Toshkent viloyati hokimligi / Хокимият Ташкентской области
952 subscribers
929 photos
190 videos
2 files
531 links
Тошкент вилояти ҳокимлиги – маҳаллий давлат бошқарув органи.

Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Тошкент йўли, 90-уй.

Мурожаат учун: @viloyatga_murojaat_BOT

Хокимият Ташкентской области – местный государственный орган управления.
Download Telegram
#Бўка

"Бўстон" маҳалласида "Оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда кекса авлод вакилларининг ўрни" мавзусида амалий семинар ўтказилди.

Семинарда маҳалла раислари, кексалар ва фахрийлар масалалари бўйича раис ўринбосарлари, профилактика инспекторлари иштирок этишди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Бўка

Рустам Холматов Бўка туманида ғўза парваришини яхшилашга бағишланган йиғилиш ўтказди

Кеча вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Рустам Холматов бошчилигида Бўка туманида қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда туманда ғўза парваришида йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар муҳокама қилинди, вазиятни зудлик билан ўнглаш юзасидан аниқ амалий чора-тадбирлар белгиланди. Хусусан, қатор ораларини тез-тез, намликни меъёрида сақлаган ҳолда суғоришни ташкил этиш, дефолиацияга ҳозирлик кўриш, ҳосилни йиғиб олиш ишларига пухта тайёргарлик кўриш масалалари танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.

Маълумки, ғўза парваришида август ҳосилга ҳосил қўшиш ойи ҳисобланади. Туманнинг айрим ҳудудларида, хусусан, С. Саймоқов фермерлар уюшмаси, "Туркистон" хўжаликларида ўтган ойда агротехник тадбирлар кўнгилдагидек олиб борилмагани, хусусан, суғориш ишларида сусткашликка йўл қўйилгани оқибатида, бугунги кунда ҳосилдорлик режадан паст бўлиши эҳтимоли вужудга келган.

Шу боис, бошқа туманлардан тажрибали сувчиларни ёрдамга чақирган ҳолда, суғориш тадбирини зудлик билан якунига етказиш биринчи гадаги вазифа эканига урғу берилди. Бўка туманида 2019 йилги ғўза парваришини белгиланган меъёрга етказилмагунча, соҳа масъуллари қалб амри билан фавқулодда шароитда ишлаш замон талаби экани таъкидланди.

Бугун эрта тонгдан Бўкага бошқа туманлардан ёрдамчи кучлар етиб келди. Тажрибали сувчи ва деҳқонлар жўяклар оралаб, намликни меъёрида сақлаган ҳолда суғориш ишларини биргаликда бошлаб юбордилар. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ғўза поясини бундай шаклда суғориш ўзбек суғорма деҳқончилик мактабининг ўзига хос, ноёб услубларидан биридир.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Бўка

Тумандаги 4-мактабда ўқитувчиларнинг анъанавий август анжуманидан олдинги шўба йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда тумандаги мавжуд мактабларнинг илмий бўлим мудирлари, мусиқа ва меҳнат ўқитувчилари иштирок этди.

Маълумот учун: Шўба йиғилишида ишлаб чиқилган тавсиялар анъанавий август анжуманига тавсия этилади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Бўка

«Фазилат» уй-кутубхонасининг очилиш маросими ўтказилди

Ёш шоира Фазилатхон Ёқубованинг номи бугун мамлакатимиз аҳолисига яхши таниш. Унинг содда, самимий байтлари, бийрон овозда, жўшиб шеър ўқишлари минглаб ёшларимизга йўлчи юлдуз бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти жорий йил июн ойида Тошкент вилоятига ташрифи давомида Бўка туманида бешта муҳим ташаббус доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишган эди.

«Бўстон» МФЙ да ўтган ана ўша учрашувда Фазилат Президентга ўзи ёзган шеърни ўқиб берган, қисқа фурсатда бу манзума халқимиз орасида кенг оммалашган эди. Ўшанда Ўзбекистон Президенти ёш шоиранинг келажагига катта ишонч билдириб, у яшаётган хонадонда «Фазилат» уй-кутубхонасини барпо этиш ҳақида топшириқ берганди.

Бугун Бўка тумани, “Хўжақўрғон” МФЙ да мазкур муассаса иш бошлади. Шу муносабат билан ўтказилган тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Фарҳод Маҳмудов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг масъул ходимлари, Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, таниқли шоир ва ёзувчилар, минглаб ёшлар, туман жамоатчилиги вакиллари иштирок этди.

Маросимда Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Одилжон Тожиев қатнашди ва нутқ сўзлади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Бўка

“ФАЗИЛАТ” КУТУБХОНАСИ ЁЗУВЧИ НИГОҲИДА

2019 йилнинг 1 июнь санаси. Бўкалик бошқа ёшлар сингари 27-мактаб ўқувчиси, 9 ёшли Фазилат Ёқубованинг ҳам ҳаётида бир умр эсда қоларлик воқеа бўлди.

Сабаби унинг меҳмонларга айтиб берган “Беш ташаббус” шеъри Президентга манзур бўлган эди. Қизига ижодий муҳит яратиб бергани учун Фазилатнинг отасига ўшанда машина совға қилинди. Давлат раҳбари қизалоқнинг ўзига эса уйида кутубхона очиб беришини айтганди.

Мурғак қалбда адабиётга уйғонган муҳаббатни Шавкат Мирзиёев ўз вақтида илғаб, унинг оиласини рағбатлантирди. Бугун ёш шоиранинг хонадонида ўша қўлловнинг мантиқий давоми бўй кўрсатди.

Тарихий учрашувдан сўнг, орадан ропп-роса уч ой ўтиб, Президентнинг ваъдаси – қизалоқнинг уйида “Фазилат” номли кутубхона қад кўтарди.

28 августнинг тонгида Бўка тумани “Хўжақўрғон” маҳалласининг Шодлик кўчаси чиндан шодликка тўлди. Фазилат яшайдиган 127-хонадонда барпо этилган 2 хонали кутубхонанинг очилиш маросимига жуда кўпчилик йиғилди. Тантанали маросимда Президент администрацияси ходимлари, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси мутасаддилари, адиблар, бўкаликлар, тумандаги мактабларнинг ўқитувчию ўқувчилари ҳамда Фазилатнинг тенгқурлари иштирок этди.

Маърифат масканига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Ёшлар иттифоқи томонидан 300 номдаги 2000 дан ортиқ китоб совға қилинди. Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан эса 4 дона компютер жамланмалари кутубхона учун туҳфа этилди. Энди бу масканда Фазилат китоблар ўқийди, билимини оширади.

– Кутубхона менга жуда ёқди, – дейди Фазилат Ёқубова. – Дугоналарим, синфдошларим кутубхонамга келишяпти. Уларга китоблар жудаям ёқяпти. Кичкиналигимда дадам менга Александр Пушкиннинг “Шоҳ Султан ҳақида эртак” китобини ўқиб берарди. Энди кутубхонамдаям шу китоб бор. Мен келажакда адабиёт ўқитувчиси бўлмоқчиман.

Адабиётга ошуфта қалбни вояга етказаётган ота-онанинг ҳам боши осмонда. Улар бир томондан Бўкага кириб келган янги ҳаёт нафасидан баҳраманд бўлаётганидан миннатор, бошқа томондан жажжи жигарбанди юртдаги ислоҳатларни мурғак қалби билан англаб, ҳис қилиб, уларни сатрларга жойламоқда.

«Беш ташаббус». Ҳозир ушбу шеър қўшиқ қилиниб, турли тантаналарда, адабиёт ва санъат кечаларида куйланмоқда. Бўканинг Бўстон маҳалласида тубдан реконструкция қилинган маданият марказида бўлиб ўтган адабий учрашувда ҳам тумандаги санъатсевар ёшлар, аниқроғи, 19-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг янги ташкил этилган “Келажак ниҳоллари” хор жамоаси томонидан “Беш ташаббус” қўшиғи маҳорат билан ижро этилди.

Бундан 5 ой муқаддам Бўкадаги “Бўстон” маҳалласини биров биларди, биров билмасди. Энди эса бу ердаги тарихий ўзларишларни телеэкран, газета-журнал, радио, интернет орқали бутун Ўзбекистон таниди. Бўканинг шеърсевар қизи Фазилатни ҳам билди. Ватанимизнинг адабиётга ошуфта фазилатлари кўп бўлишини, келажак авлодимиз бугунгидан-да китобга меҳр қўйишини истардим.

Чунки адабиёт миллатни маънавиятсизликдан асрайди. Жамиятни, халқни фикрлашга ўргатади. Шунинг учун ҳам Чўлпон ўсмир ёшида, адабиёт яшаса, миллат яшайди, деб бежиз айтмаган.

Бугун, эртага ер юзида давлат сифатида, миллат сифатида яшаб қолишимиз учун ҳам биз келажак авлод қалбида адабиёт чироғини бугундан ёқишимиз керак!


Фозил Жабборов,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

P.S. Қуйида мазкур тадбирдан вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланган лавҳа ҳавола қилинади.
👇👇👇👇👇👇👇
#Бўка

«Билимлар куни» муносабати билан туман ҳокими Б. Ибрагимов, вилоят статистика бошқармаси бошлиғи А. Бобомирзаев ҳамда вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Ш. Акбаров ҳудуддаги 1-мактабда бўлишиб, ўқитувчи ва ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклашди.

Мутасаддилар томонидан ўтилган "Мустақиллик дарслари" ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Бўка

ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИГА АЛОҲИДА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛАДИ

Туман Маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда вазирликлар, идоралар раҳбарлари, тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари иштирок этишди. Учрашувда давлат хизматлари кўрсатиш асосларини қайта кўриб чиқиш, давлат хизматчилари учун қандай шароитлар яратиш, раҳбарлар салоҳиятини ошириш хусусида сўз борди.

Жараёнда ишчи гуруҳ тузилиб, Бўка туманида кадрлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий қилиш бўйича ишлар бошлаб юборилди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Бўка

Тумандаги Паркент маҳалласида Халқ қабулхонасининг раҳбари Акмал Исабаев иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда электр устунларининг носозлиги, йўлларнинг таъмирталаблиги, ичимлик суви ва газ муаммолари кўтарилди.

Маълумки, ушбу маҳалла "Обод қишлоқ" дастурига киритилган бўлиб, дастур доирасида март ойида ишлар бошланиши режалаштирилган.

Сайёр қабул чоғида аҳолига қулай шароит яратиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Расмий
#Бўка_тумани

Фуқаро Суннатулла Достоновнинг мурожаатига муносабат

You Tube сайтининг ўзбек сегментида Бўка тумани Т.Ражабов номли фермерлар уюшмаси “Рамадон” МФЙда яшовчи фуқаро, 1963 йилда туғилган Достонов Суннатулла Пернабоевичнинг мурожаати тарқалди.

Ушбу масала жорий йилнинг 4-5 сентябрь кунлари вилоят ахборот хизмати ва тегишли мутасаддилардан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди (мурожаат эгаси айни пайтда Қозоғистон Республикасида бўлганлиги боис, ўрганишлар жараёнида иштирок этмади).

Маълум бўлишича, “Рамадон” МФЙ ҳудудидаги 0.15 гектар ер майдонида жойлашган 103.0 кв.метрли бино фуқаро Суннатулла Достоновнинг отаси Пернабой Достоновнинг номида бўлиб, отаси вафот этгач (2004 йил), 2016 йилда С.Достоновнинг укаси У.Достоновга расмийлаштирилган ва 2017 йил 20 январда ТО 0053548 сонли гувоҳномага асосан давлат рўйхатидан ўтказилган.

Ўрганишлар давомида С.Достонов 2018 йилда “Рамадон” МФЙ ҳудуди Олтинтепа кўчасидаги туман захирасида бўлган 243-контурдаги 0.33 гектар ер майдонига ўзбошимчалик йўли билан уй-жой қуришни бошлаганлиги, қурилиш эса ҳозирги кунга қадар охирига етмаганлиги ва ушбу уй-жой ота-онасидан мерос сифатида қолмаганлиги аниқланди.

Бироқ, фуқаро С.Достонов 243-контурдаги 0.33 гектар ер майдонидаги жами 46,40 кв.м бўлган даҳлиз билан уч хонали уй-жойга кадастр ҳужжатини расмийлаштириш учун туман "Ермулккадастр" корхонасига 09.07.2018 йилда Т-2/1817-сонли ариза билан мурожаат қилган ва унга фойдаланишида бўлган ер майдонларини солиққа тортиш мақсадида эгалик ҳуқуқи бермайдиган техник кадастр ҳужжати тайёрлаб берилган.


Техник кадастр ҳужжатини олгандан сўнг, фуқаро С.Достонов томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 461-сонли қарорига асосан тумандаги “Давлат хизматлари маркази” бўлимига ушбу уй-жойга бўлган шахсий мулкка эгалик ҳуқуқини олиш бўйича ариза билан мурожаат қилади. Мазкур мурожаат туман "Ермулккадастр" корхонасига уй-жойни комиссия муҳокама жараёнига киргизиш учун 18.12.2018 йилда электрон равишда келиб тушган. Ариза 22.12.2018 йилда комиссия муҳокама жараёнига киритилиб, туман Ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими томонидан ушбу ер майдони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 461-сонли қарори 13 ва 27-бандларига мувофиқ (ҳудудда жойлашган иморатларга, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасида қурилган иморатлар шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини бузиб қурилган бўлса, унинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузилса ёхуд фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирса, шунингдек, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасида қурилган иморатлар шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини бузиб, қурилиши якунланмаганлиги сабабли), мурожаат рад этилган.

Бунинг устига юқоридаги қарорга мувофиқ, ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга нисбатан эгалик ҳуқуқини расмийлаштириш давлат акцияси 2019 йил 1 майга қадар эканлиги белгиланган бўлса-да, фуқаро С.Достонов томонидан бугунги кунга қадар юқорида қайд этилган хонадонида қурилиш ишлари якунланмаган.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Бўка тумани ҳокимлиги ахборот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди.
#Бўка

Аҳоли, жумладан хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш кун тартибидаги долзарб масалалардан ҳисобланади.

Бўка тумани ҳокими Б.Ибрагимов маҳаллалардаги хотин-қизлар билан учрашиб, йиғим-терим мавсумида уларни иш билан таъминлаш борасида суҳбатлашмоқда.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Бўка

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақида НИЗОМга асосан, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тўғрисидаги аризалар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиниши белгилаб қўйилган.

Бўка туманида истиқомат қилувчи фуқаро Нуржамол Тўрақулова М.Ауезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университетида таълим олган. Бироқ шу кунга қадар мазкур дипломидан фойдалана олмай келган эди. Бўка туман Давлат хизматлари марказига керакли ҳужжатларни тақдим қилганидан сўнг, Н.Тўрақулованинг хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжати тан олиниб, нострификация қилинди. Диплом тантанали равишда топширилди.

Манба: Давлат хизматлари агентлиги 
вилоят бошқармаси.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Бўка
"Ўрта тепа" маҳалласида янги қурилган 53-мактаб биноси фойдаланишга топширилди. "Тараққиёт сари юксалиш" МЧЖ томонидан қуриб битказилган мактаб биноси 120 ўринга мўлжалланган.
- Яқинда маҳалламизга кириш йўллари асфальт қилинганди, - дейди мактаб директори Қаҳрамон Холматов. - Эндиликда янги таълим муассасаси қад ростлади. Бу кўп йиллик орзуларимиз ушалганининг далолатидир. Умид қиламизки, бу ерда таълим-тарбия олган ўқувчилар жамият ривожига муносиб ҳисса қўшадиган йигит-қизлар бўлиб етишишади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Бўка

Коррупция давлатнинг ривожланишига тўсқинлик қилувчи энг катта хавфдир. Юртимизда ана шу хавфни бартараф этиш йўлида кўпгина ишлар амалга оширилмоқда.

Туман Маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг фаоллар залида "Коррупцияга қарши курашиш бўйича энг фаол фуқаролар йиғини" кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда "Наврўз", "Ўзбек", "Хўжақўрғон","Чавлисой" маҳалла фуқаролар йиғинларининг раислари иштирок этишди.Танловда "Ўзбек" МФЙ раиси Шаҳноза Маткаримова ғолибликни қўлга киритиб, танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланма олди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Бўка

Бўка тумани ҳокими беш ташаббус тадбирида мактаб раҳбарига телевизор совға қилди

Бўка туманида Юртбошимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида илгари сурилган беш муҳим ташаббус доирасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. 35-мактабда ташкил этилган тадбирда туман ҳокими Бектемир Ибрагимов ҳам қатнашди.

Тадбирда ҳудуд ёшлари ижодига оид суратлар, ҳунармандчилик ва заргарлик буюмлари кўргазмаси, спорт мусобақалари ташкил этилди.

Беш ташаббуснинг энг яхши тарғиботчиси сифатида мактаб раҳбарига туман ҳокими ва халқ таълими бўлими томонидан телевизор совға қилинди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати