This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кун_эслатмаси
Ҳеч қачон кеч қолмадингиз!
Бир неча марта йўлдан қайтган бўлсангиз ҳам,
бир неча марта йўлдан қайтарилган бўлсангиз ҳам,
дунёнинг барча гуноҳларини орқалаб олган бўлсангиз ҳам,
ҳаётингиздаги ҳар нарсада ўзингизни айбдор ҳис қилсангиз ҳам,
ўзингизни "Қалбингиз" тарафидан қабул этилишингизга ишонмасангиз ҳам,
сиз "Ўзингизга, Қалбингизга" қараб юринг!
Ҳеч ким сизга ишонмаса ҳам, сиз ўзингизга ишонинг.
Мавлоно Жалолиддин Румий.
👉https://t.me/Uchquduq_24

#КУН_ЭСЛАТМАСИ
Ҳўрсиниб-ҳўрсиниб йиғлаётган- билингки, кимдандир умид қилгани учун йиғлаяпти...
Кимдир юпатар дейди, кимдир кўнглимга қарар дея умидвор...
Кўнгилдошларидан ҳали кўнгил узмаган. Агар кўнгил узса нима ўзгаради биласизми?
У ёнингиздан жимгина кетади, кўз ёшини ҳеч кимга кўрсатмай...
Кимдандир хафа бўлиб сизга дардини очиб сочаётгандан ҳам ранжиманг!
Дўст йўриғида кўриб гапирди...
Кимдандир дил оғригани билан, ўзини ёлғиз ҳис қилмагани учун айтди у ичидагиларни...
Одамлардан ҳафсаласи пир бўлмагани учун у шундай...
Агар ҳафсаласи пир бўлса, жимгина ичига соларди, ҳеч кимга тиш ёрмасликни ўрганарди!
Ўзини оқлаб, бўйнига осилган гуноҳ тўрвасини ечиб отиб, оқ бўйрасига гард юқтиришни истамай, тиришиб-тирмашиб уни ахталаётганни ҳам тўғри тушунинг!
Шартмас... "Айби бордирки, ўзига нам тортяпти, ўзини оқлаяпти!" деб маломат қилиш...
Сиз қайдан биласиз, балки унинг ғуруридан бошқа ҳеч вақоси йўқдир?!
Қачонки, ғурур ҳам бой берилса, бошидан челаклаб аҳлат ағдарсангиз ҳам у жим туради...
Инсон-инсонга муҳтож!
Баъзан инсон-инсонга суянишни истайди...
Шунчаки қўл узатинг ва айтингки:
"Ҳали ҳаммаси яхши бўлади!"
©️Азизахон Исмоилова

#Кун_эслатмаси
Олдимизга қўйган қайсидир режамизни амалга ошира олдик, қайси бир ишларимиз эса аро йўлда қолиб кетди.
Бундан ғам чекмайлик. Нимаики бизники бўлса, у албатта бизга насиб этади. Нимаики бизники эмас экан, Аллоҳдан дуо қилиб сўрамоқ керак. Зеро, дуо қалбларни ҳам, тақдирларни ҳам ўзгартиргувчидир.
👉https://t.me/Uchquduq_24
Олдимизга қўйган қайсидир режамизни амалга ошира олдик, қайси бир ишларимиз эса аро йўлда қолиб кетди.
Бундан ғам чекмайлик. Нимаики бизники бўлса, у албатта бизга насиб этади. Нимаики бизники эмас экан, Аллоҳдан дуо қилиб сўрамоқ керак. Зеро, дуо қалбларни ҳам, тақдирларни ҳам ўзгартиргувчидир.
👉https://t.me/Uchquduq_24
#КУН_ЭСЛАТМАСИ
Одамлардан фаришталикни талаб қилманг!
Чунки бу дунёда ожиз бандалар яшайди фаришталар эмас. Ҳар биримиз адашамиз хато қиламиз билиб билмай кимнингдир кӯнглига озор берамиз.
Лекин кӯнглимизга озор берган ӯша ёмонни ҳам, қандайдир бир яхши хислати булади. Биз учун энг мукаммал бӯлган инсонни хам бир ёмон одати булади!
Бизга озорларни эслаб юрмаслигимиз учун Унутиш ва Кечириш туйғулари берилган. Агар кечирмасак демак биз хам яхши одам эмасмиз.
Шундай экан ёмон одамлар йӯқ. Шунчаки ёмон одатлар бор холос. Яқинларингиздан ва дӯсту ёрингиздан кичкина ёмон одати учун воз кечманг. Кечиринг ва унутинг.

Битта табассум билан, дўстлик бошланиши мумкин. Битта сўз билан, уруш тугаши мумкин. Битта қараш билан, муносабатларни сақлаб қолиш мумкин. Битта одам дунёни ўзгартириши мумкин.
Ва ўша одам сиз бўлишиз мумкин.
Шунчаки бирор кимсага табассум қилиш етарли!

#КУН ЭСЛАТМАСИ
Ҳаётда муваффақиятга эришмоқчи бўлганлар учун тавсиялар
— Катта нарсаларни орзу қилинг, лекин кичик қадамлар сизни уларга олиб боришини
ёдда тутинг.
— Йиқилмаганлар эмас, йиқилиб қайта тура олганлар буюкдир.
— Хар бир йиқилиш сизга кўтарилиш учун яна бир имконият эканлигини эсдан чиқарманг!
— Аллоҳ бир эшикни беркитса, сенга ундан афзал эшикларни очади, берк эшик олдида туриб қолма!

Кимнингдир амалини қоралашдан аввал, уни оқлаш учун йигирмата сабаб изланг.
Йигирмата сабаб топа олмасангиз, ўн тўққизта..., ўн саккизта..., шу тариқа битта сабаб топа олгунча ҳам қоралашдан тийилинг.
Ишонинг, сиз биргина оқловчи сабаб топишингиз билан, қолган ўн тўққизтасини кўра бошлайсиз.
👉https://t.me/Uchquduq_24
Кимнингдир амалини қоралашдан аввал, уни оқлаш учун йигирмата сабаб изланг.
Йигирмата сабаб топа олмасангиз, ўн тўққизта..., ўн саккизта..., шу тариқа битта сабаб топа олгунча ҳам қоралашдан тийилинг.
Ишонинг, сиз биргина оқловчи сабаб топишингиз билан, қолган ўн тўққизтасини кўра бошлайсиз.
👉https://t.me/Uchquduq_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_эслатмаси
Мен ўтган кунларимга ачинмайман...
Яхши кунларда қувониб яшадим.
Қийинчиликларда сабр қилишни ўргандим.
Хато қилдим, йиқилдим...
Ким дўст - ким душманлигини билдим...
Омадим келганда сохта мулозаматларни, омадим кетганда эса асл юзларни кўрдим.
Севдим, муҳаббатни азобини кўрдим.
Севилдим, кимгадир керак бўлишлик бахтини хис қилдим.
Хато қилдим қилган ишим хатолигини билдим, такрорламасликка харакат қилдим.
Ташвишларим кўпайганда одам фақат Худодан умид қилиб, ўзи харакат қилиб яшаши, ўзини бахтли бўлиши фақат ўзигагина кераклигини тушиндим....
Баъзан яхшилик, баъзан билиб - билмай ёмонлик қилиб қайтар дунё эканлигини билдим.
Хуллас ҳаётда ҳеч нарса беҳикмат бўлмаслигига, ҳар қандай ҳолат биз учун бир сабоқ эканлигига амин бўлдим.

БАХТИНГИЗГА ЎЗИНГИЗ ҚУЛФ УРМАНГ!
Ҳаётингизда шундай воқеа-ходисалар бўлганки, ҳамма нарса тугади, деб ўйлагансиз,
Ўшанда енгиб чиққан эдингизку!
Ҳаётингиздаги энг оғир муаммонгизни эсланг...
Шуни ҳам ечмаганмидингиз?
Ахир ўшанда бу муаммонинг ечими йўқ, деб ўйлаган эдингизку!
Ҳаётингизда энг оғир йўқотиш бўлганида бу "жудоликни кўтара олмайман!" деган эдингиз... Ҳаёт давом этди-ю..
Сиз бугун тажрибалироқсиз, сабрлироқсиз, ақллироқсиз. Шунинг учун янаям осонроқ енгасиз!
Ҳар бир муаммони ечганингиздан кейин кучлироқ бўлганингизни эсланг!
Ўша муаммога сабаб бўлганларни ёмон кўрганингизни эсланг!
Ёмон кўриш, нафрат аслида хақиқий енгилишдир!
Бу хақиқий кучсизликдир!
Кечиринг, хафа бўлманг!
Кечирасиз, хафа бўлмайсиз!
Шу нарсаларни эслаб яна бир бора ўзингизга ишондингиз. Ичингиздаги ишонч, меҳр, кечирим аслида сиздан таралаётган кучдир.
Аслида енгиш ўзингизни енгишдан иборат!
Жаҳлни жиловлаш!
Ўзига ишониш...
Меҳр кўзи билан дунёга қаранг ва МЕН ҲАЁТНИ СЕВАМАН! Денг.

Румий ҳазратларининг ажойиб бир иқтибослари:
"Ҳар бир зулматнинг ортида нур, ҳар бир туннинг ортида тонг ва ҳар бир сабрнинг ортида хурсандчилик бордир"
Бу ўша тонгни кутаётганлар учун, сабр аҳлидан бўлганлар учун жуда чиройли таскиндир!
Мана бир тун бағрини ёриб-тонг отганини кўрдингиз-демакки, умрнинг қоронғу йўлакларидан сўнг, ёруғликка очилувчи эшикларни ҳам албатта топасиз...
Демак умид қиламиз.
Иншааллоҳ ҳаммаси кўнгилдагидан ҳам аъло бўлади.
Ҳали жуда кўп қувончли кунлар келади...

НИМАГА ИШОНЯПСИЗ
– Бугун роса ёмғир ёғса керак а?
– Фақат ёмғирмас...
– Яна нима ёғади?
– Бугун ёмғир билан осмондан муҳаббат ёғади... меҳр ёғади осмондан...
– Ростанми?
– Албатта. Чунки нимага ишонсангиз, ҳаётингизда кўпроқ ўша нарса рўй беради, азизим!
Қаранг! Атрофингизда яхши одамлар жуда кўп. Эрталабдан хаммага яхшиликлар тилаб дуо қилувчилар ундан ҳам кўп... Ёмғир пайти қилинган дуолар ижобат бўлади, азизим..!
Илоҳим касаллар тузалсин, сафардагилар соғ-омон қайтсин, чақалоқлар соғлом туғилсин, оналар бахтли бўлсин, савдогарларнинг савдоси юришсин, омад истаганларга омад кулиб боқсин, бахт истаганрга бахт берсин.

«Сиз эртанги тақдирни ҳаттоки доно бўлсангиз ҳам олдиндан била олмайсиз; шундай экан, бугунги кунни бекор ўтказманг, зеро у мудом қайтиб келмайди.»
✍ Умар Ҳайём
👉https://t.me/Uchquduq_24
«Сиз эртанги тақдирни ҳаттоки доно бўлсангиз ҳам олдиндан била олмайсиз; шундай экан, бугунги кунни бекор ўтказманг, зеро у мудом қайтиб келмайди.»
✍ Умар Ҳайём
👉https://t.me/Uchquduq_24
#КУН_ЭСЛАТМАСИ
Бўлмайди...
Иложсиз...
Чораси йўқ... деганларингиз борку?!
Ана ўшалар Аллоҳнинг биргина амрига интиқ...
Дуо қилаверинг...

ШУНДАЙИНИ ТОПА ОЛДИКМИ?
Сени ҳар доим мақтайверадиган кишилардан узоқ юр! Чунки ҳаётда доим мақтовга лойиқ инсоннинг ўзи бўлмайди. Аслида уларнинг сенда манфаати бор-ки, мақташмоқда.
🍀
Сени ҳар доим ёмонлайверадиган кишилардан ҳам узоқ юр! Чунки ҳаётда доим ёмонликка лойиқ бўлавермайсан. Аслида уларнинг сенга нисбатан ҳасадлари бор-ки, фақат ёмонламоқдалар. Улар имкон топган кунлариёқ ҳар қандай фазилатинга қарамай сенга зарар етказишади.
🌱
Қўрқоқ ва журъатсиз кишилардан ҳам эҳтиёт бўл! Улар душмандан калтак еяётган пайтида сендан фидокорлик исташади. Мабодо душман ғолиб келиб, энди сен калтак есанг безрайганча юзинга қараб:
- Ўзингдан ўтди-да ахир, нима қилардинг чуқурлашиб- дейди. Ўша пайтда душманнинг калтагидан кўра унинг шу гапи сенга оғир ботади.
✅
Ҳаётингда хатоларингни самимий эслатадиган, яхшиликларинг учун қувониб, ғоибона дуо қиладиган, сени оғир кунларингда ҳам ҳеч қачон тарк этмайдиган, буюк даъво учун фидоий бўла оладиган дўст учратсанг, ишонки,нақадар бебаҳо неъматга эришибсан!
Алий То Ҳа

Сиз яхшилик қилаверинг, Мехр кўрсатаверинг. Билишмайди, қадрлашмайди деб куюнманг. Билгувчи, ҳар нарсани кўргувчи Зот бор. У, сиз барча яқинларингизга бераётган мехрингизни, ҳаммасини бошқа бир инсон томонидан қайтаради. Ҳаммасини қайтаради. Шундай қайтаридики, яна яхшилик қилгингиз келаверади. Яхшилик улашаверинг чунки уни албатта ортиғи билан қайтиб оласиз!

🍃
Сени ҳар доим ёмонлайверадиган кишилардан ҳам узоқ юр! Чунки ҳаётда доим ёмонликка лойиқ бўлавермайсан. Аслида уларнинг сенга нисбатан ҳасадлари бор-ки, фақат ёмонламоқдалар. Улар имкон топган кунлариёқ ҳар қандай фазилатинга қарамай сенга зарар етказишади.
Қўрқоқ ва журъатсиз кишилардан ҳам эҳтиёт бўл! Улар душмандан калтак еяётган пайтида сендан фидокорлик исташади. Мабодо душман ғолиб келиб, энди сен калтак есанг безрайганча юзинга қараб:
- Ўзингдан ўтди-да ахир, нима қилардинг чуқурлашиб- дейди. Ўша пайтда душманнинг калтагидан кўра унинг шу гапи сенга оғир ботади.
✔️
Ҳаётингда хатоларингни самимий эслатадиган, яхшиликларинг учун қувониб, ғоибона дуо қиладиган, сени оғир кунларингда ҳам ҳеч қачон тарк этмайдиган, буюк даъво учун фидоий бўла оладиган дўст учратсанг, ишонки,нақадар бебаҳо неъматга эришибсан!
Алий То Ҳа
👉https://t.me/Uchquduq_24
Сени ҳар доим мақтайверадиган кишилардан узоқ юр! Чунки ҳаётда доим мақтовга лойиқ инсоннинг ўзи бўлмайди. Аслида уларнинг сенда манфаати бор-ки, мақташмоқда.
🍃
Сени ҳар доим ёмонлайверадиган кишилардан ҳам узоқ юр! Чунки ҳаётда доим ёмонликка лойиқ бўлавермайсан. Аслида уларнинг сенга нисбатан ҳасадлари бор-ки, фақат ёмонламоқдалар. Улар имкон топган кунлариёқ ҳар қандай фазилатинга қарамай сенга зарар етказишади.
Қўрқоқ ва журъатсиз кишилардан ҳам эҳтиёт бўл! Улар душмандан калтак еяётган пайтида сендан фидокорлик исташади. Мабодо душман ғолиб келиб, энди сен калтак есанг безрайганча юзинга қараб:
- Ўзингдан ўтди-да ахир, нима қилардинг чуқурлашиб- дейди. Ўша пайтда душманнинг калтагидан кўра унинг шу гапи сенга оғир ботади.
✔️
Ҳаётингда хатоларингни самимий эслатадиган, яхшиликларинг учун қувониб, ғоибона дуо қиладиган, сени оғир кунларингда ҳам ҳеч қачон тарк этмайдиган, буюк даъво учун фидоий бўла оладиган дўст учратсанг, ишонки,нақадар бебаҳо неъматга эришибсан!
Алий То Ҳа
👉https://t.me/Uchquduq_24
Telegram
UCHQUDUQ 24
UCHQUDUQ 24 каналига хуш келибсиз
YouTube https://www.youtube.com/@Uchquduq24/vid
Учқудуқ туманига оид 📰 Янгиликлар, 📷 Фото, 🎥Видеолар 📝Мурожаатлар,Талаб ва Таклифлар, Бўш иш ўринлари бўлса админга юборинг.
Adminlarimiz: @Karimova2585
@Mehriddin_MvS

Бу оддий темир бўлаги. Шу ҳолида унинг қиймати 100 АҚШ доллари атрофида. Дейлик, агар бундан тақа ясашга қарор қилсангиз, унинг қиймати 250 долларгача ошади.
Агар сиз бу темирдан ниналар ясасангиз, унинг қиймати 70 000 долларгача кўтарилади.
Модомики сиз бу темирдан соат пружиналарини ишлаб чиқарсангиз, унинг қиймати 6 миллион долларгача етади.
Унутмангки, сизнинг қадр-қимматингиз ҳолатингизга эмас, ўзингиздаги энг яхши жиҳатларни қайси йўллар билан юзага чиқаришингизга боғлиқ.

‼️Энг катта камчилигимиз ҳафсаламизнинг пир бўлиши ва мағлубиятни дарров тан олишимиздадир.
✅Муваффақият сари энг тўғри йўл – бу ҳамма вақт яна бир бор уриниб кўришдир.

БАХТНИ КЎРА БИЛИШ БАХТИ
Тўғри йўлдан оғишмай кетаётган одам бахтлими? Ё ўнқир чўнқир йўллардан гоҳ йиқилиб, гоҳ сурилиб, тоғу сўқмоқлар оралаб кетаётган одам бахтлироқми?
Назаримизда биздан фарқли одамлар бахтли кўринади. Аслида эса йўл, ҳаёт йўли силлиқ эмас, барибир қаердадир йиқилишга, қаердадир сурилишга тўғри келади.
Шунинг учун бахт бировларга қараб эмас, сизга, сизнинг кайфиятингизга боғлиқ. Истанг, йиқилганда бахтни ҳис қилинг. Чунки бу ҳам сабоқ. Истанг, тоғ тепасига чиққанда бахтни ҳис этинг. Мезон йўқ. Мезон сизда ва мезон сиз!

Ичида адолати бор одам бўлсангиз, демак Худо сизни керакли нарсада сийлабди...
Хатоларингизни вақтида англайсиз, амал тарозусини ўйлайсиз, Аллоҳга юзлашадиган кунингизни ёддан чиқармайсиз, ҳовлиқиб, ўзингиздан кетмай, кавушингизни ўзингиз тўғрилаб кийиб юрасиз...
Яхши-да, илоҳий туртки келмасидан одам ўзини ўзи тузатгани...
Жуда кўп инсонлар ўзини ўзи суд қилмайди, хатосини тан олмайди, ўзини айбли санамайди. Виждонига энг кучли, жиннихоналарда бериладиган уйқу доридан бериб ухлатиб қўяди.
Кимнингдир дилини ноҳақдан оғритиб: "Ҳа, тўғри қилдим! Баттар бўлсин!" дейдиган одамлар бор...
Ана ўшаларни қисқа қилиб айтганда "Худо урган"
Агар сизнинг ичингизда заррадек муқаддас туйғунгиз бўлса, онангиз шаънини, синглингиз шаънини, оилангиз шаънини, юртингиз шаънини, ҳамиятингизни ана шу муқаддас санаган туйғунгиз сабаб ҳимоя қила олсангиз, унда сизни ҳам Худо сийлабди...
Ўз синглисига қўл чўзган акалар, ўз қизига ёмон кўз билан қараган оталар, келинойисига луқма ташлаган қайнукалар, юрти ҳақида ётлар таҳқиромуз гапирганда илжайиб ўтирадиганлар, ҳар қандай ёмон ишни қўрқмай қилиб кетадиганлар-ана ўша ичида муқаддас туйғуси мавжуд бўлмаган инсонлардир...
Одам боласини ҳайвонлашиб кетишидан асрайдиган, ориятини шакллантирадиган, кимлигини доим эслатиб тургувчи муқаддас туйғуларнинг бўлгани яхши, бўлмагани ўша инсоннинг ҳалокатидир...
Ҳозирда пули бўлса "ҳа кучли, тагли-тугли одам эканда!" дейишади. Муқаддас туйғуси бўлмаса, у- пул санашни биладиган, яшаш машқини шунчаки бажариб юрган икки оёқли ҳайвон...
Уни турқига қараб одам санаманг...
Агар сизда- назари тўқлик, бировнинг чўнтаги билан ҳисоблашмаслик, оёқ кийимининг боғичи узилиб кетса, бандасидан эмас, Аллоҳдан сўрашлик фазилати бўлса- демак сиз ҳам Аллоҳ сийлаган бандаларнинг биттасисиз!
Қанчадан-қанча одам жигари билан ер талашади, уй талашади, юз кўрмас бўлади, оқибатни узади. "Қачон пул топаман-у, қачон бунақа ҳовли жой қиламан" деб биродарининг ёқасига чангал ураётганлар бор...
Аллоҳ таоло бандасининг қўли икки тош орасида бўлса ҳам қўллашини биладиганлар, таваккул нималигини тушунганлар, ризқ, насиб деган тушунчалар фақат Аллоҳдан эканини билганлар-зинҳор бу ишларни қилмайди...
Аллоҳ таолодан бизларни яхши фазилатлар эгаси қилгин, дея кўп-кўп сўрашимиз керак...