Ўзбекистон тўлов тизимларидаги пул ўтказмалари устидан назорат кучайтирилади
Шу йилнинг 2 июль санасидан бошлаб тўлов тизимлари, электрон пуллар тизимлари ва тўлов ташкилотлари фаолияти устидан назорат кучайтирилади.
Қайд этилишича, бу борадаги тартиблар Марказий банк ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан тегишли қарор ишлаб чиқилган.
Ушбу қарорга кўра, тўлов ташкилотлари қуйидаги ҳолларда мижозларни текшириш бўйича мустақил чоралар кўриши шарт:
жисмоний шахс тўлов ташкилоти мобил иловаси орқали аккаунт ошич учун мурожаат қилганда;
Электрон терминалдан (E-POS)) фойдаланиш учун мурожаат қилганда;
БҲМнинг 500 бараварига тенг (187,5 миллион сўм) ёки ундан ошган суммада тўлов ташкилоти мобил иловасида аккаунт очмасдан ёки мобил иловасидаги аккаунтдан фойдаланмасдан операцияларни амалга оширишда;
мижоз тўғрисида аввал олинган маълумотлар тўғрилигига ёки етарли эканлигига нисбатан гумонлар мавжуд бўлганда.
11,25 млн сўмдан юқори электрон пул ўтказмаларида жўнатувчи ва олувчи ҳақидаги тўлиқ идентификацион маълумотлар илова қилиниши мажбурий:
Жисмоний шахслар учун: паспорт ёки ID-карта рақами, туғилган сана ва жой;
Юридик шахслар учун: ташкилот номи, STIR.
Шунингдек, ҳар бир операция учун таваккалчилик даражасига мос аниқлик даражаси белгиланади ва идентификация маълумотлари алоҳида тартибда юритилади.
Мазкур чоралар пул ювиш, терроризм ва оммавий қирғин қуролларини молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида жорий этилмоқда.
👉 @UnchaMuncha

👍3👎1
Наманганда келин ойиси ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзандини ваҳшийларча ўлдирган эркак умрбодга қамалди
Суд Поп туманида яшовчи фуқарони ўта шафқатсизлик билан уч нафар қариндошини, жумладан, икки нафар вояга етмаган болани ўлдиришда айбдор деб топди - уларнинг ҳар бирига ўнлаб пичоқ зарбалари берилган.
Жорий йилнинг 7 апрель куни жиноят ишлари бўйича Поп туман судида ЖКнинг 97-моддаси 2-қисмининг “а,в,ж” бандлари билан айбланган М.А.га оид иш кўриб чиқилди.
Аниқланишича, судланувчи М.А. ҳаётга қарши жиноятлар туркумига кирувчи жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда, яъни иккидан ортиқ шахсни, айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни, ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдириш жиноятини қуйидаги усул, вақт ва ҳолатларда содир этган.
Жумладан, судланувчи М.А.нинг отаси И.А. ўзининг укаси И.М. билан аввалдан уй-жой ва маиший низолар туфайли мунтазам жанжаллашиб келганлар ва оқибатда ҳар иккала оила аъзоларининг бир-бирларига нафрати ошиб борган.
Шу боис, И.М. Россияга ишлаш учун кетган бўлишига қарамасдан, унинг оила аъзолари ўзлари яшаб келаётган хонадон орқали электр ва газ тармоғига уланган М.А. яшаб келаётган хонадонни, хонадон эгаларини огоҳлантирмаган ҳолда мунтазам газ ва электр тармоғидан ўзбошимчалик билан узиб қўйиб келганлар.
2024 йил 9 август куни соат 20:00 атрофида ўзи яшаб келаётган хонадонига келган М.А. хонадони амакиси И.М.нинг турмуш ўртоғи М.Р. томонидан электр тармоғидан узиб қўйилганидан хабар топиб, бунинг учун ўч олиш мақсадида М.Р. ва вояга етмаган фарзандларини қасддан ўлдиришни режалаштирган.
Режага кўра, шу куни ўзи яшаб келаётган хонадонда рўзғор учун фойдаланиладиган пичоқни олиб, соат 20:30 атрофида қуролланган ҳолда амакиси И.М.нинг хонадонига кириб, дастлаб хонадон ҳовлисида томорқа томонига ҳаракатланиб кетаётган, И.М.нинг 2011 йилда туғилган 14 ёшга тўлмаган вояга етмаган М.М.ни орқасидан югуриб етиб олиб, уни ожиз аҳволда эканлигини била туриб, қўлидаги пичоқ билан ҳаёт учун муҳим аъзоси бўлган бўйин қисмига сўнгра қорин ва кўкрак қисмларига, ўта шафқатсизлик билан кўп маротаба санчиб, кесилган жами 29 маротаба жароҳатлар етказиб, уни қасддан ўлдирган.
Шундан сўнг, у ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, яшаш хонаси эшигидан уни ҳаракатларини кузатиб турган, сўнг жон сақлаш учун қочаётган М.Р.ни қасддан ўлдириш мақсадида ортидан ётоқхонасига қадар қувиб етиб олиб, қўлидаги пичоқ ёрдамида М.Р.нинг ҳаёти учун муҳим ҳисобланган бўйин ва кўкрак қисмиларига кўплаб, санчилган, кесилган жами 42 маротаба жароҳатлар етказиб, уни қасддан ўлдирган.
М.А. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, унинг бу ҳаракатларидан қўрқиб, хонадон ошхонасига кириб яшириниб олган М.М.ни қасддан ўлдириш мақсадида, қўлидаги пичоқ ёрдамида ичкаридан қулфланган ошхона эшигини очаётганида пичоқ синганлиги учун эшикни тепиб очган ва шу хонада стол устида турган ошхона пичоғини қўлига олиб, М.М.ни қасддан ўлдириш мақсадида қўлидаги пичоқ ёрдамида, ўта шафқатсизлик билан қорин ва кўкрак қисмларига кўплаб, санчилган, кесилган жами 39 маротаба жароҳатлар етказиб, уни қасддан ўлдирган.
Шундан сўнг, М.А. жиноят изларини йўқотиш мақсадида М.Р.нинг “Samsung” русумли уяли телефон аппаратини ва шу хонадон ошхонасидан олган ошхона пичоғини томорқа томонига отиб юбориб, ўзи билан олиб келган синган пичоқни чўнтагига солиб, ҳодиса жойидан қочиб яширинган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи М.А. ЖКнинг 97-моддаси 2-қисмининг “а,в,ж” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва унга нисбатан фавқулодда жазо чораси - умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Манба: UzNews.uz

👍21🤬11😢9😱6
“Ўзгидромет” 8 та вилоятда сел хавфи бўлишидан огоҳлантирди
“Ўзгидромет” 19—22 апрель кунлари ёмғир ёғиши кутилаётгани сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Жумладан:
— Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
— Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
— Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
— Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
— Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
— Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
— Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
— Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида.
Маълум қилинишича, республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.
Манба: Daryo.Uz

“Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.
Манба: Daryo.Uz
👉 @UnchaMuncha
👍1
⚡️ТЕЗКОР ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИК АХБОРОТ!
Жорий йилнинг 23-24 апрел кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:
🔹Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
🔹Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
🔹Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
🔹Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
🔹Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
🔹Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз.
Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

👍2
Энди автомашинани исталган жойга "ГАИ" чақирган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказиш мумкин бўлади
Янги автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза йўллаш имконияти синов тартибида ишга туширилди. Бунда сайёр хизмат ҳам мавжуд.
Бугундан бошлаб my.gov.uz орқали янги автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза йўллаш имконияти синов тартибида ишга туширилди. Бу ҳақда портал Матбуот хизмати хабар қилди.
Ҳозирча бу имконият Тошкент шаҳридаги "Файзобод" рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш (РЎ ва ИО) бўлимида синовдан ўтказилмоқда. Тест муваффақиятли якунланса, тизим аввал Тошкент шаҳри бўйлаб, кейинчалик қолган ҳудудларда жорий этилиши режалаштирилган.
Талабгор аризани шакллантиришда хизматни қайси кўринишда олишини белгилайди:
1. Аризачи РЎ ва ИО бўлимига борган ҳолда рўйхатдан ўтказиш;
2. Сайёр хизмат — ЙҲХХ ходимининг ўзи белгиланган манзилга келади (қўшимча тўлов асосида).
Хизмат кўрсатиш учун белгиланган тўловлар қуйидагича:
Рўйхатдан ўтказиш: ЯҲМнинг 6,84 баробари;
(Электромобил, мотоцикллар, тиркамалар — 1,5 баробар);
Давлат рақами: ЯҲМнинг 3,5 баробари;
Қайд этиш гувоҳномаси (техпаспорт): ЯҲМнинг 0,7 баробари;
Техник кўрик: ЯҲМнинг 0,1 баробари.
Сайёр хизмат учун (10 км.гача):
— 1 кунда келса: ЯҲМнинг 4 баробари;
— 3 кунда: ЯҲМнинг 3 баробари;
— 5 кунда: ЯҲМнинг 2 баробари.
10 км.дан ортиқ масофа учун ҳар км.га ЯҲМнинг 0,05 баробари қўшиб борилади.
Ариза my.gov.uz орқали юборилганида, талабгорга давлат рақам белгиси ва тўлов учун инвойс тақдим этилади.
Тўлов амалга оширилгач, “Файзобод” РЎ ва ИОга бориб, аризадаги давлат рақам белгисини айтилади, ЙҲХХ инспектори транспорт воситасини кўрикдан ўтказади ва давлат рақами ҳамда техпаспортни тақдим этади.

❤1👍1
🐜 Қизиқарли факт: “ўз касби”ни ўзгартирган чумолилар...
Ер юзидаги энг биринчи чумолилар 130 миллион йил олдин пайдо бўлган. Бу миттилар ҳудди динозаврлардек қадимий. Аммо улардан фарқли ўлароқ, улар шу вақтга қадар яшаб қолган. Бутун заминда чумолиларнинг 12 минг турлари мавжуд. Уларнинг умумий сони эса, 10 000 триллионни ташкил қилади. Қуйида чумолилар ҳақида қизиқарли фактларни ўқишингиз мумкин.
• Сҳумолиларнинг энг кичиги 2 миллиметр, энг каттаси эса, 5 сантиметр ўлчамга эга.
• Бу ҳашаротлар орасида ақллилари ҳам бор. Улар нима қаерда жойлашганини ва ҳатто мўлжални ҳам билишади. Энг мураккаб лабиринтда ҳам улар ўлжасини осонгина инига олиб келишади.
• Сҳумолиларнинг катта авлодлари ёш авлодга ширадан бир томчи шарбат олишни ўргатишади. Ёшлар эса, бундан завқланиб, тажриба ўрганишади.
• Сҳумолилар бир-бирларига хабар етказишни билишади. Масалан, ўлжа топишса, уясига қайтиб қаерга бориш кераклигини қолганларига “айтишади” ва ўзлари кўп ҳолларда янги ўлжа излаб кетишади. Ем йиғувчилари эса, ўша топилган нарсанинг жойини йўлбошчисиз ҳам қийналмай топишади.
• Сҳумолилар орасида энг тажрибали ва кучлилари ўлжа билан доим биринчи бўлиб курашишади. Улар ёшларига маҳоратини кўрсатишади — қандай ҳужум қилиш, чақиш, ўлдириш. Бу билан улар ёш авлодга овчилик маҳоратини ҳам ўргатишади.
• Сайёрамиздаги барча чумолилар кучли ва бақувват бўлишади. Улар ўз вазнидан 100 баробар оғирроқ нарсаларни кўтаришга қодир. Ер юзидаги тирик мавжудотларнинг ҳеч бири бундай жасоратга қодир эмас.
• Деярли барча чумолилар қурилиш билан шуғулланишади. 2015 йилда Сибирда баландлиги 2,5 метрни ташкил қилувчи улкан чумоли уяси топилган.
• Сҳумолилар ёшлари тоифасида “касблари”ни ўзгартирадилар. Яъни, баъзилари ўз авлодларига ғамхўрлик қилса, етук ва кучга тўлганлари қурилиш ва тозалаш билан шуғулланадилар. Тажрибали овчилари эса, ҳашаротлар ва озиқ-овқат тўплайди.
• Сҳумолиларда иккита ошқозон борлиги аниқланган. Олимлар ошқозоннинг биттаси емишни хазм қилиш учун фойдаланса, иккинчисини колониянинг бошқа аъзоси билан бўлишиш учун озиқ-овқат тўплаш учун фойдаланишади.
• Сҳумолиларнинг қулоқлари йўқ, улар тебранишларни сезгир панжалари билан сезадилар.
• Бу ҳашаротларнинг ўпкаси бўлмайди, улар майда спиркуллар ёрдамида нафас олишади.
• Ҳар бир оиланинг ўзига хос ҳиди бор, бегоналар ни дарҳол ажратишади.
• Сҳумолиларнинг маликаси 30 йилгача яшайди.
• Улар Арктика ва Антарктидадан ташқари сайёрамизнинг барча бурчакларида яшайди.

👍52❤11🔥2
Бу поликлиникаларда оилавий шифокорнинг базавий ойлиги 500 доллар, ҳамшираники 300 доллар бўлади. Оилавий шифокор ва ҳамшира малака сертификати олса, яна шунча устама тўланади.
Агар улар маҳаллада юриб, сурункали касали борларга вақт ажратса, уларни касаллик билан яшаш ва уни бошқаришга ўргатса, онкологик, диабет, инсульт, инфаркт каби касалликларни эрта аниқлаб, оғир асоратларнинг олдини олса, буларнинг ҳисобига тез ёрдам ва стационарга мурожаатни қисқартирса, шифокорга яна 500 доллар, ҳамширага эса қўшимча 300 доллар берилади.
- деди Президент.
Энди маҳаллада битта бўлса ҳам инфаркт, инсульт, оналар ва болалар эрта ўлими, сурункали касаллик туфайли орттирилган ногиронлик фавқулодда ҳолат деб қабул қилиниши лозимлиги қайд этилди.
Манба

“Бир сўз билан айтганда, оилавий шифокорлар 1,5 минг доллар, ҳамширалар эса 600-800 доллар ойлик оладиган тизим қиламиз. Бу орқали биз шунчаки ойликни эмас – инсон қадрини оширган бўламиз. Лекин, натижа ҳам шунга яраша бўлиши керак”,
- деди Президент.
Энди маҳаллада битта бўлса ҳам инфаркт, инсульт, оналар ва болалар эрта ўлими, сурункали касаллик туфайли орттирилган ногиронлик фавқулодда ҳолат деб қабул қилиниши лозимлиги қайд этилди.
Манба
👉 @UnchaMuncha
🤣5👍2
Булоқбошида сув тошқини юзага келди
Ҳодиса Жанубий Фарғона канали қирғоғи ўпирилиши оқибатида рўй берган.
8 май куни Андижон вилояти Булоқбоши тумани Сарвонтепа маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона канали қирғоқларининг бирига шикаст етган.
Ҳодиса оқибатида канал суви тошиб, атрофдаги кўчаларни сув босган.
Kun.uz манбаси хабар беришича, Булоқбоши туманининг каналга туташ ҳудудлари аҳолиси эвакуация қилинмоқда.
Ушбу маълумот олиниши билан вилоят Норин-Қорадарё Ирригация тизимлари бошқармаси томонидан сув буткул тўхтатилган.
Ҳозирда вилоят ҳокими бошчилигидаги мутасадди ташкилотлар иштирокида ишчи гуруҳ ташкил қилиниб, ҳолат бартараф этилмоқда. Барча керакли техника воситалари жалб қилиниб, жараён назоратга олинди.
Туман ҳокими Kun.uz га изоҳ беришича, ҳодиса оқибатларини бартараф этиш учун 40га яқин техника жалб қилинган. Сув сизиб чиқишини тўхтатиш ишлари давом этмоқда.
Манба: Kun.uz

👍3
Истанбул аэропортида танасига олтин яширган ўзбекистонлик аёллар ушланди
Уч нафар аёлнинг жинсий аъзоларидан умумий оғирлиги 6 килограмм 28 грамм бўлган жами 120 дона тилла тангалар олинган.
25 апрель куни Туркиянинг Истанбул шаҳри аэропортининг халқаро йўловчиларни қабул қилиш залида ўтказилган текширувлар чоғида Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридан учиб келган 3 нафар аёл тўхтатилди.
Улар ўзбекистонлик Азиза Б., Дилсора А. ва Фируза К. экани айтилмоқда. Гумонланувчиларнинг юклари текширилган, аммо ҳеч нарса топилмаган. Аммо рентгенограммада аёлларнинг бели соҳасида қаттиқ жисмлар борлиги аниқланган.
Жиддий шубҳалар туфайли гумонланувчилар прокуратуранинг кўрсатмаси билан рентген текширувидан ўтиш учун шифохонага олиб борилган. Рентген нурлари ҳам аёлларнинг жинсий аъзоларида қандайдир нарсалар борлигини кўрсатган.
Гумонланувчилар аёл полициячилар назорати остида махсус ҳудудда тинтув қилинган ва жинсий аъзоларидан тиллалар олиб ташланган.
Таъкидланишича, аёлларнинг жинсий аъзоларидан жами 120 дона турли оғирликдаги, умумий оғирлиги 6 килограмм 28 грамм бўлган тилла тангалар олинган.
Олтинлар Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва тергов бюроси гуруҳларига топширилган. Ҳодиса юзасидан тергов давом этмоқда.
Туркияда олтин контрабандаси қонунга кўра қаттиқ жазоланади. Ҳатто кичик қоидабузарликлар ҳам жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин, жумладан жарима ёки қамоқ жазоси. Мамлакатга қиймати 15 минг АҚШ долларигача бўлган қимматбаҳо металлар ва тошлардан ясалган заргарлик буюмларини, агар улар тижорат мақсадларида эмас, шахсий фойдаланиш учун бўлса, божсиз ва солиқсиз олиб киришга рухсат этилади.

❤2👍1
❗️Самарқандда 18 ёшли қиз шериклари билан келиб, 11 синф қизларни калтаклади
Самарқандда 18 ёшли қиз шериклари билан келиб, 11 синф қизларни калтаклади — видео
Бегона қизлар мактаб ҳудудига кириб, битирувчи қизларга тан жароҳати етказган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир нечта қизлар мактаб ўқувчи қизларини дўппослагани акс этган видео тарқалди. Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 2025 йил 29 апрель куни Пастдарғом тумани Қўшқудуқ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида ҳамда туманнинг 83-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида Самарқанд шаҳрида яшовчи 2007 йилда туғилган қиз Э.Б. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, шу мактабнинг 11-синф ўқувчиларини уриб тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат бўйича Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Э.Б. га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

👍18❤8
Газ ва электр энергияси учун йил бўйи компенсация берилади - аризалар қабул қилиш жараёни бошланди
🇺🇿 Хабарингиз бор, 2025-йил 1-майдан Ўзбекистон бўйлаб эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил давомида компенсация тўлаш амалиёти йўлга қўйилди. Эндиликда компенсация фақат қиш мавсуми (ноябрь–феврал)да эмас, ҳар ойда тўлаб берилади.
🖋 Эҳтиёжманд оилалар учун 1-июндан бошлаб ариза топшириш бошланди.
📌Компенсациялар қуйидаги тоифаларга мансуб оилаларга берилади:
Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ва Камбағал оилалар реестирига киритилган оилалар – бунда оила аъзоларига тўғри келадиган ойлик даромад 669 минг сўмдан кам бўлиши лозим.
Шунингдек, икки реестрга ҳам кирмаган, аммо мол-мулки кам ва ойлик даромади ҳар бир аъзога 1 млн сўмдан кам бўлган оилалар ҳам ушбу ёрдамдан фойдалана олади
Аризалар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази, маҳалладаги ижтимоий ходим ва 1140 телефон рақами орқали қабул қилинади.

↗️ 2024-2025-йилги иситиш мавсуми учун умумий кам таъминланган оилаларга 313.6 млрд сўм ёрдам берилган бўлса, эндиликда тизим янада кенгайтирилиб, 2025-йилда умумий ҳисобда 1 триллион 330 миллиард сўм миқдорида компенсация ажратилиши режалаштирилган.бу
Аризалар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази, маҳалладаги ижтимоий ходим ва 1140 телефон рақами орқали қабул қилинади.
👉 @UnchaMuncha
❤4
«ChatGPTʼдан диний саволларга жавоб олиш жоиз эмас» – Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоларига кўра, инсон омили томонидан ишлаб чиқилган бир маҳсулот, яъни сунъий интеллект диний саволларга тўғри жавоб беришга ожизлик қилади. Шу сабабли диний масалаларда «бирор нарсани билмай қолса, ўша соҳанинг зикр аҳлидан ўрганиш» лозим бўлади.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фатво маркази «ChatGPT (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими?» деган савол юзасидан ўз жавобини эълон қилди.
«Йўқ, бу жоиз эмас. Тўғри, ChatGPT платформаси айрим соҳаларда инсонларга фойда бермоқда. Аммо диний саволларга тўғри жавоб беришга ожизлик қилади. Чунки у ҳам инсон омили томонидан ишлаб чиқилган бир маҳсулот. Қолаверса, баъзан саволларга тахминий жавоблар, ҳатто бу масала фалон китобда бор деб, арабий иборалар ҳам бериши мумкин. Лекин у келтирган иборалар на у айтган китобда ва на бошқа фиқҳий манбаларда учрамайди. Шу боис шаръий масалаларга аҳли илм, мутахассисларга мурожаат қилиш орқали ечим топиш даркор», дейилади диний идора мутахассисларининг жавобида.
Диний идора масъулларининг айтишича, мусулмон одам бирор нарсани билмай қолса, уни ўша соҳанинг «зикр аҳли»дан ўрганиши лозим бўлади.
«Аллоҳ таоло ояти каримада «Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўрангиз!» (Анбиё сураси, 7-оят) дея марҳамат қилган. Мусулмон одам бирор нарсани билмай қолса, уни биладиган кишидан, ўша соҳанинг «зикр аҳли»дан ўрганиши лозим бўлади. Шундай экан, эътиқод ва дин-у диёнатга тегишли нарсаларни ҳам шу соҳанинг билимдонларидан сўраш талаб этилади», дейилади Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази баёнотида.

Тошкентда 19 ёшли қиз ҳаракатланиб кетаётган машина ичидан сакради
Қиз ҳайдовчи билан таниш бўлган. Йўлда у билан тортишиб қолиб, автомобилдан сакраб юборган.
Ижтимоий тармоқларда қиз ҳаракатдаги автомашина эшигини очиб сакраганлиги акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати маълумот берди.
Жорий йилнинг 7 июль куни тахминан соат 11:00 ларда Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик кўчасида 2001 йилда туғилган Х.А. Nexia’ни бошқариб кетаётиб, олдиндан таниши бўлган 2006 йилда туғилган Б.Ж. билан ўзаро келишмовчилик оқибатида тортишиб қолган.
Сўнг, фуқаро Б.Ж. ҳаракатланиб кетаётган автомашина эшигини очиб, йўл қатнов қисмига сакраган. Шу ҳудудда хизмат олиб бораётган туман ИИО ФМБ ходимлари зудлик билан фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, шифохонага олиб боришган. Бирламчи тиббий маълумотга кўра, фуқарога “пешона ва чап чап ёноқ соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши ҳамда тери ости гематомаси” ташхиси қўйилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

❤3
“Оғзига чойшаб тиқдим” – Тошкентда 2 ёшли болани қийнаб, ўлимига сабаб бўлган тарбиячи қамалди
Хусусий боғча тарбиячиси болани тушлик вақтида ухламагани учун шафқатсизларча қийнаган: кўтариб ерга улоқтирган, оғзига чойшабни тиқиб азоблаган, тепган ва юзига урган. Бу қийноқлардан оғир тан жароҳати олган бола кома ҳолатида шифохонага олиб борилган ва орадан 2 кун ўтиб вафот этган. Суд тарбиячини 6,5 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Тошкент шаҳридаги “Jajji nihollar” номли нодавлат мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси ҳамда услубчиси жиноий жазога тортилди. Улар боғча тарбиячисини 3 кун шафқатсизларча қийнаган.
Kun.uz танишган суд ҳужжатида келтирилишича, 1997 йилда туғилган Лайло Алимова “Jajji nihollar” номли хусусий боғчада тарбиячи, 1957 йилда туғилган Вазира Гиязова эса услубчи вазифасида ишлаган.
Вазира Гиязова 2024 йил 9 декабрдан 11 декабр кунига қадар бўлган вақт оралиғида 2022 йилда туғилган Зубайр Анваржоновни овқатланишни хоҳламаганлиги учун бош қисмидан урган, кийимларидан тортиб судраган ҳамда кўтариб, ётган кроватига зарб билан отиб юборган.
Зубайрга 2024 йил 9-11 декабр кунлари тарбиячи Лайло Алимова ҳам ўта шафқатсиз муносабатда бўлган. У тушлик вақтида ухламагани учун болани бир неча маротаба кўтариб ерга улоқтирган. Ҳатто Зубайрнинг оғзига чойшаб тиқиб қийнаган, бўйнидан бўғиб, ерга ётган жойида гавдасининг орқа қисмига бир неча маротаба оёқлари билан тепган. Шунингдек, кўтарган ҳолда хона ойнасидан танасини чиқариб, уни ташлаб юбориш билан қўрқитган, сўнгра зарб билан ерга улоқтирган. Тарбиячи бу ҳаракатлари орқали болага ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган.
Лайло Алимова судда айбига тўлиқ иқрор бўлган. У ушбу жиноятни жаҳл устида содир этиб қўйганини айтиб, чин кўнгилдан пушаймонлигини билдирган ва суддан енгиллик сўраган.
“2024 йил 11 декабр куни одатдагидай соат 8:00 ларда ишга келиб, ўзимга бириктирилган гуруҳга келган болаларни ота-онасидан соғ-саломат қабул қилиб олдим. Уларга эрталабки нонуштасини бериб, сўнг машғулот ўтказдим. Тушлик вақтида болаларга овқат бердим. Сўнгра ухлашлари учун кроватига ётқиздим. Бу вақтда Зубайр Анваржонов кроватга ётмасдан, нариги хона эшиги олдида йиғлаб турганди. Жаҳлим чиқиб уни оёғим билан уч маротаба тепиб юбордим. Биринчи марта тепганимда Зубайр танаси билан деворга урилди. Сўнг уни кўтариб келиб, кроватига отиб юбордим.
Шу вақт хонага услубчи Вазира Гиязова кириб келди. У йиғлаб ётган Зубайр Анваржоновни қўли билан бир маротаба туртиб, кўтариб кроватига отди ва “ухламасанг ўлдираман, ухла” деб хонадан чиқиб кетди. Орадан бир қанча вақт ўтиб, Зубайр ўрнидан туриб олганини кўрдим ва ушбу ҳолатдан жаҳлим чиқиб, унинг олдига бордим ҳамда қўлимнинг кафт қисми билан юзига урдим. Тахминан 10-15 дақиқадан сўнг Зубайр яна ётган жойидан бошини кўтарди. Жаҳлим чиқиб, ухлашини айтдим ва юзига икки маротаба урдим. Сўнгра ўз ўрнимга ўтириб, телефон аппаратимни ўйнашда давом этдим”, деган тарбиячи ўз кўрсатмасида.
Орадан 2-3 дақиқа ўтгач Лайло Алимова бола ухламаганини яна сезиб қолган ҳамда уни ётган жойидан кўтариб, кроватига отган. 10-15 дақиқадан сўнг эса Зубайр барибир ухламаганини кўриб, “бўғиб қўяман ҳозир” дея уни яна отиб юборган. Бу ҳолат бир неча бор такрорланган.
“Соат 14:21 ларда Зубайрнинг олдига стул қўйиб ўтирдим ва унга “ухла, овозингни ўчир” дедим. У ухламасдан йиғлайвергач, овозини ўчириш мақсадида оғзига ўзининг чойшабини тиқдим ва бир неча марта оғзини қўлим билан ёпиб, бўғиб, юзларига урдим”, деган Лайло Алимова.
Бола тинчланавермагач тарбиячи уни зарб билан полга отиб юборган. Шундан сўнг Зубайр кўзи очиқ ҳолатда ҳаракатсиз бўлиб қолган. Лайло Алимова уни ҳожатхонага олиб кириб, юзини ювган, сўнгра жойига ётқизиб қўйган. Зубайрнинг ҳаракатсиз ётганидан қўрқиб кетган тарбиячи бошқа ходималарни чақирган. Болага биринчи ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилишган, аммо у ўзига келмаган. Шундан сўнг тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келиб, уни шифохонага олиб кетишган.
Зубайр Анваржонов кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан 2024 йил 14 декабр куни шифохонада вафот этган.👇

😢22🤬11❤9
Суд ҳукми билан Лайло Алимова Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” бандида (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлиши) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаган ҳолда 6,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Вазира Гиязовага эса Жиноят кодексининг 110-моддаси (Қийнаш) 2-қисми “а,в” бандлари билан 3 йил озодликни чеклаш жазоси берилган.
Манба: Kun.uz
👉 @UnchaMuncha
Вазира Гиязовага эса Жиноят кодексининг 110-моддаси (Қийнаш) 2-қисми “а,в” бандлари билан 3 йил озодликни чеклаш жазоси берилган.
Манба: Kun.uz
👉 @UnchaMuncha
🤬82❤3😢3
Тошкент “прописка”сини олиш ҳуқуқига эга шахслар доирасини чекловчи қонун бекор қилинмоқда
Айни пайтгача 12 тоифадаги фуқаролар бундай ҳуқуққа эга эди.
2025 йил 11 октябрдан бошлаб, Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискани чекловчи қонун ўз кучини йўқотади. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 июлда имзолаган янги қонунига мувофиқ амалга оширилади.
Эндиликда, ҳар қандай фуқаро Тошкентда доимий яшаш ҳуқуқини олиш учун хабардор қилиш (билдиришнома) тартибида рўйхатдан ўтиши мумкин бўлади. Бу билан 2011 йилда қабул қилинган ва 12 тоифадаги фуқаролар учун пропискани чеклаб қўйган қонун бекор қилинмоқда.
Доимий рўйхатга олиш ички ишлар бўлимлари, давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали амалга оширилади.
Электрон билдиришнома асосида рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.
Фуқаролар, шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам онлайн тарзда рўйхатга олинади.
Рўйхатга олиш учун уй эгасининг розилиги, паспорти ва зарур ҳужжатлар тақдим этилади.
Рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома бир иш куни ичида электрон ёки қоғоз шаклда берилади.
Вақтинчалик рўйхатга олишда ҳам соддалаштириш:
Доимий прописканинг йўқлиги вақтинчалик рўйхатдан ўтишга тўсқинлик қилмайди.
“E-Mehmon” ва “E-хабар бериш” тизимлари орқали меҳмонхона ёки тиббиёт муассасалари орқали ҳам рўйхатга олиш мумкин.
Ижарага олинган уй-жойлар бўйича мулкдор розилиги талаб этилмайди, агар ижара шартномаси солиқ органларида рўйхатдан ўтган бўлса.
Бола ота-онасининг манзилида рўйхатга олинаётган бўлса, уй эгасининг розилиги талаб қилинмайди.
Янги қонун Конституциянинг ҳаракат эркинлиги ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқларига зид бўлган амалдаги прописка тизимини ислоҳ қилишга қаратилган.

❤7👎1
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
44 ёшли шифокор РШТЁИМ Тошкент вилоят филиалида даволанаётган бемор аёлни тиббий кўрикдан ўтказиш баҳонасида унинг танасидан ушлаб, шаҳвоний шилқимлик қилган. У ҳатто хона эшиги ва деразасини ичкаридан ёпиб олган. Бу пайтда бемор хонада ёлғиз бўлган.
Бемор аёлга шилқимлик қилган шифокор маъмурий жазога тортилди.
Kun.uz танишган суд қарорида келтирилишича, 1981 йилда туғилган З.Т. РШТЁИМ Тошкент вилояти филиалида шифокор бўлиб ишлаган. У 2025 йил 17 июл куни соат 19:00 ларда Сергели туманида жойлашган РШТЁИМ Тошкент вилоят филиалида бемор С.А.га шилқимлик қилган.
Шифокор тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида беморнинг хонасига кирган. Бу пайтда бемор хонада ёлғиз бўлган. Бундан фойдаланган шифокор аёлнинг кўкраги ва танасининг бошқа қисмларидан ушлаб, унга шилқимлик қилган.
Шифокор судда айбига иқрор бўлган ва қилган ишидан пушаймонлигини, қилмишининг оқибатларини тушуниб етганини билдирган.
Жабрланувчи С.А. эса ўз кўрсатмасида суддан шифокорга қонуний чора кўришни сўраган.
“Даволаниш мақсадида шифохонага ётдим. Хонамда мендан бошқа ҳеч ким йўқ эди. 17 июл куни соат 19:00 ларда шифокор З.Т. хонамга кириб, дераза ва эшикларни ёпди. Сўнгра кўкрагим ва танамнинг бошқа қисмларидан ушлаб, ёқяптими деб сўради. Шок ҳолатда бўлганим учун ҳеч нарса қилолмадим. Шундан сўнг оила аъзоларимга мурожаат қилдим. Шифохонадан кетмоқчи бўлганимда бош шифокор рухсат бермади ва хонамга 2-3 кишини жойлаштирди”, деган аёл.
ЖИБ Сергели туман судининг қарори билан З.Т. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41−1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган (шаҳвоний шилқимлик) ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилди. Унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

❤6👍4🥴1
Фарғонада шифокор адашиб беморнинг соғлом оёғини кесиб ташлади
Шифокор беморнинг чап оёғини кесиш ўрнига ўнг оёғини сон соҳасидан кесиб ташлаган. Сўнгра унинг чап оёғини ҳам кесган. Бемор соғлом тана аъзоси кесиб ташланиши оқибатида ҳамда бир вақтнинг ўзида икки оғир турдаги жарроҳлик амалиётини кўтара олмай вафот этган.
Фарғонада адашиб беморнинг соғлом оёғини кесган ва унинг ўлимига сабабчи бўлган шифокор жиноий жазога тортилди.
Kun.uz танишган суд ҳужжатида келтирилишича, шифокор Абдубанноп Мадолимов Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббий маркази Фарғона филиалининг хирургия бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
Бемор Адинахон Исомитдинова 2024 йил 18 октябрда фарзандлари томонидан филиалга олиб келинган. Унга “қандли диабет иккинчи тури оғир шакли, декомпенсация босқичи, ДТС нейроишемик шакли, Вангер-4, чап оёқ болдир соҳасида ампутациядан кейинги ҳолат тизза бўғими майдаланиб синиши” ташхиси қўйилган.
Абдубанноп Мадолимов 2024 йил 9 сентябрдан 2024 йил 25 октябрга қадар ўз ҳисобидан таътилда бўлган. Бу вақтда бўлим мудири вазифасини вақтинча бажариш Д.Равшанов зиммасига юклатилган.
Бироқ шундай бўлишига қарамай Абдубанноп Мадолимов 2024 йил 18 октябр куни бўлимнинг вақтинча мудирини гўёки тажрибасиз сифатида кўрсатган ҳолда бемор А.Исомитдиновани даволаш ҳамда жарроҳлик амалиёти ўтказиш ишларидан ўзбошимчалик билан четлатган. Сўнгра беморнинг ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, бирор-бир тиббий кўрсатма бўлмагани ҳолда унинг “чап оёқ сон соҳасини ампутация қилиш” режасини ишлаб чиққан. Бу режани тиббий ҳужжатлар тарихига бўлимнинг вақтинчалик мудири номидан расмийлаштирган.
Жарроҳлик амалиёти 2024 йил 19 октябр куни Абдубанноп Мадолимов томонидан ўзбошимчалик билан танланган тиббиёт ходимлари ва тиббий соҳада мутахассисликка эга бўлмаган талаба иштирокида ўтказилган. Аммо жарроҳлик амалиёти пайтида беморнинг бирон-бир касаллик асорати бўлмаган ўнг оёғи сон соҳасидан кесиб ташланган. Шифокорлар кейинчалик аёлнинг чап сон соҳасини ҳам кўр-кўрона ампутация қилишган.
Соғлом тана аъзоси кесиб ташланиши ҳамда бир вақтнинг ўзида икки оғир турдаги жарроҳлик амалиётини кўтара олмаслик оқибатида бемор 2024 йил 7 ноябр куни вафот этган.
Жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг 2025 йил 6 майдаги ҳукмига кўра Абдубанноп Мадолимов Жиноят кодексининг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилишда айбли деб топилган. Унга Жиноят кодексининг 45-моддаси қўлланиб, 3 йил Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида раҳбарлик ва шифокорлик вазифасида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Шифокордан жабрланувчининг қонуний вакилига 27 млн 806 минг сўм моддий ва 80 млн сўм маънавий зарар ундириш белгиланган.
Жиноят иши Фарғона вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апеллция инстанциясида кўриб чиқилган.
Абдубанноп Мадолимов апелляция шикоятида ҳаракатларида жиноят таркиби йўқлиги, беморнинг ўлими унинг ҳаракатлари билан боғлиқ бўлмагани ҳақида важлар келтирган ҳамда суд ҳукмини бекор қилиб, оқлов ҳукми чиқаришни сўраган. Жабрланувчининг қонуний вакили эса апелляция шикоятида шифокордан 28 млн 995 минг сўм моддий ва 350 млн сўм маънавий зарар ундиришни сўраган.
Апелляция инстанциясининг ажрими билан дастлабки суд ҳукми ўзгаришсиз, апелляция шикоятлари қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

❤8😢7🤬1
Ўзбекистонда фарзандга зўравонлик хавфи юқори бўлса, оиладан олиб қўйилиши мумкин
Болаларни ҳимоя қилишнинг янги тартиби оиладан ажратиш, ота-она ҳуқуқларини чеклаш, ҳимоя ордерини бериш ва зўравонликка мойил шахсларни мажбурий даволашни ўз ичига олади.
Ҳукумат қарори билан “Болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини аниқлаш, зўравонлик хавфи даражасини баҳолаш, ҳимоя қилиш режасини ишлаб чиқиш ҳамда уни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, зўравонликдан жабрланган ёхуд ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар бевосита ўзлари ёхуд қонуний вакиллари “Инсон” марказлари, ички ишлар органлари ва бошқа масъул органларга мурожаат қилади.
“Инсон” марказлари ички ишлар органлари иштирокида боланинг ҳаётий вазиятини 1 кун муддатда ўрганади.
Бунда “Инсон” маркази боланинг ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид солувчи омилларни дастлабки баҳолашдан ўтказади ҳамда хавф даражасини “паст” ёки “юқори” деб топиши мумкин.
Хавф даражаси “юқори” деб баҳоланганида, ички ишлар органи қуйидаги чоралардан бирини кўради:
— зўравонлик содир этган шахсни маъмурий йўл билан ушлаб туриш ҳамда процессуал мажбурлов чораларини қўллаш;
— болага ёхуд унинг қонуний вакилига ҳимоя ордерини бериш;
— болани ота-онасидан (уларнинг биридан) ёхуд уни ўз қарамоғига олган бошқа шахслардан олиб қўйиш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш.
Таҳдид солувчи омиллар бартараф этилгач, “Инсон” маркази боланинг ҳаётий вазиятини 14 календарь кун ичида комплекс баҳолашдан ўтказади.
Комплекс баҳолаш натижаларига кўра 3 иш куни ичида болани ҳимоя қилиш режаси ишлаб чиқилади.
Болаларга нисбатан зўравонлик содир ёки содир этишга мойил бўлган шахсларга қуйидаги таъсир чоралари қўлланилиши мумкин:
— тузатиш дастуридан ўтиш;
— болаларини олиб қўйиш;
— ота-оналик ҳуқуқини чеклаш ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш.
— наркология муассасаларида мажбурий даволаниш;
— мажбурий тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини тайинлаш.

❤2