꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
1.2K subscribers
55.3K photos
45.3K videos
47 files
54.1K links
Канал 31 01 2021 йилда очилди....

#Фотолар📸
#Ҳикоялар📚
#Tабриклар🎂🎂
#Қўшиқлар🎧
#Mонолог🎤
#Ота_Она_хакида_шерлар📝
Murojat uchun Admin(ka) 👇


Сизларга албатта манзур бўлади.
Биз Сизлар учун хизмат қиламиз.
Download Telegram
Нега титраяпсан, эй,ҳаста юрак,
Сенинг ишинг урмоқ, урсанг уравер.
Нима керак сенга, айт нима керак
Ўша одамларми?
Майли, қўявер....

Кўксимга ботирма суякларингни,
Суйсанг, фиғон урмай, ёниб суявер.
Териб толганмидинг бўлакларингни,
Ўша одамларми?
Майли, қўявер...

Алам ўчоғига қаландингми ё,
Бошқаларга тегма, ўзинг куявер.
Ёнмасанг совуқда қоларлар гўё,
Ўша одамларми?
Майли, қўявер...

Тўғонлар қурилди томирларинга,
Ўзинг ўз қонингни ичиб тўявер!
Қўрқма, кирмайдилар сенинг қабринга,
Ўша одамларми?
Майли,қўявер!

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
G'aybulla Tursunov yaxshi ko'rardim Гайбулла турсунов яхши курардим
@Tog_Lolasi
♬ G'aybulla Tursunov yaxshi ko'rardim Гайбулла турсунов яхши курардим

🎶 🎧 ꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️ 🎧🎶 🤖

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
Audio
@Tog_Lolasi


🎶 🎧 ꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️ 🎧🎶 🤖

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
Сен кунгирок килмайсан, мен хам
Сен ёзмайсан менда хам сукут
Сенга согинч килади алам
Мен сабрла саклайман сукут
Унутдим дейсану аммо паришон
Гарк булиб кетасан хаёлимга гох
Унутдим дейману тунлари хамон
Хаёлинг багридан топаман панох
Истаб келолмайсан минг битта сабаб
Мен бораман десам йулим унмайди
Айт нега бир умр Аллохдан сураб
Бир умр шу ишкдан кетиб булмайди
Сени курибдилар сочларингда ок
Факат мен хакимда сурар эмишсан
Кейин лабларингга таркалиб титрок
Жимгина овозсиз йиглар эмишсан
Менчи мен узимни койиб чарчадим
Таслим булганлигим качонлар
Камондек эгилиб булса хам каддим
Гурур гердайишин куймас сира хам
Умримиз утмокда утиб булдиям
Неча кун яшашга колди хаккимиз
Балки хак дунёда таниб олишчун
Бирровга севишиб олдик иккимиз ...

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
Haqqim
@Tog_Lolasi
♬ Haqqim

🎶 🎧 ꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️ 🎧🎶 🤖

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
Бугунги кунингиз хайрли у́тсин...

🍃🌹Сиз бир ҚУЁШ - кўнгилларни ёритгучи...

🍃🌹Сиз бир МЕҲР - бахт чашмасин илингучи...

🍃🌹Сиз бир ҚУВОНЧ - дилни завққа тўлдиргучи...

🍃🌹Сиз бир ОМАД - қалбда ғурур ундиргучи..

🍃🌹Барчамизга янги кун, янги имкон, қувонч муборак...

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
__ МАЙЛИМИ _

Сенсиз юрак соғинчларда
адо бўлса
майлими,
Севган дил ҳам танҳоликда
гадо бўлса
майлими?

Ишқ жомининг лаззати йўқ
сипқоришга
танда жон,
Ғариб кўнгил ёлғизликда
хароб бўлса
майлими?

Сўзинг дилхуш, куйларингни
тинглаб ором
олайин,
Чин муҳаббат достонлари
сўроқ бўлса
майлими?

Гул ифори бўй таратса
йўлларимга
эгилиб,
Шундай бахтдан аста кетсам
жабр бўлса
майлими?

Йўл юраман, йўлларингдан
манзилимга
элтмади,
Мажнуним, айт, мен ҳалиям
қалбингдаги
Лайлими?


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ЯГОНА КАЛБ ЭГАСИ😘😍💞💐💐💐💐💐💐🥰🥳

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
БИР КУН

Келасанми йўқми,  севасанми йўқ,
Барибир, қалбингда, яшаб юрибман.
Қайтасанми йўқми, кечасанми, йўқ,
Сохта аразларинг, билиб турибман !

Бизнинг кўчамиздан, аҳён ўтасан,
Секин мўралайсан, бўйлаб, мен томон.
Тўқнашиб қолишдан, титраб, қўрқасан,
Аммо, ахтарасан аксимни, ҳамон !

Кеча келибсану, кетибсан пинҳон,
Танидим, ишончсиз босилган излар,
Балки, айтилмаган, гапинг бор, бирон,
Ёки, тасодифан келган, қадамлар !

Йўқ,  аниқ биламан, келгансан атай,
Қалбингни кемирар айрилиқ, фироқ.
Узр сўрамоққа, ғурур енголмай,
Бошинг эгилганча, кетгансан йироқ !

Гар билсанг, юрагим  томирларида,
Сен, деб ураётган садоларим бор.
Вужудим титратиб, оққан қонимда,
Кел, деб айтаётган, нидоларим бор !

Аммо сабр дейман, ўзимдан кечиб,
Кутаман, ўйларим кезиб, аршимда.
Биламан, келарсан бир кун жон ютиб,
Узринг айтарсан секин,  қаршимда !

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
🍃🌸🍃
Ишқ бир ҳасратдир...

Ҳожар онамиздек бир гўдак билан чўлларда Аллоҳга омонат яшамоқдир.

Ишқ ишончдир...

Иброҳим Халилуллоҳдек энг севганини энг севганига икром қилмоқдир!

Ишқ ҳаёдир...

Oдам Атодек гуноҳлардан уялиб, қирқ йил осмонга қарай олмасдан йиғлаб, авф сўрамоқдир.

Ишқ фидойиликдир...

Яъқуб алайҳиссалом каби Аллоҳга қилган биргина хатоси учун энг суйганининг фироқида ҳижронда яшамоқдир.

Ишқ фидокорликдир...

Худдики бор давлатини дин учун фидо қилган Хадича онамиздек.

Ишқ рашкдир...

Худди, Оиша онамиз, вафот этган бўлсалар ҳам севганларини Хадича онамиздан қизғаниб кўз ёш тўккандек.

Ишқ кечиришдир...

Юсуф алайҳиссаломдек ўзига мингларча xиёнатларга севги билан жавоб бергандек.

Ишқ йиғламоқдир...

Танимайдиган умматининг гуноҳлари учун йиғламоқ каби.

Ишқ Аллоҳ учун мўминни севмоқдир...

Худдики, севимлиси Ҳамзанинг жигарини суғуриб олган Ваҳшийдан мўмин бўлгани учун нафратланмаган Ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдек...

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
💐Аёлдан сўрашибди:

— Сиз ишлайсизми ёки уй бекаси? - деб.
Шунда аёл жавоб берибди:
— Ха мен ишлайман, куну тун уй бекаси бўлсам ҳам.
— Мен бир кунда 24соат ишлайман.
— Мен Онаман...!
— Мен Аёлман...!
— Мен Қизман...!
— Мен Будильникман..
— Мен Ошпазман...!
— Мен тикувчи, бичувчи, тозаловчи, режаловчи...
— Ва Мен Устозман!!!

💐Оналаримиз ва аёлларимиз қадрига етайлик!

💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
❤️Бахтли бўлиш учун, ❤️қўлларингизни - иш билан, ❤️қалбингизни - муҳаббат билан, ❤️онгингизни - мақсад билан,❤️ хотирангизни - фойдали❤️ билимлар билан, ❤️келажакни - умид билан тўлдиринг!     

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
Hech kimga muhtoj emasman!
Hech kimga manfaatlarim uchun yaqinlashadigan odam emasman!
Agar kimnidir yonida bo‘lsam, demak uni yaxshi ko‘raman..Boshqa sababim yo‘q🙂!
Kimdan yuz o'girgan bo'lsam demak o'sha soxtalar shunga loyiq😉

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
Шунчалар севсам

Мен сени севолсам,
Шунчалар севсам,
Юлдузлар илтижо қилар қалбимда.
Суйсам девонавор,
Телбача суйсам,
Оташдек тўлғонар жисмим сабримда.
Яна оловланиб кетади юрак,
Кўнглим—тош йўлларда етолмаган бахт.
Минг битта хадикда
Минг битта бўлак,
Бир ишқ юрагимда гуллаган дарахт.
Жонимга,
Онимга,
Сингар мовий туш,
Орзулар кўксимда очади қулоч.
О, кўкка сиғмаган,
Гўзал оловқуш,
Руҳимдек сочилар узуун тўзғин соч.
Келсайдинг,
Қайтсайдинг,
Умримга бир бор,
Ўн саккиз минг олам ошарди бу қалб.
Қолардим бир жоду ишқ ила хумор,
Сўзсиз умидларга айланар гулбарг.
Тангрим,
Бир ишқ бер,
Ўзингга аён,
Телбаваш кўнглимни эзмасин тақдир.
Гуноҳлар бариси ўзингга аён,
Ўзингга қайтишим керакку, аҳир...

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
Дард йиғилиб келса, қаватма қават,
Тақдир зарба берса, қилмайин шафқат,
Танда куч қолмаса, қолмаса тоқат,
Бир гапни қайтаринг, қайтаринг дўстим,
Ҳаммаси яхшилик, яхшиликкадир!

Орқадан дўстингиз ханжарин санчса,
Пишган хосилингиз тепкилаб янчса,
Ишонган инсонлар, турткилаб қочса,
Бир гапни қайтаринг, қайтаринг дўстим,
Ҳаммаси яхшилик, яхшиликкадир!

Омад гоҳи кулиб, гоҳи кулмаса,
Яхшилик қилсангиз, биров билмаса,
Бошингиз чангаллаб, сочни юлмасдан,
Бир гапни қайтаринг, қайтаринг дўстим,
Ҳаммаси яхшилик, яхшиликкадир!

Баҳорда боғингиз, гулламай қолса,
Ёзда офтоб сизга, нур сочмай қолса,
Қишда қора булут, аримай қолса,
Бир гапни қайтаринг, қайтаринг дўстим,
Ҳаммаси яхшилик, яхшиликкадир!

Қувончу шодлик ҳам, ўткинчи бунда,
Тун ўрнини қуёш, олар ҳар кунда,
Қийналиб, қийналиб, кетсангиз шунда,
Бир гапни қайтаринг, қайтаринг дўстим,
Ҳаммаси яхшилик, яхшиликкадир!

Ойнинг ярми ёруғ, ярми зимистон,
Қуриган боғ бир кун, бўлади бўстон,
Дардингиз хаммага, қилмай дастурхон,
Бир гапни қайтаринг, қайтаринг дўстим,
Ҳаммаси яхшилик, яхшиликкадир!

Ҳар неда бир ҳикмат! Айтган донолар,
Сабр қилса олтин, келар тиллолар,
Тангрига ёлвориб, қилиб дуолар
Бир гапни қайтаринг, қайтаринг дўстим
Хаммаси яхшилик, яхшиликкадир

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️