 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги "Имом Бухорий" жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этадилар.

🕌 Жума намозидан аввал қориларимизнинг қалбга сурур бағишловчи қироатлари ва Муфтий ҳазратларининг гўзал суҳбатларидан баҳраманд бўламиз, Инша Аллоҳ.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @diniysavollar

#МУФТИЙ #ЖУМА #НАМОЗ
ЖУМА НАМОЗИДА САФЛАРНИ ТЎЛДИРИШ
#намоз

1047-CАВОЛ: Жума намозига борганимизда ҳаво иссиқ бўлганлиги учун баъзи одамлар сафларни тўлдиришга эътибор бермай, соя жойлардан туриб иқтидо қилишади. Орада очиқ жойлар қолганлигидан уларнинг намозлари тўғри бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда сафларни тўлдириш, теккис қилиш ва орада очиқ жойлар қолдирмаслик борасида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан жуда кўп ҳадислар ворид бўлган. Шунинг учун намозхонлар сафларни тўлдириш, теккис қилишга алоҳида эътибор қаратишлари керак бўлади. Аммо, сафларни тўлдириш ва теккислигига эътиборсизлик қилиб намозларини адо қилсалар, гарчи намоз адо бўлсада, лекин Ибн Обидийн роҳимаҳуллоҳнинг “Роддул Муҳтор”да келтиришларича таҳриман (ҳаромга яқин) макруҳ бўлади. Бу ўринда ҳавонинг иссиқ ёки совуқ бўлишлиги, шу сабаб намозхонлар соя жойларга ўтиб олишлиги узр ҳисобланмайди. Балки машаққат зиёда бўлганлиги бериладиган ажрнинг ҳам зиёда бўлишлигига сабаб бўлади.

و كذا الصعود علي سطح كل مسجد مكروه، و لهذا إذا اشتد الحر يكره أن يصلوا بجماعة فوق السطح، إلا إذا ضاق المسجد فحينئذٍ لايكره الصعود على سطحه للضرورة، و أما شدة الحر فلأنها لاتوجب الضرورة و إنما يحصل به زيادة المشقة و بها يزداد الأجر.

Шунингдек, заруратсиз масжид томида намоз ўқишлик макруҳдир.

Шунинг учун қаттиқ иссиқ бўлган вақт масжид томида жамоат билан
намоз ўқишлик макруҳдир. Аммо, масжид торлик қилиб томга чиқишликнинг зарари йўқ. Иссиқнинг ўзи заруратни келтириб чиқармайди. Иссиқ сабабли машаққат ортади бу эса ажрни зиёда бўлишлигига сабаб бўлади (Фатово Ҳиндия 5-жилд 322 бет. Нисобул иҳтисоб 32 бет).

Аммо шуни айтиб ўтишлик керакки, ушбу ҳолат масжид ҳудудидан ташқарида бўлса, иқтидо дуруст бўлмайди. Чунки, иқтидо дуруст бўлиш шартларидан бири имом ва муқтадийнинг макони бир бўлишлиги яъни турган жойи бир бўлишлигидир. Шуни эслатиб ўтиш керакки. Масжид саҳни ва ҳовлиси масжид ҳудуди ҳисобланади.Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#намоз

Уйда намоз ўқиётганда масжиддан азон овози эшитилса намозни қайта ўқиймизми?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари



🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
КЎЗИ ОЖИЗ ОДАМ ИМОМЛИККА ЎТСА БЎЛАДИМИ?
#намоз

1092-CАВОЛ: Кўзи ожиз одам имом бўлиб намоз ўқиса бўладими? Хатми Қуръондачи?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар жамоат ичида имомликка кўзи ожиз одамдан лойиқроқ киши бўлмаса, ўша кўзи ожиз киши имом бўлгани авло (афзал) бўлади ("Фатҳу бобил иноя" китоби. "Намоз" боби).

Лекин жамоат ичида кўзи ожиздан лойиқроқ киши бўлиб туриб, ўша кўзи ожиз киши имомликка ўтса, намоз дуруст, лекин макруҳ бўлади ("Мухтасарул виқоя" китоби. "Намоз" боби).

Нафл намозларда ҳам ҳукм шундай. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐  @Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
ЭР-ХОТИН ЁТОҚХОНАСИДА НАМОЗ ВА ҚУРЪОН ЎҚИШ
#Қуръон #намоз

1117-CАВОЛ: Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиш ва Қуръон қироат қилиш мумкин. Бунга ҳеч қандай монелик йўқ. Фақат намоз ўқиш макони тоза бўлса бўлди. Чунки Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларининг ётоқхоналарида таҳажжуд ва бошқа нафл намозларни ӯқиганлар.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُا أَنَّهَا قَالَتْ: كُنْتُ أَنَامُ بَيْنَ يَدَيْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَرِجْلَايَ فِي قِبْلَتِهِ، فَإِذَا سَجَدَ غَمَزَنِي، فَقَبَضْتُ رِجْلَيَّ، فَإِذَا قَامَ بَسَطْتُهُمَا. قَالَتْ: وَالْبُيُوتُ يَوْمَئِذٍ لَيْسَ فِيهَا مَصَابِيحُ

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг олд томонларида, икки оёғим у кишининг қиблаларида бўлган ҳолда ухлар эдим. Сажда қиладиган бўлсалар, менга тегиб қўяр эдилар. Шунда оёқларимни йиғиштириб олар, турганларида эса яна узатиб олардим. У пайтда уйларда чироқ бўлмас эди” (Имом Бухорий ривояти).

Қолаверса, Аллоҳ таоло бутун ер юзини Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг умматлари учун масжид қилиб қўйган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга ер масжид ва покловчи қилинди. Бас, қайси умматимга намоз вақти келиб қолса, ўқисин”, деб айтганлар. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
НИМА ҚИЛСАМ НАМОЗГА МУҲАББАТИМ КУЧАЯДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ассалому алайкум мен 1 йил олдин намоз ўқишни ўрганиб намоз ўқишни бошладим яқинда бир муддат бетоб бўлиб кўп намозларим қазо бўлиб қолди. Аввал намозга муҳаббатим кучли эди ҳозир негадир намозга бўлган меҳрим тушиб қолди шайтон мени елкамга шунчалик миниб олганми деб қўрқяпман нима қилсам яна намозга муҳаббатим кучаяди илтимос жавоб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Кўпроқ китоб ўқинг, олимларнинг суҳбатини эшитинг, жамоат билан намоз ўқинг, намозни қолдирмай ўқийдиган кишилар билан дўст бўлинг. Намоз ўқишнинг савоби ва намозни тарк қилишнинг гуноҳи ҳақида кўпроқ ўқинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
"АЛЛОҲУММА АНТАС-САЛАМ..." ЗИКРИНИ АЙТИШ
#намоз #зикр

1156-CАВОЛ: “Аллоҳумма антас-салам...” зикрини аср намози каби ортида суннат намозлари бўлмаган фарзлардан кейин ҳам айтиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ҳа, айтилади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу зикрни қилганлари ҳақидаги ҳадисларда бирорта намоз истисно қилинмаган. Балки мазкур зикр барча намоздан кейин айтилганига ишора қилади. Бу ҳақида Ҳанафий олимлардан Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ “Бадоиъус саноиъ” номли китобида қуйидагиларни зикр қилганлар:

فَإِنْ كَانَتْ صَلَاةً لَا تُصَلَّى بَعْدهَا سُنَّةٌ كَالْفَجْرِ وَالْعَصْرِ فَإِنْ شَاءَ الْإِمَامُ قَامَ وَإِنْ شَاءَ قَعَدَ فِي مَكَانِهِ يَشْتَغِلُ بِالدُّعَاءِ ؛ لِأَنَّهُ لَا تَطَوُّعَ بَعْدَ هَاتَيْنِ الصَّلَاتَيْنِ فَلَا بَأْسَ بِالْقُعُودِ رُوِيَ عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا { أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إذَا فَرَغَ مِنْ الصَّلَاةِ لَا يَمْكُثُ فِي مَكَانِهِ إلَّا مِقْدَارَ أَنْ يَقُولَ : اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلَامُ وَمِنْكَ السَّلَامُ تَبَارَكْتَ يَا ذَا الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ }

“Имом салом бериб намозни тугатгач, агар шу ўқиган намози бомдод ва аср каби ортида суннат намози йўқ бўлса, хоҳласа туриб кетади. Хоҳласа, жойида ўтириб, дуолар билан машғул бўлади. Чунки бу икки намоздан кейин ўқиладиган суннат намоз йўқ. Шундай экан, дуо қилиб ўтиришининг зарари йўқ. Оиша розияллоҳу анҳодан қилинган ривоятда “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан фориғ бўлгач, “Аллоҳумма антас салам ва минкас салам табарокта я зал жалали вал икром”, дер эдилар”.

