꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
1.08K subscribers
46.2K photos
31.3K videos
39 files
43.5K links
Канал 31 01 2021 йилда очилди....

#Фотолар📸
#Ҳикоялар📚
#Tабриклар🎂🎂
#Қўшиқлар🎧
#Mонолог🎤
#Ота_Она_хакида_шерлар📝
Murojat uchun Admin(ka) 👇


Сизларга албатта манзур бўлади.
Биз Сизлар учун хизмат қиламиз.
Download Telegram
Сен кунгирок килмайсан, мен хам
Сен ёзмайсан менда хам сукут
Сенга согинч килади алам
Мен сабрла саклайман сукут
Унутдим дейсану аммо паришон
Гарк булиб кетасан хаёлимга гох
Унутдим дейману тунлари хамон
Хаёлинг багридан топаман панох
Истаб келолмайсан минг битта сабаб
Мен бораман десам йулим унмайди
Айт нега бир умр Аллохдан сураб
Бир умр шу ишкдан кетиб булмайди
Сени курибдилар сочларингда ок
Факат мен хакимда сурар эмишсан
Кейин лабларингга таркалиб титрок
Жимгина овозсиз йиглар эмишсан
Менчи мен узимни койиб чарчадим
Таслим булганлигим качонлар
Камондек эгилиб булса хам каддим
Гурур гердайишин куймас сира хам
Умримиз утмокда утиб булдиям
Неча кун яшашга колди хаккимиз
Балки хак дунёда таниб олишчун
Бирровга севишиб олдик иккимиз ...

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
Haqqim
@Tog_Lolasi
♬ Haqqim

🎶 🎧 ꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️ 🎧🎶 🤖

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
Бугунги кунингиз хайрли у́тсин...

🍃🌹Сиз бир ҚУЁШ - кўнгилларни ёритгучи...

🍃🌹Сиз бир МЕҲР - бахт чашмасин илингучи...

🍃🌹Сиз бир ҚУВОНЧ - дилни завққа тўлдиргучи...

🍃🌹Сиз бир ОМАД - қалбда ғурур ундиргучи..

🍃🌹Барчамизга янги кун, янги имкон, қувонч муборак...

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
__ МАЙЛИМИ _

Сенсиз юрак соғинчларда
адо бўлса
майлими,
Севган дил ҳам танҳоликда
гадо бўлса
майлими?

Ишқ жомининг лаззати йўқ
сипқоришга
танда жон,
Ғариб кўнгил ёлғизликда
хароб бўлса
майлими?

Сўзинг дилхуш, куйларингни
тинглаб ором
олайин,
Чин муҳаббат достонлари
сўроқ бўлса
майлими?

Гул ифори бўй таратса
йўлларимга
эгилиб,
Шундай бахтдан аста кетсам
жабр бўлса
майлими?

Йўл юраман, йўлларингдан
манзилимга
элтмади,
Мажнуним, айт, мен ҳалиям
қалбингдаги
Лайлими?


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ЯГОНА КАЛБ ЭГАСИ😘😍💞💐💐💐💐💐💐🥰🥳

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
БИР КУН

Келасанми йўқми,  севасанми йўқ,
Барибир, қалбингда, яшаб юрибман.
Қайтасанми йўқми, кечасанми, йўқ,
Сохта аразларинг, билиб турибман !

Бизнинг кўчамиздан, аҳён ўтасан,
Секин мўралайсан, бўйлаб, мен томон.
Тўқнашиб қолишдан, титраб, қўрқасан,
Аммо, ахтарасан аксимни, ҳамон !

Кеча келибсану, кетибсан пинҳон,
Танидим, ишончсиз босилган излар,
Балки, айтилмаган, гапинг бор, бирон,
Ёки, тасодифан келган, қадамлар !

Йўқ,  аниқ биламан, келгансан атай,
Қалбингни кемирар айрилиқ, фироқ.
Узр сўрамоққа, ғурур енголмай,
Бошинг эгилганча, кетгансан йироқ !

Гар билсанг, юрагим  томирларида,
Сен, деб ураётган садоларим бор.
Вужудим титратиб, оққан қонимда,
Кел, деб айтаётган, нидоларим бор !

Аммо сабр дейман, ўзимдан кечиб,
Кутаман, ўйларим кезиб, аршимда.
Биламан, келарсан бир кун жон ютиб,
Узринг айтарсан секин,  қаршимда !

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
🍃🌸🍃
Ишқ бир ҳасратдир...

Ҳожар онамиздек бир гўдак билан чўлларда Аллоҳга омонат яшамоқдир.

Ишқ ишончдир...

Иброҳим Халилуллоҳдек энг севганини энг севганига икром қилмоқдир!

Ишқ ҳаёдир...

Oдам Атодек гуноҳлардан уялиб, қирқ йил осмонга қарай олмасдан йиғлаб, авф сўрамоқдир.

Ишқ фидойиликдир...

Яъқуб алайҳиссалом каби Аллоҳга қилган биргина хатоси учун энг суйганининг фироқида ҳижронда яшамоқдир.

Ишқ фидокорликдир...

Худдики бор давлатини дин учун фидо қилган Хадича онамиздек.

Ишқ рашкдир...

Худди, Оиша онамиз, вафот этган бўлсалар ҳам севганларини Хадича онамиздан қизғаниб кўз ёш тўккандек.

Ишқ кечиришдир...

Юсуф алайҳиссаломдек ўзига мингларча xиёнатларга севги билан жавоб бергандек.

Ишқ йиғламоқдир...

Танимайдиган умматининг гуноҳлари учун йиғламоқ каби.

Ишқ Аллоҳ учун мўминни севмоқдир...

Худдики, севимлиси Ҳамзанинг жигарини суғуриб олган Ваҳшийдан мўмин бўлгани учун нафратланмаган Ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдек...

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
💐Аёлдан сўрашибди:

— Сиз ишлайсизми ёки уй бекаси? - деб.
Шунда аёл жавоб берибди:
— Ха мен ишлайман, куну тун уй бекаси бўлсам ҳам.
— Мен бир кунда 24соат ишлайман.
— Мен Онаман...!
— Мен Аёлман...!
— Мен Қизман...!
— Мен Будильникман..
— Мен Ошпазман...!
— Мен тикувчи, бичувчи, тозаловчи, режаловчи...
— Ва Мен Устозман!!!

💐Оналаримиз ва аёлларимиз қадрига етайлик!

💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
❤️Бахтли бўлиш учун, ❤️қўлларингизни - иш билан, ❤️қалбингизни - муҳаббат билан, ❤️онгингизни - мақсад билан,❤️ хотирангизни - фойдали❤️ билимлар билан, ❤️келажакни - умид билан тўлдиринг!     

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
Hech kimga muhtoj emasman!
Hech kimga manfaatlarim uchun yaqinlashadigan odam emasman!
Agar kimnidir yonida bo‘lsam, demak uni yaxshi ko‘raman..Boshqa sababim yo‘q🙂!
Kimdan yuz o'girgan bo'lsam demak o'sha soxtalar shunga loyiq😉

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
Шунчалар севсам

Мен сени севолсам,
Шунчалар севсам,
Юлдузлар илтижо қилар қалбимда.
Суйсам девонавор,
Телбача суйсам,
Оташдек тўлғонар жисмим сабримда.
Яна оловланиб кетади юрак,
Кўнглим—тош йўлларда етолмаган бахт.
Минг битта хадикда
Минг битта бўлак,
Бир ишқ юрагимда гуллаган дарахт.
Жонимга,
Онимга,
Сингар мовий туш,
Орзулар кўксимда очади қулоч.
О, кўкка сиғмаган,
Гўзал оловқуш,
Руҳимдек сочилар узуун тўзғин соч.
Келсайдинг,
Қайтсайдинг,
Умримга бир бор,
Ўн саккиз минг олам ошарди бу қалб.
Қолардим бир жоду ишқ ила хумор,
Сўзсиз умидларга айланар гулбарг.
Тангрим,
Бир ишқ бер,
Ўзингга аён,
Телбаваш кўнглимни эзмасин тақдир.
Гуноҳлар бариси ўзингга аён,
Ўзингга қайтишим керакку, аҳир...

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
Дард йиғилиб келса, қаватма қават,
Тақдир зарба берса, қилмайин шафқат,
Танда куч қолмаса, қолмаса тоқат,
Бир гапни қайтаринг, қайтаринг дўстим,
Ҳаммаси яхшилик, яхшиликкадир!

Орқадан дўстингиз ханжарин санчса,
Пишган хосилингиз тепкилаб янчса,
Ишонган инсонлар, турткилаб қочса,
Бир гапни қайтаринг, қайтаринг дўстим,
Ҳаммаси яхшилик, яхшиликкадир!

Омад гоҳи кулиб, гоҳи кулмаса,
Яхшилик қилсангиз, биров билмаса,
Бошингиз чангаллаб, сочни юлмасдан,
Бир гапни қайтаринг, қайтаринг дўстим,
Ҳаммаси яхшилик, яхшиликкадир!

Баҳорда боғингиз, гулламай қолса,
Ёзда офтоб сизга, нур сочмай қолса,
Қишда қора булут, аримай қолса,
Бир гапни қайтаринг, қайтаринг дўстим,
Ҳаммаси яхшилик, яхшиликкадир!

Қувончу шодлик ҳам, ўткинчи бунда,
Тун ўрнини қуёш, олар ҳар кунда,
Қийналиб, қийналиб, кетсангиз шунда,
Бир гапни қайтаринг, қайтаринг дўстим,
Ҳаммаси яхшилик, яхшиликкадир!

Ойнинг ярми ёруғ, ярми зимистон,
Қуриган боғ бир кун, бўлади бўстон,
Дардингиз хаммага, қилмай дастурхон,
Бир гапни қайтаринг, қайтаринг дўстим,
Ҳаммаси яхшилик, яхшиликкадир!

Ҳар неда бир ҳикмат! Айтган донолар,
Сабр қилса олтин, келар тиллолар,
Тангрига ёлвориб, қилиб дуолар
Бир гапни қайтаринг, қайтаринг дўстим
Хаммаси яхшилик, яхшиликкадир

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
ОТА ОНАМ РОЗИМИКАН.

Мени ўйлаб ўзин унутган,
Ҳаста бўлсам жонин тутган.
Қанча дарду ғамлар ютган,
Онам мендан розимикан.
Отам мендан розимикан....

Бир Ширин сўз кўрмадим эп,
Гоҳи фарзанд ғамини еб.
Нима олдим уларга деб,
Онам мендан розимикан.
Отам мендан розимикан....

Суриб давру давронларим,
Кўпдир яхши ёмонларим.
Дилда кўпдир армонларим,
Онам мендан розимикан.
Отам мендан розимикан.

Данғиллама уйлар қурдим,
Қатор-қатор қўйлар сўйдим.
Гоҳи эсламайин қўйдим,
Онам мендан розимикан.
Отам мендан розимикан...

Зорланибди билмабмана,
Қўл чўзибди кўрмабмана.
Битта рўмол олмабмана,
Онам мендан розимикан.
Отам мендан розимикан....

Ўғлим хафа бўлмасин деди,
Хеч кимдан кам бўлмасин деди.
Қўли қуруқ юрмасин деди,
Онам мендан розимикан.
Отам мендан розимикан...

Йўқлаб туриш келди малол,
Эссиз умрим энди увол.
Ўз ўзимга бердим савол,
Онам мендан розимикан,
Отам мендан розимикан...

Қаричламай яшайвердим,
Вақтнинг ўзи қозимикан.
Ўйлайвериб эс қолмади,
Онам мендан розимикан.
Отам мендан розимикан...

Даво истай сўзларидан,
Нон кесмаган тишларидан.
Нур ёғилар юзларидан,
Онам мендан розимикан.
Отам мендан розимикан....

Чўғдек ёнар кўнгил хатим,
Сизга ёздим шер-  байтим.
Омонатим ғаниматим,
Онам мендан розимикан.
Отам мендан розимикан.

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
- Сизни ўзгартира оладиган инсонни кўришни истайсизми......
🌹🍃🌹🍃
- Сизга бахт берадиган инсонни кимлигини биласизми.....
🌹🍃🌹🍃
- Сизга хурмат олиб келадиган инсонни кимлигини биласизми.....
🌹🍃🌹🍃
- Сизни тўғри йўлга бошлайдиган инсонни кимлигини биласизми.....
🌹🍃🌹🍃
- Сизни жаннатга етаклайдиган инсонни - чи....
🌹🍃🌹🍃
- Хаётингизга шодлик к,увонч олиб келадиган инсонни - чи.....
🌹🍃🌹🍃
- Шаънингизни ва обрўингизни юксакларга кўтарадиган инсонни кимлигини биласизми.....
🌹🍃🌹
- Кимлигини билишни жуда хохласангиз..... секин бориб кўзгуга қаранг.🌹🍃 Хайирли окшом азизларим🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
ЯҚИНЛАРНИ ҚАДРИГА ЕТИНГ

Ўтиб кетар умр бир зумда,
Йиллар ортга қайтмайди билинг,
Бу дунёда энг азиз инсон,
Онангизни қадрига етинг.

Юзи нурли,сочларида қор,
Йўлингизга боққан интизор,
Дуосида жаннатлари бор,
Отангизни қадрига етинг.

Укам дея қўлидан қўймай,
Сўзингизга сира ҳам тўймай,
Сизга жонин беришга ҳам шай,
Акангизни қадрига етинг.

Қувончини сиз билан бўлган,
Дард чексангиз ҳазондек сўлган,
Онангиздек меҳрга тўлган,
Опангизни қадрига етинг.

Сизга ҳавас қилиб турар жим,
Меҳр тўла кўзлари сим-сим,
Айтинг ундек бўла олар ким,
Укангизни қадрига етинг.

Умр йўли ғурбатли,тошли,
Бўлманг сира юрагитошли,
Ўша жажжи жингалак сочли,
Синглингизни қадрига етинг.

Ҳаёт гоҳо ширин,гоҳ тахир,
Вақт ортига қайтмас тошбағир,
Кетса қайтиб келмайди ахир,
Яқинларни қадрига етинг.

Хуршид Карим

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
Дунё гўзал...!!!

       Ҳаёт гўзал...!!!

               Яшамок гу́залдир...!!!

🍃🌼 Ассалому    алайкум Қадирдонларим...!!!
Хайрли тонг мехрибонларим...!!!
Ёруг  тонгларга  нурафшон кунларга  етказган
      Буюк Роббимга хамду санолар бўлсин...!!!
🌼🍃 Қалблар  пок диллар хушнуд бўлсин...!!!

Бу гўзалликни эса, биз, фақатгина, қалбимиздаги гўзаллик  орқали  кўрамиз...!!!

🍃🌼 Қалбимизда нима бўлса, шуни  кўрамиз..!!!

🌼🍃 Тилаклар доимо қалбдан  чиқади ....

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
ТАҚДИРГАЯМ ҚОЙИЛМАН!                                                              

Танлаб-танлаб ўлчаб бўй,
Орзилаб қилинар тўй.
Қўшилар бўрига қўй,
Тақдиргаям қойилман!

Оловни сувга қўшар,
Соддани қувга қўшар,
Атай қилганга ўхшар,
Тақдиргаям қойилман!

Бир бадфельга бир зебо,
Бир кўлмакка бир дарё,
Бир нодонга бир доно
Тақдиргаям қойилман!

Гул билан гул бўлса жъам.
Бўлмас эди кўзлар нам,
«Мен бахтлиман!» деган кам
Тақдиргаям қойилман!

Саҳро билан боғ яшар,
Жарлик билан тоғ яшар,
Жинни билан соғ яшар,
Тақдиргаям қойилман!

Чаққонга бир илмилиқ,
Жиддийга бир серқилиқ,
Яшаш керак, сип-силлиқ,
Тақдиргаям қойилман!

Эр яйрайди куй тинглаб,
Хотин ўтирар эснаб,
Қовушмайди гапга-гап,
Тақдиргаям қойилман!

Бўлмагурга бўгулук.
"Тавба! Тавба!" дегулик,
Оллоҳ, бу не кўргулик?!
Тақдиргаям қойилман!

Тиканга шунча меҳр,
Ғунчанга шунча қаҳр,
Инсофданми шу ахир?!
Тақдиргаям қойилман!

"Вақти бўб қолди ", дейсиз,
"Тақдир кеб қолди " дейсиз,
Бахтсиз ўғил, бахтсиз қиз.
Тақдиргаям қойилман!

Қилиб қўйиб ўзимиз,
Жовдирайди кўзимиз.
Кейин айтар сўзимиз:
Тақдиргаям қойилман!

Умр тўла доду вой,
Нетамиз, Марҳабо ой?
Ярим дунё пойма-пой,
Тақдиргаям қойилман!

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️