#Бу_қизиқ
Ажрашиш тақиқланади
Ер юзидаги фақат иккита давлатда ажрашиш қонун билан тақиқланган. Булар Ватикан ва Филиппин.
🇻🇦 Ватиканда 1629 йилда Рим папаси Клемент VII томонидан ажрашишни тақиқлаш тўғрисида қонун қабул қилинган. 2015 йилда Папа Франциск томонидан бу қонунга бир мунча ўзгартиришлар киритилди. Эндиликда мамлакат фуқароларига алоҳида ҳолларда ажрашишга рухсат берилиши мумкин.
🇵🇭 Филиппинда ҳам бу қонун католик мазҳаби таъсирида қабул қилинган. Фақат мусулмонлар учун катта сарф-харажат ва ҳужжатбозлик эвазига никоҳни бекор қилишга рухсат берилар эди. Кейинги йилларда мамлакатда ажрашишларни соддалаштириш масаласи парламент томонидан тез-тез муҳокама қилинмоқда.
К

20 июнь- бутунжаҳон Wi-Fi куни.
🌐 Wi-fi интернет тармоғига махсус қурилма орқали кенг ва қулай уланиш воситасидир.
Илк бор ундан 1971 йилда фойдаланилган. Тизимга бу қисқа ном эса 1999 йилдагина ўйлаб топилган. Унга қадар Wi-Fi "IEEE 802.11" деб аталган.
📶 Дунёда 420 километрга қадар интернет тўлқинини тарқатувчи Wi-Fi ҳам ишлатилган.
#⃣ Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, сайёрамизда 4 миллиардан ортиқ киши интернетдан буткул фойдаланмайди.
БИЗ БАХТЛИМИЗМИ, БАХТСИЗМИ... БИЛМАДИМ?
👉https://t.me/Uchquduq_24

ЎЗБЕКИСТОН ОЛТИН ҚАЗИБ ОЛИШ БЎЙИЧА ДУНЁДА 8-ЎРИННИ ЭГАЛЛАДИ
«Forbes» 2020 йилда дунёнинг олтин қазиб чиқариш бўйича етакчи бўлган Топ-10 мамлакатини эълон қилди. Унга кўра биринчи ўринда Хитой. Кучли учликка яна Россия (2-ўрин) ва Австралия (3-ўрин) киритилган. Ўнталик рўйхат сўнгида Индонезия жойлашган.
Мамлакатимиз бир йилда 100 тоннадан кўп олтин қазиш кўрсаткичи билан 8- ўринни банд қилди. Шунингдек, таҳлилчилар Ўзбекистонда майдони бўйича дунёдаги энг йирик «Мурунтов» олтин кони мавжудлиги ва геологлар фикрига кўра, бу конда дунёдаги энг катта олтин захираси бўлиши мумкинлигини айтган.

#бу_қизиқ
WI-FI УЧУН ҚАМАЛАШИНГИЗ МУМКИН❗️
Сингапурда бировнинг Wi-Fi тармоғига ноқонуний уланиш 3 йилгача қамоқ жазоси билан жазоланаркан.
P/S. Бизда кўпчилик бировнинг wi-fi тармоғидан кун бўйи фойдаланади. Биров ҳеч нарса демайди. Ўзбекчилигимиздан айланай.

#Психологик_факт
БАХТИМДАН ОЧАЙМИ... ТАХТИМДАН ОЧАЙМИ...😂
Қўлингиздаги «юрак чизиғи» ҳақида биласизми?
Ўнг қўлингизнинг кафтига қаранг. Унда учта чуқур, яққол кўриниб турган чизиқ бор. Шулардан юқоридан энг биринчиси «юрак чизиғи» ҳисобланади. Бу чизиқнинг ҳолатига қараб сизнинг қанчалар таъсирчан эканлигингизни, бошқалар билан тил топиша олишингизни баҳолаш мумкин.
1.Чизиқ ўрта бармоқнинг тагидан бошланса.
Сизда етакчилик, бошқарувчилик қобилияти бор. Мустақилсиз, вазиятни тўғри баҳолай оласиз, ақлга таяниб иш кўрасиз. Тез қарор қабул қиласиз. Атрофдагилар сизни ўта совуққон ва ҳисоб-китобли дея баҳолашади.
2.Чизиқ кўрсаткич ва ўрта бармоқ орасидан бошланса.
Турли зиддиятлардан йироқда бўлишга ҳаракат қиласиз. Жуда эҳтиёткор ва батартиб инсонсиз. Дўстларингиз сизнинг тимсолингизда ҳар қандай вазиятда ишона бўладиган ишончли суянчиқни кўришади.
3. Чизиқ кўрсаткич бармоқ тагидан бошланса.
Ҳар қандай соҳада мукаммалликка интилишади. Севсанг шоҳнинг қизини сев, йўқса умуман севмай қўя қол — бу уларнинг шиори. Тутган жойидан узмай қўймайди. Майда-чуйдаларга эътибор бермайди.
4. Чизиқ кўрсаткич ва бош бармоқ орасидан бошланса.
Жуда сабрли ва меҳрибон инсонсиз. Атрофдагилар билан илиқ муносабатларни сақлаб қолиш сиз учун ҳаётингиздаги энг муҳим жиҳат.

🗓 ДУНЁ ЎҚУВЧИЛАРИ ЯКШАНБА КУНИ НИМА ҚИЛАДИ? БИЗНИКИЛАР-ЧИ?
➖🇰🇿 Қозоғистон
Қўшни давлатда ўқувчилар дам олиш кунларининг 94 фоизини телефон билан ўтказади. Бу вақтда улар видеоўйин ўйнайди ёки ижтимоий тармоқларда вақти чоғлик қилади.
➖🇩🇪 Германия
Ўқувчи қизларнинг кўпчилиги мусиқага кўнгил қўйган. Улар пианино чалиш ёки қўшиқ айтишни хуш кўради. Йигитлар эса бўш қолдим дегунча, тўп тепади. Немис ёшлари вақтини телефонга сарфлашни хуш кўравермайди.
➖🇲🇽 Мексика
Мексикалик ўқувчилар бўш вақтларида циркка боради. Бундан ташқари якшанба куни қизлар отда сайр қилишни, йигитлар эса гольф майдончасида вақт ўтказишни танлайди.
➖🇪🇸 Испания
Кўпчилик ўқувчилар табиат билан ёлғиз қолиш учун шаҳар ташқарисига чиқади. Ўзлари билан қизиқарли китоб ҳам олиб кетади. Кичик ёшдаги ўқувчилар эса мультфильмлардан кўра қизиқарли комиксларнинг ёрқин саҳифаларини варақлаб дам олишни афзал кўради.
➖🇪🇬 Миср
Ўқувчилар гуруҳ бўлиб савдо марказларини айланади, овқатланади ва шунга ўхшаш нарсаларни ёқтиришади.
➖🇮🇹 Италия
Италиялик ўқувчилар спорт машғулотига боришни танлайди. Қизлар ҳам футбол ишқибози. Стадионлар ҳафтанинг якунида ёшлар билан гавжум бўлади.
📌 Хўш, қайси давлат тажрибаси сизга маъқул бўлди? Сиз ўқувчиларга якшанбани мароқли ўтказиши учун қандай тавсия берасиз?

🔔МАРКАЗИЙ ОСИЁДА "СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ"НИ НИШОНЛАШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?
🇺🇿Ўзбекистонда бу йили "сўнгги қўнғироқ" байрамини фақат мактаб ичида нишонлашга рухсат берилди. Ортиқча хашамат ва пул йиғди-йиғдисига чеклов қўйилди.
❓Хўш, бу борада вазият қўшни давлатларда қандай?
➖🇰🇿Қозоғистон
Бошқа мамлакатдаги тақиқларга қарамай, Қозоғистон битирувчиларга содиқ қолди. Мамлакатда ўқув йили 31 майда тугайди. 1 июнь куни эса барча мактабларда сертификат топшириш маросими бўлади.
➖🇰🇬Қирғизистон
Мактаб ўқувчиларига мактабдан ташқарида битирув кечаларини нишонлаш, байрамона кийиниш, ижарага автомобиль олиш тақиқланган. Талабга бўйсинмаганларнинг ота-оналари жавобгарликка тортилади. Шунингдек, мактабларда пул йиғиш ҳам тақиқланган.
➖🇹🇯Тожикистон
Мактаб тугашига бағишланган тантанали маросимлардан бошлаб барча байрам тадбирлари бекор қилинган. Бундай тақиқлар мамлакатда 2015 йилда бошланган. Таълим вазирлиги ўз қарорини ота-оналар томонидан қилинган шикоятлар асосида имзолаган.
➖🇹🇲Туркманистон
Таълим масканларида байрамни ўтказиш учун пул маблағлари ва бошқа йиғимлар ундириш, шунингдек, битирувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирокида тантанали тадбирлар ўтказиш тақиқланади. Байрамни нишонлашда хавфсизлик чораларини таъминлаш учун таълим ташкилоти раҳбарлари жавобгар.
🤔P/s. Сизнингча битирув оқшомини қай тартибда нишонлаган маъқул?
✍️Анора Абдурашидова тайёрлади.
Yoshlar kundaligi

КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ ДУНЁДА ҚАНДАЙ ЎТАДИ?
‼️ Хабарингиз бор, бу йилдан "аввал тест, кейин танлов" тартиби амал қилмоқда. Хўш, дунё тажрибаси бу ҳақида нима дейди?
➖🇰🇷 Жанубий Корея
Имтиҳон вақтида ҳудуд Интернет ва бошқа алоқа воситаларидан узиб қўйилади. Шу куни ёшлар тирбандликда қолмасин, деб иш вақти бир соат орқага сурилади. Абитуриент синовга кечикаётган бўлса, ҳатто, ЙПХ машинасидан фойдаланиши мумкин.
➖🇮🇩 Индонезия
2023 йил. Коррупция оқибатида одатий имтиҳон бекор қилинди. Янги СНБТ тест тизими жорий этилди. Унда абитуриентнинг қобилияти, танқидий ва таҳлилий фикрлаши, индонез ва инглиз тили бўйича билими текширилади. Мактаб баҳолари ва шахсий ютуқлар ҳам ҳисобга олинади.
➖🇩🇪 Германия
Одатдаги тест балига мактабдаги охирги икки йиллик баҳолар ҳам қўшилади. Бундай ёндашув билан мактаб ўқувчилари фақат имтиҳонларга таянмайди, мактабдаги таълим-тарбиясига ҳам эътибор қаратади.
➖🇨🇳 Хитой
Имтиҳон ёшлар учун кучли стрессга сабаб бўлади. Ҳар йили абитуриентлар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кузатилади. Чунки хитойликлар олий таълим ҳаётини ҳал қилишини теран англайди. Бу ерда "Гаокао" номли ягона давлат имтиҳони бор. Унда фақат баллар гапиради. Имтиёз ва ютуқлар ҳеч кимни қизиқтирмайди.
➖🇳🇿 Янги Зеландия
Ўқувчилар 11-синфда илк имтиҳонни топширади. 12-синфда олтитагача фанни чуқур ўрганади. Охирги, 13-синфда эса якуний имтиҳонлар ўтказилади. Мана шу натижага қараб ишга ё ўқишга жойлашиш мумкин.

🗺 ЙЎЛ ҚУРИЛИШИ БЎЙИЧА ХОРИЖ ТАЖРИБАСИГА НАЗАР
🛣 Дунё давлатларида йўлнинг эгаси ким? Йўллар қанча муддатда таъмирланади? Нархлар қандай? Пуллик йўллар тажрибаси хорижда қаерга етиб келди?
➖🇯🇵 Япония
Йўллар Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлигига қарайди. Ҳар 5 йилда таъмирланади. Пуллик йўлларнинг нархи автомобиль ҳажмига боғлиқ. 100 километр юриш учун ўртача 22 АҚШ доллари тўланади. Йўллар асосан бетондан. Шунингдек, иссиқ сув пуркагич қурилмалар туфайли музлама кузатилмайди.
➖🇷🇺 Россия
Йўллар учун Федерал йўл агентлиги жавобгар. Қоида тариқасида, ҳар 12 йилда таъмирлаш белгиланган. Таъмирнинг ҳар бир метрига 140 минг АҚШ доллари миқдорида пул ажратилади. Пуллик йўллар нархи транспорт тури, саёҳат вақти ва кунига боғлиқ. Масалан, кечаси бироз арзон, дам олиш кунлари ва кундузи қимматроқ.
➖🇩🇪 Германия
Транспорт вазирлиги мавжуд бўлишига қарамай, йўлларни сақлаш ва улардан фойдаланиш масалалари махсус юрисдикцияга юклатилган. Бир километрлик автомобиль йўлини қуриш ўртача 30 минг АҚШ долларга тушади. Ҳар бир йўлнинг хизмат муддати кафолатланган бўлиб, шу вақт ичида чуқурликлар пайдо бўлса, йўл таъмирлаш корхоналари ўз маблағлари ҳисобидан таъмирлаш ишларини олиб боради. Бу ерда пуллик йўллар йўқ.
➖🇰🇿 Қозоғистон
Йўллар Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлигининг Автомобиль йўллари қўмитасига тегишли. Йўл қурилиши соҳасида "Нурлы жол" давлат сиёсати юритилади. 2025 йилга қадар мамлакатдаги барча йўллар қониқарли ҳолатга келтирилиши керак. 11 та пуллик йўл мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз нархига эга. Пуллик йўлларда юриш 24 АҚШ доллари атрофида. Йўлларни қайта таъмирлаш муддати 6 йилдан 18 йилгача.
➖🇨🇦 Канада
Йўллар учун транспорт вазирлиги жавобгар. Йўлни қайта таъмирлаш муддати 6 йилдан 10 йилгача. Канадаликлар қурилишда тежамкорлик қилмайди: автомобиль йўлининг ҳар бир километри 2,7 миллион долларга тушади. Пуллик йўллар ўтган асрнинг 70-80 йилларида йўқ бўлиб кетган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ
😍 Қани скриншот қилиб кўрингчи, Сизга қайсиси тушаркин? Бугунги куннинг сизга айтадиган аффирмациясини қабул қилинг 😙