“Мароқул фалоҳ” китобида ушбу маълумотларни кўришимиз мумкин:

إذا فرغ من صلاته إن شاء قرأ ورده جالسا وإن شاء قرأه قائما ( ويستغفرون الله ) العظيم ( ثلاثا ) لقول ثوبان " كان رسول الله صلى الله عليه و سلم إذا انصرف من صلاته استغفر الله تعالى ثلاثا وقال اللهم أنت السلام ومنك السلام تباركت يا ذا الجلال والإكرام " رواه مسلم

“Имом намозини тугатгач, хоҳласа, вирд(зикр)ларини ўтириб, хоҳласа туриб айтади. Уч марта истиғфор айтади. Кейин ушбу ҳадисда келган зикрни айтади:
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
намозни тугатгач, уч марта истиғфор айтиб, кейин “Аллоҳумма антас салам ва минкас салам табарокта я зал жалали вал икром”, дер эдилар” (Имом Муслим ривоят қилган).

Мазкур иборалардан маълум бўладики, мазкур зикр барча фарз намоздан кейин айтилади. Агар фарз намознинг ортидан суннати ҳам бўлса, ушбу зикрни қилиш билан кифояланади ва суннат намозни адо этишга туради. Агар ортидан суннати бўлмаган намоз бўлса, ушбу ва бошқа зикрларни қилиб ўтириши жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ИМОМ САЛОМ БЕРИШНИ БОШЛАГАН ВАҚТДА ИҚТИДО ҚИЛИШ
#намоз

1292-CАВОЛ: Муқтадий жамоатга келиб, такбир айтиб қулоқ қоқаётганда имом салом берса, жамоатга қўшилган бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар муқтадий такбир айтиб намозга киришганда имом ҳали салом бермаган бўлса, иқтидоси дуруст бўлади. Лекин такбир айтаётганда имом саломни бошлаган бўлса, ҳатто “ассалому”, деган бўлса ҳам, иқтидоси дуруст бўлмайди.
Бундай вазиятда муқтадий қулоқ қоқиб, иқтидо қилган ҳолатида намозини давом эттириб кетмайди, балки қайтадан ният қилиб, такбир айтиб намозни бошлайди. Бу борада фиқҳий манбаларимизда қуйидаги иборалар келган:
قال في التجنيس: الامام إذا فرغ من صلاته، فلما قال السلام جاء رجل واقتدى به قبل أن يقول عليكم لا يصير داخلا في صلاته، لان هذا سلام
“Тажнис”да шундай дейилган: “Имом намозини тугатаётиб “Ассалом”, деб, “алайкум”ни айтишидан олдин бир киши келиб, иқтидо қилса, бу намозга қўшилган ҳисобланмайди. Чунки шу сўзнинг ўзи ҳам салом ҳисобланади” (“Раддул муҳтор” китоби).
متي فسد الاقتداء لا یصح شروعه في صلاة نفسه علی المذهب؛ لأنه قصد المشارکة وهي غیر صلاة الانفراد
“Мазҳабдаги гапга кўра иқтидо бузилган вақтда шу намозга киришиш дуруст бўлмайди. Чунки бу намозга киришган муқтадий намозда имом билан шерик бўлишни қасд қилган эди ва бу намоз ёлғиз ўқиладиган намоз эмас эди”. (“Ад-дуррул мунтақо” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐  @Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
​​ТАШАҲҲУДНИ ОХИРИГАЧА ЎҚИМАСЛИК
#намоз

1295-CАВОЛ: Ташаҳҳудни охиригача ўқилмай қолса, бу хато эмасми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозда ташаҳҳуд ўқиш вожиб амал саналади. Ташаҳҳудни бошидан охиригача, абдуҳу ва росулуҳгача ўқиш ҳам вожиб саналади. Бирор қисмини унутиб тарк қилиб қўйиш орқали саждаи саҳв вожиб бўлади. Бу ҳақида фиқҳий китобларимизда баён қилинган. Жумладан “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган:
السابع التشهد فإنه يجب سجود السهو بتركه ولو قليلا في ظاهر الرواية لانه ذكر واحد منظوم فترك بعضه كترك كله ولا فرق بين القعدة الاولى أو الثانية،
“Намознинг еттинчи вожиби ташаҳҳуд ўқиш. Унинг гарчи озини тарк қилса ҳам “Зоҳирур ривоя”га кўра саждаи саҳв вожиб бўлади. Чунки ташаҳҳуднинг барчаси битта, яхлит зикр ҳисобланади. Унинг баъзини тарк қилиш ҳаммасини тарк қилиш ҳукмида бўлади. Биринчи ёки иккинчи қаъдада бу ҳолат содир бўлишининг фарқи йўқ”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА       #НАМОЗ

НАМОЗНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Ҳудайбердиев Муҳиббуллоҳ
Тўрақўрғон тумани бош имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube

https://newravza.ravza.uz/namozning-fazilatlari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM