Toshkent viloyati hokimligi / Хокимият Ташкентской области
947 subscribers
929 photos
190 videos
2 files
531 links
Тошкент вилояти ҳокимлиги – маҳаллий давлат бошқарув органи.

Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Тошкент йўли, 90-уй.

Мурожаат учун: @viloyatga_murojaat_BOT

Хокимият Ташкентской области – местный государственный орган управления.
Download Telegram
#хушхабар

Аввал хабар қилганимиздак "Ёш чегарачилар" ҳарбий-спорт мусобақасида Қибрай энергетика коллежининг "ҚАЛҚОН" жамоаси иштирок этаётган эди. Вилоятимиз жамоаси Республикада фахрли 2-ўринни эгаллади.

👇👇👇👇
https://t.me/Toshvilyoshlar
#хушхабар

Оҳангарон тумани заҳматкашлари ҳозиргина давлатга 23 310 тонна ғалла топшириб, белгиланган режани ортиғи билан уддалашди!

Эл дастурхони сиз билан тўкин! Ғайратингизга, шижоатингизга кўз тегмасин, азиз ғаллакорлар! Табриклаймиз!

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#хушхабар

ҒАЛАБА МУБОРАК, ЧИНОЗЛИК ҒАЛЛАКОРЛАР!

Ғалла ўрим-йиғим мавсумини биринчилардан бўлиб бошлаган Чиноз тумани ғаллакорлари давлатга дон сотиш шартномавий режасини ортиғи билан бажарди. Давлатга режада белгиланган 20 590 тонна сифатли дон етказиб берилди. Туман бўйича ғалла ҳосилдорлиги 55 центнердан ошиб кетди.

Маълумот учун:
Жорий йил ҳосили учун 7 600 гектар майдонларда кузги бошоқли дон экинлари экиш ишлари амалга оширилган эди. Туман буғдойзорларида 22 та ўрим-йиғим отряди тўла қувват билан фаолият кўрсатди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#хушхабар

ҒАЛЛА РЕЖАСИ БАЖАРИЛДИ

Ўрта Чирчиқ тумани
ғаллакорлари катта меҳнат зафарига эришдилар: давлатга товар дон етиштириш бўйича шартнома режаси ортиғи билан бажарилди. Қабул корхоналарига режадаги 29 698 тонна ўрнига 32 527 тонна сара дон етказиб берилди.

Эришилган бу меҳнат зафарларига “Иззатилла агро”, “Усмон” , “Абдуллоҳ агро инвест”, “Асадбек агро”, “Исфандиёр Зафар агро”, “Ҳаким нур саховат”, “Асилбек Жасурбек”, “Назиров Сарвар агро”, “Ўртасарой агро инвест”, “Шахризода агро барака” фермер хўжаликлари катта ҳисса қўшдилар.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#хушхабар

ПИСКЕНТ ҒАЛЛАКОРЛАРИ РЕЖАНИ ОРТИҒИ БИЛАН БАЖАРИШДИ

Пискент тумани ғаллакорлари давлатга сара дон топшириб, зафар маррасини қучдилар. Азамат деҳқонлар, тадбиркор фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган буғдой хирмони кун сайин юксалиб, омборлар донга тўлди. Ғаллакорлар шартномада белгиланган 22 517 тонна ўрнига 23 380 тонна дон топшириб, йиллик режани 104% га бажардилар.

“Ҳожиев Довут”, “Зафар агро тараққиёт”, “Муҳаммад агро бизнес”, “Исматов Ислом”, “Учқун агро бизнес,” “Маҳсуда Эшбекова”, “Қурбонов Жўра” каби фермер хўжаликлари пешқадамлар сафидан ўрин олишди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#хушхабар

Тошкент туманида янги нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолият бошлади. ''SMART KIDS PLUS'' деб номланган ушбу муассаса 40 нафар болажонни қамраб олиш қувватига эга.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#хушхабар

"Ишбилармон аёл - 2019" кўрик-танловининг якуний, республика босқичи ўз якунига етди.

Вилоятимиз шарафини ҳимоя қилган "Қорахтой асл нонлари" хусусий корхонаси раҳбари, ёш тадбиркор Моҳидил Ашурова танлов натижаларига кўра "Энг ёш тадбиркор аёл" номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#хушхабар
МУСИҚАЧИ БОЛАЛАР ҲАЛҚАРО ТАНЛОВ ҒОЛИБИ БЎЛИШДИ

Чиноз туманидаги 14 - болалар мусиқа ва санъат мактаби вилоятнинг энг кучли мактабларидан ҳисобланади. 2019 йил 1-5 май кунларни Франциянинг Канн шаҳрида ўтказилган халқаро танловда беш нафар ўқувчиларимиз қатнашиб, тўртта биринчи ва битта иккинчи ўринни эгаллаб келган эдилар.

Энди шу танловнинг давоми сифатида супер финал ўтказилди. Танлов шу кунларда Санкт- Петербург шахрида, (1-6 октябрь кунлари) бўлиб ўтди. 5 октябрь куни тақдирлаш маросими ўтказилди. Натижаларга кўра чинозлик Фирдавс Юсупов (9 ёш) академик вокал йўналиши бўйича 79 нафар ижрочи орасидан биринчи ўринни, Шаҳло Ўринбоева (13 ёш) анъанавий дутор йўналишида биринчи ўринни, Элёржон Толибжонов (14 ёш) мақом хонандалиги бўйича биринчи ўринни ва энг яхши халқ қўшиқлари ижрочиси учун алоҳида диплом, Севараҳон Дадонова (13 ёш) аккордеон мутахассислигидан қатнашиб иккинчи ўринни эгалладилар.

Ҳайъат аъзолари жаҳоннинг энг етук хонанда ва созандалари ғолибликни қўлга киритган фарзандларимизнинг устозлари Бакиров Алихон, Парпиева Санобар, Хусенов Суннатилла, Палванова Азизаларни олқишлаб,уларнинг ишлаш услублари етук ва натижаси юқори даражадалигини таъкидладилар.

Шунингдек, мактаб директори Азизхўжаев Турахўжа Озодовичга алоҳида миннатдорчилик билдирдилар.

@chinozhayoti
#Хушхабар

Бугун кўҳна Пискент ғолиблик шоҳсупасида! 2019 йил учун пахта етиштириш режаси юз фоиздан ошириб бажарилди.

Бу йил Пискентда 8103 гектар майдонга чигит қадалган эди.
Забардаст деҳқонлар, миришкор пахтакорларнинг меҳнати, йиғим-теримда ёрдамини аямаган тумандошларимизнинг бир тану бир жон бўлиб қилган саъй-ҳаракатлари, туман, шунингдек вилоят раҳбарларининг жонкуярлиги билан туманда 23 400 тонналик улкан хирмон бунёд этилди.

Пахтазорларда ҳали ҳосил мўл. Пискент аҳли ғанимат кунлардан фойдаланиб, даладаги неъматни сўнггигача йиғиб-териб олиш ва вилоятимиз, республикамиз умумий хирмонига ҳисса қўшиш ниятида.

Зафар муборак бўлсин, музаффар ўлкам!


@piskenthokimligi
#Ангрен
#хушхабар

Ангренда "Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази" фаолият бошлади

Ангрен шаҳар "Истиқбол" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида "Обод маҳалла" дастури доирасида қурилган "Аёллар маънавият маркази" хотин-қизлар ихтиёрига топширилди.

Марказ раҳбари, тадбиркор Шоҳиста Мадиярованинг таъкидлашича, бу ерда банд бўлмаган хотин-қизлар иш билан таъминланиш билан бирга тикувчилик йўналиши бўйича ўқув курсида аёллар касб-ҳунарга ўқитиш курслари ташкил этилган. Хотин-қизлар қисқа курсларда ўқиб, ҳунарли бўлишлари мумкин.

Шунингдек, аёллар Марказда қандолатчилик, сартарошлик, уй ҳамшираси, жундан рўмол, шарфлар тўқиш, тол навдаларидан уй-рўзғор буюмлари ясаш каби ҳунарларни ўрганишлари мумкин.
Эътиборлиси, машғулот ва амалиёт бепул.


Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати