UCHQUDUQ 24
10.1K subscribers
37.8K photos
8.15K videos
53 files
18.6K links
UCHQUDUQ 24 каналига хуш келибсиз

YouTube https://www.youtube.com/@Uchquduq24/vid

Учқудуқ туманига оид 📰 Янгиликлар, 📷 Фото, 🎥Видеолар 📝Мурожаатлар,Талаб ва Таклифлар, Бўш иш ўринлари бўлса админга юборинг.

Adminlarimiz: @Karimova2585
@Mehriddin_MvS
Download Telegram
#кимгадир_ёққан_шеър

Ахир нега англамаяпсиз,
Дунёлар кетсалар қайтади бир кун,
Дарёлар кетса ҳам қайтади бир кун,
Аммо маним кўнглим қайтмайди.

Кўзларимни юмсам кета олмайсиз,
Кўзларимни очиб демасман: «Қайтинг».
Ғурбатлар безаган дунёларинда
Мени ҳам соғиниш мумкинми, айтинг?!

Кўзим қаро эди айрилиқдан ҳам,
Манглайдай қародир менинг хорлигим.
Худойимнинг кенг бу оламларида,
Сизга малолмасми менинг борлигим?

Ва яна ҳеч қачон қайтмаслигим ҳам.

ГУЛЖАМОЛ АСҚАРОВА
#кимгадир_ёққан_шеър

АЙТОЛМАЙ ЮРАСАН...

Айтолмай юрасан, сезиб юрасан,
Қочиб кетолмайсан, безиб юрасан.
Юракнинг энг теран ботиқларига
Чўкиб кетган каби кезиб юрасан.

Худога “яшир” деб имо қиласан,
Гоҳо бир ғарибга ҳимо қиласан.
Ўнг томон қочасан, чапга соласан,
Фойдасиз эканин яхши биласан.

Кўзинг чети билан илғаб юрасан,
Симиллаб юрасан, чалғиб юрасан.
Қишдан ўтай дейсан, баҳорга етгач,
Ёмғирда сездирмай йиғлаб юрасан.

Вужуд зиндонида зангламайди у,
Ўзингдан ўзгани тингламайди у.
Сокин табассуми аламга тўлиқ,
Сендан бошқасига йиғламайди у.

Уни тингламоққа қулоғинг кардир,
Кўзига боқмоққа на ҳолинг бордир.
Айтолмай, қочолмай, безиб, соғиниб,
Оғриниб англайсан – у бордир, бордир...

Шодмонқул САЛОМ

👉https://t.me/Uchquduq_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кимгадир ёққан шеър

ФЕВРАЛЬ

Яхшилар умрига ўхшайди февраль,
Нозик куртакларни уйғотар бир-бир,
Оғир кун, ёнингда тургувчи дўстдай,
Баҳор яқин дея, бергайдир сабр.

Яхшилар умрига ўхшайди февраль,
Неча минг йилдирки умри қисқа ой.
Кўкламга етсин деб, тезроқ одамлар,
Икки кун умридан кечган, ҳойнаҳой...

👉https://t.me/Uchquduq_24
#кимгадир_ёққан_шеър

ПОКЛАНИШ


Мен осийман,
Гуноҳкор банда,
Сўроққа тут гувоҳларимни.
Нима қилай шайтон бор танда,
Ёмғир, ювгин гуноҳларимни.

Гулобга лаб, тутдим майга лаб,
Ҳайём билан тутундим улфат.
Қоғоз каби майда-майдалаб,
Қоғоз каби ёндирма Кулфат.

Тўрт томоним қибла, қамалдир,
Истиғфорлар айтаман такрор.
Аввал ният, кейин амалдир,
Мен НУР бўлиб қайтаман такрор.

Мусибат бер, илҳом бер, дард бер,
Кўтаролса кошки ер шари.
Покла мени тўкаяпман тер,
Оловга сув сепган сингари.

Шеърсираган юрагим тугун,
Бу тугунни еча олмайман.
Мен ўзимдан кечаман бугун,
Худо, сендан кеча олмайман.

Бобоқанд Мирзо,
17 феврал 2024 йил.

👉https://t.me/Uchquduq_24
#кимгадир_ёққан_шеър

БИРИ КАМ ДУНЁ

Уйим ҳашаматсиз, дема биродар,
Айвонсиз кулбага муҳтожлар камми.
Бировнинг ҳаққини ема биродар,
Бойга бахт мукофот, мазлумга ғамми.

Ўғлим йўқ, деганлар эшитинг мени,
Сизга сабоқ бўлсин тирноққа зорлар.
Бир сандиқ тилло-ю...истайсиз нени,
Тоғорага сиғмас кумуши борлар.

Сизга бу гапларим келмасин малол,
Эл ғамин елкада ортиб юрганлар.
Рўзғорин безавол тебратар ҳалол,
Бозорда арава тортиб юрганлар.

Шукр, юраяпсиз битта оёқда,
Тўшакка михланиб қолганлар бисёр.
Осмон қаёқда-ю, юлдуз қаёқда,
Соғлом одамдан қон олганлар бисёр.

Ўнг қўли йўқ одам ҳунари косиб,
Кетмон чопаяпти чап қўлсиз одам.
Ўнта етимини бағрига босиб...
Ношукр бўлмаган о, менинг онам.

Сизку кўр эмассиз.
Кўзи сўқирлар,
Кўзини очяпти очиқ кўзларни.
Бармоқлари билан китоб ўқирлар,
Маржондек тизяпти шеърга Сўзларни.

Сабр саодатдир, умрга безак,
Олдинда келажак-энг тоза хаёл.
Фарзанди тин олар, йиғламас бешак,
Алла айтганида безабон аёл.

Синоати кўпу, сири кам дунё,
Ажалдан қочсангда, қочмагин дордан.
Демак, тақдир экан, бири кам дунё,
«Ҳаммаси Худодан, Парвардигордан.»

Бобоқанд Мирзо

👉https://t.me/Uchquduq_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кимгадир ёққан шеър

САЛОМ


Салом, инсоф, мен келдим,
Дунёда нима гаплар?
Дарз еб оғринмадими
Юрак деган тарафлар?

Салом, меҳр, мен келдим,
Ростгўй кўзинг кулдими?
Ноҳақликка чидолмай
Ёстиғинг ҳўл бўлдими?

Салом, виждон мен келдим
Фақат айт гапнинг ростин.
Чап томонга салгина-
Босмадими тарозинг?

Салом, қадр, мен келдим
Дўстинг меҳр омонми?
Қадрсизлик дардидан-
Оғринганинг ёлғонми?

Салом илҳом, мен келдим
Дарвозангни оч, дўстим.
Кўрдинг, шеригим қанча-
Бири қош, бири кўзим.

Гарчи тошқин дарёдек
Ўзанимиз ўзимиз.
Ўйлаб кўрдим йўқ экан
Шеърдан бошқа дўстимиз.

Сайёра Тўйчиева

👉https://t.me/Uchquduq_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кимгадир_ёққан_шеър

СЕН КЕЛГАН КУН

Сен бир қучоқ гул билан келдинг,
Атиргуллар келтирдинг менга.
Шундан буён гулга айланиб,
Фақат боргим келяпти сенга.

Баҳор эди, маст эди дунё,
Ишқ фаслида телбароқ эдим.
Кўзларимга тикилиб бир дам,
«Кўнглингизда борманми» дединг.

Жуда содда туюлди бу сўз.
Титроқ ичра жилмайдим, кулдим.
«Кечирасиз мен сизга эмас,
Шу гулларга ошиқман» дедим.

Шундан буён сени кўрмайман.
Шундан буён кўзларим кулмас.
Ҳар йил кулиб баҳор келару,
Лекин сенинг гулларинг келмас.

Бахт келса ҳам сенсиз келмасин
Бирор оним ўтмасин сенсиз.
Ахир умрим умр бўларми,
Қайноқ севгинг ва гулларингсиз.

Қўй осмонга чорлама мени,
Кузатмагил бахт саройига.
Ахир одам бормоғи керак,
Фақат кўнгли чопган жойига.

Йўлламагил қўй бахтлар томон,
Таскин сўзлар айтмагил менга.
Тушун, ахир, гулга айланиб,
Фақат боргим келяпти сенга...

2006 йил

@Guljamol_Asqarova
#кимгадир_ёққан_шеър

ХАЁЛИМ ЎҒРИСИ

Кабутар мисоли кафтимга қўниб,
Қайдан пайдо бўлдинг лолман, тўғриси.
Нетай севиб қолдим шартингга кўниб,
Менинг хаёлим ва ақлим ўғриси.

Жонимни суғириб олади нозинг,
Юришинг, туришинг беозор қушдай.
Қулоғимга мойдай ёқар овозинг,
Сенинг бу дунёда борлигинг тушдай.

Кўзингда бир гап бор...
Табассуминг сир,
Висол дард, ё ҳижрон. Рост бўлса бари.
Найлай ишқ жангида тушганман асир,
Қалмоққа илинган балиқ сингари.

Сочингдан дор ясаб бўйнимга илиб,
Ҳукм эт, зулмингга тайёрман, тайёр.
Етдим деганимда ўлиб-тирилиб,
Лабингни лабимдан олиб қочма ёр.

Келишинг ёмғирдай, кетишинг қордай,
Палтонга тугмадек қадаб қўй мени.
Ҳамма-ҳаммасида бир ҳикмат бордай,
Бахтли кунларингга атаб қўй мени.

Бобоқанд МИРЗО

👉https://t.me/Uchquduq_24
#кимгадир_ёққан_шеър

* * *

Йўқ. Энди кўнглингдан чиқаролмайсан,
Умрингда қуёшдай порлайвераман.
Минг йиллар қаърига кетганингда ҳам,
Мен сени самодай чорлайвераман.

Исмингни тонгларга ёзаман маҳтал,
Ғунчалар баргида ухлайвераман.
Йўқ, бахтинг менингсиз бўлолмас тугал,
Мен сени ҳар лаҳза йўқлайвераман.

Оташман,
Денгизман,
Самоман,
Нурман,
Жисму жаҳонингни ўрайвераман.
Айт, қандай топасан, қочмоққа имкон -
Мен сени Худодан сўрайвераман.

Мен – сўнгти томчиман,
Ягона нажот.
Фақат сен ичгин деб қистайвераман.
Қўлларимда қолди
Энг сўнгги ҳаёт.
Ўлсам ҳам ишқингни истайвераман!

Зебо МИРЗО

https://t.me/Aytolmagan_dilim
#кимгадир_ёққан_шеър

Муҳит манзараси

Осмони йўқ, лекин осмондан келиб,
Мен булутман деган буғларни кўрдим.
Онамдек жим, ожиз турганим билиб,
"Мен раҳбарман!" деган дўғларни кўрдим.

Бахтимга қарайман, ичкин, кўзланган,
Изларимга боқсам недир изланган,
Ҳар куни Худога юз бор юзланган,
Юзлаб юзсиз, юзи йўқларни кўрдим.

Истадим: Сўз билан дилларни ёқсам,
Истадим: Дилларнинг пойида оқсам,
Дўстимдан бир дастхат ахтариб боқсам,
Кўксимга босилган чўғларни кўрдим.

Шукр, тупроқ олсам, олганим олтин,
Лол қолдим бундайин илоҳий ҳолдин:
Елкамга санчилган тиғлардан, олдин,
Руҳимга қадалган тўғларни кўрдим.

Guljamol Asqarova

👉https://t.me/Uchquduq_24
#Кимгадир_ёққан_шеър

Сенга қандай боғланиб қолдим,
Тинчлик бермас шу ўй, шу сўроқ.
Қачон эриб оқди муз дилим?
Қачон танда бошланди титроқ?

Яхши эди ҳаммаси қачон?
Қачон шу яхшига қайтаман?
Тасодифан учрашсак: – Ишон,
Бахтлиман деб қандай айтаман?.

👉https://t.me/Uchquduq_24
#кимгадир_ёққан_шеър

БЕГОНА

Соат саккиз ярим. Чиқасан уйдан.
Арчалар, тераклар тизилар сафга.
Соғинч тушларимга худди ўхшайсан –
Шошиб бораркансан, бекат тарафга.

Бир кифтингга хиёл эгилган бошинг,
Одиминг қувади бири-бирини.
Хаёлинг забт этган оламлар ошиб,
Менга ташламайсан кўзинг қирини.                        

Ёғдунг етганмиди – соғиниб елдим –
Шуълангнинг ортидан – қалбим ёққани:
Умрим бўйи узун йўл босиб келдим,
Сенга армон билан бир бор  боққани.

Усмон Азим

👉https://t.me/Uchquduq_24
#кимгадир ёққан шеър

..Менман, мушфиқ кўнглин кўзига,
Исмингизни сурмадай сурган.
Менман, кўнгил остонангизда,
Қирқ йилдирки дил тилаб турган.

Менман, ҳар он севиб, сийлаган
Сиз ҳам нафас олган ҳавони.
Менман, сизни дунё деб билган,
Ошиқларнинг бири, ёмони.

Дилора
#кимгадир ёққан шеър

БОТИНИЙ ДАРД ҚЎШИҒИ

Ярим нигоҳда санам
Дилни тилиб, из этди.
Сўнг ногоҳ бериб алам,
Ўзни эрка қиз этди.

Оро бериб ўзига,
Чеҳрасин ой юз этди.
Шайдо қилиб кўзига,
Мисоли юлдуз этди.

Дардим балки бир эди,
Гўзал ани юз этди.
Шўришларим сир эди,
Ошкору, боз туз этди.

Баҳор эди боғимда,
Димоқ солиб, куз этди.
Қалбим қайнар чоғимда
Юрагимни муз этди...

БОБУР БОБОМУРОД

👉https://t.me/Uchquduq_24
#кимгадир_ёққан_шеър

* * *

Истасанг кет!
Ҳаммаси тамом!
Афсусларга қолмасин ўрин.
Қайта умр бергандек Худо,
Ишқсиз...
Менсиз яшашга урин.

Истасанг кел!
Қалбимнинг танҳо
соҳибига айлан, батамом.
Қайта умр бермайди Худо...
(ё кел ё кет, якуний қарор!)
Аросатда турма ҳеч қачон.

Дилноза ТОШНИЁЗОВА

https://t.me/Aytolmagan_dilim
#кимгадир_ёққан_шеър

ИСТАЙСИЗМИ-ЙЎҚМИ

Истайсизми-йўқми, гардун айлана,
Истайсизми-йўқми, қайтиб келаман.
Соғинмаган кўзингиздан айланай,
Истайсизми-йўқми, сизни севаман.

Ой ботади – юлдузларнинг ҳабиби,
Тонг отади, таънаси йўқ самимий.
Табиатнинг қонунидек табиий –
Истайсизми-йўқми, сизни севаман.

Қучоғига яширмайди хиёбон,
Ўртамизда удум отлиғ биёбон.
Сизга нима, куйсам ўзим куяман,
Истайсизми-йўқми, сизни севаман.

Чақмоқ калит бўлди қулфи дилимга,
Тегмаган бир қизнинг зулфи дилимга.
Сиздан ўзга хон йўқ мулки дилимга,
Истайсизми-йўқми, сизни севаман

Бошингизда япроқ бўлиб айтаман,
Пойингизда тупроқ бўлиб айтаман.
Тупроқдаям муштоқ бўлиб айтаман,
Истайсизми-йўқми, сизни севаман.

Иқбол МИРЗО
#кимгадир_ёққан _шеър


Бугун қилолмадим сизга қўнғироқ,
Сўзингиз эшитмай тўлдим ҳасратга.
Сиз эса адашган таниш рақамни
Охири қўшибсиз “Қора рўйхат”га.

Жонинггиз омонми, қаерлардасиз,
Уйдами, кўчада бир билолмадим.
Қайта-қайта тердим рақамингизни,
Қисқа чақирувлар...боғланолмадим.

“Асранг ўзингизни” сўнгги ўтинч шу,
Гўшакни олсангиз айтардим шундоқ.
Эртага янги бир рақам оламан,
Онт ичдим қилмайман сизга қўнғироқ.

Афсуски, исмингиз қолди телфонда,
Ўчириб ташлашга бормади қўлим.
Аммо энди атай қўнғироқ қилиб:
“Адашдим, кечиринг” демайди ҳеч ким...

Умму Амина

👉https://t.me/Uchquduq_24з
#Кимгадир_ёққан_шеър

Guljamol Asqarova

МЕН...

Бир аёлдек бахтли яшамоқчидим,
Қизим бўлса дердим сочи қоп-қора.
Бир аёлдек бахтли бўлмоқчи эдим,
Бир аёлдек бахтсиз бўлдим, начора...

Бир шоир аёлдек куйладим фақат,
Тақдир битигимни мен ёзганим йўқ.
Суяк суягимга етди муҳаббат.
Юрак-юрагимга санчилгандек ўқ.

Диловар нафасим ичимда қолди,
Ҳар доим қаддимни ўзим ростладим.
Дунё  ўйинлари оҳорим олди,
Эҳтиромга дўнди эҳтиросларим.

Руҳимдаги ишқни ўлдирди дунё,
Ғийбатлар ортимдан қувди арвоҳдек.
Бир тарихсиз аёл... ва умрим рўё,
Ҳаммаси, ҳаммаси сувларга оқди...

Кўп турдим ҳаётнинг саҳналарида,
Ўликлар тақдирин ўйнаб чарчадим.
Кўнглим маликалар даҳмаларидек,
Кўп қаровсиз яна тоборо қадим...

Соядек эргашди лаънатланган ишқ,
Кўп тотдим шуҳратнинг нону тузидан.
Умримга кирганки эркак қутилди,
Ўзини ўлдириб, мендан,  ўзидан!

Қисматим тарихи барча китобим,
Ўзимдан эсталик қолар қўшиқлар.
Умримга баҳордек келдилар шошиб,
Умримда куз каби қолди ошиқлар.

Бир умр яшадим...Минг ишқ яшадим,
Бир дарвоза бўлдим, рақамсиз, сонсиз.
Номдор аёл бўлдим, Ватанли, шаънли,
Ва ўтиб боряпман ному нишонсиз...

Излаганим бўлди ишқ ва ҳаловат,
Дунё чаманида сувман, оловман!
Ҳеч қачон руҳимни қилманг ҳақорат,
Ишқсиз одамларга аёвсиз ёвман!

Ва ўз қисматимда ҳечкимман, Ёраб,
Ва бу оломонга қўшиқ айтгим йўқ...
Дунё, шону шавкат...ҳаммаси сароб!
Қайтгим йўқ!

Бир аёлдек бахтли яшамоқчидим...

👉https://t.me/Uchquduq_24
#кимгадир ёққан шеър

* * *

Сен тонгда уйғондинг. Газга қўйдинг чой.
Бу меҳр мен учун эмас, ҳойнаҳой.

Сен оппоқ кўйлакка урасан дазмол.
Бу ишни мен учун қилмоғинг - маҳол.

Уйни супирасан, поклайсан чангдан.
Супириб отмайсан мени бу ғамдан.

Овқат пиширасан. Мўл-кўл дастурхон...
Овқатингни мақтар ўзга бир инсон.

Болангнинг кўзига боқиб тўймайсан.
Сен менинг боламни ўпиб қўймайсан.

Аммо ёлғиз қолсанг эгилар бошинг -
Кўзингдан сўрамай оқади ёшинг.

Мени соғиндингми? Куйдингми?.. Раҳмат!..
Кўз ёшинг меники, кўз ёшинг фақат...

© Усмон Азим

👉https://t.me/Uchquduq_24
#КИМГАДИР_ЁҚҚАН_ШЕЪР

Йиллар ортга қайтса ногоҳон,
Келса яна биз учрашар пайт.
Яна қайта сўз қотиб менга,
Яна қайта севармидинг, айт.

Тўқнаштирса қайтадан тақдир,
Бир кўчадан ўтсак биз атай.
Яна ўша азоблар билан,
Ўртанмоққа бўлармидинг шай.

Сени топдим дея ўшал он,
Яратганга шукрона айта.
Гуриллаган оташ оловга,
Отармидинг ўзингни қайта.

Яна кўзинг тушса кўзимга,
Ва чертилса мухаббат сози,
Ишқнинг барча оғриқларига,
Бўлармидинг қайтадан рози.

Яна бедор тунларга чидаб,
Менга атаб ёзармидинг байт,
Билиб туриб айрилишимиз,
Мени яна севармидинг, айт!?

Мени яна севармидинг, айт...

Малика Тавфиқ

👉https://t.me/Uchquduq_24