꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
1.19K subscribers
49.3K photos
36.7K videos
45 files
50.1K links
Канал 31 01 2021 йилда очилди....

#Фотолар📸
#Ҳикоялар📚
#Tабриклар🎂🎂
#Қўшиқлар🎧
#Mонолог🎤
#Ота_Она_хакида_шерлар📝
Murojat uchun Admin(ka) 👇


Сизларга албатта манзур бўлади.
Биз Сизлар учун хизмат қиламиз.
Download Telegram
Бугунги кунингиз хайрли у́тсин...

🍃🌹Сиз бир ҚУЁШ - кўнгилларни ёритгучи...

🍃🌹Сиз бир МЕҲР - бахт чашмасин илингучи...

🍃🌹Сиз бир ҚУВОНЧ - дилни завққа тўлдиргучи...

🍃🌹Сиз бир ОМАД - қалбда ғурур ундиргучи..

🍃🌹Барчамизга янги кун, янги имкон, қувонч муборак...

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
Табассумга буркансин дунё,
Қордек оппоқ бўлсин дилингиз.
Бўлсин оппоқ, тоза, мусаффо,
Қадам қўйган янги кунингиз...

Азизлар, мана яна бир тонгни қарши олдик Алҳамдулиллаҳ..! Кўрсатганига шукр.!

.... Ҳаётда ҳамма нарса ўткинчи, шундай экан ҳар бир яхшилик учун завқланиб яшанг, чунки у доимий эмас..
.... Агар ёмонлик ва дард келса ҳам қайғурманг, сабр қилинг, чунки тундан кейин тонг, оғриқдан кейин ҳаловат бордир...

....Ҳар қандай холатда ҳам ҳаёт синовларига қарши туришда ўзингизда куч топа билинг ва бугунги кундан бахра олиб, завқланиб, кулиб, севиниб яшай билинг..

Илоҳим бошланган кунимиз ҳаммамизга омадли ва серфайз бўлсин.!
Аллоҳ раҳмат нурларини қалбимиз узра сочсин..!!!

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Севги бу Аллох томонидан берилган муъжизавий мукофот❤️

~Бахт дегани қўлингизда бўлганида жудаям кичик тўйилади... Аммо бир марта у қўлингиздан чиқиб кетса, ана ўша пайтда унинг қанчалик буюк эканини англаб етасиз...!!!


@Tog_Lolasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
𝙎𝙊𝙂𝙄𝙉𝘿𝙄𝙈❤️‍🔥

Сени кўп изладим Дунёда юриб,
Ва сенга етгунча минг йилга етдим,
📖
Қара, телбалардек ёнингда туриб,
Минг йил кўрмагандек соғиниб кетдим!
📖
Бирга келишингдан умидга тўлиб,
Баҳорларни кутдим, қишларни кутдим!
📖
Топдиму, ишқинга гирифтор бўлиб,
Минг йил кўрмагандек соғиниб кетдим!
📖
Келмас йўлларингни юбордим ёқиб,
Чўғларнинг устидан кунда бир ўтдим!
📖
Сўнг сени топдиму, кўзинга боқиб,
Минг йил кўрмагандек соғиниб кетдим!
📖
Висолинг умидин жон қадар суйиб,
Заққум дарахтларин мевасин ютдим!
📖
Келдингу, пойинга кўнглимни қўйиб,
Минг йил кўрмагандек соғиниб кетдим!
📖
Қандай жодуладинг билмайман мени,
Ишониб юрагим қўлинга тутдим!
📖
Ёнимдан жилмагин, ахир мен сени,
Минг йил кўрмагандек соғиниб кетдим!

🌸❤️🌸❤️🌸❤️🌸❤️🌸❤️🌸


@Tog_Lolasi
__ МАЙЛИМИ _

Сенсиз юрак соғинчларда
адо бўлса
майлими,
Севган дил ҳам танҳоликда
гадо бўлса
майлими?

Ишқ жомининг лаззати йўқ
сипқоришга
танда жон,
Ғариб кўнгил ёлғизликда
хароб бўлса
майлими?

Сўзинг дилхуш, куйларингни
тинглаб ором
олайин,
Чин муҳаббат достонлари
сўроқ бўлса
майлими?

Гул ифори бўй таратса
йўлларимга
эгилиб,
Шундай бахтдан аста кетсам
жабр бўлса
майлими?

Йўл юраман, йўлларингдан
манзилимга
элтмади,
Мажнуним, айт, мен ҳалиям
қалбингдаги
Лайлими?


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ЯГОНА КАЛБ ЭГАСИ😘😍💞💐💐💐💐💐💐🥰🥳

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
Кимга нимани тиласанг.
Узинга Албатта кайтади дейишади.
Мен бугун Хар бирингизга.
СОҒЛИК, БАХТ, ОМАД КУВОНЧ , МЕХР, МУХАББАТ
Тиладим.🥰🥰🥰
ЯХШИЯМ БОРСИЗ МЕХРДА ТЕНГСИЗ МЕХРИБОНЛАРИМ🌺

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
* * *

Ярадор қуш, ўқ теккан оҳу,
Қармоқдаги балиқман сенсиз.
Сўнаётган зангори ёғду,
Илинжига илиқман сенсиз!

Баҳор келиб эриётган қор,
Ё қиш келиб тугаган баҳор,
Ҳар тирикдан умидлари бор,
Одами йўқ борлиқман сенсиз!

Давоси йўқ дарди бор хаста,
Ёки наво дилгир, шикаста,
Дунёсидан кетишни аста,
Истаётган ошиқман сенсиз!

Бошимга ҳар савдоси келган,
Бир кун йиғлаб, бир куним кулган,
Жавоби йўқ мухаббат деган,
Асло тўлмас бўшлиқман сенсиз!

Бир қайғуман! Чиройли қайғу,
Ва ё ҳижрон аталмуш туйғу,
Ҳали ҳеч ким ёзмаган шеъру,
Ҳеч ким айтмас қўшиқман сенсиз!

Малика Тавфик

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БИР КУН

Келасанми йўқми,  севасанми йўқ,
Барибир, қалбингда, яшаб юрибман.
Қайтасанми йўқми, кечасанми, йўқ,
Сохта аразларинг, билиб турибман !

Бизнинг кўчамиздан, аҳён ўтасан,
Секин мўралайсан, бўйлаб, мен томон.
Тўқнашиб қолишдан, титраб, қўрқасан,
Аммо, ахтарасан аксимни, ҳамон !

Кеча келибсану, кетибсан пинҳон,
Танидим, ишончсиз босилган излар,
Балки, айтилмаган, гапинг бор, бирон,
Ёки, тасодифан келган, қадамлар !

Йўқ,  аниқ биламан, келгансан атай,
Қалбингни кемирар айрилиқ, фироқ.
Узр сўрамоққа, ғурур енголмай,
Бошинг эгилганча, кетгансан йироқ !

Гар билсанг, юрагим  томирларида,
Сен, деб ураётган садоларим бор.
Вужудим титратиб, оққан қонимда,
Кел, деб айтаётган, нидоларим бор !

Аммо сабр дейман, ўзимдан кечиб,
Кутаман, ўйларим кезиб, аршимда.
Биламан, келарсан бир кун жон ютиб,
Узринг айтарсан секин,  қаршимда !

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM