UCHQUDUQ 24
10.1K subscribers
37.9K photos
8.15K videos
53 files
18.6K links
UCHQUDUQ 24 каналига хуш келибсиз

YouTube https://www.youtube.com/@Uchquduq24/vid

Учқудуқ туманига оид 📰 Янгиликлар, 📷 Фото, 🎥Видеолар 📝Мурожаатлар,Талаб ва Таклифлар, Бўш иш ўринлари бўлса админга юборинг.

Adminlarimiz: @Karimova2585
@Mehriddin_MvS
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат
Уй тозаловчи бўлган аёлнинг фарзандлари қанақа натижаларга эришгани ҳақида кўрамиз 👍.

Бежизга "Она мадрасадир" деб айтилмайди. Фарзандлар муваффақиятида онанинг ўрни жуда муҳим.

Ҳурматли оналар, фарзандингизнинг келажагини бой берманг, уларни фойдали машғулотларга банд қилинг.

👉https://t.me/Uchquduq_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Ҳар бир ота-онага сабоқ бўладиган ролик...

👉https://t.me/Uchquduq_24
#ибрат

Ҳасан Басрийдан сўрадилар:
— Нима учун одамларнинг гапларига парво қилмайсиз?
— Туғилганимда бир ўзим туғилганман, ўлаётганимда ҳам бир ўзим ўламан. Қабрга ҳам бир ўзим кираман. Аллоҳ Таолонинг ҳузурида ҳисоб-китоб пайтида ҳам бир ўзим. Шундай экан, одамларнинг гапларидан менга нима наф!?

Сиз ҳамон одамларнинг гапларини ўйлаб юрибсизми!?

👉https://t.me/Uchquduq_24
#Ибрат

​"Мени танидингизми?", деб ёши улуғларни қийнаманг ва хотираларини синаманг!

Салом беринг, исмингизни айтинг ва ўзингизни танитинг, бўлди. Улардаги жон - тана оғриғини унутиш алами билан кучайтирманг!

Уларнинг хотираси хиёнат қилган бўлса, сизнинг одобингиз хиёнат қилмасин!

👉https://t.me/Uchquduq_24
#ибрат

Бир қабиланинг ажойиб урф-одатлари:

Қани энди ҳаммада шундай ажойиб урф-одат бўлса?! Балки дунё янада яхшироқ ва ёрқинроқ бўлар эдими!

Бир Африка қабиласида қизиқ ва ноёб урф одат бор. Агарда шу қабилада кимдир ёмон иш қилиб қўйса, уни майдон ўртасига олиб чиқиб ва уни бутун қабила ўраб олар экан. Кейин эса икки кун давомида шу хато қилиб қўйган инсонни яхшиликларини эслашар ва бу учун унга миннатдорчилик билдиришар экан.

Уларнинг айтишича, ҳар бир инсон дунёга яхши бўлиб келади. Ҳар бир инсон севгига, бахтга, тинчликга, хавфсизликга мухтож, аммо ушбу нарсаларнинг ортидан қувганда инсон хато қилиб қўйиши мумкин. Улар биргалашиб йиқилган инсонни кўтаришга ва аслида уни кимлигини кўрсатишга ҳаракат қилишар экан.


👉https://t.me/Uchquduq_24
#ибрат

1930 йиллар атрофида Уинтроп Келлог психологлар оиласи янги туғилган маймуннинг боласини ўзларини Доналд исмли фарзанди билан бирга тарбиялашмоқчи бўлишади.

Мақсад, маймунни тарбиялаб "одам" қилиш эди. Бироз вақт ўтиб ёш оила маймундан воз кечади, сабаби уларнинг фарзанди ўзини ҳудди маймунлардек тута бошлаган эди.

Хулоса шуки, фарзандингизнинг кимлар билан улғаётганига эътиборли бўлинг. Акс ҳолда, маймунларга ўхшаб қолиши ҳеч гап эмас..
@nishondagi_gaplar_tegadi

👉https://t.me/Uchquduq_24
#ибрат

21 сентябрь — Халқаро тинчлик куни.

Дунёда бўлаётган нотинчликларни кўриб, тинчлик нақадар муқаддас неъмат эканлигини англаб етамиз! Бунинг учун нафақат шукрона айтишимиз, балки асраб-авайлашимиз ҳам даркор!

Бутун дунё тинч-тотувликда умр кечирсин!

👉https://t.me/Uchquduq_24
#ибрат

БОҒБОН ШУҲРАТИМИЗ ЯНА 150 ТА КЎЧАТ ҚУРЯПТИ


Шуҳрат Собиров Йўлчилар ОФЙда яшайди. У ҳақида олдин ҳам ёзгандим. Анорбанкдан 50 миллион кредит олиб ҳовлисида боғ яратган, сув олиб келган шу йигит. Бугун Яшил белбоғ лойиҳасида у ҳам фаол.
Қайрағоч уруғидан экиб кўчат ундирган. Улардан ҳозир 150 таси тайёр бўлибди. Уларни кўчага ҳовли бўйларига қўни-қўшни, укалари билан ерга қадашяпти экан. Ана шундай инсонлар кўпайсин. Учқудуқ ҳам бўстонга айланади.
Чарчаманг Шуҳрат. Дуолар сизга етиб борсин.

👉https://t.me/Uchquduq_24
#ибрат

ИЛОН АСРАМАНГ!?

Бир одам иккинчисидан қасос олиш мақсадида илон сотиб олишга қарор  қилибди. Нияти шундай  қилиш эканки – илон ўша айбдорни чақиб олсин.  Бунинг учун у тунда, ҳамма  уйқуга кетган пайтда, ҳеч ким кўриб қолмаслиги учун илон овчисининг ҳузурига  борибди. Шоша-пиша дуч  келган илонни танлабдида  пулини бериб, уни қўйнига  солиб қўйибди. Ўч олиш  ниятини ўзгалар кўзидан  махфий тутиш мақсадида шу ҳолида уйига равона  бўлибди. У тез орада айбдор  билан учрашиб, уни илонга  чақтиришни уюштиришга  умид қилибди. Бироқ насиб  қилмаган экан, интизорлик  билан кутилган учрашув  чўзилиб кетибди. Натижада  аламзада одам режасини  амалга оширишга пайт  пойлаб, қаерга борса ҳам,  илонни қўйнида олиб юришга мажбур бўлибди. Ва ниҳоят улар учрашгач одам  ўйлаганини амалга  оширибди. Қаршисидаги  айбдор оғриқдан "дод” деб  юборибди.
- Нега бақирасан? - деб  сўрабди аламзада, - мен  йиғламаяпман-ку!
- Сен нимага йиғлашинг  керак? Илон сени  чақмади-ку! - деб қўлини  ушлаганча таъна қилибди айбдор.
- Нима?! Баданимни қарагин. Сени жазолаш учун илонни  ёнимда олиб юрганимда  танамни тишлайвериб қай  аҳволга келтирди. Яхшиямки заҳарли эмас экан...

Шу сўзларни айтиб  аламзада одам кўйлагини  очиб, яраларини кўрсатибди. Айбдор унга тикилиб ўйга  толибди.
- Нега индамайсан? - дебди  аламзада.
- Ўйлаб қолдим. Биргина  кичик қасос олишга ўзингни  шунчалик қийнашинг  шартмиди? Арзирканми  шунга шунча азобланиш?  Энди ўйланиш навбати  қўйнида илон олиб юрган  одамга келибди....

P. S.: Кимдандир аламзада бўлиб, буни ичимизда сақлаб юрсак, фақат ва фақат ўзимизга жабр қиламиз. Алам ва қасос олиш нияти бизни  кемирмаслиги учун энг яхши йўл – кечириб кетишлик. Агар кечириш қўлимиздан келмаса, барчасини Аллоҳга ҳавола қилиб, унутишга ҳаракат  қилганимиз яхши. Аламларимиз қўйнимиздаги  илонга айланиб қолмасин...

👉https://t.me/Uchquduq_24
#ибрат

БУГУН УЧУН 9 ҚОИДА

1.
Ҳеч қачон бировларнинг сиз ҳақингиздаги фикрларига эътибор берманг!
2. Ҳеч қачон ўзингизни бировсиз яшолмайдигандек тасаввур қилманг!
3. Ҳеч қачон ҳаммани рози қилиш учун яшаманг!
4. Ҳеч қачон ўзингизни борингиздан яхши кўрсатишга уринманг!
5. Ҳеч қачон ўзингизни бошқалардан устун деб тасаввур қилманг!
6. Ҳеч қачон бировларнинг хоҳишлари билан яшаманг!
7. Ҳеч қачон ўзингизни одамларнинг диққат марказида деб тасаввур қилманг!
8. Баъзида кимгадир жавоб қайтармаслик жавоб қайтаришдан кучли жавоб бўлади!
9. Кундалик тартибингизда китоб ўқиш, спорт билан шуғулланиш, биродарларни йўқлаш, албатта, бўлсин!

👉https://t.me/Uchquduq_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Кўришга арзиркан...
#ибрат

Юсуф алайҳиссалом маълум вақт зиндонда ётганлар. Зиндонда олдиларида яна бошқа икки киши ҳам бор эди. Юсуф алайҳиссалом ҳам қалбан ҳам суратан ниҳоятда гўзал инсон эдилар. Лекин Аллоҳ азза ва жалла иккала шерикларини у кишидан олдинроқ зиндондан чиқарди. Шериклари чиққандан кейин ҳам яна бир неча йил Юсуф алайҳиссалом зиндонда қолиб кетдилар.

Биринчи шериклари зиндондан чиқди ва оддий бир хизматкор бўлди.

Иккинчи шериклари зиндондан чиқариб қатл этилди.

Юсуф алайҳиссалом эса бир қанча вақтдан кейин зиндондан чиқиб, Мисрнинг Азизи - Бош вазирига айландилар!

Аллоҳ таоло ниманидир кечиктираётган бўлса, гўзаллаштираётганидандир!
Сабрли бўлинг!
#ибрат

ОНАМНИ ДУО ҚИЛСИНЛА

БУГУН БИР МИЛЛАТДОШИМ БИР ЭҲСОНГА МУҲТОЖ БОЛАЖОНГА КАТТА МИҚДОРИДАГИ ПУЛ МАБЛАҒИНИ ЎТКАЗИБ ОНАСИ УЧУН ДУО СЎРАЯПТИ.
УНИНГ ОНАСИ КАСАЛ ҲОЛИДА ҲАМ МЕНИНГ НАЗАРИМДА ҚАНЧАЛИК БАХТЛИ😢 Шундай онасига дуо олиб бераётган ўғли борлигидан👌 Нега шу онани дуо қилмас эканмиз. Дуодамиз. Озодбекнинг онаси билан бирга
Шу Онани дуо қилувчилар олға🙏🙏🙏🙏
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Шу йилнинг 31-март куни Туркияда туман, шаҳар ҳокимлари ва маҳалла раислигига сайловлар бўлиб ўтди. Видеодаги инсон маҳалла раислигига сайлангач, сайлов арафасида берган ваъдасида туриш учун ўз ҳисобидан қишлоқдаги уйларни бўяб чиқаётган экан.

Manba: https://t.me/mushtumjurnali

PS. Нима деймиз? Лафзи бутун инсон экан...ми?
#Ибрат

Битта мен ўзгарганим билан бирон нарса бўлиб қолади(ми)?

Қадимда бир подшоҳ катта ҳовуз қурдирибди.
Халқни жамлаб, эълон берибди:
- Мен бу ҳовузни сут билан тўлдирилишини хоҳлайман. Ҳамма кечаси бир косадан сут олиб келиб ҳовузга қуйсин. Эрталаб келиб ҳовуз бўйида йиғилишамиз. Дунёга донғи кетган ҳовуз бўлсин!

Ҳамма уй-уйига тарқалибди. Воқеамиз қаҳрамони ҳам.
Шундай қилиб уйга қайтиб,
Бу инсон ярим тунда бир коса сутни кўтариб уйдан чиқибдилар. 1-2 қадам юрган эканлар, ҳаёлларига шундай фикр келибди:
- Ҳозир ярим тун. Ҳеч ким кўрмаяпти. Кейин ҳамма сут қуйганда, мен бир коса сув қуйсам, ҳеч нарса бўлмайди, билинмай кетади. 1 коса сут ёнимга қолади.

Уйга қайтиб, сутни қўйиб, сувни олиб, ҳовузга бориб, қуйиб келибди.

Эрталаб Подшоҳ, амалдорлар ва бутун халқ сут билан тўлдирилган инновацион ҳовузни томоша қилгани етиб келишибди. Минг ҳаяжон билан келиб қарашса, ҳовуз тўла сув экан...

Ҳамма бизнинг қаҳрамонимиз каби мен сув қуйсам қолганларники билан билинмай кетади. Сут қуйганим билан бирор нарса ўзгариб қолармиди?-, деб ўйлаб, сув қуйиб кетишган экан.

Ўша қаҳрамон биласизми ким?

Сиз ва мен!

Сизу бизнинг ўзгаришимиз бутун жамиятни ўзгартиради.
Чунки бир косагина сут қуйилган тақдирда ҳам бир оқ нарса сузиб юрарди ўша ҳовузда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

15 июнь - Халқаро оталар куни учун оталар ҳақида ниҳоятда кучли ролик...

Улар ана шундай оиламиз посбони... Баъзида ишлари юришмай кам пул топар... Баъзида биз учун энг қатттиққўл одам бўлар...
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Ҳамма сени қулади деб ўйласин, лекин сен натижа билан қайтиб кел...

👉https://t.me/Uchquduq_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Европа мана шундай тараққий этди...



https://t.me/Uchquduq_24
#ибрат

БИЗНИ ШУНДАЙ ТАНИСАЙДИЛАР...

Маккайи Мадинада бўлган воқеа экан. Бир бола зиёратга кириб чиқаётганларнинг оёқ кийимини тўғрилаб қўяётганини кўрган ўша ернинг Шайхи: "Бу Бухорийлардан"- дебти. "Танийсизми бу болани?" дейишса, Шайх - "Йўқ, бу одат фақат Бухорийларда сақланиб қолинди, бошқа ҳамма жойда унутилди"- деб жавоб берибди. У боладан бориб сўрашса ҳақиқатдан ҳам ўзбекистонлик экан.

👉https://t.me/Uchquduq_24

Ўзимизда урф-одатлар барибир бошқача...